Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 19 Май 2018 Кӯришлар: 2321
Печат

 

oilaОилавий тартибнинг барча кўринишиўзбошимчалик, ғазаб, бақир-чақир ёки илтижо, ялиниб-ёлворишлар эмас, балки осойишталик, жиддийлик ва узоқни кўра билиш орқали чиқарилган хулосалардан иборат бўлмоғи керак. Шундай хулоса чиқариш ҳуқуқи оиланинг бошлиғи, ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга берилганини фарзандлар қалбдан ҳис этмоқликлари керак. Зеро, буюк педагог Адлер Феликс шундай шарҳлаган: - Оиладаги

ўзбошимчаликни ёнғиндан ҳам тезроқ ўчирмоқ зарур.

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон қайд этганидек: - «Жамиятимиздаги аксарият бахтсизликлар бугунги ёшларимиз томонидан содир этилаётганлиги - ачинарли ҳол».

Бутун инсоният оламидаги дахлсизлик оиланинг иттифоқлигига боғлиқ бўлганидек, оиланинг жипслиги ундаги аҳилликни таъминлайди. Балоғатга етганлар қалбидаги ишончдан келиб чиқадиган ихтиёрий, оқилона иноқликка асосланган оилавий муносабатларгина мустаҳкам бўла олади.

Мустақил юртимиз ёшлари келажагимиз бунёдкорлари ҳисобланади. Аммо бугунги ёш оилаларимиз орасидаги муносабатлар рисоладагидек, дея олмаймиз. Ёш оилалар орасида тез-тез рўй бериб турадиган келишмовчиликлар фарзандларимизнинг мустақил ҳаётга тайёр эмасликларидан далолатдир. Аҳоли орасида балоғат ёшига етмаган қизларни турмушга бериш ҳоллари ҳали-ҳануз мавжуд. Ваҳоланки, Тожикистон Республикаси Оила кодексининг 63-моддаси 18 ёш (балоғат)га етмаган фарзандларни никоҳ қайдидан ўтказишни қатъиян ман этади. Шунингдек, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятлари асосида фарзандларининг ҳуқуқ ва манфаатларига зарар етказувчи қилмишлари учун ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар жавобгарликка тортилмоғи керак».

Ёшларнинг мустақил ҳаёт ҳақидаги ўй-фикрлари, билим ва кўникмалари тўлиқ шаклланмаганлиги боис, мамлакатимизда ёш оилаларнинг ўзаро келишмовчиликлари оқибатида, ҳатто, ажралишгача бориш ҳодисалари тез-тез учрамоқда. Зеро, оила инсон ҳаётига тўкислик бағишлайди, бахт келтиради. Лекин ҳар бир оила аъзоси ўз жамиятидаги қонунларни чуқур билмоғи керак. Яъни ёш эр-хотин оилавий бурчларини, ҳуқуқий вазифаларини англаб етолсагина, мустаҳкам оила қура олишлари мумкин.

Намунали оила қуриш, турмуш кечириш, боболаримиз ва момоларимизнинг ҳаёт тарзи биз учун ибрат бўлмоғи керак. Ибрат эса, ҳар қандай ўгиту насиҳатдан устун туради. Улар ҳаётига назар ташласак, оиладаги устуворлик, меҳр-муҳаббат, ҳурмат ва эҳтиром, вафо ва садоқат бутун борлиғи билан кўз ўнгимизда гавдаланади. Аждодларимизнинг маданияти чиндан-да, ёш авлод характерини шакллантириш, турмуш тарзига, жумладан, юксак оилавий муносабат учун муқаддас мактабдир. Зеро, одам боласи оилада камол топиб, ахлоқий меъёрларни ўзлаштиради ва мустақил ҳаётга ўзини тайёрлайди.

Мустақил юртимизда оила ҳукуматимизнинг доимий диққат-эътиборида. Уни мустаҳкамлаш, камтаъминланган оилаларга ёрдам кўрсатиш, моддий шароитини яхшилаш борасидаги ғамхўрликлар шулар жумласидандир.

Ёшларга ибрат бўлишини мулоҳаза қилиб, ёвонлик намунали оила бошлиғи, 75 баҳорни қаршилаган педагог Маманазар Абдиевдан бугунги ёшлар, уларнинг оилавий муносабатлардаги камчиликлар сабаби ҳақида сўраганимизда, у киши шундай жавоб берди:

-Ҳақиқатдан ҳам, ҳозирги ёшлар турмушнинг дастлабки ойлариданоқ ўзаро келишмовчиликларга учрайдилар. Менимча, бунинг асосий сабабларидан бири: ёшларнинг мустақил ҳаётга тайёр эмасликларидир. Ачинарлиси, қизларимизни мактаб давриданоқ унаштириб қўйиш ҳоллари ҳам йўқ эмас. Табиийки, улар ўқишни тугатиши биланоқ турмушга берилади. Йигитларимиз ҳам худди шундай. Ўрта мактабдан сўнг, ҳаётнинг паст-баландларини англамасданоқ, уйлантирамиз. Оқибат яхшиликка олиб бормайди. Авваллари йигитлар олий ўқув юртларини тугатиб, ҳаётий тажриба орттиргач, уйланишарди. Ўқишга кирмаганлари эса, ҳарбий хизматдан сўнг, мустақил ҳаётни бошлар эдилар.

Тақдирларини бир-бирига боғламоқчи бўлган ёшлар, никоҳга қадар, кўзларини катта очиб ҳаётга қарашлари, никоҳдан сўнг эса, баъзи кўрганларини ҳам кўрмаганга олишлари керак. Шундагина, оилавий турмушда тўкислик ҳукмрон бўла олади. Чунки ҳаёт доимо қувончдан иборат бўлмай, ташвишли, ғам-андуҳли томонлари ҳам бўлиб, уни биргаликда бартараф этиш керак. Бахтли оила ана шунда вужудга келади.

-Биз фарзандларимизни ўз-ўзини эмас, балки одамларни севиш туйғуси билан тарбияламоғимиз лозим. Натижада, ёшлар жамиятнинг турфа табақаларидаги муносабатларга кўника олишади. Зеро, француз файласуфи В.Гюго таъкидлаганидек: -«Кишига болаликдан сингдирилган одатлар ёш дарахт танасига ўйиб ёзилган ҳарфларга ўхшайдики, улар дарахт билан бирга ўсади, вояга етади, дарахтнинг таркибий қисмига айланиб қолади».

 

Ҳайтали Боев.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Август 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
          1 2
3 4 5 6 7 8 9
10 11 12 13 14 15 16
17 18 19 20 21 22 23
24 25 26 27 28 29 30
31            

МАҚОЛАЛАР

Халқ ҳунармандчилиги ривожланса…

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига жорий йилнинг 22 декабрида йўллаган навбатдаги йиллик Паёмини биз педагогик жамоамиз билан биргаликда ойнаи жаҳон орқали томоша қилиб, ундан олам-олам маъно гавҳарларини тердик, десам, ҳеч муболаға бўлмас. Зотан, муҳтарам Президентимиз ўзларининг ҳар йилги Паёмларида халқ

Муфассал...

ҲУНАРМАНД АЁЛЛАР САФИ КЕНГАЙМОҚДА

 

Бугун мамлакат Ҳукумати томонидан уй бекаларини ишга жалб қилиш, ҳунарманд хотин-қизлар сафини кенгайтириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Юртимиз бўйлаб ҳунарманд аёллар иштирокида турли танловларнинг ўтказилаётгани, уларнинг қўл меҳнати ўз вақтида муносиб тақдирланаётгани ва улар учун имконият эшикларининг кенг очилаётгани ана шу эътиборнинг самараси, десак тўғри бўлади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2493506

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9900385
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1549
3157
4706
9871492
36946
107749
9900385

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.67
Бугун: 11-08-2026 13:10:51

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015