Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 24 Апрел 2020 Кӯришлар: 1975
Печат

 

ona 2020Айни туш. Қуёш тик келган пайт. Ҳавонинг кундан-кунга исиб бориши саратоннинг яқинлигидан дарак беради. Офтоб гўё тандирдан чиққан оловдай борлиқни қиздиради. «Қилт» этган шабада йўқ. Ҳамма ўзини салқинга урган, гўё табиат мудрагандай туюлади. Фақат баланд ўрик шохида қарқуноқ турли сайроқи қушларга хос тақлид қилиб сайрамоқда. Ҳовлида ҳаво димлигидан салқинлаш учун Шоҳиста ариқ бўйига чиқди. Муздеккина сувда юз-қўлларини ювгач,

ювошгина оқаётган сувга маҳлиё бўлиб қолган қиз машина сигналидан чўчиб тушди. Нафақат Шоҳиста, балки сайраётган қарқуноқ ҳам ўзга ҳовлига учиб ўтди.

- Кечирасиз, чўчитиб юбордим, шекилли, Шоҳистахоннинг уйлари шуми? Қўшнингизга майда тош буюрган экансиз,-деди шофёр йигит машинага ишора қилиб.

Шоҳиста йигитга бир қаради-ю, кимгадир ўхшатгандай тикилиб қолди.

Қизнинг тикилиб қарашидан хавотир олган шофёр юришини ҳам, туришини ҳам билмай қолди.

- Ё тавба, тушимми-ўнгимми, - дея кўзларига ишонмас. Шофёрнинг бўй-басти, мийиғида кулиб туриши, ҳатто, оғзида гугурт чўпини ўйнатиши, тил шевасини назарга олмаганда, дом-дараксиз бўлиб кетган эри Саиджоннинг ўзгинаси эди. Ўзига келиб турмоқчи бўлувди, кўйлагини босиб олганидан қоқиниб кетди.

- Ҳай, ҳай, эҳтиёт бўлинг, - деганича шофёр йигит суяб қолди.

Йигит оғушида ўзини ноқулай сезган Шоҳиста ҳаё ва ҳаяжондан қизариб: - Раҳмат, - деди.

Шоҳиста келтирилган тошни томорқа этагида қурилаётган иморат ёнига тўктирди. Қўлидаги пулни шофёрга узатар экан, у пулга эмас, қизга қараб:

- Қўятуринг, янаги келганимда берарсиз, қанча керак бўлса, тортинмай буюраверинг,  касбимиз - шу.

Шоҳиста машина ортидан "наҳот одам одамга шунчалик ўхшаса" деганича ўтмишини эслади.

Шоҳиста билан Саиджон бир-бирини севишиб турмуш қуришди ва атиги саккиз йил бирга яшашди. Бу орада мамлакат ичкарисидаги нотинчликлар уни ўз домига тортиб кетди. Саиджон шунча йил яшаб «сан-ман»га боришганини эслолмайди. Орада «тирноқ» йўқ бўлишига қарамай, Шоҳистани қўйгани жой тополмасди.

Хотинининг бўйида бўлавермаганидан Саиджон ич-ичидан сиқилар, дардини кимга айтишини билмасди. Баъзида тунларни бедор ўтказар ва илондек тўлғаниб чиқарди. Айниқса, тенгқурлари фарзандлик бўлганини эшитса…

Ҳар куни эртанинг бу кунидан яхши бўлиш орзусида юрган Саиджон хизматдошини учратиб қолди:

- Саид, мендан аввал уйланган эдинг, фарзандли бўлдингми? - деди дўсти дабдурустдан.

Кутилмаган саволдан дўстидан кўзини олиб қочган ҳолда:

- Ҳа, йўқ, ҳали ўзимиз бола-ку, пешонада бўлса, Худо бериб қолар, ўзинг-чи?

- Э, қаёқда дўстим, фарзанд бўлавермагач, бошқасига уйлана қолдим, сенга ҳам шу маслаҳатни берган бўлардим.

Дўстининг айтганларидан хавотирланган Саиджон Шоҳистадан пинҳона ўзини шифокорларга кўрсата бошлади.

Саиджонни ўбдан текшириб, таҳлиллар хулосалари билан танишган врач-уролог:

- Ука, текширув ва таҳлиллар хулосасига қараганда, соппа-соғсиз-у лекин мени бир нарса шубҳалантиряпти.

Саиджоннинг бутун вужуди қулоққа айланди.

Дўхтир бироз тараддудланиб қўшимча равишда:

- Ҳарбий хизматда бўлганмисиз, агар сир бўлмаса, хизматни қаерда ўтагансиз?

"Ҳақиқатни айтмасдан илож йўқ",- деб кўнглидан ўтказди ва худди томоғига ачқимтил нарса тиқилгандай: - Чернобилда, - деди.

Саиджон уйқусида алаҳсираб кимларнидир ағдар-тўнтар қилиб сўкарди. Ўйланиб, ухлолмай ётган Шоҳиста ўз номини эшитиб ўрнидан туриб ўтирди.

- Шоҳиста, Шоҳиста, ҳамма айб менинг ўзимда. Сен мени деб, умрингни хазон қилиб юрма, - деганини аниқ эшитди.

Шоҳиста ҳали-ҳанузгача ўйлаб ўйининг охирига етолмайди, эри бу гапларни уйқусираб айтдими ёки ҳақиқатданми…

"Элак баҳона, дийдор ғанимат", - деганларидек, ўша майдаланган тош баҳона бўлдими ёки илоҳий қисматми Шоҳиста Муталибга иккинчи хотин бўлиб турмушга чиқди.

Орадан йил ўтиб қиз туғиб, она бўлганига суюнган Шоҳиста эрининг ғудраниб чиқаётганига тушунмади. Шоҳистани иккинчи қизига ҳомиладорлигида енгил машинасида туғруқхонага олиб бораётган Муталиб:

- Агар шу сафар ўғил туғиб берсанг, бошингдан зар тўкаман, - деган сўзларини эслаб, ич-ичидан ўкинди…

Туғруқхонадан суюнчига чиққан ҳамшира аёлни ноумид қайтарган Муталиб беморхонадан қандай чиқиб кетганини билмай қолди.

Палатага кириб келган ҳамшира:

- Шоҳиста, эрингиз бунча қўрс, қиз дейишим билан ранги-қути учиб, олди-ортига қарамай, машинасини ҳайдаб кетса бўладими. Ҳайронсан, одамлар тирноққа зор, у бўлса, худди ўғил бўлиши сизга боғлиқдек қовоқ-димоқ қилишига бало борми?!.

Ҳамшира аёл чиқиб кетгач, кўнгли тўлиб шифтга қараб ётаркан, Муталиб билан илк бор учрашганларини эслади.

Ўшанда Муталиб Шоҳистага қишлоқда оиласи борлигини ва бу оиласидан бир этак қиз кўрганини айтиб берганди. Хотини ўғил туғмаганини ва оиласи нотинчлигини ҳам эслатиб ўтганди.

- Биласизми, Шоҳиста, қўлимни қаерга узатсам етади, лекин меросхўр йўқлигидан кўнглимнинг бир чети кемтик. Ахир, бунча уй-жой, молу ҳол куёвларга қоладими? Бу хотини тушмагурнинг қорни тўла қиз экан, ҳамма ёқни қизга тўлдириб юборди. Энди охирги умидим сиздан…

Бу Шоҳистага шунчалик таъсир қилган эдики, ҳатто, тирноқларининг учигача зирқираб кетганди. Ўшаларни эслаб, ўзининг фарзандсизлик даври ва олдинги эри Саиджон тирноққа зор-зор бўлиб, тунлари тўлғаниб чиққанлари кўз олдидан бир-бир ўта бошлади.

Кечга яқин келди-кетди бироз тингач, Шоҳистани кўнгил изтироблари ўз домига торта бошлади. Хонада ёлғиз қолгач, ҳозиргина келтириб каравотчага ётқизиб қўйилган мунчоқдеккина қизчасига қараб хўрлиги келди.

- Э, вой, болам, оппоқ болам, - дея шивиради унинг кўз ёшидан намланган лаблари, - илоҳим сени менга бериб жаҳонимни ёритган бўлса, даданг кунини яна қаро қилди. Нега сен ўғил бўлиб туғилмадинг? Эй Худойим, ношукр бандаларингга инсоф бер, дунёнининг барини борлигича қабул қилишни, ҳар бир марҳаматингга шукроналар айтиб яшашни ўргатгин.

Давронбек КАРИМОВ. 

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

ТУҒИЛГАН КУНЛАРИМ

 

ёки  «бриллиант  оёқ»

Аввало, айтиб қўяй. Хоҳ ишонинг, хоҳ ишонманг, мен қуйидаги гапларни кимнидир қизиқтириш учун ўйлаб топганим йўқ. Агар гапимга ишонган бўлсангиз, бошладим.

Биласизми, мен нимани яхши кўраман? Байрамларни ва туғилган кунни. Сиз ҳам яхши билсангиз керак, шу кунлари одам фақат яхши сўзлар, табриклар

Муфассал...

«Бизга таржимоннинг кераги йўқ, бир-бирларимизни қалбдан тушунамиз…»

 

Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликлар ўзининг янги босқичига чиқиб, дўст ва биродар халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилмоқда.

Жумладан, жорий йилда икки мамлакат раҳбарларининг ўзаро давлат ташрифлари ва улар доирасида имзоланган ҳужжатлар тўплами, айниқса, муҳтарам Президентимизнинг Ўзбекистонга уюштирган давлат ташрифи

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000472

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553891
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3941
2506
11657
7486842
13620
161915
7553891

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 15:30:49

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015