Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ХАБАРЛАР

Муаллиф: Super user Категория: ХАБАРЛАР
Чоп этилган 24 Октябр 2019 Кӯришлар: 3051
Печат

 

mehrgon 2019Хўжанддаги Камол Хўжандий номли театр майдонида тожикларнинг қадимий байрами - Меҳргон нишонланди. Байрам қатнашчилари, аввало, вилоятнинг турли шаҳар ва ноҳияларидан келтирилган ноз-неъматларни кўриб қувондилар. Кейинги йилларда вилоят деҳқонлари ва боғбонлари қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажмини кўпайтирибгина қолмасдан, сифатини ҳам яхшилашмоқда. Бунга Меҳргондаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилган юзлаб

одамлар амин бўлишди.

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода байрам қатнашчиларини табриклар экан, Меҳргон олтин кузнинг биринчи даракчиси эканлигини айтди. У Меҳргон барча одамларни дўстликка, тинчлик ва бирдамликка, ўзлигини танишга, хайрли-савоб ишларни бажаришга, она-ерни эҳтиёт қилишга чорлашини таъкидлади.

Меҳргон тантаналаридан кейин пахтакорлар пешона терлари эвазига етишган пахта ҳосилини тезроқ териб олиш учун икки ҳисса ғайрат билан ишга киришишди. Боғбон ва деҳқонлар ҳосилни йиғиб олиш ва келгуси йил ҳосилига замин яратиш ишларини авж олдириб юборишди.

 

Гулистонда саноат маҳсулотлари ҳажми кўпайди

Гулистон шаҳри саноатчилари йилнинг тўққиз ойини қувончли натижалар билан якунлашди. Бу муддатда ўтган йилнинг айни шу даврига қиёсланганда, 19,7 миллион сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқарилди. Умумий маҳсулот ҳажми эса, деярли 2 миллиард 409 миллион сомонийликка етди.

Ҳозирда гулистонлик саноатчилар жаҳондаги 22та мамлакат билан иқтисодий муносабатлар ўрнатишган. Чет мамлакатларга 128 миллион АҚШ доллари ҳажмида маҳсулот етказиб берилди. Шаҳарга четдан маҳсулот олиб келишга қараганда маҳсулот сотиш 5,6 марта кўпайди.

Гулистонлик саноатчиларнинг иш ҳақи вилоятдаги энг кўп, дея ҳисобланмоқда. Йилнинг ўтган даврида саноатчиларнинг ўртача ойлик иш ҳақи деярли 309 сомонийга кўпайиб, 2796 сомонийга етди.

Айни бир пайтда иқтисодий таҳлилчиларнинг айтишларича, Гулистонда саноат маҳсулотларини янада кўпайтириш имконияти мавжуд. Шаҳардаги 32та саноат корхонасидан 22таси маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини 100 фоиздан икки бараваргача оширди. Айни бир пайтда 10та саноат корхонасида мавжуд режа бажарилмай қолди. Ҳозирда бу саноат корхоналарида ҳам маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш тадбирлари кўрилмоқда.

 

Йўллар таъмири - қулайлик омили

Вилоят йўлсозлари иқтисодиётда муҳим тутадиган йўллар сифатини яхшилаш учун қатъий интилмоқдалар. Улар йўлларни таъмирлаш ва қайта қуриш тўққиз ойлик режасини 108 фоиздан ошириб ижро этишди. 2340 километрдан ортиқ йўл сифати яхшиланди. Жумладан, 165 километрдан кўпроқ йўл тўлиқ таъмирланди, 924 километрга яқин йўлда жорий таъмирлаш ишлари олиб борилди.

Йўлларни созлаш ишлари учун вилоят бюджетидан деярли 35 миллион сомоний маблағ ажратилди.

Вилоят шаҳарлари ва ноҳия марказларида асосий йўллар билан бирга ички йўлларни таъмирлашга ҳам муҳим аҳамият берилмоқда. Жорий йил охиригача деярли 2167 километрлик йўлларни таъмирлаш, созлаш ишлари назарда тутилган.

 

Машҳур санъаткорга эҳтиром

Ашт ноҳияси марказидаги Шайдон шаҳарчасида Тожикистон Халқ артисти Маҳмуджон Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган кеча ўтказилди. Таниқли санъаткорнинг кўп сонли мухлисларини чорлаган мазкур тадбир Маҳмуджон Воҳидов номидаги Ашт мусиқали драма театрида ўтказилди.

Тантанали кечада Суғд вилояти раиси аппаратининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими мудири, Тожибой Султоний, Ашт ноҳияси раиси Зариф Мирдадо, Тожикистон Ёзувчилар иттифоқининг Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзод, Тожикистон Халқ ёзувчиси Муҳиддин Хожазод, Тожикистон Халқ шоири Фарзона, Тожикистон Халқ шоири Озарахш, Тожикистон Халқ артисти Сайрам Исаева, шунингдек, бошқа ижодкорлар қатнашишди. Мазкур кечада Россиянинг Хўжанд шаҳридаги консули Андрей Варламов ҳам иштирок этди.

Тожибой Султоний вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзоданинг машҳур санъаткорнинг 80 йиллиги муносабати билан йўллаган табрик мактубини ўқиб берди. Ашт ноҳияси раиси Зариф Мирдадо Маҳмуджон Воҳидовнинг номи унутилмаслигини таъкидлаб, унинг ҳаёти ва ижодидаги муҳим қирралар ҳақида сўзлади.

Тадбир иштирокчилари театрда Маҳмуджон Воҳидовга бағишлаб ташкил этилган кўргазмани мамнуният билан томоша қилишди. Кечада санъаткорга бағишланган маданий тадбир намойиш этилди.

 

"Учар табиб" Қозоғистонга боради

Камол Хўжандий номли театр ижодий жамоаси Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрига жўнаб кетишди. Хўжандлик санъаткорлар у ерда ўтказиладиган халқаро касбий театрлар фестивалида қатнашишади.

Театр раҳбарларининг билдиришларича, бу фестивалда хўжандликлар машҳур Молйернинг пиесаси асосида ўзбек драматурги Шароф Бошбеков томонидан қайта талқин этилган "Учар табиб" асарини намойиш этишади.

Бу саҳна асарида театрнинг Ҳакимжон Аҳмедов, Сурайё Хўжаева, Диловар Султонов, Мирзоумар Мирзоаҳмедов, Дилшод Сайфиддинов, Азиза Худойбердиева, Файз Бойматов каби актёрлари иштирок этишади.

Хўжандлик санъаткорлар ушбу саҳна асарини Россиянинг Қозон шаҳрида ўтказилган "Наврўз-2019" халқаро тадбирида ҳам кўрсатишганди. Театр режиссёри Суҳроб Шеховнинг айтишича, Татаристон пойтахтида Камол Хўжандий театри спектакли мухлислар олқишларига сазовор бўлганди. У "Учар табиб"нинг Қозоғистонда ҳам шундай муваффақиятга сазовор бўлишидан умид қилаётганликларини билдирди.

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

Унутмоқ осонмас сизларни…

 

Ой сутдай оппоқ. Осмон артилган шишадай тоза. Чигирткаларнинг чириллаши, қурбақаларнинг қуриллаши осойишта сукунатни бузади. Осмонда ой – уйда мен бедорман. Ўтиб кетган меҳрибон, дунёқараши кенг, куюнчак ва самимий кишилар ҳақидаги фикр уммонига ғарқ бўламан.

Бу йил - қадрдон, отахон газетамиз «Халқ овози»нинг 90 йиллик шодиёнаси. Газета редакциясида қанчадан-қанча меҳри дарё, қалби зиё, камтарин

Муфассал...

Ҳазрати Султон мақбараси – муқаддас маскан

 

Хатлон вилоятининг Кўлоб минтақасида азалдан эл орасида машҳур бўлган зиёратгоҳ, тарихий обидалар жуда кўп. Айниқса, Султон Увайси Қараний оромгоҳи воҳа аҳли муқаддас билган масканлардан эканлиги диққатни жалб қилади. Собиқ Шўролар даврида ҳам ушбу масканга жуда кўплаб зиёратчилар ташриф буюрган. Қишлоғимиз оқсоқоллари ҳар йили махсус автобусда Мозори Ҳазрати Султонга бориб, 1-2 кун қолиб, зиёрат ва истироҳат олиб қайтишарди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2378033

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9483342
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2091
4125
26194
9420445
123229
133128
9483342

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.16
Бугун: 26-04-2026 13:00:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015