Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 04 Феврал 2016 Кӯришлар: 2444
Печат

 

a navoiyШундай зотлар борки, уларни бутун дунё эҳтиром қилади, ҳаёти ва фаолиятини ўзгаларга ўрнак қилиб кўрсатишади. Ана шундай аждодларимиз орасида атоқли ўзбек шоири, мутафаккир ва давлат арбоби Низомиддин Мир Алишер Навоий алоҳида ўрин тутади.

Шоир қаламга олган адолат, ўзаро ҳамжиҳатлик, олийжаноблик, меҳр-мурувват, ота-онага эҳтиром, донолик,

мискинларга ёрдам бериш, халқлар орасидаги дўстлик, Ватан ободлиги учун кўмак бериш, ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш сингари юксак инсоний фазилатлар ҳамма давру замонларда инсон учун энг зарур саналган қадриятлардир.

Шоир ҳаётига чуқурроқ разм солган киши инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан-кам топилади, деган хулосага келиши аниқ. Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга, энг аввало, Навоий асарлари билан кириб келганлигига шубҳа йўқ. Зотан, унинг бебаҳо мероси билан қанчалик ошно бўлсак, жамиятимизда ҳам эзгу инсоний фазилатларнинг шаклланиш жараёни шу қадар муваффақиятли кечади.

Улуғ шоир ва мутафаккир асарлари умумтаълим мактаблар, ўрта ҳамда олий таълим муассасаларида кенг ўрганилиши баробарида бастакор, мусиқачи ва мўйқалам соҳиблари учун ҳам битмас-туганмас илҳом манбаи бўлиб хизмат қилмоқда. Шоирнинг ғазаллари асосида яратилган янги-янги қўшиқлар, унинг ижодига бағишланган асарлар халқимиз эътиборига ҳавола қилинмоқда. Бу ёш авлодни фидойилик ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамият касб этади.

Қарийб 30 та тўпламдан иборат шеърлар ва достонлар, илмий ва фалсафий асарларни ўз ичига олган буюк аждодимизнинг бугунги кунга қадар етиб келган бебаҳо адабий мероси кўпқиррали бўлиши билан бирга ХV аср охиридаги Марказий Осиё халқларининг маънавий ҳаётини тўлиқ ифодалаб беради. Мустақиллик йилларида унинг барча асарлари тўлалигича 20 жилдда чоп этилган. 

«Ҳайрат-ул аброр» (Яхши кишиларнинг ҳайратланиши), «Лайли ва Мажнун», «Фарҳод ва Ширин», «Сабъайи Сайёр» (Етти сайёра) ва Садди Искандарий (Искандар девори) сингари ўша давр бадиий-фалсафий дунёқарашини акс эттирган беш достонни ўз ичига олган машҳур «Хамса» (Бешлик) асари том маънода Навоий ижодининг чўққиси ҳисобланади. Ўзбек мумтоз адабиётининг бетакрор ижод намунаси бўлган мазкур шоҳ асар жаҳон адабиётининг бебаҳо дурдонасига айланган.

Ўзининг улкан адабий мероси орқали бадиий ижод саҳнасида эски ўзбек тили - туркий тилнинг форс тили даражасига олиб чиқилиши Алишер Навоийнинг миллий маданиятимиз тараққиётига қўшган яна бир улкан ҳиссаси бўлди. Мураккаб ва сайқал бериш қийин деб ҳисобланган мазкур тилда Навоийга қадар ҳеч ким кенг ва тўлиқ ижод қилмаган. Шу аснода шоирнинг таҳсинга сазовор ижоди нафақат ўзбек тили, балки бошқа туркий тиллар адабиёти тараққиётига ҳам чуқур таъсирини кўрсатди.

Ўзбек халқининг буюк ўғлони хотирасига дунёнинг жуда кўп мамлакатларида катта ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади. Афғонистон, Озарбайжон, Ўзбекистон ва ҳатто, Европа қатор давлатларида шеърият мулкининг султони ҳисобланган улуғ бобомизнинг табаррук номи берилган жуда кўп ўқув юртлари, муассасалар, илм марказларини учратиш мумкин. Буюк мутафаккирга эҳтиром рамзи сифатида Олмаота, Боку ва Ашхобод  шаҳарларидаги кўчалар, Киевдаги хиёбон А.Навоий номи билан аталади. Шунингдек, Меркурий сайёрасидаги кратерлардан бирига ҳам унинг номи қўйилган. Буюк шоирга Москва, Токио, Боку ва Ўш шаҳарларида ҳайкал ўрнатилган.

Азиз ватанимиз Тожикистонда ҳам буюк шоир ва мутафаккир Абдураҳмон Жомийга нечоғлик ҳурмат кўрсатилса, улуғ бобомиз Мир Алишер Навоийга ҳам шунчалик эҳтиром билдирилади. Юртимизнинг қатор жамоалари, ўқув масканлари, кўчаларига ҳам у кишининг номи қўйилган.

Шу кунларда таваллудининг 575 йиллиги кенг нишонланаётган буюк шоирнинг хизматлари нафақат Марказий Осиёда, балки бутун дунёда ҳам муносиб даражада эъзозланади. Алишер Навоий асарлари, ҳақиқатан ҳам, жаҳон билимлари хазинасининг қимматбаҳо жавоҳири ҳисобланади. Инглиз, француз, немис ва бошқа тилларга ўгирилган таржималар Навоий асарлари ҳозирга қадар бутун дунёда катта қизиқиш ва ҳайрат уйғотаётганидан далолат беради.

Франция Миллий кутубхонаси, Британия музейи, Индиана офис ва Бодлеан кутубхоналари, Виндзор қироллик кутубхонаси, Оксфорд университети кутубхонаси ҳамда Афғонистон, Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва АҚШ китоб жамғармаларида ўзбек адабиётига оид асарлар, шу жумладан, Алишер Навоий асарларидан нусхалар сақланаётганлиги ҳам фикримиз далилидир.

Шу тариқа, Алишер Навоий сиймоси ва унинг ҳассос қобилияти кўплаб халқларни, биринчи навбатда, ўзбек халқини илҳомлантириб келмоқда. Унинг инсонпарварлик, адолат, ақл-заковат ва ободонлаштириш сингари юксак инсоний фазилатларга йўғрилган асарлари бир неча юз йиллар давомида ўз жозибадорлиги ва долзарблигини сақлаб қолмоқда.

Шу ўринда улуғ шоир ижодига бир қур назар солган киши у зотнинг нақадар юксак салоҳиятли мутафаккир шоир эканлигига амин бўлади.

Навоийнинг бу даражада фазилат ва камолот эгаси бўлиб етишуви  Ўрта Осиёда қадим замонлардан давом этган маданий ва адабий ҳаракатнинг қонуний такомили эди. Улуғ донишманд ўзининг ўлмас асарларида инсонпарварлик, қаҳрамонлик, чин ва пок севги, ҳақиқат ва адолатни куйлади. Илм-фанни ва санъатни ўз ҳимоясига олиб, уларни имкон борича юқори босқичга кўтарди. Улкан сўз санъаткорининг «Садди Искандарий» достонида шоирнинг энг эзгу, олижаноб ниятлари олға сурилган. Асарда ёзилишича, Чин ҳоқони Искандарга жуда кўп туҳфалар тортиқ қилади. Чин кўзгуси билан чин гўзали, шубҳасиз, бу совғалар ичида энг ажойиби бўлган. Кўзгу гўё ҳакам, холис киши вазифасини адо этиб, арз-дод билан келган кишининг сўзи нечоғлик ҳақ эканлигини исботлаб берган; агар шикоятчининг сўзи рост бўлса, кўзгуда унинг юзи асли ҳолида, агар ёлғон бўлса, юзи қийшиқ бўлиб кўринар экан.

Навоий тасвиридаги халқ фантазияси бизнинг замонамизга қанчалик яқин эканини ҳис қилиш қийин эмас. Чин кўзгуси ҳақидаги афсонада Ойнаи жаҳонга доир романтик орзу ўз ифодасини топди.

Алишер Навоий ижодида илмий фантастика аломатлари шоир нуқтаи назарининг энг муҳим томонларидан бирини ташкил этади. Бу ўрта аср Шарқи шароитида шоирнинг фан ва техникага доир жасоратли ғоя ва орзулари билан боғлиқдир. Шу ўринда «Сабъаи сайёр» достонида тасвирланган иккинчи сайёҳ ҳикоясидаги ушбу воқеани келтириб ўтиш мумкин. Заргарлик ишининг устаси Зайд Рум мамлакатида, подшоҳга атаб мисли кўрилмаган, истаган тарафга юрадиган, саккиз ғилдиракли тахт ясаган. Унинг саккиз зинаси бўлиб, киши биринчи зинапояга чиқса, унинг ўзи кишини юқорига кўтаради. Кўриниб турибдики, Навоий тасвирлаган тахт ҳозирги автомобил ва эскалатор тузилишига жуда ўхшаб кетади.

Умуман олганда, улуғ шоир яратган асарлар, улардаги образлар умрбоқийдир. Зеро,  у ҳар бир асарида халқнинг оғирини енгил қилишни ўзига мақсад ва эл камолини орзу қилганлиги баралла  намоён бўлади. Бунга у табаррук зот асарлари билан танишгач, амин бўласиз, албатта.

 

Турсунжон ЖАББОРОВА,

Жаббор Расулов ноҳиясидаги 16-ўрта умумтаълим  муассасаси ўзбек тили ва адабиёти фанлари ўқитувчиси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Аввал кассага, кейин киссага…

 

Бу дунё бозорга менгзайди…

Бунда ҳар бир нарсанинг, кўрсатиладиган хизматнинг ўз нарху навоси бор. Қийматнинг эса, кўрадиган кўзи, сийлайдиган қўли, бағишлайдиган меҳр-оқибати, эшитадиган қулоғи, раҳм-шафқатга тўла қалби, қийналадиган виждони йўқ.

Барчага бир хил…

Муфассал...

Бахт кимники?

 

“Мен бундан йигирма йил бурун бир марта ўлган эдим. Ўшанда суянч тоғи деб билганим, севиб турмуш қурганим – умр йўлдошим тили заҳар онасига аччиқ қилиб, болаларим ва ота-онаси олдида мени тепкилаганди. Иккинчи марта эрим хиёнат қилганида ўлгандим... Бугун учинчи марта ўлдим. Ҳаётимда не кунлар бўлмасин, “Бегим”, деб ардоқлаганим худбин укасининг дастидан келинларим, набираларим олдида ҳақоратлади...

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073543

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064230
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
290
3030
5770
8024732
3320
108045
8064230

Сизнинг IPнгиз: 13.59.243.24
Бугун: 02-04-2025 02:15:48

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015