Ёхуд тиббиёт соҳасидаги баъзи нохуш кўринишлар хусусида
Азиз Ватанимиз мустақиллик йилларида ҳар томонлама гуллаб-яшнади. Турли соҳалар ривожу равнақ топди. Буни ҳеч ким инкор этолмайди. Бироқ баъзи соҳаларда ҳанузгача камроқ бўлса-да, негатив ҳолатлар кўзга ташланади. Айниқса, тиббиёт соҳасида бундай камчиликлар кўзга ташланса, бирам хунук кўринарканки…
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон
Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари ушбу соҳа ходимлари – Сино ворисларига жуда кўп имкониятлар, шароитлар яратиб қўйганлиги, уларни энг замонавий тиббий ускуналар билан мунтазам таъминлаб келаётганига қарамай, барибир халқ саломатлигига масъул бу соҳадаги нуқсонлар бўртиб турганлигининг гувоҳи бўлмоқдамиз.
Шулардан бири – бонус масаласи. Бонус нима? У маркетинг хизматнинг бир тури бўлиб, қўшимча ҳақ тўлаш деган маънони билдираркан. Аниқроқ айтилганда, бонус - турли соҳаларда кимнингдир ёрдамида амалга оширилган савдодан тушган маблағнинг маълум фоизини ўртадаги воситачига тўланадаган ҳақ.
Қўшимча ҳақ олиш яхши. Дейлик, бирор бир компания товарларини истеъмолчига етказишда жонбозлик кўрсатган ва компания савдосини юргизиб, фойда келтирган киши чинданам бонус олишга юз фоиз хақли. Бироқ гап саломатлик бозори борасида кетганида ачинарли ҳол юзага келаркан-да… Тиб ходими шу тобда ичган қасамини ҳам унутвораркан. Хўш, илгари Гиппократ, деб номланган, айни пайтда Тожик врачи қасами, деб юритилаётган аҳдномада врач беморларга қасддан зиён етказмайман, уларга меҳрибон бўламан қабилидаги сўзларни тилга келтиради. Аммо амалда бунинг акси юз бериб турса, дорифурушларнинг бонуси илинжида беморларга шапалоқдай-шапалоқдай дорихат ёзиб, алламбалоларни истеъмол қилишга буюраверса, чинданам ўйлаб қоларкансан, киши.
Илгариги мақолаларимизда ҳам эслатганмиз. Врач ва фармацевтик фирма ходимаси ўртасидаги суҳбатга бевосита ўзим гувоҳ бўлмаганимда ҳам эҳтимол баъзи врачларимиз бонус учун ичган қасамларини унутворади, деганларида ишонмаган бўлардим, балки. Аммо не тонг, ўзим гувоҳ бўлганман! Ҳар байрам арафасида фармацевтик фирма ходимининг ўз «бонус»чиларига совға-салом ташиганларини, уларга ўзига хос «мурувват» кўрсатганларининг ҳам гувоҳи бўлганман. Бу мурувват замирида фақат ва фақат пул ётганлиги ачинарли, албатта. Нафси ҳакалак отган оқ халатли шифокор ўзига умид билан мурожаат қилган беморга ўзи ҳамкорлик қилаётган фирма келтирган дориларни ёзиб бериши турган гап.
Минг шукрким, яқинда муҳтарам Президентимиз сифатсиз дори-дармонларни олиб келишнинг олдини олиш тўғрисида кўрсатма бердилар. Ўйлаймизки, бундан сўнг аҳвол ижобий томонга юз буради.
Тиббиётимиздаги яна бир нохуш кўриниш бу, врачлар «занжири». Дейлик, оддий шамоллаб ёки грипп бўлиб, врач ҳузурига борсангиз, у албатта, сиздан УЗИ ва яна бир қатор ҳамкасблари кўригидан ўтишингизни талаб қилади. Бу «занжир» натижасида бекор ўтирган бошқа ҳамкасблар ҳам лоақал қозон қайнатишга етарли (балки кўпроқ) маблағ ишлаб олишади.
Дарвоқе, ҳар бир врачнинг ўз ставкаси бор экан. Масалан, оддий врач қабулига 10-15 сомоний билан кирсангиз, илмий унвони юқорироқ дўхтирга 40-50 сомоний билан кира олишингиз мумкин. Яқинда бир танишимизни таниқли профессор қабулига олиб боришга тўғри келди. Профессор қабули эслатиб ўтганимдай 50 сомоний экан. Қизиғи шундаки, профессор жаноблари беморимизни турли врачлару кўриклардан ўтишни ва охирида яна ўзининг ҳузурига келишни буюрди. УЗИ, қон ва пешоб таҳлиллари, шунингдек, ўша клиникада ишлайдиган бир қатор врачлар кўригидан ўтган беморимиз яна ўша профессор қабулига кирмоқчи бўлганида, ассистенти яна 50 сомоний тўлашни, йўқса, профессор қабул қилмаслигини айтди. Беморимиз: «Бунча кўриклардан ўтиш учун кўп пул сарфладим. Ёнимда бошқа пулим йўқ, қўйинг, кирай», - деса, «пулингиз бўлмаса, дўхтирга келиб нима қиласиз»,-дея дашном берди ассистент.
Врачлардаги ўз касбларига эҳтиромсизлик бугунги кундаги иллатнинг биридир, албатта. Хусусий беморхоналардан бирида даволанаётган А. вафот этгандан икки соат ўтса ҳамки, даволовчи дўхтирдан дарак йўқ эди. Буни қандай изоҳлаш мумкин?
- Бир ярим йил давомида жияним А.ни даволатиш учун бор-будимиздан айрилдик. Жиянимиз вафот этгач, унга қараб турган келинимиз телефон қилиб барчамизни чақирди. Барча қариндошлар йиғилгандан сўнг, 2 соатлардан кейин даволовчи врач ҳам қаёқдандир етиб келди. Жиянимизнинг ўлигини қўлимизга тутқазар экан, узр ҳам сўрамади, ноинсон!
Бундай ҳолатлар ҳар жойда ҳар хил назаримда. Масалан, Суғд вилоятида аҳвол анча яхши ва дўхтирлари ҳам инсофлироқ кўринади. Ўзим бевосита гувоҳи бўлган бир ижобий воқеа. Исфарадаги «Зумрад» санаторийсига бориб, у ерда вафот этган акахонимиз А.нинг жонсиз жасадини «Тез ёрдам» машинасида Рўдакий ноҳиясидаги уйига олиб келишиб, узрхоҳлик қилишди. Йўл харажатлари ҳақида сўралганида эса, улар: -Бу бизнинг бурчимиз, - дейишди. Жанозага йиғилган барча ҳимматлари учун улар ҳақига хайрли дуо қилиб қолишди.
Яна бир нохуш кўриниш – Кесарево жарроҳлиги!
Кесарево жарроҳлиги нима? - дея сўрайман узоқ йиллар туғруқхонада фаолият юритган кекса врач хонимдан. У киши «Кесарево жарроҳлиги туғруқ жараёнидаги энг сўнгги чорадир, агар она фарзандини дунёга келтиришдан ожиз бўлиб қолса, сўнгги чора сифатида Кесарево амалиётига қўл урилади», -дея жавоб беради хоним. Ва у ишлаган йилларида йил давомида саноқлигина бундай жарроҳликлар амалга оширилганлигини айтади.
Хўш, нега унда кейинги йилларда Кесарево кўпайиб бормоқда ёки оналаримиз туғишга ожизлик қилишмоқдами? Бунинг сабаблари нимада бўлиши мумкин.
- Яқинда келиним фарзанд кўрди. Иккинчи фарзандини Кесарево қилиб олишди. Назаримда, келиним ўзи туғишга қодир эди, - дейди исмини ошкор қилмаслигимизни сўраган опа,- лекин, туғруқхонадагилар жарроҳлик амалиётини афзал билишган. Начора, Кесарево негадир, кейинги пайтларда оммалашиб бормоқда…
Опа чуқур оҳ тортади. Бир пайтлар Тиббиёт олийгоҳида 4 йил таҳсил олган, кейинчалик бошқа касб этагини тутиб кетган, тиббиётдан озми кўпми хабардор опанинг фикрига кўра, Кесарево охирги чора бўлиши керак. Туғруқхонага ташриф буюрган ҳар 5 аёлнинг иккитасини Кесарево қилишдан фақат доя-врачларгина манфаатдор!
Бошқа респондентларимиз ҳам бу фикрни тасдиқлашади. Уларнинг айтишларига кўра, ўз ҳолида фарзанд дунёга келтирган аёлнинг туғруқхонадан чиқиб кетгунигача сарф этилган маблағ нари борса 400-500 сомонийни ташкил этса, Кесаревога олинган аёлники эса, 1500-3000 сомонийни ташкил этаркан. Кесаревони маъқул кўришаётган доя врачларимиз бу амаллари билан миллат генофондига зарба уришаётганликларини билишармикан? Эҳтимол, улар буни фақат пул учун қилаётган бўлса ажабмас!
Демак, масаланинг бир учи яна ўша савил пулга бориб тақалаяпти!
Туғруқхонага иши тушган яна бир аёлнинг фикрича, бугунги кунда туғруқхоналар савдо бозорларига ўхшаб кетмоқда. Пулсиз саломингизга алик йўқ. Овора бўлманг, алик йўқ! Бош врачдан тортиб, оддий санитаркаларга қадар қўлингизга қарайди: бер, бер ва яна бер.
Таҳлиллар ва кузатувларга кўра, Кесарево жарроҳлиги воситасида дунёга келтирилган бола табиий шароитда туғилган болага нисбатан анча нимжон бўларкан, ўз навбатида, она ҳам инчунин, анчайин саломатлигини йўқотиб қўяркан ва табиийки кейинги фарзандларини ҳам Кесарево орқали дунёга келтиришга маҳкум… Шу ўринда бир савол туғилади: Кесарево жарроҳлиги орқали келаётган маблағларга ўч доя врачларимиз ўз қизлари-ю келинларини Кесарево амалиётига ётқизишга рози бўлишармикан?
Юқорида эслатиб ўтганимиздек, нимжон бола-ю яримжон – ишга яроқсиз бўлиб қолаётган она миллат генофондининг заифлашувига олиб келмайдими?
Узоқ йиллар республика бўйсунишидаги ноҳиялардан бирида акушерка-доялик қилган Б.нинг айтишига кўра, таваллудхонага фарзанд кўриш илинжида борувчи аёлларимизнинг ўзлари ҳам айбдор. Ўз дардларини яхшилаб «пишитмасдан», тўлиқ тўлғоқ тутмасдан туриб туғруқхонага чопишади. Натижада, ўзлари билмаган ҳолда навбатдаги «ов»га айланадилар…
Шундай бўлган тақдирда ҳам «қочган дард»ни қайта чақирувчи синестрол каби препаратлару бошқа воситалар ҳам бор-ку, сўнгги чора саналган Кесарево жарроҳлиги, шартми дегувчи инсоннинг ўзи йўқ.
Анча йиллар муқаддам инсултга учраб, фалаж бўлиб қолган собиқ хирург узрхоҳлиги эсимга тушиб кетди.
- Биласизми, оддий қорин оғриғи билан келган беморларни ҳам мўмай пул илинжида «Аппендицит бўпсан», дея операция қилавердик, деган эди ўшанда у. - Бу «қорин оғриқлар» ҳолбуки 50 дирам нари борса, 1 сомонийлик таблетка билан соғайиб кетарди. Биз эса… Эҳтимол, халқнинг қарғиши дуойибади олгандир мени…
Мақолага нуқта қўйиш арафасида «Ховар» Тожикистон Миллий ахборот агентлиги сайтида чоп этилган бир хабар диққатимни тортди: «Шаҳринав ноҳиясида ўтказилган рейдлар натижасида, 17 нафар дўхтир иш жараёнида йўл қўйган камчиликлари учун катта ҳажмдаги жаримага тортилдилар».
Ўйлаб қоласан, киши, кичик бир ноҳияда аҳвол шу бўлса, республика бўйлаб қандоқ бўлса экан?!.
Абдулло Саидов,
«Халқ овози».
Шаҳристон ноҳияси ўзининг такрорланмас манзараси, тоза ҳавоси, бағрикенг, меҳнаткаш халқи билан алоҳида ажралиб туради. Шоира, журналист, ёзувчи Тўтинисо Юсуфбекова ана шу гўзал юртнинг фарзанди. У 1948 йил 22 апрелда Юсуфбек Каримқул ўғли ва Хонпошшо Шодибек қизи оиласида дунёга келган. Уларнинг оиласида беш нафар фарзанд-тўрт ўғил бўлиб, Тўтинисо оилада ягона қиз эди.
Муфассал...
Хўжанд шаҳридаги Рўдакий қасрида "Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг ташаббуси - 2019-2021-йиллар Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари - устувор ривожланиш кафолати" мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Мазкур йиғилиш иштирокчилари - хўжандлик фаол, таниқли аёллар Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015