Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ТАҲРИРИЯТ

 

Ёқубжон АбдуманноновЁқубжон Абдуманонзода – «Халқ овози» газетаси бош муҳаррири

 

Ёқубжон Абдуманнонов 1969 йилнинг 4 декабрида Шаҳринав ноҳияси Муллошоди қишлоғида туғилган. 1993 йили С. М. Киров номидаги Хӯжанд давлат педагогика университетини ӯзбек тили ва адабиёти фанлари ӯқитувчиси мутахассислиги бӯйича битирган.

1993 йилдан «Халқ овози» газетасида турли вазифаларда ишлаган. 2012 йилнинг декабридан мазкур газета бош муҳаррири вазифасида фаолият юритмоқда.

 

Телефон: 992-2-38-54-02

E-mail:     Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

________________________________________________________________________

 

Эркин ШукуровЭркин Шукуров – «Халқ овози» газетаси бош муҳаррир ӯринбосари

 

Эркин Шукуров 1967 йилнинг 2 январида Турсунзода шаҳридаги «10-солагии Истиқлолият» қишлоқ жамоатидаги «Бошқишлоқ» қишлоғида туғилган. 1991 йили С. М. Киров номидаги Хӯжанд давлат педагогика университетини ӯзбек тили ва адабиёти фанлари ӯқитувчиси мутахассислиги билан тугатган.

1991-1993 йиллар «Совет Тожикистони» (ҳозирги «Халқ овози») газетасида, 1993-1997 йиллар Турсунзода шаҳридаги «Иброҳим» хӯжалигида, 1997-1999 йиллар «Диёнат» хусусий газетасида мухбир сифатида фаолият юритган. 1999 йилдан 2014 йилгача буён «Халқ овози» газетасида бӯлим муҳаррири сифатида ишлаб келган. Айни пайтда мазкур газета бош муҳаррир ӯринбосари вазифасида фаолият юритмоқда.

 

Телефон: 992-2-38-53-36

________________________________________________________________________

 

Искандар МаҳмадалиевИскандар Маҳмадалиев – «Халқ овози» газетаси масъул котиби

 

Искандар Маҳмадалиев 1965 йил 31 январда Восе ноҳияси Таижар қишлоғида туғилган. Ноҳиядаги 2-ӯрта мактабда таҳсил олган. 1982-1989 йиллар Тожикистон Миллий университетида ӯқиган. 1983-85 йиллар ҳарбий хизматда бӯлган.

Искандар Маҳмадалиев 1990 йилдан буён даврий матбуотда фаолият юритиб келади. У «Кулябская правда», «Элчи», «Дӯстлик» газеталарида ишлаган.

Искандар Маҳмадалиев 2000 йилдан буён «Халқ овози» газетасида ишлайди. 2003 йилдан буён газета масъул котиби. У 1995 йилдан буён Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси. Унинг «Чекматош» номли ҳикоялар тӯплами «Адиб» нашриётида чопдан чиққан.

 

Телефон: (992 37) 2-38-50-30

E-mail:     hulbek1965@mail.ru

________________________________________________________________________

 

Абдулло СаидовАбдулло Саидов - «Халқ овози» газетаси бӯлим муҳаррири

 

Абдулло Саидов (Абдулло Саид), 1968 йил 5 майда Бохтар ноҳияси, Меҳнатобод қишлоқ жамоатига қарашли Телмон қишлоғида туғилган. Ноҳиядаги 2-ӯрта мактабида ӯрта маълумот олган. 1987-1994 йиллар Хӯжанд Давлат университетининг ӯзбек филологияси факултетида таҳсил олган. 1988-89 йиллар ҳарбий хизматда бӯлган.

Абдулло Саидов ӯқувчилик давридан даврий матбуотга қатнашиб келган. Студентлик даврида эса «Ленинобод ҳақиқати», «Қадрият» газеталари билан зич алоқада бӯлиб, битикларини чоп этган. Олийгоҳни тамомлагач, қатор йиллар Рӯдакий ноҳиясидаги гимназия-интернат ва педагогика билим юртида араб тилидан сабоқ берган. 1999 йилдан буён даврий матбуотда фаолият юритиб келади. Дастлаб, «Насими айём» - Рӯдакий ноҳияси ҳукумати нашрияси, кейинчалик «Устоз» - жумҳурият ӯқитувчилар газеталарида фаолият юритган. У 2003 йилдан буён «Халқ овози» газетасида газета масъул котиби ӯринбосари, бӯлим муҳаррири вазифаларида ишлаб келмоқда.

Абдулло Саидов 1999 йилдан буён Тожикистон Журналистлар иттифоқи аъзоси. 2008 йилда Тожикистон Республикаси матбуоти аълочиси, 2011 йилда тожик матбуоти 100 йиллиги арафасида Тожикистон Журналистлар иттифоқининг «Сад солагии матбуоти тоҷик» медали билан мукофотланган.                                                                        

 

Телефон: 992-2-38-53-34.

E-mail:    Abdullosaid@mail.ru

________________________________________________________________________

 

Абдуҳафиз Мирзааҳмедов

Абдуҳафиз Мирзааҳмедов – «Халқ овози» газетаси мухбири

 

Абдуҳафиз Мирзааҳмедов 1960 йилнинг 15 январида Шаҳринав ноҳияси Муллошоди қишлоғида туғилган. 1983 йили С. М. Киров номидаги Хӯжанд давлат педагогика университетини битирган. Мутахассислиги ӯзбек тили ва адабиёти фанлари ӯқитувчиси.

1981-1983 йиллари Шаҳринав ноҳиясидаги 7-ӯрта умумтаълим мактабида ӯқитувчи сифатида ишлаган. 1984-1985 йиллар «Совет Тожикистони» газетасида, 1991-1993 йиллар Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги телевидение ва радио комитетида фаолият юритган. 1993 йилдан бошлаб эса «Халқ овози» газетасида мухбир сифатида фаолият юритмоқда.

 

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

________________________________________________________________________

  

Аюпова ГулфинурАюпова Гулфинур – «Халқ овози» газетаси  бӯлим муҳаррири 

Аюпова Гулфинур 1987 йилнинг 15 февралида Шаҳритуз ноҳиясининг Пахтаобод жамоати Устокорон қишлоғида туғилган.

1993 йили Шаҳритуз ноҳиясидаги 18-ӯрта умумтаълим мактаб биринчи синфига қабул қилинди.

2009 йили Садриддин Айний номидаги Тожикистон Давлат педагогика университетини тугатган. Мутахассислиги – рус тили ӯқитувчиси.

2006 йилдан 2013 йилгача «Замондош» хусусий газетасида ишлаган.

2013 йилнинг 1 апрелидан «Халқ овози» газетасида мухбир сифатида ишлаб келмоқда.

 

E-mail: Этот адрес электронной почты защищен от спам-ботов. У вас должен быть включен JavaScript для просмотра.

________________________________________________________________________

               

Гулчеҳра СотиболдиеваГулчеҳра Сотиболдиева – «Халқ овози» газетаси мусаҳҳеҳи

 

1964 йилнинг 26 майида Рӯдакий ноҳияси Гулпарвар қишлоғида туғилган. Ноҳиядаги 46-ӯрта умумтаълим мактабини битирганидан сӯнг Н. Крупская номидаги билим юртида ӯқишини давом эттирган.

1995-1999 йиллари С. Айний номли Тожикистон Давлат Педагогика университетида таҳсил олган. Мутахассислиги филология фанлари ӯқитувчиси.

1989-2007 йилларда Рӯдакий ва Душанбе шаҳридаги мактабларда ӯқитувчилик қилган.

1987 йилдан бошлаб журналистика соҳасида ӯз мақолалари билан чиқиш қилиб келмоқда. 2008 - 2011 йиллари «Замондош» газетасида ишлаган.

2012 йилдан буён Тожикистон Республикаси Ҳукумати нашрияси «Халқ овози» газетасида фаолият юритиб келмоқда.

«Соғинч» ва «Беш кунлик дунё» номли китоблари нашрдан чиққан.

________________________________________________________________________

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Қор ёғса…

       Қор ёғишини энг гўзал табиат ҳодисаларидан бири сифатида кимлардир жуда интизорлик билан кутадилар. Бунинг боиси шундаки, қор улар учун қандайдир, фақат ўша кишиларнинг ўзигагина маълум бўлган бир мўъжизага сабаб ёки туртки бўлади.

Агар бошқа фасл бўлганда, балким, улар баҳор келиб, илк дарахтлар гуллашини, ёзнинг иссиқ кунлари тезроқ етиб келишини, куз фасли келиб, пахта терими бошланишини ёки бошқа кўплаб воқеа-ҳодисаларни кутган бўлишармиди?

Муфассал...

Кечиккан муҳаббат

 

Муаттар бугун қадрдон дугонасини учратиб қолди. Дилдоранинг тўйидан сўнг улар кўришишмаган эди. Ачагина гаплар йиғилиб қолибди. Нима бўлди-ю гапдан гап чиқиб, Дилдора Муаттарни севган, унинг кўйида “жигар кабоб” бўлган собиқ синфдошлари Аббосни эслаб қолди:

-Қара-я дугона, сен рад жавобини бериб, Аббос билан хайрлашгач, эртаси куни у бизникига келган эди. Сени чақириб беришимни илимос қилди. Уни роса бопладим. Шу пайтгача қаёқда эдинг? - деб ҳайдаб солдим...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2138740

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8369507
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2630
2933
20492
8326697
18076
99827
8369507

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.121
Бугун: 06-07-2025 19:11:03

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015