Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Дин ишлари, миллий анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш комитети томонидан дунё мамлакатларининг диққатини тортиб, ташвишига сабаб бўлаётган ҳамда бугунги куннинг энг долзарб мавзуларидан бири - террорчилик ва бузғунчилик, шунингдек, ушбу даҳшатли ҳодисаларни муқаддас Ислом дини билан боғламасликка бағишланган "Ислом террорга қарши" номли ахборот қўлланма китоби нашрдан чиқди.
Ушбу китоб А.Мавлонов, А.Раҳнамо, М.Наботов томонидан тузилган бўлиб, диний масалаларни ўз ичига олади ва террорчиларнинг асл қиёсафини очиб беради ҳамда ёшларнинг турли бузғунчи партия-ю ҳаракатларга қўшилиб кетишларининг олдини олишда яхши самара берадиган қўлланмадир.
Таҳририят ушбу китобдан парчаларни ёш маҳоратли таржимон Зуҳриддин Умаров таржимасида азиз муштарийлар эътиборига ҳавола этишни ният қилган. Ўйлаймизки, ушбу парчалар ватанпарвар юртдошларимизга террорчиларнинг асл башарасини кўрсатиб, уларнинг азиз Ватанимиз ва муқаддас Ислом динига бўлган хатарини англаб етишларида муносиб хизмат қилади.
Таҳририят.
Бузғунчилик ва терроризмнинг дин, мазҳаб ва миллати йўқ ҳамда бу даҳшатли ҳодисаларни Ислом дини билан боғлаш нотўғридир. Экстремизм, террорчилик ва жиноятчиликка қарши курашишни ҳеч қачон динга қарши курашиш сифатида талқин қилмаслик лозим.
Янги жамиятга таҳдид солаётган энг катта хатарлардан бири бу - таассуб, бузғунчилик, террорчилик ва баъзи гуруҳларнинг ғаразли мақсадлари билан Исломни сунъий равишда сиёсийлаштиришдир.
Исломни ушбу номақбул ҳодисадан ҳимоялаш, фақат давлат органларининг эмас, балки диний бирлашмалар, Тожикистон Ислом маркази, Уламолар кенгаши ва Ислом дини барча донишмандларининг ҳам асосий вазифаси ҳисобланади. Зеро, ҳеч ким бизнинг эътиқод ва ишончимизни суиистеъмол қилган ҳолда, ўз шахсий ва сиёсий курашлари йўлида қўллашга ҳақи йўқ. Бузғунчилик ва таассуб ҳар қандай шаклда ҳам ҳар бир миллату давлат ҳамда халқнинг дину эътиқодига улкан хатар саналади.
------------------------- Эмомали РАҲМОН.
МУҚАДДИМА
Бузғунчилик тафаккури, диний бузғунчи гуруҳлар ва террорчи ташкилотлар дунё ва минтақавий даражадаги жиддий хатар сифатида бугун бир қатор мусулмон мамлакатларининг хавфсизлик ва мавжудлигини катта таҳдид остида қолдирмоқда. Минтақа ва дунё қудратларининг ушбу гуруҳлардан ўз мақсадлари йўлида фойдаланишлари уларнинг хатарини бир неча бараварга оширмоқда. Шунинг учун ҳам, юзага келган ушбу вазиятда фақат моддий ва маънавий имкониятларнинг барчасини сафарбар этиш ҳамда умуммиллий ягона курашни йўлга қўйиш бу таҳдидга қарши курашишнинг энг тўғри йўли ҳисобланади.
Қувонарлиси шундаки, охирги йилларда мамлакатнинг сиёсий ва қудратли органлари, диний ва жамият ташкилотлари ҳамда бошқалар ушбу хатарнинг аянчли оқибатларини англаган ҳолда, ёшларнинг бундай партия ва ҳаракатларга қўшилиб кетишларининг олдини олиш мақсадида бир қатор жиддий ташаббусларни олға сурмоқда. Бу борадаги қонунчиликни ўрганиш шуни кўрсатмоқдаки, агар бу масаладаги тарғибот ва ташвиқот ишлари такомиллаштирилиб, бузғунчилик ва бузғунчи гуруҳларнинг моҳияти-ю хатари халққа янада аниқроқ ва соддароқ тушунтирилса, давлат ва жамиятнинг бу йўналишдаги ҳаракатлари яхши самара беради. Яъни мазкур гуруҳларнинг моҳияти-ю хатарларини содда ва очиқ ҳолда тушунтириш ҳам диний бузғунчилик ва террорчиликка қарши курашишнинг ўта муҳим вазифаларидан бири саналади.
Мазкур қўлланма ушбу мақсадни ўз ичига олиб, бузғунчи гуруҳларнинг асил моҳиятини бирма-бир ёритиб, шунингдек, бир қатор мураккаб масалаларнинг назарий ва амалий жиҳатларига содда ва тўлиқ жавоб беради. Қўлланманинг асосий мақсади халқни бузғунчи тафаккур ва диний бузғунчи гуруҳлар таҳдидидан огоҳлантириш ҳисобланади. Яъни ҳар бир фуқаро мазкур ҳодисалар унинг Ватани-ю миллати, маданияти-ю ишончи, хотиржам турмуши, ҳаёти, онаси, синглиси, аёли-ю фарзанди, уй-жойи, мол-мулки, манфаатига… қандай аниқ таҳдидлар солишини билиши керак.
Бузғунчи гуруҳлар хатарларини бевосита англаш ва ҳис этиш оддий халқ онги ва ҳар бир фуқаронинг ушбу номақбул гуруҳларга қарши курашиш йўлидаги мавқеини мустаҳкамлайди. Бундай биргаликдаги яқиндан тушуниш экстремизм ва террорчиликка қарши курашишга барча имконият, манфаат, фикр ва инсонларни сафарбар этишга яхши шароит яратиб беради.
Шундай экан, ушбу қўлланманинг асосий саволи қуйидагидан иборатдир: бузғунчи тафаккур ва диний бузғунчи гуруҳларнинг Ватан, халқ, шунингдек, ҳар биримизга бўлган асосий ва аниқ хатари нимадан иборат?
Шундай қилиб, мазкур материал мантиқ, тил ва баён тарзи нуқтаи назаридан оммабоп ва тарғибот хусусиятига эга бўлиб, бузғунчи тафаккур ва диний бузғунчи гуруҳларга қарши курашиш йўлида олиб бориладиган тушунтириш ишларида фойдаланиш учун тавсия этилади.
БИРИНЧИ БОБ
ДИНИЙ БУЗҒУНЧИ ГУРУҲЛАР ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИГА ҚАРШИ
Бугунги диний бузғунчи гуруҳларнинг тафаккур ва таълимотига мувофиқ, бирорта мусулмон мамлакати ҳеч қачон мустақил давлат бўлмаслиги лозим. Уларнинг фикрларига кўра, барча бундай давлатлар "ягона Ислом халифалиги" таркибига киритилиб, "халифалик"нинг бир ноҳияси сифатида ягона халифаликка сўзсиз итоат қилиши зарур. Шундай қилиб, бузғунчилар ҳеч бир мустақил давлат ва мусулмон мамлакатларининг истиқлолиятини тан олмайдилар, уларнинг барчасини ўз "халифалик" тасарруфига олишни исташади.
Бундай режа ва фикрлар диний бузғунчи гуруҳларнинг ҳужжатлари, низомнома ҳамда тарғибот варақаларида расмий равишда аниқ белгилаб қўйилган. Шунинг учун ҳам, бу нарсага ишонмасликка ўрин қолмаган. Масалан:
- "Ҳизби таҳрири исломий" неча йиллардан буён ўз оиннома ва тарғибот варақаларида расмий равишда "ягона Ислом халифалигини бунёд этиш" назариясини тарғибу ташвиқ этиб келади. Мазкур назарияда минтақамизнинг мустақил давлатлари, жумладан, Марказий Осиё мамлакатлари "халифалик"нинг бир ноҳияси сифатида кўрсатилган, холос. Умуман олганда, "халифалик"ни ташкил этиш ва мустақил мусулмон мамлакатларни унга тобе қилиш ушбу бузғунчи партиянинг оинномавий асосий мақсади саналади;
- "Ислом давлати" террорчи ва бузғунчи ташкилоти эса, ўз Ислом халифалик сиёсати харитасини тузиб, уни оммавий ахборот воситаларида тарқатиб, тарғиб этмоқда. Агар ушбу харитага назар соладиган бўлсак, минтақа ва дунёнинг барча мусулмон давлатлари, жумладан, бизнинг мустақил давлатимиз ҳам бу халифаликка тобе вилоят ва ноҳиялар қаторида кўрсатилган.
Шундай қилиб, бугунги диний бузғунчилик ва диний бузғунчи гуруҳлар мустақил давлатларнинг мавжудлиги ва истиқлолиятига қарши бўлиб, барча мусулмон мамлакатларини зўрлик билан босиб олиб, ўзларига тобе қилишни мақсад қилган.
Ушбу диний бузғунчиларнинг режаси биз, давлатимиз ва халқимизга амалий нуқтаи назардан қандай маъно ва хатарга эга? Бу борада қуйидаги икки таъкидга диққат қаратишимиз лозим:
Биринчи таъкид: Эслатиб ўтилганидек, диний бузғунчи ҳаракатлар бирор-бир мустақил давлатнинг истиқлолияти ва мавжудлигини эътироф этмайди. Шундай экан, улар Тожикистон Республикасининг ҳам мустақил давлат сифатидаги истиқлолияти ва мавжудлигини тан олмайдилар. Шунинг учун ҳам, мустақил давлат сифатидаги Тожикистонни йўқ қилиш ҳамда мамлакатимизни ўз халифаликларининг кичик бир ноҳиясига айлантириш бузғунчиларнинг мақсадларидан бири ҳисобланади.
Агар оддий қилиб айтадиган бўлсак, бузғунчиларнинг Тожикистон учун бўлган жиддий хатари шундаки, улар Тожикистонни йўқ қилиб, давлат сифатида нобуд этмоқчилар. Шундай экан, диний бузғунчилик Тожикистон давлатининг мустақил давлат сифатидаги мавжудлигига бевосита таҳдид солади. У бизнинг миллий мавжудлигимиз асоси, тарихимизнинг муқаддас сармояси, яъни миллий давлат ва давлатчилигимизни нишонга олган. Шундай экан, бузғунчи гуруҳларнинг келиши ва уларни кутиб олиш Тожикистонни дунё харитасидан ўчириб ташлаш деган маъно билан баробардир. Бу муҳим таъкидни Тожикистоннинг ҳар бир ватанпарвар ва ватансевар фуқароси ҳеч қачон эсидан чиқармасин!
Иккинчи таъкид: Диний бузғунчи гуруҳларнинг таъсис ҳужжатлари, адабиёт ва тарғибот материалларини ўрганиш шуни кўрсатдики, улар тушунтириш ва тинч тарғибот йўли билан Ислом қадриятларини ёйишни етарли, деб ҳисобламайди. Аксинча, улар зўравонлик ва уруш билан мусулмон мамлакатларини босиб олиш, ушбу давлатларда сиёсий ҳокимиятни қўлга киритиш ҳамда уларни зўрлик билан ўз итоатига киритишни ўз фаолиятлари йўналиши сифатида танлаганлар. Диний бузғунчилар мусулмон мамлакатларини босиб олишлари билан уларда ўзларининг золим ҳокимиятини жорий этиб, ушбу мамлакатлар аҳолисини қул, табиий бойликларига эса эгалик қилиб, улардан шафқатсизларча фойдалана бошлайдилар.
Масалан, Сурия ва Ироқ мамлакатларининг нефтга бой вилоятларининг баъзиларини босиб олган "Ислом давлати" террорчи гуруҳи айни пайтда Сурия ва Ироқ халқининг миллий бойлиги бўлган нефтга эгалик қилиб, уни қора бозорга чиқариб, арзимас пулга сотмоқда. Агар нефтнинг бир баррели расмий бозорда 45-50 АҚШ доллари бўлса, "Ислом давлати" террорчи гуруҳи Ироқ нефтини ҳеч бир ўлчовсиз 20-25 доллар миқдорида пулламоқда. Бу ҳисобдан алоҳида компания ва давлатлар миллиардлаб фойда кўрмоқда (ушбу маълумот жорий йил бошларига тўғри келади-таржимон).
(Давоми бор).
Инсон умри ҳам китобга менгзайди…
Умр китобининг илк саҳифалари: туғилиш – кириш сўз, яшамоқнинг мазмун-моҳияти – мавзу ва ғоя, ўлим – хотима.
Инсоннинг зоҳири умр китобининг муқоваси, ботини эса, унинг маъноси…
Муфассал...
Аёл киши дунёга келибдики, бахтли бир хонадоннинг бекаси бўлишни орзу қилади. Кичкина қизалоқлардан: «Катта бўлсанг ким бўласан?»- деб сўрасангиз, уларнинг аксариятидан: «Келин бўламан»,- деган жавобни олишингиз тайин. Яъни, келажакда турмушга чиқиш, фарзандларни дунёга келтириш туйғулари ҳар бир қизалоқ қалбида кичкиналигиданоқ жойланган бўлади. Лекин ҳаёт қизалоқлар ўйлаганидек беғубор, ғаму ташвишлардан холи бўлмайди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015