Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 17 Апрел 2020 Кӯришлар: 3453
Печат

 

r abdulahadov 2020Шамолларга бериб бағримни

Рутубатли туманлар аро.

Феруза тонг ифорларини

Туйдим сармаст ва ғазалсаро.

Хаёлимнинг сўқмоқларида

Тағин мени айладинг хумор.

Майин, иссиқ тупроқларингда

Менинг изим қолгандир, Фархор?

Водийларинг кўкаряптими?

Қизилеринг босмадими сув?

Тўқайзоринг дарахтларини

Кўрмоқликни қиляпман орзу.

Қандай роҳат зовурларингда

Балиқлардек юрсам чўмилиб.

Пишинсаму олов бағримда

Армонларинг ётса кўмилиб.

Тирикмикан Хурсанд боболар,

Юрганмикан сигир, қўй боқиб.

Тургандир-ов, қари момолар,

Субҳидамда говмишин соғиб.

Эрин ғийбат қилаётгандир

Ойдиннисо хола ҳам ҳозир.

Кўкрагимга қаттиқ ботгани

Соғинчингнинг маъюс овози...

Олисларда юрибди дайдиб,

Ҳануз менинг ўтли қобирғам.

Билдим, меҳринг чизиб бўлмайди

Жиндаккина шеърларим билан.

Рўпарамда азамат тоғлар,

Қоратоғинг эслатди уч қур.

Қўлларимдан маҳкам қучоқлаб,

Юр-юрлайди насимлар учқур.

Теваракда санқир изғирин,

Тепаликда мудрайди қор, муз.

Муздай ҳаволарни симириб

Фазодаги булутлар - Қорқиз.

Кечир, бугун бироз ичикдим,

Мужмаллигим балким, шул боис.

Кўксим мунча майин майишди,

Саҳроларда қолганда ёлғиз.

Дашту тоғлар оқарди бирам,

Оқпарқувнинг силсиласида.

Ойдинлашди бирдан хотирам

Учқунларнинг ёйилмасидан.

Тарновлардан томчи тинмади

Чак-чаккилаб марвориддек соф.

Қолгин, дединг сира кўнмадим,

Кўзларингга ашк тўлар ғарқоб.

Ҳузурингдан шамолдай лоқайд

Келишимга берганча ваъда,

Кетдим қобирғамнинг бир чети

Узилгандай бўлди тўсатдан.

Учқунлади юрагимда ғам,

Қор ёғилди яна фалакдан.

Атроф шундай ёрқин бўлса ҳам,

Қил ҳам сиғмай қолди юракка.

Қил ҳам сиғмай қолди юракка…

 

***

Бақирай бор овозим билан,

Фарёд урай юрак-юракдан.

Гоҳ қайғудан, гоҳо шодликдан,

Ҳайқирайин: "Менга кераксан!"

Эшитяпсанми? Гулим, бормисан?

Ҳисларимнинг хуружларидан.

Огоҳмисан, интизормисан,

Хаёлотнинг оғушларида?

Ўтгандан сўнг Чилучорчашмадан.

Олтинсойга олганимда йўл,

О, ҳайқирай муҳаббат билан,

Исминг айтиб чақирайин Гул!

О, майлига мардум тингласин,

Телба, дея ўйласин майли.

Майли бугун кўнглим йиғласин,

Офтоб кулди, тоғлар жилмайди.

Коинотга сочгайман аксу

Садо берган овозларимни.

Нигоҳларинг кўрмайди, афсус,

Юрагимнинг парвозларини…

 

***

Ёришмади тун янглиғ кўксим,

Ғолиб келди гўзал қайғулар.

Келмайсиз, деб йиғладинг ўксиб,

Юрагимга солиб ғулғула.

Орадаги олис масофа

Тағин солди ишқимга раҳна.

Тағин сени қўйдим азобга,

Яна ўзим айрилдим бахтдан.

Хиралашди фалакдаги ой,

Чеҳрасини чулғади булут.

Сенинг ойдин кўнглинг ҳойнаҳой

Зулумотда қолдирдим, Сулув.

Жиринглади қўққис телефон,

Чечакларин очди хаёлот.

Бироқ яна авзоим бешон

Дағал сўзлар

айлади ижод.

"Аввал бундай эмасдингиз, сиз,

Ўзгарибсиз, анча чўзилиб. "

Сўнг гўшакни қўйганинг кези,

Дилда недир кетди узилиб…

 

Раҳматулло Абдулаҳадов,

Носир Хусрав ноҳияси.

 

Раҳматулло Абдулаҳадов 1994 йили Фархор ноҳиясида туғилган. Бохтар шаҳридаги Носир Хусрав номли дорилфунуннинг филология факултетида таҳсил олган. Айни пайтда Носир Хусрав ноҳиясининг 25 ва 5-умумтаълим муассасаларида ўқитувчи бўлиб ишламоқда.

"Орзу гуллари" китоби муаллифи.

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Бир кун ўлмоғ-у, бир йил емоқ

 

Ҳайдарбекни ишдан бўшатишган куни ён қўшниси Сафол бобо оламдан ўтди. Бу хабарни унга хотини етказди.

-Ажаб, озорсиз ва ҳалим мўйсафид эди, - деди Соро хола кўз ёшини енгининг учи билан артар экан.

-Йиғини қўй-да, чўтни келтир, - буйруқ берди Ҳайдарбек. –Битта қайноқ чой ҳам!

Муфассал...

МИЛЛАТ ПЕШВОСИ ЎЗБЕКИСТОН БОШ ВАЗИРИНИ ҚАБУЛ ҚИЛДИ

 

10 январ куни Ҳукумат қароргоҳида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон иш сафари билан Тожикистонга ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди.

Фойдали ва бунёдкорлик мулоқоти чоғида суҳбатдошлар Тожикистон пойтахти - Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси ва Ўзбекистон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2544141

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10067575
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1535
4480
28457
10003284
103545
100591
10067575

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.41
Бугун: 26-09-2026 03:47:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015