Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 06 Март 2019 Кӯришлар: 2158
Печат

 

daraxt 2019Ҳасанбой Собиров Кушониён ноҳиясининг «Бўстонқалъа» жамоатида боғбон оиласида туғилган. У 1973 йили шу ердаги 49-ўрта умумтаълим муассасасини битирган. Ёшлигидан математика фанига алоҳида меҳр қўйганлиги боис, 1977 йили Носир Хусрав номидаги Бохтар шаҳри олийгоҳини битирган. Айни пайтда Бохтар шаҳар «Ориён» лицей мактабида ёшларга ихтисоси бўйича сабоқ бериб келмоқда.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Паёмида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги фикрлари бизларни бефарқ қолдирмайди, - дейди томорқасидан унумли фойдаланаётган Ҳасанбой Собиров.

Яқинда бир қадрдон дўстим:

-Сиз ниҳолпарвар хўжалигига яқин жойда турасиз, - дея пайванд қилинган мевали дарахт кўчатларидан топиб беришимни сўраб қолди.

Тоғ тоғ билан учрашмайди, одам одам билан учрашади, деганларидек, дарахт ниҳолларини сўраб, Ҳасанбой муаллимнинг хонадонига кириб борибмиз.

-Ие, ие, келинглар меҳмонлар, бу дейман, чиллада чарақлаб кетган офтоб сизларники экан-да, - деди сотув учун кўчираётган дарахт ниҳолларига кетмонини суяганича, биз томон пешвоз чиқар экан.

Салом-аликдан сўнг:

-Мен сизни шунчаки малакали математика ўқитувчиси десам, сиз боғбонлик касбини ҳам мукаммал эгаллаганга ўхшайсиз?

-Ҳа ака, ниҳол етиштириш - биз учун ота касби. Шунчаки оила аъзоларим билан меҳр ва ҳавас-ла қилинган пайванд кўчатларимизни уйдан олиб кетишаверади, - деди муаллим камтаринлик билан.

-Пайвандлаш усуллари, мавсумий ва пайванд қилинган кўчатларни етилиш жараёнида қилинадиган тадбир ҳақида тўхталиб ўтсангиз…

-Бир дона кўчатни сотувга тайёрлаш учун уч йил меҳнат қилинади. Донакдан униб чиққан кўчатни бир йилдан кейингина пайванд қилиш мумкин. Аҳли оиламиз билан пайвандлашни эрта баҳор ва кузда бажарамиз. Кузда пайванд қилинган кўчатлар эрта баҳор киргандагина пайванддан юқориси кесиб ташланиб, сўнгра қатор ораларига ишлов берилади. Куртак пайванд усулининг муддати 15 августдан 15 сентябргача. Искана пайванд муддати 15 февралдан 5 мартгача…

-Мевали дарахтлар билан биргаликда, манзарали дарахт кўчатларини етиштиришдан мақсадингиз нима?

-Биласизми, айни пайтдаги, глобал муаммолардан бири атмосферада карбон газининг ошиб бораётганлиги биз фан ўқитувчиларини бефарқ қолдирмайди. Модомики шундай экан, табиатимиз тоза, ҳавомиз мусаффо бўлиши фарзандларимизнинг баркамол бўлиб етишига олиб келади.

Биз мустақил юрт боғбонлари табиатнинг тоза сақланиши, шаҳримизни янада кўркамлаштиришга ўз ҳиссамизни қўшсак, фойдадан холи бўлмайди.

Ўзим таҳсил олган олийгоҳнинг йўлакларига ва Бохтар-Душанбе магистрали «Уяли» массиви ҳамда «Ганжина» қишлоғи йўл бўйларига томорқамда етиштирган манзарали дарахтлардан савоб учун берганман.

Ўзингдан кейингиларга ибрат бўлай десанг, ўзингдан аввалгилардан ибрат ол, деганларидек, Ҳасанбой ҳам шу ерда яшаб ўтган миришкор боғбонлардан ибрат олган ҳолда, уларнинг руҳини шод қила бориб, ҳам билим даргоҳида, ҳам она-замин билан тиллашиб, ўз меҳнатидан мамнун яшайди.

Ушбу қўли гул боғбоннинг маҳоратига тан бермасдан сира илож йўқ. Зеро, бир дарахтнинг шохида турли хил меваларни етиштиришнинг ўзи боғбоннинг, нақадар, меҳрли ва истеъдодли миришкорлигидан дарак бериб турибди.

 

Давронбек Каримов,

Кушониён ноҳияси.

Суратда: Ҳасанбой ўзи етиштирган манзарали дарахтлар ёнида.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

АЗМУ ИРОДА, ЭЗГУ ОРЗУ-НИЯТЛАР ИФОДАСИ

 

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ва Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевларнинг шу йилнинг 17 августида ўзаро мулоқот ва учрашувлари сўнггида имзоланган дўстлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш, стратегик шерикчилик тўғрисидаги Қўшма баёнот икки мамлакат учун ҳам ғоят муҳим аҳамият кашф этган тарихий ҳужжат бўлди. Халқларимизнинг азму иродаси, эзгу орзу ва

Муфассал...

БИР ОҚШОМ ЭРТАГИ

 

Уни қишлоқда ҳамма танийди-ю, исмини ҳеч ким билмайди. Ҳамма уни «Қори», «Қори ака», деб чақиради, орқаворотдан эса, «Кўр Қори», деб атайдилар. Кўча-кўйда тупроққа қоришиб юрадиган иштончанг гўдаклар унинг ортидан: «Қорака, Қорака, бугун кино қанақа?»- дея чувиллашиб қочадилар-да, сал нари боргач: «Елпесе»ни айтиб беринг!» -деб бақиришади.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2563882

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10132846
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1282
3526
13317
10082592
29939
138877
10132846

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.216
Бугун: 08-10-2026 10:13:46

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015