- Мен «Халқ овози» газетасининг ҳар бир сонини йиғиб, боғлаб қўйганман, - дейди биз билан суҳбатда газетамизнинг ашаддий муштарийси вахшлик Намозали Тўхтаров. – Қишлоғимиздагилар менда газетанинг барча сонлари борлигини билишади. Кўпинча ёш ўғил-қизлар мендан сўраб олиб, мутолаа қилишади.
Хатлонлик фахрий ўқитувчи, Тожикистон маорифи аълочиси,
маърифатпарвар инсон Намозали Тўхтаров бугунги ёшлар ҳақида жўяли гапларни айтди.
- Замонавий технология мислсиз равишда тараққий этган давримизда, ёшларимизни китоб ўқиш, газета-журналлар мутолаасига жалб қилиш муҳим вазифа ҳисобланади, - дейди фахрий ўқитувчи. – Бугун интернет тармоғига телефонини уламаган ёшларни топиш амри маҳол. Улар ўша чексиз маълумотлар манбаидан ўз хоҳишларига кўра фойдалана олишлари ҳам инсониятнинг чексиз тараққиёт сари юз бурганлигининг нишонаси. Аммо глобал тармоқдаги айрим маълумотлар қуруқ, мазмунсиз ва унда таълим-тарбиянинг нишони ҳам йўқ. У фақат маълумот, холос. Китобдан олинган билим эса, ҳамиша тарбиявий аҳамияти билан муҳим ҳисобланган.
Ҳақиқатдан ҳам, тажрибали ўқитувчининг куюнганича бор. Бугунги ёшларга чексиз имкониятлар берилган. Интернет орқали маълумот олиш уларнинг, нафақат, вақтини тежабгина қолмай, балки дунёқарашларини кенгайтириш, жаҳоннинг турли бурчагида бўлаётган воқеа-ҳодисалардан зудлик билан огоҳ бўлиш имконини беради.
- Олийгоҳда таҳсил олган пайтларимиз А. Фирдавсий номли кутубхона адабиётларидан фойдаланардик, - дейди республикамизда таниқли хонанда Чиллахон Холов. – Баъзан керакли адабиётни олиш учун икки-уч кун навбат пойлаган пайтларимиз ҳам бўлган. Бугунги ёшларга ҳавас қиламан. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг саъй-ҳаракатлари билан пойтахтимиз марказида замонавий Миллий кутубхона қурилди ва бу муассаса самарали фаолият юритмоқда. Бу маърифат даргоҳидаги шароит ва имкониятларни кўриб, истиқлолиятимиз, юртимиздаги фаровонлик, осойишталикка бот-бот шукрона келтирасан.
Алоҳида ўқув заллари, бой китоблар хазинаси, замонавий электрон китоблардан фойдаланиш учун ўрнатилган компютерларни кузатиб, ёшларимизнинг ўқиб-ўрганишлари учун жуда кенг қулайликлар яратилганлигининг гувоҳи бўласан. Олийгоҳда тўрт-беш йиллик таҳсили давомида кутубхона остонасига қадами етмаган талабалар ҳам борлиги барчамиздан ёшлар таълим-тарбиясига жиддий эътибор қаратишимизни тақозо этади. Шу ўринда, Давлатимиз бошлиғи муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан қабул қилинган ва ҳаётга татбиқ этилаётган «Фарзанд таълим-тарбиясида ота-она масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонунининг аҳамияти янада ортади.
- Ўтган 2017 йилда республикамиз судларида «Фарзанд таълим-тарбиясида ота-она масъулияти тўғрисида»ги Тожикистон Республикаси қонуни талаблари бузилганлигига доир 17136та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари кўриб чиқилди, - деганди йил якунига бағишланган матбуот конференциясида Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён. – Натижада, 5028 кишига нисбатан огоҳлантириш берилиб, 10629 нафар эса, маъмурий жаримага тортилди.
Юқорида келтирилган рақамлар шунчаки кўрсаткич эмас, балки унинг ортида инсонлар, айниқса, ёшлар тақдири турибди. Шунинг учун ҳам, келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларимизнинг тақдирига бефарқ бўлмай, уларни тўғри йўлга бошлаш ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлигини унутмайлик. Китоб ўқиш, маърифат муассасаларига бориш, газета ва журналлар мутолааси, шубҳасиз, ёшларнинг маънавий оламини бойитади. Бу ўринда катталар уларга ўрнак кўрсатмоқлиги давр тақозосига айланиб бормоқда.
Албатта, замонавий техника ва технологияни ўрганиш, замон билан ҳамқадам бўлиш – жуда ҳам муҳим. Бусиз бўлмайди ҳам. Зеро, бугун дунё илмидан хабардор бўлиш учун худди ана шу воситалар қўл келади. Лекин шу билан бирга, ёшларимизда миллий қадриятларимиз, ота-боболаримиз суннатларига эҳтиром ҳиссини уйғотишимиз лозим. Шундагина ҳар бир ёшнинг юрагида ватанпарварлик ҳисси жўш уради.
Ўсиб келаётган авлодга оила ва оиладорлик маърифатини сингдириш ҳам ота-оналарнинг бурчи. Бу йўналишда етарлича маълумотга эга бўлмаган ёшларнинг шошқалоқлик билан никоҳдан ўтишлари, уларнинг оила юритишга тайёр эмасликлари ҳар йили мамлакатимизда 10 мингга яқин оиланинг бузилишига олиб келаётганлиги ҳам аянчли ҳолатдир.
Фахрий ўқитувчи Намозали Тўхтаров таъкидлаганидек, китобнинг ўрни бошқа ва ҳеч қачон интернет унинг ўрнини боса олмайди…
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,
«Халқ овози».
Давлатни дунёга танитадиганлардан бири буюк қалам соҳиблари бўлса, бошқаси спортчилардир. Бизнинг давлатимиз ҳам бугунги кунда дунё таниган давлатлар қаторидан ўрин олмоқда. Бунда спортчи ёшларимизнинг ҳиссалари беқиёсдир. Бугун биз азиз Ватанимиз - Тожикистон байроғини жаҳон мусобақаларида юксакларга кўтариб, Ватанимиз миллий мадҳиясининг янграшига сабаб бўлаётган давлатимиз фахри, етти марта жаҳон чемпиони Комроншоҳ
Муфассал...
*** Беҳуда гапирма, оқибати яхши эмас.
*** Эй, инсон, билгин, сенинг умринг қисқа, ғайрат қил, башарият учун хайру саховат ниҳолини эк, дон эк, токи улар сендан баҳра олишсин.
*** Эй, инсон, сен келдинг ва билгинки, У сени на ейишу ётиш ё фақат ишқ билан машғул бўлиш учун яратмади. У сени ўз инсонийлик қарзингни Унинг
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015