Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 15 Июл 2016 Кӯришлар: 2425
Печат

 

hayitttt  Воқеий ҳикоя

Ҳайит арафаси эди ўшанда. Бутун қишлоқ аҳли рўза ҳайитига катта тараддуд билан тайёрланаётган кезлар эди. Кўчалар супурилиб, уйлар оқланиб, дераза-ромларга бўёқ суркаларди. Биз ўқийдиган мактаб талабалари ҳам ҳайитни кутардик…

Шундай кунларнинг бирида синф раҳбаримиз бир қизни етаклаб келиб, бизга таништирди:

- Жамила ўқишини шаҳардаги мактабдан кўчириб келди. Бундан кейин сизлар билан бир синфда ўқийди. Аҳил-иноқ бўлиб кетасизлар, деган умиддаман. Синф раҳбари шундай дея чиқиб кетди. Ўқитувчи математиканинг аллақандай мисол-масалаларини тушунтириш билан банду  ҳамманинг хаёли эса, янги қизда эди. «Чиройли экан», «Шаҳардан келиб нима зарил эди? Ўзи битиришимизга бир йилгина қолган бўлса», «Ақлли қизга ўхшаяпти», «Сочларининг узунлигинии…»

Янги қиз то дарс тугаб қўнғироқ чалингунга қадар ҳам ўзи аста бориб ўтириб олган - энг орқадаги партадан бошини кўтармади. Сўнг жимгина сумкасини елкасига илди-ю, чиқди-кетди. Қизларга гап топилди.

- Вой-вой, жа осмон-ку! Шаҳарлик бўлсанг ўзингга, ойимтилла!

 - Қизлар, ўзидан кўрсин, биттанг ҳам дугона бўлмаларинг! Яккамохов бўлиб юрсин бир… Қизлар янги синфдошларининг чиройига ич-ичидан ҳасадлари келиб, ғийбатни маромига етказаётган бир вақтда, янги қизга «эга»лар ҳам чиқиб улгурганди.

-Хуллас, гап бундоқ. Жамилага биттанг ҳам кўз тикмаларинг, у аканг қарағайники бўлади!

- Нима-а? Бекорларнинг бештасини айтибсан! Сен аввал қўшни синфдаги қизингни эплаб ол!

- Нима қиласанлар талашиб! Жамилани ҳаммангдан аввал мен кўз остимга олиб бўлганман. Овора бўласанлар!

- Ҳоо-ов мишиқи…

Янги қизни деб, биринчи кунданоқ йигитларнинг жиққамушт бўлиши қизларга ёқмади. Ўзларича «рақиба»ларининг адабини бериб қўйиш йўлини излай бошлашганди…

Жамила бошқа қизларга ўхшамасди. Дарсларда энг фаол ўқувчи бўлар эди-ю, дарсдан ташқари деярли гапирмас, на бировга қўшилар, на ўзига ёзилган саноқсиз ишқий номаларга жавоб қайтарарди. Бу одамови қиз ҳамма учун сирли эди, нимасидир, мунгли кўзларими, аҳён-аҳёнда кўриниб қолажак сирли табассумими, ўзига тортаверарди…

Янги қиз ҳаммани қўрқитиб юборди. Нима бўлди-ю, ўзини ташлаб юборди. Қизларнинг эсхонаси чиқиб кетди, у келган кундан буён талашиб, жиққамушт бўлиб юрган синфдош йигитлар нима қиларини билмай шошиб қолишди, фақат бир бурчакда доим хаёл суриб, деразадан ташқарига термулиб ўтирадиган Шавкатгина қизни даст кўтариб эшик томонга югурди…

Янги қиз тез-тез ҳушидан кетиб қолар, чиройи ҳам аввалгидек эмас, юзлари сўлғинлашиб, кўзларидаги мунг тобора ортиб борарди.

Энди унга аталган ишқий номалар ҳам кўринмас, қизлар ҳам аввалгидек унга ичлари куймай қўйганди. Энди унга яқинлашишга йигитларнинг ҳам юраклари бетламасди. Янги қиз камгап эди. Янги қиз одамови эди.

Янги қизнинг одамлардан кўнгли қолган эди…

Жамила мактабга келмай қўйди. Ҳаммадан ҳам Шавкатнинг ичига ўт тушди.

- Бугун ҳеч қайсинг кетиб қолмаларинг! Жамиланикига борамиз!

- Қўйсанг-чи, эрта-индин келиб қолар… Қолаверса, қаерда туришини ҳам билмасак.

- Мен биламан!

- Ҳо-оо! Вой, Шавкат писмиқ-еей, ҳали кузатиб ҳам қўйгандирлар-а? Бай-баай!

- Ишларинг бўлмасин!

Шавкат биларди. Жамила қишлоқнинг энг чеккасидаги бир ёлғиз кампирнинг уйида туради. Уни неча марта ортидан пойлаб борган ахир…

 …Жамила ўзини кўриш учун келган йигит-қизларни кўриб йиғлаб юборди. Унинг ранги докадек оқариб кетган, озиб-тўзиб кетганидан мунгли кўзлари киртайиб, узундан-узун сочлари оппоқ чойшаб узра ёйилиб, тўзғиб ётарди…

Жамиланинг бувиси болаларни айланиб-ўргилиб кутиб олди. «Илоҳим, оқибатларинг йўқолмасин»,- деб узундан-узоқ дуо ўқиди.

Янги қиз билан хайрлашиб, тезроқ соғайиб кетишини тилаб дарвозадан чиқишар экан, келишни истамай, мажбуран келганларнинг ҳам кўнгиллари аллақандай ёришиб бораётган эди…

Йўқ, янги қиз келмади. Эртасига ҳам, индинига ҳам келмади. Унинг энг орқадаги партаси бўм-бўш турди. Орадан бир ҳафта ўтгач, синф раҳбарининг болаларни синфга тўплаб айтган шум хабари ҳаммасидан ошиб тушди.

- Янги синфдошингиз оғир касалликдан қазо қилибди. Бориб, бувисидан кўнгил сўраб келсангиз яхши бўларди, ҳар ҳолда…

Болаларни ҳеч ким мажбурламади, борамиз, деб қўлларидан тортмади. Ўша, қишлоқнинг энг чеккасидаги кўримсизгина уйга қалблари аламдан бўзлаб боришди. Ўғли ва келинининг вафотидан сўнг юраги туғма хасталик билан дунёга келган яккаю ёлғиз набирасини қарамоғига олган кампир дарвозадан кириб келган болаларнинг елкасидан қучиб айтиб-айтиб йиғлади. Йиғлаган ҳам, йиғламаган ҳам йиғлади…

Ўқув йили тугашига саноқли кунлар қолган, бироқ кўнгилларга на битирув оқшоми, на сўнгги қўнғироқ сиғарди. Энг орқадаги партага қарашга ҳеч кимнинг юраги бетламас, фақатгина хаёлпараст, камгап, одамови Шавкатгина ўша партага бошини қўйиб, ўтириб олганча унсиз ёш тўкарди.

Янги қиз ҳеч кимга ўхшамасди. Бошқача, бошқача эди у…

 

Сора Акрамова,

Қўрғонтепа шаҳри.

КАЛЕНДАР

« Май 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30 31

МАҚОЛАЛАР

Чучвара

 

Чучварани жуда яхши кўраман. Агар хотиним тайёрлаб берса, ҳар куни тўйиб еган бўлардим. Менинг ўрнимда бошқа биров бўлганда, аллақачон, тўйиб еган бўларди. Мен бахти қаро бўлса ҳеч ҳам тўйиб еёлмайман. Тўғриси, ҳеч ҳам ишим ўнгидан келмайди. Чучвара пишиб энди столга ўтирамиз, деганда бошланади. "Салом алейкум. Меҳмонни кутиб олинглар. Чучвара пишдими?" 

Бу бир даҳшат.

Муфассал...

Суғд – имкониятлар водийси

 

- Ишонинг, кўзларим қамашиб кетяпти. Меваларнинг кўринишиёқ одамни сеҳрлаб қўяди. Сиз татиб кўрдингизми, билмадим, ўрик қанддан ширин, гилоснинг таъми ҳануз оғзимдан кетмайди.

- Бошқа мевалари ҳам бир-биридан мазали, Тожикистонни жаннатмакон юрт дейишлари, бежиз эмас-да! Мен ҳўл мевалардан ташқари қуритилган меваларни етказиб бериш тўғрисида шартнома тузишни ўйлаяпман.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2384419

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9515942
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1124
3428
4552
9486462
15078
140751
9515942

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 05-05-2026 08:21:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015