Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 28 Июл 2017 Кӯришлар: 1910
Печат

 

rustam ergash 2017ёхуд антиқа ихтиро (Беш кўринишдан иборат фантастик драмадан парча)

1-кўриниш

Кўримсизгина жиҳозланган бир хоналик уй. Иккита стул, битта кўрпа ташлаб қўйилган сим кроват. Бир узунроқ стол устида физика фанларига доир турли хил ускуналар, телевизор, компютер, радиога оид айрим қисмлар

тартибсиз жойлашган. Бир томонда тасвирга олувчи камерага ўхшаш бир ясама асбоб, ҳар хил радио ва телевизорга ишлатилиши мумкин бўлган ранг-баранг симлар, турли кўринишдаги телевизор пултлари кўзга яққол ташланиб туради. Сим кроватга узала ётган Авлиёхон билаги пешонасига қўйилган ҳолда шипга ўйчан тикилиб турибди.

Эшикдан ўзига анча оро берган Хуморхон шошилганча кириб келади.

____________________________________________________

Қатнашувчилар:

1. Авлиёхон - 30 ёшларда, олим,   ихтирокор.

2. Элмурод - 30 ёшларда,  Авлиёхоннинг синфдош дўсти.

3. Хуморхон - 25 ёшларда,  Авлиёхоннинг хотини.

4. Нурали Рашидзода - ноҳия ички ишлар бўлими бошлиғи, полковник, 50-55 ёшларда.

5. Асрор Аҳроров - 40-45 ёшларда, ички ишлар бўлими ходими, капитан.

6. Жамшид - 35-40 ёшларда, ички ишлар бўлими ходими, катта лейтенант.

7. Ҳожи Абдукарим - 50-55 ёшларда, руҳоний.

8. 2та сержант.

____________________________________________________________

 

Хуморхон: -Ҳа, профессор, қалайсиз? Ётибсизми боқилган …дай бўлиб. Неча кундан буён кўзим йўлингизда. Бугун келади, эрта келади. Мен сизга хотинми ё уй қоровулиманми?

Авлиёхон:(Қаддини ростлаб кроватга ўтиради, бироз табассум билан)

-Тинчликми, нима камчилик?

Хуморхон: (Бироз муғамбирона жилмайиб) -Камчиликми, камчилик ўзингиз-да. (Эркаланиб) Уйингиз бор, хотинингиз бор, ҳамма нарсангиз бор. Лекин ёшлигимиз борлиги ва унинг увол бўлаётганидан бехабарсиз.

Авлиёхон: (Хижолатнамо) -Хуморим, сен мени тушун. Менинг бўлажак ихтиром - бу менинг истиқболи порлоқ келажагимдир, иншоолоҳ, бу ҳар иккимизнинг эртанги бахтли келажагимизга яхшигина моддий манба бўладиган ишдир. Мен бу ишимни то охирига етказмаганимча сен истагандай яшай олмайман. Буюк бахт машаққатсиз қўлга киритилмайди, жоним, сен буни тушун, ахир.

Хуморхон: (Уни тушунгандай бўлиб) - Бу нима, буни янги ясадингизми? (Ясама камерани ушлаб уёқ-буёғига қарайди).

Авлиёхон: -Ҳа, янги ясаганман. Бизга ташвиш келтираётган аппарат шу. Ҳали мукаммал эмас.

Хуморхон: -Нима аппарат экан, билсак бўладими?

Авлиёхон: - Буми? (Ёлғондакам) Бу одам организмининг қаерида қандай дард бўлса аниқ кўрсатадиган аппарат. Қаерингиз оғриётган бўлса, айтинг, ҳозир кўраман.

Хуморхон: (Синамоқ бўлиб) - Йўлингизга термулавериб бош оғриқ бўлганман, қани бир кўринг-чи (Устига ўтиради).

 Авлиёхон камерани унинг орқа бошига тўғирлаб, аллақандай симларни бир-бирига пайвастлайди, экранни кўзи тушмайдиган жойга ўрнатиб, хотинига орқа ўгириб пултни босади. Яширинча экранни кузатади. Авлиёхон вужудида хайратланиш аломати пайдо бўлади, титроқ босади.

Авлиёхон: (Хуморхонга сездирмай) - Ҳа, ҳеч гап йўқ экан, бироз қон босимингиз кўтарилибди, холос (Сохта жилмаяди).

Хуморхон: -Албатта, кўтарилади-да. Ахир, сиз менинг ёшлигимни хўрлаяпсиз. Ёшлигим хазондек учиб кетмоқда.

Авлиёхон: - Ҳали шундайми? Бугундан сиз менинг хотиним эмассиз!

Хуморхон: - Э-й-й, Авлиёхон ака, сизга нима бўлди? Нега бундай дейсиз?

Авлиёхон: - Ҳа, шундай, Хуморхоним. Хоҳлаган вақтингизда ЗАГСга бориб ажраламиз.

Хуморхон: - Дабдурустдан, нега энди? Бундоқ дурустроқ тушунтирсангиз-чи.

Авлиёхон: -Тушунтирайми, аниғини билмоқчимисиз?

Ана у сизни мошинга миндириб олиб келиб, йўлингизга кўз тикиб турган йигит ким? У билан "Яйра" тарабхонасидан қучоқлашиб чиқиб, яна қаерга бориш ниятларинг бор? Энди тушунгандирсиз?!

Хуморхон: (Ранги оқариб, вужуди бўшашгандай, гаранг бир ҳолатда)

-Қаердан билдингиз? Ким айтди сизга?

Авлиёхон: -Ўзим билдим, мана бу аппаратим айтди.

Хуморхон: (Бироз тиржайиб) - Шўхлик қилманг.

Авлиёхон: (Жиддий) - Гапимни тўғри эканлигига ишонишни хоҳлайсизми?

Хуморхон: - Албатта.

Авлиёхон: (Камерани Хуморхоннинг орқа бошига тўғрилаб) - Мана бу экранга диққат билан қаранг.

Хуморхон: (Экранга тикилади. Экранда "Яйра" тарабхонасидан бўри қиёфасидаги Бўривойнинг белига катта сариқ илон бўлиб ўралиб келаётган ўз қиёфасини кўради. Ҳанг-манг бўлиб, экраннинг устига бир муштлаб, оёғи билан ер тепиб ўрнидан туради) -Шуми кашфиётингиз? Э, кашфиётингизга… Сиз менинг бошимдаги ниятларимни эмас, юрагимдаги дардларни кашф этсангиз яхши бўларди. Менинг юрагимда нима дард бор, нимани хоҳлайди бу қурғур (юрагига муштлаб), сиздан нега норози?! Неча кунлаб узун тунлар сизни ёлғизликдан интизор бўлганлигимнинг сабабини кашф этсангиз дуруст бўларди. Шунда сиз менинг бошимдаги бу ўй-хаёлларнинг туғилишига ким сабабчи эканлигини билган бўлардингиз. Майли, мен ажралишга розиман. Лекин шуни яхши билингки, шу юриш-туришингиз, шу рафторингиз бўлса, мендан кейин оладиган хотинингиз бошига ҳам менинг бошимга тушган савдолар тушади. Мен ўзимни оқламайман. Эртадан бошлаб ажралиш аризасини ўзим ёзаман. Хайр, яхши қолинг. Мени у киши интизорлик билан кутиб турибди. Сизнинг каромат этадиган сабилингизни каромат этганидек, мен у кишини уйга олиб бораман. Бироз кўнгилхушлик қиламан. Сиз ўйинчоқларингиз билан ўйнаб ўтираверинг. Мен жонли ўйинчоғим билан ўйнагани кетдим (Эшикни қаттиқ ёпиб чиқиб кетади).  

Парда ёпилади.

 

Рустам Эргаш,

Фархор ноҳияси.

PS: асарнинг кейинги пардаларида воқеалар ривожлана бориб, ёш олим Авлиёхон ихтиро этган янги асбоб "Н" ноҳия ички ишлар идорасида синовдан ўтказилиб, унинг воситасида қатор йиллардан буён очилмай ётган жиноятлар очилади, наркотик савдоси билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ қўлга олинади. Давлатга фойда келтиради.

Хуллас, ёш олимнинг ихтироси ўзига хос каромат бўлганлиги учун "Кароматика" деб номланган.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Улкан зафарлар йили

 

- Давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи ўз фаолиятини Тожикистон Республикаси Конституцияси ҳамда Тожикистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни асосида йўлга қўйган, - деган фикрлар билан матбуот конференциясини бошлади Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф. - Ўтган 2018 йилнинг бошидан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Муфассал...

Кўнгил изтироблари

 

Айни туш. Қуёш тик келган пайт. Ҳавонинг кундан-кунга исиб бориши саратоннинг яқинлигидан дарак беради. Офтоб гўё тандирдан чиққан оловдай борлиқни қиздиради. «Қилт» этган шабада йўқ. Ҳамма ўзини салқинга урган, гўё табиат мудрагандай туюлади. Фақат баланд ўрик шохида қарқуноқ турли сайроқи қушларга хос тақлид қилиб сайрамоқда. Ҳовлида ҳаво димлигидан салқинлаш учун Шоҳиста ариқ бўйига чиқди. Муздеккина сувда юз-қўлларини ювгач,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990376

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477289
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3217
4027
20902
7426653
98933
114875
7477289

Сизнинг IPнгиз: 18.191.87.157
Бугун: 23-11-2024 16:39:33

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015