Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 23 Феврал 2017 Кӯришлар: 2486
Печат

 

xavfsizlik 201717 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти, мамлакат Хавфсизлик кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда Хавфсизлик кенгашининг аъзолари ва доимий аъзолари, Конституцион суд, Олий суд, Олий иқтисодий суд раислари, ҳарбий тузилмалар

, ҳуқуқ ҳимояси органлари раҳбарлари, мамлакат тегишли вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ва масъул шахслари иштирок этишди.

Давлат бошлиғи, Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон мажлис аввалида мамлакат кучга эга тузилмалари ва ҳуқуқ ҳимояси органларининг давлат ва Тожикистон халқи хавфсизлиги, қонун устуворлиги, жамият тартиботини таъминлаш, мамлакат чегараларини ҳимоялаш, жиноятчилик ва жиноятларга қарши кураш йўлидаги фаолиятига якун ясар экан, бу йўналишдаги муваффақиятли чора-тадбирлар, бир қатор камчиликлар ва йўл қўйилган хатолар ҳақида эслатиб ўтди.

Мажлисда мамлакат кучга эга тузилмалари ва ҳуқуқ ҳимояси органларининг 2016 йилдаги фаолияти билан боғлиқ масалалар батафсил кўриб чиқилиб, бу йўналишда 2017 йил учун навбатдаги ва қўшимча чора-тадбирлар аниқлаб олинди.

Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгаши навбатдаги мажлиси кун тартибидаги масалалар юзасидан Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Сулаймон Султонзода,  Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзода, Миллий хавфсизлик давлат комитети раиси Саймумин Ятимов, Мудофаа вазири Шерали Мирзо, Миллий гвардия ва Чегара қўшинлари қўмондони Бобожон Жамолзода ва Ражабали Раҳмонали, Наркотикларни назорат қилиш агентлиги директори Шерхон Салимзода, Фавқулодда ҳолатлар ва фуқаролар мудофааси комитети раиси Рустам Назарзода ва бошқаларнинг ҳисоботлари тингланди.

Замонавий дунёдаги бугунги вазият ва террорчилик ҳаракатлари, диний-сиёсий экстремизм таҳдидлари ва уларнинг бузғунчилик фаолияти ошиб бораётган бир даврда кучга эга тузилмалар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари раҳбарлари, уларнинг ҳар бир ходимидан юксак ватанпарварона масъулиятни талаб қилиши қайд этилди.

Мажлисда коррупцияга фаол қарши туриш учун қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, бу йўналишдаги номаъқул ҳаракатлар олдини олиш, унга қарши шафқатсизларча курашни кучайтириш ва давлат иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш зарурлиги қайд қилинди.

Мажлис ишида, шунингдек, ер майдонларининг ноқонуний олди-сотдиси,  хизмат вазифаларини суиистеъмол қилиш, меҳнат соҳасида қонунчиликка риоя этиш, Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида Тантаналар, анъаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида» ва «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида»ги қонунларни амалга татбиқ этиш,  ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимлари томонидан ноқонуний амалларга қўл урилиши, ёшларнинг ўз жонларига суиқасд қилишлари, уларнинг хорижий мамлакатлар, жумладан, Суриядаги қарама-қаршиликларда иштирок этишлари, ёшлар ва ўсмирларнинг экстремистик ва террорчи ташкилотлару гуруҳларга аъзо бўлишлари, ёшларнинг хорижий ноқонуний диний мактабларда таҳсил олишлари, масжидлар, бошқа диний муассасаларнинг ноқонуний фаолиятининг олдини олиш, ёш йигитлар ва ўсмирлар томонидан таълим муассасалари ҳамда ҳарбий қисмларда жиноят содир этилиши фактлари ҳамда ҳарбий қисмлар ва бўлинмаларда тарбиявий ва тушунтириш ишларининг яхши йўлга қўйилмаганлиги билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди. Тегишли тузилмалар раҳбарларига бу йўналишдаги камчиликлар ва муаммоларни бартараф этиш учун чора-тадбирларни кучайтириш бўйича топшириқлар берилди. 

Давлат бошлиғи терроризм, экстремизм, минтақа ва жаҳондаги ўзгарувчан вазият, дунёнинг турли минтақаларидаги ҳодисалар, уюшган жиноятчилик ҳолатлари кўпайгани ҳақида эслатар экан, масъул шахсларга доимий тайёргарлик, ҳар қандай янги салбий таҳдид ва хатарларга қарши қатъий кураш борасида аниқ топшириқлар берди.

Шунингдек, мамлакат мудофаа қудратини кучайтириш, инсон ва фуқаро ҳуқуқини ҳимоялаш, давлат чегараси ҳимоясини мустаҳкамлаш, ҳарбий қисмлар ва бўлинмалар ҳарбий тайёргарлигини юксалтириш, улар моддий-техник таъминотини яхшилаш, ҳарбий интизомни мустаҳкамлаш, мамлакат чегарачилари, суд, қуролли тузилмалар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари ходимларининг ахлоқий руҳи, ватанпарварлик ва масъулият туйғулари, касбий малакаларини юксалтириш борасида аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Қуролли тузилмалар ва ҳуқуқ ҳимояси органлари раҳбарларига, шунингдек, мавжуд камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, мустақиллик ютуқларини ҳимоялаш йўлида жиддий ва ўз вақтидаги чора-тадбирларни қабул қилиш, давлат ва миллат хавфсизлигини таъминлаш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, коррупцион амаллар, жиноятлар ва жиноятчилик сатҳининг ошиши, гиёҳвандлик, наркотик моддалар ноқонуний савдоси олдини олиш, фавқулодда ҳолатларда турли иншоотлар ва аҳоли хавфсизлигини таъминлаш, табиий офатлар оқибатлари олдини олиш ва бартараф этиш бўйича топшириқлар берилди.

 

«Ховар» ТМАА.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Гул ўстириш завқи

 

Ҳар бир соҳанинг ўз фидойилари бўлганидек, гулчиликнинг ҳам ўз фидокорлари бор. Бобожон Ғафуров ноҳиясининг Исфисор қишлоқ жамоатида гулчиликни равнақ топтирган тажрибали гулчи Рустам Тўйчиевни ўз касбининг чинакам устаси дейиш мумкин.

Қаҳрамонимиз бир неча йил олдин ташландиқ ер ўрнида иссиқхона бунёд этиб, бу ерда манзарали ўсимликлар, турли гул ва буталар кўчатларини

Муфассал...

Миллат пешвосининг сув конференцияси доирасидаги учрашувлари

 

19 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференция доирасида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари Луи Женминни қабул қилди.

Учрашув чоғида Тожикистоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073532

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064226
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
286
3030
5766
8024732
3316
108045
8064226

Сизнинг IPнгиз: 18.118.31.157
Бугун: 02-04-2025 02:13:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015