«Жорий йилнинг йигирма иккинчи марти – Халқаро сув захиралари кунида бизнинг сув

Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ЯНГИ СОН

СИЁСАТ

Сувдан оқилона фойдаланиш – миллий тараққиёт асоси
Президент бир қатор қонунларни имзолади
БУНИНГ  БАРИ  ОДИЛ ПОДШО  ШАРОФАТИДАН
Тожикистон  Республикаси  Президентининг  Тожикистон  Республикаси  Олий  Мажлисига  йўллаган Паёми
Асил ҳунармандлар макони
Шарқ халқлари тарихи тадқиқотчиси
Миллат пешвоси Станислав Засни қабул қилди
Истиқболи порлоқ ватаним
Таассуб ва манманликдан қутулиш
БУНЁДКОРЛИК ҒЎЛАКАНДОЗЛИКЛАРГА  АБДУҒАФУР ОТАДАН МЕРОС
«Роғун» - манфаати инсониятга етувчи иншоот
Ортга
10-01-2019

Сувдан оқилона фойдаланиш – миллий …

10-01-2019

Президент бир қатор қонунларни имзо…

27-12-2018

БУНИНГ БАРИ ОДИЛ ПОДШО ШАРОФАТИД…

27-12-2018

Тожикистон Республикаси Президент…

20-12-2018

Асил ҳунармандлар макони

20-12-2018

Шарқ халқлари тарихи тадқиқотчиси

20-12-2018

Миллат пешвоси Станислав Засни қабу…

20-12-2018

Истиқболи порлоқ ватаним

13-12-2018

Таассуб ва манманликдан қутулиш

11-12-2018

БУНЁДКОРЛИК ҒЎЛАКАНДОЗЛИКЛАРГА АБД…

11-12-2018

«Роғун» - манфаати инсониятга етувч…

Олдинга

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Кесарево жарроҳлиги
САЛОМАТЛИГИНГИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ, АЗИЗЛАР!
Исрофгарчиликни танлайсизми ё «қурумсоқлик»ни?
Жиноятчилик – жамият кушандаси…
Ҳеч кимнинг боласи ногирон бўлмасин…
ҲУНАРМАНД  АЁЛЛАР САФИ  КЕНГАЙМОҚДА
Жаннатмакон ўлка фарзандларимиз
Қайирмада шундай йигит бор…
Фарзанд дарди она юрагидан ўтади
Ободончилик ишлари авжида
ЭЪЗОЗДА БЎЛИШ БАХТИ
Ортга
27-12-2018

Кесарево жарроҳлиги

20-12-2018

САЛОМАТЛИГИНГИЗГА БЕФАРҚ БЎЛМАНГ, А…

20-12-2018

Исрофгарчиликни танлайсизми ё «қуру…

13-12-2018

Жиноятчилик – жамият кушандаси…

13-12-2018

Ҳеч кимнинг боласи ногирон бўлмасин…

11-12-2018

ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

11-12-2018

Жаннатмакон ўлка фарзандларимиз

06-12-2018

Қайирмада шундай йигит бор…

06-12-2018

Фарзанд дарди она юрагидан ўтади

15-11-2018

Ободончилик ишлари авжида

15-11-2018

ЭЪЗОЗДА БЎЛИШ БАХТИ

Олдинга

ИҚТИСОД

Масъулият – вазифа ижросига виждонан ёндашиш
Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови
Иссиқхоналардан бозор расталарига
Босқон урилганда сачрайди учқун…
Эътибордан четдаги соҳа
ДЕВАШТИЧДА САЙЁҲЛИК РИВОЖЛАНАДИ
Деҳқон хўжалиги ва деҳқон ташвиши
Тоғ бағридаги мўъжиза
Картошка куяси муаммоси
Пекан ёнғоғи – табиат эҳсони
Янги ҳамкорликлар калити
Ортга
13-12-2018

М…

30-11-2018

С…

30-11-2018

И…

31-10-2018

Б…

19-10-2018

Э…

11-10-2018

Д…

07-09-2018

Д…

31-08-2018

Т…

30-07-2018

К…

27-07-2018

П…

18-07-2018

Я…

Олдинга

ХАБАРЛАР

АДАБИЁТ

Балоғат (Қиссадан парча)
Сен бир одам бўл, болам...
Ишқ элтади кўнгил кутган манзилга, бир манзилки, ундан афзал олам йўқ
Кўрнамак
Сўқир келинчак
Қўзихон саркор
Ишқим менинг, эй саргардон ишқим, Сендан ғамларимга излайман паноҳ...
Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим -  Роҳат дердим ишқдан етган озорларга…
Ишқ ошиқни маъшуққа бошлаб кетди…
Кўнгил
Икки давлат халқи ичра бўлди пайванд ришталар
Ортга
10-01-2019

Балоғат (Қиссадан парча)

10-01-2019

Сен бир одам бўл, болам...

27-12-2018

Ишқ элтади кўнгил кутган манзилга, …

27-12-2018

Кўрнамак

13-12-2018

Сўқир келинчак

11-12-2018

Қўзихон саркор

11-12-2018

Ишқим менинг, эй саргардон ишқим, С…

06-12-2018

Майли, ишқнинг дорларига осилсайдим…

30-11-2018

Ишқ ошиқни маъшуққа бошлаб кетди…

15-11-2018

Кўнгил

15-11-2018

Икки давлат халқи ичра бўлди пайван…

Олдинга

БОШ САҲИФА

Категория: БОШ САҲИФА
Чоп этилган 22 Ноябр 2017 Кӯришлар: 6065
Печат

 

terorizmТожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети томонидан дунё мамлакатларининг диққатини тортиб, ташвишига сабаб бўлаётган ҳамда бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири - террорчилик ва бузғунчилик, шунингдек, ушбу даҳшатли ҳодисаларни муқаддас Ислом дини билан боғламасликка бағишланган "Ислом террорга қарши" номли ахборот қўлланма китоби нашрдан чиқди.

Ушбу китоб А.Мавлонов, А.Раҳнамо, М.Наботов томонидан тузилган бўлиб, диний масалаларни ўз ичига олади ва террорчиларнинг асл қиёсафини очиб беради ҳамда ёшларнинг турли бузғунчи партия-ю ҳаракатларга қўшилиб кетишларининг олдини олишда яхши самара берадиган қўлланмадир.

Таҳририят ушбу китобдан парчаларни ёш маҳоратли таржимон Зуҳриддин Умаров таржимасида азиз муштарийлар эътиборига ҳавола этишни ният қилган. Ўйлаймизки, ушбу парчалар ватанпарвар юртдошларимизга террорчиларнинг асл башарасини кўрсатиб, уларнинг азиз Ватанимиз ва муқаддас Ислом динига бўлган хатарини англаб етишларида муносиб хизмат қилади.

Таҳририят.

 

Бузғунчилик ва терроризмнинг дин, мазҳаб ва миллати йўқ ҳамда бу даҳшатли ҳодисаларни Ислом дини билан боғлаш нотўғридир. Экстремизм, террорчилик ва жиноятчиликка қарши курашишни ҳеч қачон динга қарши курашиш сифатида талқин қилмаслик лозим.

Янги жамиятга таҳдид солаётган энг катта хатарлардан бири бу - таассуб, бузғунчилик, террорчилик ва баъзи гуруҳларнинг ғаразли мақсадлари билан Исломни сунъий равишда сиёсийлаштиришдир.

Исломни ушбу номақбул ҳодисадан ҳимоялаш, фақат давлат органларининг эмас, балки диний бирлашмалар, Тожикистон Ислом маркази, Уламолар кенгаши ва Ислом дини барча донишмандларининг ҳам асосий вазифаси ҳисобланади. Зеро, ҳеч ким бизнинг эътиқод ва ишончимизни суиистеъмол қилган ҳолда, ўз шахсий ва сиёсий курашлари йўлида қўллашга ҳақи йўқ. Бузғунчилик ва таассуб ҳар қандай шаклда ҳам ҳар бир миллату давлат ҳамда халқнинг дину эътиқодига улкан хатар саналади.

-------------------------                  Эмомали РАҲМОН.

 

МУҚАДДИМА

Бузғунчилик тафаккури, диний бузғунчи гуруҳлар ва террорчи ташкилотлар дунё ва минтақавий даражадаги жиддий хатар сифатида бугун бир қатор мусулмон мамлакатларининг хавфсизлик ва мавжудлигини катта таҳдид остида қолдирмоқда. Минтақа ва дунё қудратларининг ушбу гуруҳлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишлари уларнинг хатарини бир неча бараварга оширмоқда. Шунинг учун ҳам, юзага келган ушбу вазиятда фақат моддий ва маънавий имкониятларнинг барчасини сафарбар этиш ҳамда умуммиллий ягона курашни йўлга қўйиш бу таҳдидга қарши курашишнинг  энг тўғри йўли ҳисобланади.

Қувонарлиси шундаки, охирги йилларда мамлакатнинг сиёсий ва қудратли органлари, диний ва жамият ташкилотлари ҳамда бошқалар ушбу хатарнинг аянчли оқибатларини англаган ҳолда, ёшларнинг бундай партия ва ҳаракатларга қўшилиб кетишларининг олдини олиш мақсадида бир қатор жиддий ташаббусларни олға сурмоқда. Бу борадаги қонунчиликни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, агар бу масаладаги тарғибот ва ташвиқот ишлари такомиллаштирилиб, бузғунчилик ва бузғунчи гуруҳларнинг моҳияти-ю хатари халққа янада аниқроқ ва соддароқ тушунтирилса, давлат ва жамиятнинг бу йўналишдаги ҳаракатлари яхши самара беради. Яъни мазкур гуруҳларнинг моҳияти-ю хатарларини содда ва очиқ ҳолда тушунтириш ҳам диний бузғунчилик ва террорчиликка қарши курашишнинг ўта муҳим вазифаларидан бири саналади.

Мазкур қўлланма ушбу мақсадни ўз ичига олиб, бузғунчи гуруҳларнинг асил моҳиятини бирма-бир ёритиб, шунингдек, бир қатор мураккаб масалаларнинг назарий ва амалий жиҳатларига содда ва тўлиқ жавоб беради. Қўлланманинг асосий мақсади халқни бузғунчи тафаккур ва диний бузғунчи гуруҳлар таҳдидидан огоҳлантириш ҳисобланади. Яъни ҳар бир фуқаро мазкур ҳодисалар унинг Ватани-ю миллати, маданияти-ю ишончи, хотиржам турмуши, ҳаёти, онаси, синглиси, аёли-ю фарзанди, уй-жойи, мол-мулки, манфаатига… қандай аниқ таҳдидлар солишини билиши керак.

Бузғунчи гуруҳлар хатарларини бевосита англаш ва ҳис этиш оддий халқ онги ва ҳар бир фуқаронинг ушбу номақбул гуруҳларга қарши курашиш йўлидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Бундай биргаликдаги яқиндан тушуниш экстремизм ва террорчиликка қарши курашишга барча имконият, манфаат, фикр ва инсонларни сафарбар этишга яхши шароит яратиб беради.

Шундай экан, ушбу қўлланманинг асосий саволи қуйидагидан иборатдир: бузғунчи тафаккур ва диний бузғунчи гуруҳларнинг  Ватан, халқ, шунингдек, ҳар биримизга бўлган асосий ва аниқ хатари нимадан иборат?

Шундай қилиб, мазкур материал мантиқ, тил ва баён тарзи нуқтаи назаридан оммабоп ва тарғибот хусусиятига эга бўлиб, бузғунчи тафаккур ва диний бузғунчи гуруҳларга қарши курашиш йўлида олиб бориладиган тушунтириш ишларида фойдаланиш учун тавсия этилади.  

БИРИНЧИ БОБ

ДИНИЙ БУЗҒУНЧИ ГУРУҲЛАР ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИГА ҚАРШИ

Бугунги диний бузғунчи гуруҳларнинг тафаккур ва таълимотига мувофиқ, бирорта мусулмон мамлакати ҳеч қачон мустақил давлат бўлмаслиги лозим. Уларнинг фикрларига кўра, барча бундай давлатлар "ягона Ислом халифалиги" таркибига киритилиб, "халифалик"нинг бир ноҳияси сифатида ягона халифаликка сўзсиз итоат қилиши зарур. Шундай қилиб, бузғунчилар ҳеч бир мустақил давлат ва мусулмон мамлакатларининг истиқлолиятини тан олмайдилар, уларнинг барчасини ўз "халифалик" тасарруфига олишни исташади.

Бундай режа ва фикрлар диний бузғунчи гуруҳларнинг ҳужжатлари, низомнома ҳамда тарғибот варақаларида расмий равишда аниқ белгилаб қўйилган. Шунинг учун ҳам, бу нарсага ишонмасликка ўрин қолмаган. Масалан:

- "Ҳизби таҳрири исломий" неча йиллардан буён ўз оиннома ва тарғибот варақаларида расмий равишда "ягона Ислом халифалигини бунёд этиш" назариясини тарғибу ташвиқ этиб келади. Мазкур назарияда минтақамизнинг мустақил давлатлари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари "халифалик"нинг бир ноҳияси сифатида кўрсатилган, холос. Умуман олганда, "халифалик"ни ташкил этиш ва мустақил мусулмон мамлакатларни унга тобе қилиш ушбу бузғунчи партиянинг оинномавий асосий мақсади саналади;

- "Ислом давлати" террорчи ва бузғунчи ташкилоти эса, ўз Ислом халифалик сиёсати харитасини тузиб, уни оммавий ахборот воситаларида тарқатиб, тарғиб  этмоқда. Агар ушбу харитага назар соладиган бўлсак, минтақа ва дунёнинг барча мусулмон давлатлари, жумладан, бизнинг мустақил давлатимиз ҳам бу халифаликка тобе вилоят ва ноҳиялар қаторида кўрсатилган.

Шундай қилиб, бугунги диний бузғунчилик ва диний бузғунчи гуруҳлар мустақил давлатларнинг мавжудлиги ва истиқлолиятига қарши бўлиб, барча мусулмон мамлакатларини зўрлик билан босиб олиб, ўзларига тобе қилишни мақсад қилган.

Ушбу диний бузғунчиларнинг режаси биз, давлатимиз ва халқимизга амалий нуқтаи назардан қандай маъно ва хатарга эга? Бу борада қуйидаги икки таъкидга диққат қаратишимиз лозим:

Биринчи таъкид: Эслатиб ўтилганидек, диний бузғунчи ҳаракатлар бирор-бир мустақил давлатнинг истиқлолияти ва мавжудлигини эътироф этмайди. Шундай экан, улар Тожикистон Республикасининг ҳам мустақил давлат сифатидаги истиқлолияти ва мавжудлигини тан олмайдилар. Шунинг учун ҳам, мустақил давлат сифатидаги Тожикистонни йўқ қилиш ҳамда мамлакатимизни ўз халифаликларининг кичик бир ноҳиясига айлантириш бузғунчиларнинг мақсадларидан бири ҳисобланади.

Агар оддий қилиб айтадиган бўлсак, бузғунчиларнинг Тожикистон учун бўлган жиддий хатари шундаки, улар Тожикистонни йўқ қилиб, давлат сифатида нобуд этмоқчилар. Шундай экан, диний бузғунчилик Тожикистон давлатининг мустақил давлат сифатидаги мавжудлигига бевосита таҳдид солади. У бизнинг миллий мавжудлигимиз асоси, тарихимизнинг муқаддас сармояси, яъни миллий давлат ва давлатчилигимизни нишонга олган. Шундай экан, бузғунчи гуруҳларнинг келиши ва уларни кутиб олиш Тожикистонни дунё харитасидан ўчириб ташлаш деган маъно билан баробардир. Бу муҳим таъкидни Тожикистоннинг ҳар бир ватанпарвар ва ватансевар фуқароси ҳеч қачон эсидан чиқармасин!

Иккинчи таъкид: Диний бузғунчи гуруҳларнинг таъсис ҳужжатлари, адабиёт ва тарғибот материалларини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар тушунтириш ва тинч тарғибот йўли билан Ислом қадриятларини ёйишни етарли, деб ҳисобламайди.  Аксинча, улар зўравонлик ва уруш билан мусулмон мамлакатларини босиб олиш, ушбу давлатларда сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда уларни зўрлик билан ўз итоатига киритишни ўз фаолиятлари йўналиши сифатида танлаганлар. Диний бузғунчилар мусулмон мамлакатларини босиб олишлари билан уларда ўзларининг золим ҳокимиятини жорий этиб, ушбу мамлакатлар аҳолисини қул, табиий бойликларига эса эгалик қилиб, улардан шафқатсизларча фойдалана бошлайдилар.

Масалан, Сурия ва Ироқ мамлакатларининг нефтга бой вилоятларининг баъзиларини босиб олган "Ислом давлати" террорчи гуруҳи айни пайтда Сурия ва Ироқ халқининг миллий бойлиги бўлган нефтга эгалик қилиб, уни қора бозорга чиқариб, арзимас пулга сотмоқда. Агар нефтнинг бир баррели расмий бозорда 45-50 АҚШ доллари бўлса, "Ислом давлати" террорчи гуруҳи Ироқ нефтини ҳеч бир ўлчовсиз 20-25 доллар миқдорида пулламоқда. Бу ҳисобдан алоҳида компания ва давлатлар миллиардлаб фойда кўрмоқда (ушбу маълумот жорий йил бошларига тўғри келади-таржимон).

(Давоми бор).

ХАБАРЛАР

КАЛЕНДАР

« Январ 2019 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

Сайтимизга баҳо беринг:

МАҚОЛАЛАР

СЎНГГИ ПУШАЙМОН

 

Ориф соат ўн беш-ўн олтилар атрофида устахонани маҳкамлади… Кутгандан не фойда? Бугун атиги биттагина машинани таъмирдан чиқарди. Унинг ҳам «касали» енгил экан. Анча вақтдан бери шу аҳвол. Даромаддан баромад кўп. Иш олдингидай эмас. Авваллари бу устахона ён-атрофида машина таъмирлайдиган бошқа дўконлар кам эди. Ҳозир эса марказий йўлнинг ҳар икки томони тўла «запчаст»  дўконлари-ю, устахоналар.

Муфассал...

ГУЛДАН ГЎЗАЛРОҚДИР ОНАЛАР МЕҲРИ

 

Дариғо, кўп йилким тўкилади қон,

Мусулмон давлатлар аро беомон.

Гуноҳсиз мусулмон сақлаш учун жон,

Мусулмон бўлмаган юртларга томон,

Мусулмон юртлардан қочар мусулмон.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
675
Мақолаларни кӯрганлар сони
350111

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

1885240
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
549
2006
2555
1864499
53489
77394
1885240

Сизнинг IPнгиз: 54.144.24.41
Бугун: 22-01-2019 05:03:25

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015