Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 20 Октябр 2016 Кӯришлар: 2764
Печат

 

ayiqБобоназар Янгибоевнинг истиқомат жойи - Ғаровўтидаги Ойхотин қишлоғи. Иш жойи - Шаҳритуз ноҳиясининг қўйчилик хўжалиги фермаси. Яқинда касалхонадан қайтган Бобоназарни қўллари бинт билан боғланган ҳолда учратдик. Машина ўриндиғида ўтирган қирқ беш ёшли бу инсон суратга туширишимизга розилик бермади. Ўриндиққа ўтирдик, Бобоназар бизга Ромит дарасида бўлиб ўтган воқеа-ҳодиса хусусида  сўзлаб берди:

-Жорий йилнинг 23 май куни, тушдан кейин соат тўрт эди чамаси, офтоб чарақлаб турар, осмонда оқпар булутлар сузиб юрарди. Сурув қўйларини бемалол бошқариб, ўтлироқ жойни мўлжаллаб бораётгандик, ёйилиб ўтлаётган қўйлар орасида негадир тарқоқлик пайдо бўлди. Чеккароқда икки қўй маъраганича жойида туриб қолган эди. Қўйни қайтармоқ ниятида ирғай таёқни елкага ташлаганимча ўша томон одимладим. Ёнига борганимда ҳам қўйлар қимир этмас эди, гўё бир маҳлуқдан қўрқиб ҳадикка тушиб қолганди. Кутилмаганда  тепалик томондаги буталар орасидан ўзини очиқ жойга олган бир айиқ мен томон югура бошлади. Қизғиш тусли айиқ югурар, оёғи остидан кўчган кичик-кичик тошлар пастга юмалар, овоз чиқариб, бу маҳлуқнинг ҳаракатини янада ваҳималироқ қилиб кўрсатарди.

Югуриб ёнимда пайдо бўлган айиқ одам мисол икки оёғида тик туриб «қўл»ларини кўтарганича бутун гавдасини у томон-бу томон ҳаракатлантириб ўкирди. Унинг бу ўкириги итларни талвасага солди, қўйлар изидан юрган  бўрибосару  йўлбарс, сиртлонлар «вов»иллаганича мен томон югура бошлади. Бўйим баравар  ёнимда тик турган пахмоқ юнгли айиқ важоҳатидан қўрқувга тушдим, оёқларим қалтирар, тиззаларим ўз-ўзидан букилиб кетар эди. Итлар шарпаси тобора яқин кела бошлади, айиқ  қаҳрланди, яна ўкирди, изига қўл силтаб ҳаракатланди. Халоскорларим келаяпти, деган умидда таёқ тутган ўнг қўлимни елкам бараварида ҳаракатга келтириб итлар  тўдасига боқмоқчи эдим, кутилмаганда,  айиқнинг кучли зарбаси урилди-ирғай синиб кетди. Чап елкамга «қўл»и  билан  «мушт» туширди. Танамда  оғриқ бошланди, букчайиб қолдим, ғазабланган айиқ аламини мендан олмоққа тутинди. Шундай қилди, бу марта бошимнинг чап томони орқа қисмига туширди. Шундан сўнг, ҳеч нарсани эслаёлмайман.

Айиқ полвондан кучли зарба еб ҳушсиз ётганимда бош чўпон Маҳмуд Ғаффоров мобил телефонида тиб ходими - Шамсиддинни чақириб биринчи ёрдам кўрсатибди. Сўнг мени Ваҳдат шаҳар  марказий касалхонасига олиб боришган экан. У ердан пойтахт шифохонаси - Қораболога йўлланма беришибди. Касалхонанинг бешинчи корпусида ҳушимга келдим. Айиқ билан бўлиб ўтган яшин тезлигидаги ҳодисани эсласам, ўзимда жамият мол-мулкини асраб қолишда қалбимда ғурур, довюраклигимни ҳис этаман. Яна бир муҳим гап, чап елкам, ўнг қўлим тирсакдан юқориси суяги сингани-ку  майли,  бош чиғаноғимнинг  орқа суягини синдириб юборган айиқнинг ваҳший ҳаракатига нима, дея оламан.

Хайрият, республикамиз шифохоналарида жаҳон стандартлари талабига мос тиббий асбоб-ускуналар мавжудлиги қувончли бир ҳолдир. Малакали шифокорларнинг инсон табобатига ижобий ёндашувларига қайта-қайта таҳсинлар айтгим келади. Қўлингиз дард кўрмасин, юртим  саломатлик посбонлари!

 

Имомқул Эшмуродов, Дўстий ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Кўлоб шаҳрида тухум арзонлашди

 

"Саман" масъулияти чекланган ҳиссадорлик жамияти фаолият бошлагандан сўнг, Кўлоб шаҳрида тухум нархи арзонлашди. Илгарилари тухумнинг 30 донаси 27-28 сомонийдан сотилган бўлса, эндиликда кўлобликлар шунча тухумни 21-22 сомонийдан сотиб олишмоқда.

Вилоят раиси аппарати Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришларича, Кўлоб шаҳри тадбиркорлари Кўлоб қишлоқ жамоати ҳудудида паррандачилик

Муфассал...

Жамоатчилик вакиллари билан мулоқот

 

12 май куни «Кохи Борбад» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муборак Рамазон ойи арафасида давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари масъул шахслари, ижтимоий соҳалар фаол вакиллари, олимлар, зиёлилар ва дин арбоблари билан учрашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2578869

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10200004
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
5284
3672
20240
10151415
97097
138877
10200004

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.100
Бугун: 23-10-2026 21:13:43

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015