Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 3610
Печат

 

h - boylik 2018Сўнгги йилларда миллий маънавият, халқимизнинг тарихий ҳунармандчилик меросини жаҳонга тарғиб қилиш ва келгуси авлодни шу руҳда тарбиялаш ишлари Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг бевосита саъй-ҳаракатлари туфайли қулоч ёймоқда. Жумладан, дунёга машҳур атлас, адрас тўқишнинг мамлакатимизда кенг жорий қилинмоқда.

Миллий ҳунарлар жозибалилиги жиҳатидан ҳам қадимдан юртимиз халқлари ҳаётининг асосий мазмуни ҳисобланади. Давлатимиз раҳбарининг 2018 йилни Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиши, замон тақозоси, эътиборсизлик туфайли йўқолиб кетиш арафасидаги нодир ҳунарларнинг қайта тикланишига асосий пойдевор бўлиши, шубҳасиз.

Дунё тажрибасига асосланадиган бўлсак, аксарият давлатларнинг иқтисодий тараққиёт потенциали сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш имкониятлари орқали йўлга қўйилганлиги маълум. Бу соҳани янада ривожлантиришнинг бош омилларидан бири, халқнинг қадимий асл ҳунарларини жаҳон аҳлига тарғиб қилишдан иборат. Шунингдек, ҳунармандларимиз томонидан тайёрланаётган молу ашёлар савдосини йирик сайёҳлик марказлари қошида ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Халқимиз том маънода ижодкор бўлиб, қадимдан миллий маданиятимизнинг ноёб намуналарини яратиб келган. Ана шундай машаққатли ҳунарлардан бири жимжимали каштачилик ҳисобланади. Аёлларимизнинг заҳматли меҳнати эвазига яратилган каштачилик нақшларига қараб, кўзингиз қамашади. Халқ ҳунармандчилиги жаҳоннинг тараққий этган давлатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан эътироф этилиб, сайёҳларнинг ҳам эътиборини қозонадиган муҳим маданий бойлик эканлигидан ҳукуматимиз ҳунармандлар маҳсулотларини солиқнинг барча турдаги тўловларидан озод этганлиги соҳанинг янада такомиллашувига имконият беради.

Маҳаллий ҳукумат раҳбарлари ҳунармандлар томонидан яратилаётган нодир ҳунар намуналарининг кўргазмаларини ташкил этиб, улар меҳнати самарасини оммалаштириш баробарида, ҳунармандлар меҳнатини қадрлаб ва моддий рағбатлантирмоқда.

Миллатнинг мавжудлиги унинг миллий қадриятлари билан белгиланади. Халқимизнинг каштачиликдаги ҳунари табиий иплардан яратилиши билан ҳам қимматлидир. Қадимда момоларнинг пахта йигириб, асил бўёқлар сингдириб тиккан кашталари-ю, қўй ва эчки жунидан тайёрланган жимжимадор гиламлар сўнгги йилларда деярли тўқилмаяпти. Халқнинг: «Ақл кўпга етказар, ҳунар кўкка етказар», қабилидаги ҳикматлари маъноси ҳам қўл ҳунарларининг муҳимлигидан далолатдир.

Қўлбола ҳунарларни келгуси авлодларга етказиб бериш, устоз ва шогирд анъанасида кўзланган натижани бериши аниқ. Шу маънода, оналаримиз томонидан ёш қизларга каштачиликнинг нозик ва ўта машаққатли сирларини ўргатишни йўлга қўйиш, бу соҳанинг давомийлигини таъминлайди.

Шўролар даврида эскилик сарқити сифатида қаралган миллий ҳунармандчилигимизнинг унутилаётган қирраларини қайта тиклашдан халқимиз беҳад хурсанд. Ҳукуматимизнинг бу йўналишдаги кўрсатмаларини амалга ошириш мутасадди раҳбарларнинг асосий вазифаларидан. Чунки ҳунармандчилик шаклидан қатъий назар, қобилият ва у орқали кўникма пайдо бўлган буюк ютуқларимиздир. Зеро, миллий ҳунарлар тараққиёти жамият истеъдодларини тарбияловчи мактаб эканлигини англаб етиш вақти келди.

Ҳайтали Боев,

«Халқ овози».

 

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

«Дўст билан обод уйинг…»

 

Ўзбегу тожик халқларининг дўстлик ва адабий ҳамкорлиги тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади. Замонасининг буюк мутафаккири, олим, шоир Мавлоно Абдураҳмон Жомий ҳазратлари билан улуғ мутафаккир шоир Мир Алишер Навоий ўртасидаги устоз-шогирдлик анъанаси бу икки халқ донишмандлари даврасини ҳанузгача тарк этган эмас. Навоийдан кейинги даврларда ҳам тожик ва ўзбек шоирлари орасида зуллисонайнлик урфга кирганлигининг гувоҳи бўламиз.

Муфассал...

ЧИТТАК

Одам эмас, парранда: муштдеккина, кўримсиз, қора-қура. Худованд унга ночизгина жисм-тан, аммо лекин ҳисобсиз ғам ва ташвиш ато этган. Номи ҳам ўзига муносиб тушган: Читтак. Жисмининг оғирлигига тенг келадиган паррандалар кўп, лекин улар турли-туман: чумчуқ, синчалак, жибилажибон, залич, булбул. Аммо уларнинг феъл-атвори-ю хислати ва ҳаёт тарзи  Читтакникига сира-сира ўхшамайди. Улар гул, буталар ва дарахт шохларига ин қўйишади,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2612572

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10352154
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1088
7692
35607
10274571
87666
161581
10352154

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.95
Бугун: 15-11-2026 05:01:31

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015