Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг ӯзбек тилидаги расмий нашрияси - «Халқ овози» газетасининг илк сони 1929 йилнинг феврал ойида чоп этилди. У дастлаб «Қизил Тожикистон» деб номланган эди. 1955 йилга қадар шу ном билан чиқиб турди. Сӯнгра, Тожикистон Компартияси Марказий Комитетининг қарорига биноан, унинг номи «Совет Тожикистони» деб ӯзгартирилди. Дастлабки йилларда газета араб ҳарфларида, сӯнгра лотин ҳарфлари билан чиқарилди. 1940 йилдан бошлаб эса рус алфавитида нашр этила бошлади.
Газета Республика Ҳукуматининг учинчи органи бӯлиб майдонга чиқди. Чунки ӯша пайтда «Точикистони Советӣ» ва «Коммунист Таджикистана» газеталари чиқиб турган эди. Шу матбуот органлари сафидан муносиб ӯрин олган «Совет Тожикистони» меҳнаткашлар оммасини янги ҳаёт қуришга жалб этиш соҳасида актив пропагандистлик ва ташкилотчилик ишлари олиб борди, уларни Ватанни янада обод қилишга чорлади.
Газета аввалига юзлаб нусхада ҳафтада 2-3 бор чоп этилса, ӯтган асрнинг 60-80 йилларида ҳар куни минглаб нусхада нашр этилди. Аниқроғи, 80-йилларда унинг тиражи 100 минг нусхадан ошиб кетди.
1963 йил 17 октябрда «Совет Тожикистони»нинг 100 мингинчи сони чоп этилиши муносабати билан унга СССР Олий совети Президиумининг «Меҳнат Қизил байроқ» ордени топширилди.
Ӯша пайтда редакция жамоатчи мухбирлари сони қарийб икки минг кишини ташкил этар эди. Газетхон ва активлардан ҳар йили ӯрта ҳисобда 12-13 мингтадан хат-хабар олинарди.
Газета тарихига назар ташлар эканмиз, унда сарвар бӯлиб фаолият юритган бир қатор инсонларни эсламай иложимиз йӯқ. «Халқ овози»нинг илк сони М. Ҳасанов имзоси билан чиққан бӯлса, кейинчалик К. Тереғулов, Н. Деҳқонов, С. Ғаффоров, Бобожон Ғафуров, Т. Ҳайитов, Муҳаммад Муродов бош муҳаррир бӯлиб ишлашди. Кейин эса тарихчи олим Ҳамид Гадоев ҳамда атоқли ёзувчи Ҳожи Содиқлар узоқ вақт раҳбарлик қилдилар. Устозлардан кейин эса бу эстафетани Мухторжон Баҳриддинов, Музаффар Солиҳов, Тоштемир Жӯрабоев, Абдусаттор Аҳмадалиев, Исмоилжон Муҳсинов ҳамда Ҳайдар Жӯраевлар давом эттирди.
Қайси даврда бӯлмасин, газетани бошқарган раҳбар у ерда ӯзига хос бир мактаб яратарди, десак муболаға бӯлмайди.
Устоз Ҳамид Гадоев газетага янгича сиёсий руҳ бағишлаган бӯлса, Ҳожи Содиқ унинг янада ӯқимишли бӯлиши учун курашди. Мухторжон Баҳриддинов янги кадрларни ишга жалб этишда жонбозлик кӯрсатган бӯлса, устоз Ҳ. Жӯраев газетани ӯтиш даврида иқтисодий бӯҳронлардан омон асради.
Шу ӯринда газетада аввал оддий мухбир, сӯнг муҳаррир ӯринбосари, кейинчалик эса муҳаррир даражасида фаолият кӯрсатган устоз, тарихчи олим, Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуров фаолиятига қисқача тӯхталиб ӯтмоқ жоиздир.
1979 йили севимли газета ӯзининг ярим асрлик юбилейини нишонлади. Газетанинг юбилейга аталган махсус сонида газета собиқ бош муҳаррири, тарих фанлари доктори Ҳамид Гадоев «Совет Тожикистони» фахри» номли мақоласи берилди. Унда академик Бобожон Ғафуров ҳақида қуйида мисраларни ӯқиш мумкин. «1922 йилдан Бобожон Ғафуров ӯзининг биринчи ижодий қадамларини деҳқон мухбир сифатида республика газеталари саҳифаларида ҳар хил, айниқса танқидий мақолалар ёзишдан бошлади. Бӯлғуси академик Б. Ғафуров учун, айниқса, «Қизил Тожикистон» газета редакцияси катта ижодий мактаб бӯлди. 1930 йилнинг апрел ойида Б. Ғафуров мазкур газетанинг бӯлим муҳаррири этиб тайинланди. Бу ерда у кӯпгина яхши ишлар ташаббускори бӯлди ва тез вақтда редактор ӯринбосари лавозимига кӯтарилди. 1931 йилда у киши шу редакция томонидан Бутуниттифоқ журналистика институтига ӯқишга юборилади. Институтни битиргач, яна «Қизил Тожикистон» газетасида аввал редактор ӯринбосари, сӯнг редактор бӯлиб ишлайди. 1936 йили шу редакциядан Тожикистон Компартияси Марказий комитетига раҳбарлик ишига кӯтарилади.
Академик Б. Ғафуров ӯз шогирдлари билан бӯлган кӯпдан-кӯп суҳбатларда ӯзининг «Қизил Тожикистон», ҳозирда «Халқ овози» редакциясида ишлаган даврдаги иши, унинг хусусиятлари, мушкулликлари, ӯша вақтдаги журналист кадрлар, талаблар ҳақида мароқ билан сӯзлаб берарди ва ҳар бор бу республика газетасида орттирган тажрибаси унинг сиёсий, илмий ва амалий фаолияти жуда муҳим рол ӯйнаганини қайта-қайта такрорларди.
Устоздан журналистикада устозингиз ким деб сӯраганларида у киши доим академик Емильян Ярославский, Садриддин Айний ҳамда Ӯзбекистон халқ шоири Ғафур Ғулом деб айтар эдилар.
Хуллас, бугун газетамизда фаолият кӯрсатаётган ҳар бир қаламкаш бу муқаддас даргоҳда Тожикистон Қаҳрамони Бобожон Ғафуровдай улуғ сиймолар меҳнат қилганлигидан фахрланади.
Сир эмас, Шӯролар даври барҳам топгандан сӯнг барча жабҳалар қатори газета ҳаётида ҳам ӯзгаришлар кечди. Бу давр, яъни мустақилликнинг дастлабки йилларида газета бир муддат оғир иқтисодий қийинчиликларни бошдан кечирди. Натижада, кӯп қаламкашлар редакцияни тарк этдилар. Газета ҳам ӯша оғир даврда ҳар кундан ҳафтада уч марта чоп бӯладиган бӯлиб қолди. Ҳатто бирда йил давомида тӯққиз марта чоп бӯлганини яхши эслаймиз. Давлатимиз сарвари муҳтарам Эмомали Раҳмон ташаббуси билан яна «Халқ овози» Тожикистон Республикаси ҳукуматининг нашриясига айланди.
Ӯша ӯтиш даври раҳбарлиги устоз Ҳ. У. Жӯраев чекига тушди. Устознинг мислсиз жасорати, тинмай югуриб-елишлари ва республика Ҳукуматининг кӯрсатган ёрдами натижасида «Халқ овози» яна аста-аста ӯз шукуҳини тиклай бошлади. Аввалига, икки саҳифада чоп этиладиган газета бугун саккиз саҳифада ӯқувчилар қӯлига етиб бормоқда. Мустақилликнинг дастлабки йилларида 300-400 адад билан чоп этиладиган газета устоз Жӯраев даврида тӯрт ярим, беш минг нусхада чоп бӯла бошлади.
Газетага ҳамма вақт истеъдодли қаламкашлар ӯзгача руҳ бағишлаб келган. Уларнинг ажойиб қалам маҳсули самараси ӯлароқ газетанинг муштарийлари ортиб борган. Ҳ. Жӯраев даврида ҳам газетада Жӯрақул Ажиб, Эркин Шукур, Искандар Маҳмадалиев, Абдулла Саид, Жамила Жамол каби талантлар улғайиб, вояга етдилар.
Редакциянинг 85 йиллик ҳаёти давомида, албатта, кӯплаб табаррук инсонлар номини тилга олсак арзийди. Атоқли ижодкорлар Аширмат Назаров, Маҳмуд Тӯлқин, Улуғназар Аҳмедов, Худоёр Каримов, Маҳмуджон Остонов, Қосимжон Мамажонов, Воситжон Муҳаммедов, Сулаймон Эрматов, Ӯлмас Жамол, Жамолиддин Тошматов, Турғун Дадабоев, Турон Тӯйчиев, Зокиржон Собиржонов, Ҳабибулло Ботиров, Улуғой Йӯлчиева, Мамлакат Нарзибекова, Роҳатой Неъматова, Муборак Муҳаммедова, Тӯтинисо Юсуфбекова, Санобар Аллаева, Неъмат Иброҳим, Асқар Маҳкам, Зикрулло Вали, Садриддин Ашур, Абдулло Зуҳур кабилар ҳаёти ва ижоди хусусида китоблар ёзса арзийди.
Бугун озод ва обод, мустақил Тожикистонимизда «Халқ овози»нинг ӯрни ва жамиятда тутган мавқеи алоҳида аҳамият касб этади.
Газетамизнинг асосий мақсади Республика Ҳукумати сиёсати ҳамда олиб борилаётган оқил ва одилона ишларни тарғиб қилиш билан бирга халқларимиз ӯртасидаги асрлар оша тобора сайқаллашиб келаётган дӯстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган. Таҳририятимизда ҳозир техник ходимлар билан ҳисоблаганда 20 нафар киши фаолият юритади. Янги 2014 йилдан бошлаб газета адади ҳам олти минг нусхадан ошди. Уч минтақада – Суғд, Хатлон ҳамда Ҳисор водийсида ӯз мухбирларимиз фаолият кӯрсатадилар.
Газетада ҳозир муштарийлар хоҳиш-истаклари асосида кӯпгина махсус саҳифалар ташкил этилган. «Ёшлик жилоси», «Дунё бӯйлаб», «Дам олиш бекати», «Ҳикмат нури», «Сафобахш Хатлонзамин», «Зарнисор муждалари», «Суғд насими» шулар жумласидандир.
«Сӯраган эдингиз», «Жигарбандимни излайман», «Бошидан кечирганлар айтсин» каби бурчакларимизга бугун кӯплаб СМС хабарлари ва мактублар олмоқдамиз.
Интернет тармоғининг ривожланиши газеталар тараққиётига соя ташламоқда, деган гаплар ҳозирда тез-тез қулоққа чалинмоқда. Эҳтимол, бу гапда маълум маънода жон бордир. Бир тарафдан бу фикр газета ходимларига ӯз ишига яна масъулият билан ижодий ёндошишга ундайди. Бироқ, ҳар қандай жамият ва даврда ҳеч қандай куч газета ӯрнини боса олмаслиги аниқ.
Атоқли шахслар газета фақат мадҳия учун эмас, балки танқид орқали тӯғри йӯлни кӯрсатмоқ учун ҳам аҳамиятлидир, деганда нақадар ҳақ эди.
Бугун «Халқ овози» ижод аҳли ана шу принципга амал қилган ҳолда «Тарсаки» рубрикасини ташкил этган бӯлиб, жамият тараққиётига ғов бӯлган унсурларни фош этувчи бир қанча мақолаларни ҳам эълон қилмоқдаки, бу кенг газетхонлар оммаси билан бирга мансабдор шахсларни ҳам бефарқ қолдирмаяпти.
Бугун редакцияда фаолият юритаётган Ҳасанбой Эрбобоев, Эркин Шукур, Искандар Маҳмадалиев, Абдулла Саид, Абдуҳафиз Мирзоаҳмедов, Озод Мелибоев, Гули Рауфзода каби истеъдодли қаламкашларнинг муттасил олиб бораётган изланишлари боис газета ранг-баранг мавзуларда дунё юзини кӯрмоқда.
Газетамиз 85 йиллиги нишонланаётган жорий йилда биз ӯтган йили саҳифаларимизда чоп этилган давлатимиз сарвари ҳақидаги сара мақолаларни жамлаб «Бизнинг Президент» номи билан уч тилда – ӯзбек, тожик ҳамда рус тилларида нашрдан чиқардик. Турли ноҳияларда газетхонлар билан ижодий учрашувларда бӯлиш, редакцияда музей ташкил этиш, ходимларимизнинг ижодидан намуналар тӯплаб, яна бир китоб нашр этиш режаларимиз бор.
Шуни ҳам мамнуният билан қайд этишни истардикки, энди газетани нафақат республикамиз аҳолиси, балки дунё халқлари ҳам ӯқиш имкониятига эга бӯлдилар, яъни интернетда «Халқ овози» сайти иш бошлади.
«ХАЛҚ ОВОЗИ»
Турналар мезон ипларини солиб ўтган каби иссиқ ўлкаларга учиб кетаётган кез... Умримиз тақвимига сариқ япроқларини ташлаб ўтаётган куз... Сени эслагим келди, Ёшлигим.
Ижтимоий-сиёсий мавзуда мақола ёза олмайсан, сен, деб қўлини ниқтаб кўрсатганларга қараб, “Тўғри, ёза олмайман. Аммо мен болалигимнинг соф хотиралари билан яшайман”, дея сенга қараб кетдим, Болалигим.
Муфассал...
Жиноят – ҳар қандай жамиятнинг пок нуфузига тушадиган қора доғ, унинг равнақига тўсиқ бўладиган - ёмон иллат.
Айниқса, бу қусур ёшлар, хусусан, балоғатга етмаганлар орасида кенг илдиз отса, жамоатчилик учун бундан ортиқ фожиали ҳолат бўлмаса керак.
Энг аянчлиси шундаки, вояга етмаган авлод томонидан қўл урилган жиноят, янгиси учун йўл очади. Каттароқ жиноятга чорлайди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015