Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 15 Август 2019 Кӯришлар: 1987
Печат

 

pora 2019Журналистларни қизиқтирган «Агроинвестбонк» тўғрисидаги саволга бу борада текшириш давом этаётганлиги ва иш охирига етгандан сўнг, оммавий ахборот воситаларига маълум қилинилиши илова қилинди.

Таъкидланишича, бу давр мобайнида фуқаролар томонидан мурожаат этилган 27 даъво аризаси текширилиб, умумий ҳисобда 21,6 миллион сомоний миқдоридаги маблағ кўриб чиқиш ва адолат ўрнатиш учун судга оширилган, суд

орқали кўриб чиқилган 16 шикоят аризаси қаноатлантирилган.

- Ошкор этилган маблағларнинг 22,5 миллион сомонийси пул ва маҳсулотлар камомади ва тасарруфи, 112 миллион сомонийси қурилиш ва таъмирлаш ишларидаги қўшиб ёзиш, 14,6 миллион сомонийси маблағларни кам ҳисоблаш ва солиқларни яшириш, 9,8 миллион сомонийси ноқонуний пул ва мол харажатлари ҳамда 15,4 миллион сомонийси давлат мол-мулкини сотиш ва ижарага беришга тўғри келади, - деди Сулаймон Султонзода.

Давлат бошлиғи мамлакат парламентига йўллаган Пайёмида коррупциянинг зарарли томонлари ва уни бартараф қилиш тўғрисида куюнчаклик билан сўз юритганди. Ҳатто, коррупцияни терроризмга тенглаштирган эди.

Дарҳақиқат, коррупция илдиз отган жамиятда ҳеч қачон тараққиёт бўлмайди. Шунга қарамасдан, баъзи раҳбарлар давлат хизматчиси деган номга эга бўла туриб тамагирлик, порахўрлик каби нопок ишларга қўл уришини, умуман, оқлаб бўлмайди. Улар, порахўрликлари орқали аҳли оиласини боқишади. Нақадар, жирканчли ҳолат шундай эмасми?!

Шунча огоҳлантириш ва танбеҳларга қарамасдан, давлат ҳокимияти маҳаллий ижроия органлари ходимлари томонидан қисқа вақт ичида 172та жиноят содир этилибди.

Матбуот варақасида келтирилишича, жорий йилнинг аввалги олти ойлигида агентлик ходимлари томонидан 823та коррупцион хусусиятдаги ҳуқуқбузарликлар аниқланиб, айбдорлар 867 минг сомоний миқдорида жаримага тортилишган.

Айни пайтда коррупцион ҳолатларни бартараф этиш мақсадида, агентлик ходимлари 952та жиноятни расмийлаштиришган. Шундай қилиб, бу амалиётлар натижасида, 252 кишига огоҳлантириш, 244 кишига ҳайфсан, 287та танбеҳ хусусиятидаги чоралар кўрилиб, 111 нафар амалдор шахслар эгаллаб турган вазифаларидан озод этилган.

Журналистлар саволларига жавоб қайтарар экан, Тожикистон Республикаси Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги директори Сулаймон Султонзода Тожикистон Республикасида 2013-2020 йиллар учун Коррупцияга қаршилик кўрсатиш стратегияси татбиқи жараёни таъминланганлигини эслатиб ўтди.

 

Эркин ШУКУР,

«Халқ овози».

**

ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲИДА ЎҚИШ МАСЪУЛИЯТИ

- Тиббиёт университетида ўқиш масъулияти оғир, - деди ярим йиллик фаолият якунига бағишланган матбуот конференциясида Тожикистон Давлат тиббиёт университети ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Маҳмадшоҳ Гулзода. – Ҳақиқатдан ҳам, табиблик касбини танлаган абитуриентлар бу масъулиятни чуқур ҳис этмоқлари лозим. Ҳар йили Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий тест марказига олийгоҳимизда ўқишни истаган жуда кўплаб абитуриентлар ҳужжат топширишади. Бу – ҳеч ким учун сир эмас. Бугун Тиббиёт олийгоҳида таҳсил олишни истамаган битирувчини топиш амри маҳол, десам муболаға бўлмайди. Аммо уларнинг барчасини олийгоҳга қабул қилиш имкониятимиз йўқ. Шунинг учун ҳам, энг саводлилар Тиббиёт университети талабаси, деган шарафли номга сазовор бўлишади. Режага кўра, биз бир йилда 1920 нафаргача талаба қабул қила оламиз. Олийгоҳнинг моддий-техник имкониятлари шуни тақозо этади. Қабул қилинган талабаларнинг 1400-1500 нафарини мамлакатимиз ўрта умумтаълим муассасалари битирувчилари ташкил этса, қолганлар хорижий мамлакатлар фуқароларидир.

Тожикистон Давлат тиббиёт университети, нафақат, Тожикистонда, балки халқаро миқёсда ҳам нуфузи баланд олийгоҳлардан бири саналади. Дунёнинг 42 давлатида Тожикистон Давлат тиббиёт университети битирувчилари фаолият юритаётганлигининг ўзи ҳам олийгоҳнинг халқаро мавқеини белгилайди. Айниқса, мустақиллик йилларида олийгоҳнинг таълим сифати яхшиланиб, бу ерда йўлга қўйилган илмий-тадқиқот ишлари замона талабига жавоб бера оладиган даражада эканлигини қайд этиб ўтиш ўринлидир. Кейинги икки-уч йил мобайнида университет раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан хорижий давлатлар тиб олийгоҳлари билан ҳамкорликлар янада жонлантирилди. Айни пайтда Тожикистон Давлат тиббиёт университети 125та илмий-таълим муассасалар ҳамда ташкилотлар билан икки томонлама шартномалар асосида ҳамкорликни йўлга қўйган. Ҳисобот даврида эса, яна 12та шундай шартномалар тузилган. Жумладан, Полша давлатининг Ўзбекистон ва Тожикистондаги элчихонаси, Ўзбекистон Республикасининг Педиатрия-тиббиёт институти, Ўзбекистон Республикасининг Тошкент тиббиёт академияси, Афғонистон Ислом Республикасининг Чароғ тиббиёт институти, Лондон шаҳрининг институтлар нейрогенетик илмий-тадқиқот коллежи, Украина Республикасининг Запароже Давлат тиббиёт университети, Қирғизистон Республикасининг Ош Давлат университети, Хитой Халқ Республикасининг Пекин университети, Тошкент Тиббиёт академияси Фарғона филиали, Россия Халқлар дўстлиги университети, Қозоғистон Республикасининг Жанубий Қозоғистон Тиббиёт академияси билан йўлга қўйилган илмий-амалий ҳамкорликлар самарали бўлаяпти.

- Тожикистон Давлат тиббиёт университети ташкил бўлганлигига 80 йил тўлди, - деди М. Гулзода. – Бу давр мобайнида олийгоҳ 43 мингдан ортиқ тиб мутахассисларини тайёрлади. Айни пайтда олийгоҳда 5 ихтисос бўйича мутахассис тайёрланади. Жорий йил университетни 1566 талаба тугатди. Қувонарлиси шундаки, битирувчилардан 65 нафари қизил диплом олишга сазовор бўлди. Бу битирувчиларнинг 4,2 фоизини ташкил этади. Албатта, олийгоҳ профессор ва ўқитувчилар жамоаси учун бу кўрсаткич яхши натижа ҳисобланади. Шунингдек, битирувчиларимизнинг 123 нафари Президент квотаси билан таҳсил олганларни ташкил этади. Бундан ташқари, дунёнинг 7 мамлакатидан бўлган 123 нафар хорижий фуқаро диплом олганлиги олийгоҳимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузи ошишига хизмат қилиши турган гап.

Олийгоҳ ректорининг маълумотига кўра, имтиҳон сессияси таҳлили кўрсатишича, талабаларнинг билим ўзлаштириш кўрсаткичлари яхшиланиб, таълим сифати 34,3 ва талабаларнинг билимларни ўзлаштириш даражаси 81,2 фоизни ташкил этган. Таълим сифати кўрсаткичи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 ва билимларни ўзлаштириш даражаси 0,5 фоизга ошган.

- Университетимиз талабаларининг умумий сони 11 минг 600 нафарни ташкил этади, - деб давом этди Маҳмадшоҳ Гулзода. – Жумладан, 10 минг 100 нафар студент, 1500 нафар дипломдан кейинги таҳсил билан машғул.

Албатта, бугунги кунда ҳар бир таълим муассасасининг нуфузи халқаро мавқеи билан баҳоланади. Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университети мамлакатимиз олийгоҳлари ўртасида халқаро миқёсдаги нуфузи билан алоҳида ажралиб туради.

- Олийгоҳимизнинг хорижий талабалари сони йилдан-йилга ошиб бормоқда, - дейди олийгоҳ ректори. – Айни пайтда университетимизда дунёнинг 16 давлатидан 1420 нафар талаба таҳсил олади. Уларнинг 1370 нафари дипломгача таҳсил билан қамраб олинган бўлса, 10 нафар хорижликлар дипломдан кейинги таҳсил олиш билан машғулдир.

Тиббиёт олийгоҳида таҳсил уч – тожикча, русча ва инглиз тилларида йўлга қўйилган. Талабалар бюджет ҳисобидан ва шартнома асосида, шунингдек, Президент квотаси билан ўқишади. Рус тилида ўқийдиган гуруҳлар – 56,9, давлат тилида ўқийдиган гуруҳлар – 32,3 ва инглиз тили гуруҳлари 10,8 фоизни ташкил этади.

Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон Давлат тиббиёт университетида йўлга қўйилган таълим ва илмий-тадқиқот ишларининг натижаларига муфассал тўхталган олийгоҳ ректори Маҳмадшоҳ Гулзода журналистларга олийгоҳ фаолиятининг келгуси режалари ҳақида ҳам атрофлича маълумот тақдим этди.

Университет раҳбарияти Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси,   Тожикистон         Республикаси Президенти   муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг кўрсатмаларини ҳаётга татбиқ этиш йўналишида ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг йўлга қўйганлиги таъкидлаб ўтилди. Тожикистон давлат мустақиллигининг 30 йиллигига Тиббиёт олийгоҳи жамоаси ҳам Шифобахш шаҳарчасида олийгоҳнинг янги ўқув корпуслари қурилишини якунлаш ниятида ободончилик ишларини яхши йўлга қўйган.

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

«Халқ овози».

**

ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЯНГИ БОСҚИЧИ

a valizoda 2019Мамлакатимизнинг шаҳру ноҳиялари, вазирлик, идора ва ташкилотлари қатори давлат ҳокимияти Турсунзода шаҳар ижроия органи раҳбарияти ҳам жорий, 2019 йилнинг биринчи ярми якунларини ҳисоб-китоб қилиб, «ғалвирни сувдан кўтарди»: ютуқ ва камчиликлар сарҳисоби бўлди.

Мамлакат ва маҳаллий журналистлар иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида шаҳар раиси Вализода Абдуқодир Исуф чиқиш қилиб, қўлга киритилган ижобий натижалар, рўёбга чиқарилиши назарда тутилган ишлар, барҳам бериш лозим бўлган хатолар ҳақида тўхталиб ўтди.

- Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2019-2021 йилларнинг Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари, деб эълон қилиниши Турсунзода шаҳрини ижтимоий-иқтисодий равнақ топтириш бобида зиммамизга янги-янги вазифаларни юклади. Бу борада шаҳар миқёсида 12та кўрик-танлов, 137та турли маданий тадбирлар ўтказилди…- дея қайд қилди раис ўз ҳисоботида.

Ўтган ярим йилда бюджет ижроси, аҳоли машғулоти, ижтимоий суғурта ва нафақа соҳаларида амалга оширилган ишлар натижаларини қониқарли, дея баҳолаш мумкин.

Масалан: шаҳар ҳудудида 23 минг 547 нафар нафақахўр истиқомат қилиб, нафақа тўловларининг умумий миқдори 44,4 миллион сомонийдан иборат ва ўтган даврда тўлиқ таъминланган.

Ўсиш савдо соҳасида 14,6, қишлоқ хўжалигида 2,8, пуллик хизмат кўрсатишда 17,3, саноатда 24,7 фоизни ташкил қилди.

Биргина саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 432,1 миллион сомонийликни ташкил қилди, бу ўтган йилнинг шу давридагига қараганда, 218,5 миллион сомонийлик кўпдир.

Зеро, мамлакатни саноатлаштириш Давлат сарвари томонидан тўртинчи стратегик мақсад қилиб белгилаб қўйилган.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб, шаҳар ва қишлоқ жамоатлари ҳудудларида 310дан ортиқ юбилей иншоотларини фойдаланишга топшириш кўзда тутилган.

Ўтган 2018 йилда 52та иншоот фойдаланишга топширилган бўлса, жорий йилнинг биринчи ярмида 26таси қуриб битказилди.

Амалдаги 2019 йилнинг биринчи ярмида барча шаклларда фаолият юритадиган хўжаликларда 171,3 миллион сомонийлик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқилдики, ўтган йилнинг шу даврига қиёслаганда, 4,7 миллион сомоний ортиқдир.

Шунингдек, турар жой ва коммунал хизмат кўрсатиш 6,7 фоизга, аҳолини электр энергияси билан таъминлаш 15,3 миллион кв/соатга ошди.

Шаҳар ҳудудидаги автомобил йўллари ҳолатини яхшилаш ҳам эътибордан четда қолгани йўқ. 281,9 километр автомобил йўллари мавжуд бўлиб, унинг 22,8 километри республика аҳамиятига моликдир.

Йилнинг биринчи ярмида давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи қўллаб- қувватлаши билан 44,7 километрлик автомобил йўллари жорий таъмирдан чиқарилди.

Шаҳарда ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар соҳаларида ҳам аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш борасида ибратли ишларга қўл урилмоқда.

Бугунги кунда Турсунзода шаҳрида 125та умумий таълим муассасалари амал қилади. Уларнинг парталарида 61 минг 631 нафар талаба таълим олмоқда. Ўқувчиларга 4946 нафар ўқитувчи таълим бериш билан машғул.

Ҳисобот даврида 3523 нафар битирувчидан 2701 нафари мамлакат ва хорижий олий ўқув юртларида таҳсил олиш мақсадида, Тожикистон Президенти ҳузуридаги Миллий тест марказига ҳужжат топширди.

Миллат пешвосининг ёшларга ғамхўрлиги кўламининг ошиб бориши туфайли, бу йил Давлат сарварининг квотасини олувчилар сони 21 нафарга етди.

Маълумки, мамлакатимиз Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ёшлар сиёсатининг асосий қирраларидан бири – ёшлар ўртасида спортни оммалаштириш, келажак авлодни жисмонан баркамол қилиб тарбиялаш.

Турсунзода шаҳрида давлат сиёсатининг мазкур йўналиши бўйича ҳам ибратли тадбирлар йўлга қўйилган.

Бу борада Турсунзода шаҳрида 133тадан ортиқ, жумладан, 46та суҳбату мулоқот, семинар-йиғилишлар, 68та спорт, 19тадан ортиқ маданий тадбирлар ўтказилди.

Айни пайтда шаҳар ҳудудида 173та спорт иншоотлари фаолият қилмоқда. Уларнинг 162 нафар ёш атлетлари республика ва шаҳар миқёсидаги мусобақаларда қатнашиб, 21та олтин, 34та кумуш, 37та бронза медалларига эга чиқдилар.

Шунинг баробарида, халқаро мусобақаларда 5та олтин, 4та кумуш, 14та бронза медаллар соҳибига айландилар…

Шаҳар маъмурияти Давлат сарварининг етим-есирлар, ногиронлар, камтаъминланган оилаларнинг фарзандларига ғамхўрлик қилиш тўғрисидаги кўрсатма ва топшириқларига оғишмай амал қилмоқда.

Ўтган йиллар мобайнида етим-есирлар, камтаъминланган оилалар фарзандларига 4,5 миллион сомонийлик инсонпарварлик ёрдами кўрсатилди. Қурбон ҳайити арафасида шаҳар раиси захира фондидан 40 нафар ногиронга 100 минг сомонийлик моддий кўмак берилди, камтаъминланган оилалар фойдаланган электр энергияси тўлови учун 300 минг сомоний маблағ ажратилди…

Матбуот анжумани ниҳоясида журналистлар фавворалар, тиббий кўрик, тоза ичимлик суви масалаларида ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар.

Матбуот анжумани сўнгида, Турсунзода шаҳри раиси Вализода Абдуқодир Исуф журналистларнинг матбуот анжуманидаги иштироклари учун миннатдорчилик билдириб, бундан кейин алоқаларни янада мустаҳкамлаш истагида эканлигини билдирди.

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Тожикистон Республикаси Ҳукумати мажлиси

 

24 сентябр куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда дастлаб Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Меъморчилик ва қурилиш комитети раиси Жамшед Аҳмадзоданинг Тожикистон

Муфассал...

Жамоатчилик вакиллари билан мулоқот

 

12 май куни «Кохи Борбад» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон муборак Рамазон ойи арафасида давлат ҳокимияти марказий ва маҳаллий органлари масъул шахслари, ижтимоий соҳалар фаол вакиллари, олимлар, зиёлилар ва дин арбоблари билан учрашди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1991060

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478613
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4541
4027
22226
7426653
100257
114875
7478613

Сизнинг IPнгиз: 3.16.135.226
Бугун: 23-11-2024 17:45:55

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015