- Қадимий Саразмнинг 5500 йиллиги Тожикистон Республикаси Ҳукумати қарори асосида 2020 йил ўтказилади, - деди Тожикистон Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий Фанлар академиясининг ярим йиллик фаолиятига бағишланган матбуот конференциясида. – Айни пайтда тадбирнинг ташкилий комитети ҳамма томонлама тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. Шу билан бирга академия олимлари қадимий Саразмда илмий-тадқиқот ишларини давом
эттиришмоқда. Бу қадимий масканда академиянинг 4 гуруҳдан иборат олимлари тадқиқот ишлари билан машғулдир. Бундан ташқари, у ерда мамлакатимизнинг бошқа олийгоҳлари олимларидан иборат 3 гуруҳ, шунингдек, хорижий олимлар ҳам қадимий Саразм тарихини ўрганиш билан шуғулланишмоқда. Айрим тадқиқот ишлари охирига етказилмаган. Масалан, бизнинг олимларимиз у ерда жуда чуқур қудуқни кашф этишди. Ўттиз метрдан ортиқ ковланган бу қудуқдан нима мақсадда фойдаланилганлигини аниқлаш учун тадқиқот ишларини давом эттириш талаб этилади. Шунингдек, тадқиқот ишлари олиб бориш учун сертификат берилган 18 гектар майдоннинг турли бурчакларида кичик-кичик ўтхоналар борлиги аниқланди. Шу вақтгача, шаҳарнинг фақат марказидаги йирик оташкада - ўтхона маълум эди. Бундан дастлаб шундай хулоса келиб чиқади: демак, умумий ибодат қилиш ўтхонасидан ташқари, қадимий Саразм уйларида ҳам хусусий оташкадалар мавжуд экан. Яқин 100 гектарлик майдонни қамраб олган қадимий Саразмни ўрганиш бизга авлодларимиз тарихининг номаълум қирраларини кашф этишга имкон бериши турган гап. Қадимий Саразм билан ёнма-ён жойлашган кўҳна Панжакент қазилмаларида топилган осори-атиқаларда ҳам тарихнинг номаълум саҳифалари ҳақида маълумотлар борлиги табиий. Олимларимиз мамлакатимизнинг бошқа минтақаларида жойлашган тарихий обидалар – қадимий Карон шаҳри қолдиқлари, Ҳулбук, Ҳисор қалъалари каби тарихий мавзеларни ўрганишни давом эттиришмоқда.
Фанлар академияси президенти берган маълумотга кўра, ҳисобот даврида академия олимлари томонидан ихтирочилик соҳасида 10та патент қўлга киритилганлиги уларнинг изланишлари самарасидир. Айни пайтда ихтироларни ишлаб чиқаришга жорий этиш йўналишида мамлакат саноат корхоналари билан ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилмоқда. Академия олимлари томонидан ёзилган ва яқинда чопдан чиққан «Илм ва истеҳсолот» китоби ҳам мазкур мавзуга бағишланган.
- Жорий йил саратонининг аномал ва узоқ давом этган иссиқ ҳарорати ҳозирча ўлкамизнинг абадий музликларига жиддий таъсир этгани йўқ, - деди Фарҳод Раҳимий журналистлар саволига жавобан. – Қиш ва баҳор фаслларининг серёғин келиши натижасида, катта миқдорда қор захиралари тўпланганди. Ана шу қор захиралари эриши давом этмоқда. Дарёлар сувининг кўпайиши қор захиралари ҳисобидан бўлганлиги учун ҳам, йирик музликларда эриш, асосан, август ойига тўғри келади. Академия олимлари музликларда мунтазам тадқиқот ишларини йўлга қўйишган. Уларнинг натижалари эса, зудлик билан маълум бўлади. Умумий кузатишлардан маълум бўлишича, абадий музликларимизнинг хавфли даражада эриши кўзга ташланмайди. Ҳар ҳолда, сайёрамизда ҳукм сураётган глобал исиш бизнинг ўлкамизга таъсир этиши табиий. Академия олимларининг энг муҳим вазифаларидан бири – юртимизнинг бебаҳо бойлиги бўлган абадий музликларни сақлаб қолиш йўлларини топишдан иборатдир.
Матбуот конференциясида Фанлар академияси президенти Тожикистонда жойлашган «Помир-Чақалтай» обсерваториясининг жаҳон илми тараққиёти учун аҳамиятли эканлиги тўғрисида сўз юритди. Айниқса, коинотни ўрганишда жуда қулай табиий шароитда ўрнатилган мазкур иншоот бебаҳолиги билан ажралиб туради.
Фанлар академияси президенти журналистлар билан академия олимларининг келгусидаги режалари тўғрисида батафсил ўртоқлашди.
Матбуот конференциясида Фанлар академияси масъуллари ва журналистлар ўртасида қизиқарли мулоқот бўлиб ўтди.
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,
«Халқ овози».
**
ХОРИЖДА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯСИ МУТАХАССИСЛАРИГА ЭҲТИЁЖ СЕЗИЛАДИ
- Жорий йилнинг ярим йилида 26 нафар хорижий фуқаро муҳожирлик қонунчилиги талабларини қўпол равишда бузганликлари учун Тожикистондан депортация қилинди, - деди Тожикистон Республикаси Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирининг биринчи ўринбосари Эмин Сангинзода ярим йиллик якунига бағишланган матбуот конференциясида. – Ушбу хорижий фуқаролар суд қарори билан мамлакатдан чиқариб юборилган.
Унинг сўзларига кўра, ҳисобот даврида Тожикистон Республикасида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун 3 минг 352 нафар хорижий фуқарога ижозат берилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 268та ортиқдир.
- Жорий йил мамлакатимиз ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш учун 7,5 минг хорижий фуқарога квота ажратилган, - деди Э. Сангинзода.
Матбуот конференциясида журналистларга берилган маълумотларга кўра, жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакатимиздан 300 минг 284 нафар фуқаро хорижий давлатларга меҳнат муҳожирати учун сафарга чиққан. Муҳожирларнинг 293 минг 248 нафари Россия Федерацияси ва 5 минг 567 нафар ватандошимиз Қозоғистон Республикасига ишлаш учун борган. Ҳисобот даврида муҳожирликни ихтиёр айлаган юртдошларимизнинг 260 минг 125 нафарини эркаклар ва 40 минг 159 нафарини аёллар ташкил этади. Хорижий давлатларга меҳнат муҳожиратига сафар қилиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 19 фоиз ошган.
- Жорий йилнинг 3 февралида Тожикистон Республикаси ва Қатар давлати Ҳукуматлари ўртасида Тожикистондан Қатар давлатига ишчи кучи юборишни тартибга солиш тўғрисида келишув имзоланди, - деб маълумот беришди Меҳнат, муҳожирлик ва аҳолини иш билан таъминлаш вазирлиги масъуллари журналистларга. – Айни пайтда бу келишувларни тасдиқлаш юзасидан давлатлараро тегишли идоралар ўртасида иш олиб борилмоқда.
Анжуманда берилган маълумотларга кўра, Қатар давлатининг иқлимини ҳамда бу давлатда қурилиш ишларига бериладиган ҳақнинг кам эканлигини ҳисобга олганда, Тожикистондан Қатарга, асосан, хизмат кўрсатиш соҳаси, тарабхоналар ишчилари, ошпазлар, нақлиёт ҳайдовчилари ҳамда қўриқчиларни юбориш юзасидан музокаралар олиб борилмоқда. Қатарнинг иссиқ, шу билан бирга нам ҳавосидаги қурилишда тожикистонликларнинг ишлаши мақсадга мувофиқ эмас. Бу давлатда қурилиш ишлари бозорини Осиёнинг бир қатор давлатлари фуқаролари эгаллаган.
- Қатар давлати мамлакатимизнинг IT – Ахборот технологияси соҳаси мутахассисларига кенг имтиёзлар ажратган, - деди вазирликнинг муҳожират агентлиги масъули С. Саидов. – Қатар бу соҳанинг билимдонларини чекланмаган миқдорда қабул қилади.
Журналистлар матбуот анжуманида бир қатор саволларига атрофлича жавоблар олишди.
Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,
«Халқ овози».
**
ФАОЛЛИК - ИШ САМАРАСИ
Ж.Балхий ноҳиясининг бош маъмурий биносида ноҳиянинг биринчи ярим йиллик соҳавий фаолиятлари хусусида журналистлар иштирокида матбуот конференцияси бўлиб ўтди.
Конференция давомида ноҳия раиси Убайдуллои Файзулло ноҳиянинг ярим йил давомида қўлга киритилган ютуқлари ва йўл қўйилган камчиликлар хусусида сўз юритди.
Унинг берган маълумотига кўра, ўтган давр мобайнида ноҳияда бюджет режаси 102,1 фоизга бажарилган. Ижтимоий солиқ режаси эса 104,6 фоиз таъминланган.
Ж.Балхий ноҳиясида 2019 йил давомида 13 минг 541 нафар нафақахўрлар қайдда бўлиб, буларнинг нафақаси бир ойда 3 миллион 898 минг 600 сомонийни ташкил этади. Ҳар бир нафақахўрга ўрта ҳисобда 287 сомонийдан тўғри келиб, тўлиқ нафақа билан таъминланганлар.
Шу давр мобайнида қишлоқ хўжалиги соҳасида 113,4 фоизлик ишлар бажарилган бўлиб, 47 минг 701,9 тонна сабзавот, 1182 тонна гўшт, 11 минг 624 тонна сут, 3 миллион 685 минг дона тухум етиштирилган.
Чорвачилик соҳаси бўйича ҳам анча ишлар амалга оширилган. Ноҳияда 56 минг 378 бош қорамол, 115 минг 901 бош қў-ю эчки, 140 минг 210 бош товуқ парваришда бўлиб, бу кўрсаткичлар кўзланган режанинг ортиғи билан бажарилганини билдиради.
Ноҳияда битта тарихий-ўлкашунослик музейи, иккита маданий ҳордиқ чиқариш боғи, битта болалар санъат мактаби, 38та кутубхона мавжуд. Мазкур муассасалар томонидан жорий йил давомида 875та турли хил тадбирлар ўтказилди.
Ноҳия спортчилари ярим йил давомида 5та республика мусобақаларида қатнашиб, 27та медалга эгалик қилишди. Шулардан 4тасини тилло, 4тасини кумуш, 19тасини бронза медаллар ташкил этади...
Конференция сўнгида журналистларни қизиқтирган барча саволларга ноҳия раиси ва унинг соҳавий ўринбосарлари, мутасадди шахслар тўлақонли жавоб бердилар.
- Ватан ободлиги, порлоқ келажаги йўлидаги барча ишларга фаоллик билан ёндашмоғимиз лозим. Ваҳоланки, фаоллик иш самарасини оширади... - дея қайд этди ноҳия раиси.
Давронбек Каримов,
“Халқ овози”.
Мунглиғ мусофирман,
Келмайсан йўқлаб,
Бардавом йўлларда тўзиб ётган нур.
Тўкилиб боряпман, йироқ - ёвуқлар
Қасдлашиб келганда жонимга довур.
Муфассал...
Давлат ҳокимияти Конибодом шаҳар ижроия органининг Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими томонидан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг жорий Паёмини хотин-қизларга тушунтириш мақсадидаги тадбирлар ўтказилмоқда. Ана шу тадбирлардан бири Ғафуржон Ортиқов номли қишлоқ жамоатидаги Гулбоғ қишлоғида ўтказилди. Аёллар билан ишлаш ва оила бўлими
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015