Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 20 Декабр 2018 Кӯришлар: 1889
Печат

 

levakand 2018Левакант шаҳри раиси Санавбар Самизода давлат ҳокимияти Левакант шаҳри ижроия органи масъуллари ҳамда шаҳар умумтаълим муассасалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди. Шаҳар раиси соҳада кўзга ташланадиган камчиликлар юзасидан йиғилиш қатнашчилари билан юзма-юз суҳбатлашди.

Мажлисда ўқувчиларнинг дарсларда тўлиқ қатнашиши, уларнинг билими даражасини юксалтириш, ягона мактаб либоси талабларига риоя этиш, таълим

муассасаларининг қиш мавсумига тайёргарлиги, ўқувчиларнинг олимпиадаларда қатнашиши, таълим муассасалари спорт залларида мавжуд шароитлар, намунали синфхоналарни ташкил этиш, таълим муассасалари учун ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш, маориф ва илм соҳаси муассасаларининг тоза ва озода сақланиши ва бошқа шу каби масалалар кўриб чиқилди.

- Шаҳар маориф ва илм соҳаси фаолиятидаги камчиликлардан бири бу ўқувчиларнинг халқаро олимпиадалардаги иштирокининг қониқарли эмаслигидир, - деди С. Самизода. - Шунга қарамай, Вахш қишлоқ жамоати ҳудудидаги Ваҳдат қишлоғида янги таълим биноси қурилиши лойиҳасига 3 миллион сомонийлик инвестиция йўналтирилганлиги, шунингдек, шаҳар марказида яна битта таълим муассасаси "Синохайдро" ширкати ҳомийлигида қурилиши бошланиши, маҳаллий ҳокимиятнинг таълим-тарбия соҳасига ғамхўрлиги нишонасидир.

Йиғилиш сўнгида шаҳар раиси масъул шахсларга камчиликларни бартараф этиш учун аниқ топшириқлар берди.

- Белгиланган вазифа ва топшириқлар ўз вақтида бажарилмаган тақдирда, масъул шахслар жазоланади, - деди С. Самизода.

 

Картошкапарварлар семинари

Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясининг Чубек қишлоқ жамоатидаги Амриддини Ражабали номли деҳқон хўжалигида картошкапарварлар семинари бўлиб ўтди. Семинарда Тожикистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги академияси олимлари, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Т. Аҳмедов ва Қ. Рашидовлар иштирок этиб, деҳқонларга картошка экиш тартиби, қаторлар орасига ишлов бериш, зарарли ҳашаротларга қарши кураш усуллари, сув қўйиш давралари ҳақида муфассал маълумотлар беришди.

Шуни ҳам қайд этиш ўринлики, жорий йил ўлкамиз картошкапарварлари учун омадли келди. Ҳамадоний ноҳияси деҳқонлари 190 гектар майдонда картошка етиштиришиб, 3515 тонна ҳосил жамғаришди. Ҳосилдорлик гектарига 18,5 центнерданни ташкил қилди. Жамоа ва деҳқон хўжаликларида 2017 йилга нисбатан картошкадан 1409 тонна ортиқ ҳосил қўлга киритилган.

Келгуси 2019 йил учун ноҳия жамоа ва деҳқон хўжаликларида 168 гектар майдонда картошка етиштириш режалаштирилган. Декабр ойи бошигача ноҳияда 40 гектар майдонда эрта картошка уруғи экилган. Бу кўзланган режанинг 24 фоизини ташкил этади.

 

Кексалар - баракатимиз

Кўлоб минтақаси Аҳолини ижтимоий ҳимоялаш фонди бошқармаси маълумотига кўра, жорий йилнинг 1 январигача минтақада 100 ёшдан ошган замондошларимиз 32 нафарни ташкил этган. Жумладан, Кўлоб шаҳрида 5, Восе ноҳиясида 7, Мир Саид Али Ҳамадоний ноҳиясида 3, Ховалинг ноҳиясида 4, Шамсиддин Шоҳин ноҳиясида 1, Темурмалик ноҳиясида 3 ва Балжувон ноҳиясида 2 нафар ёшлари 100дан 124гача бўлган фуқаролар истиқомат қилишади. Уларнинг 2 нафари эркак бўлса, қолганлари аёллардир.

Минтақанинг энг кекса аёли Восе ноҳиясининг Худоёр Ражабов номли қишлоқ жамоатида яшовчи 124 ёшли Ғумчагул Рустамова ҳисобланади. Тадқиқотчиларнинг фикрича, бу аёл яшайдиган мавзе экологик жиҳатдан бузилмаган, табиати гўзал ва манзарали масканлардан эканлиги, кўплаб фуқароларнинг узоқ умр кўришига имконият яратади. Қувонарлиси шундаки, азиз Тожикистонимиз истиқлолиятни қўлга киритгач, бу минтақалар янада гўзаллашиб, табиатнинг нодир бойлиги сақлаб қолинмоқда.

 

Чилдухтарон - гўзал ва хушманзара маскан

Мўминобод ноҳиясидаги Чилдухтарон мавзеси ўлкамизнинг гўзал ва хушманзара гўшаларидан бўлиб, сайёҳлик соҳасига эътибор кучайган айни пайтда, бу йўналишда бир қатор бунёдкорлик ишлари амалга оширилди.

Давлат ҳокимияти ноҳия ижроия органи ва маҳаллий тадбиркорларнинг қўллаб-қувватлаши билан ўтиши ўта мушкул бўлган йигирма километрлик автомобил йўли текисланиб, асфалт ётқизилди. Дарёнинг ўтиш жойларида эса, мустаҳкам кўприклар бунёд этилди.

Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида, ноҳиянинг энг чекка қишлоқ жамоатида 26та янги иншоот қурилиши режалаштирилган. Аллақачон, улардан бири - хусусий таълим муссасасининг фойдаланишга топширилиши бу йўналишдаги ишлар яхши йўлга қўйилганлигининг нишонасидир. Мазкур таълим маскани маҳаллий тадбиркор Зуҳриддин Меҳриддинов томонидан бунёд этилган бўлиб, замонавий таълим жиҳозлари билан таъминланган.

Бундан ташқари, яна 15та иншоот, жумладан, янги санаторий, 2та таълим ва тиббиёт муассасалари бинолари қурилиши қизғин давом эттирилмоқда.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Тўртинчи миллий мақсад йўлидаги шахдам қадамлар

 

Вилоят маркази - Хўжанд шаҳрида йил давомида халқ хўжалигининг ҳар бир соҳасида ривожланиш бўлганини кўриш мумкин. Масалан, шаҳар саноатчилари ўтган йилдагига қараганда деярли 150 миллион сомонийлик кўп маҳсулот ишлаб чиқаришга муваффақ бўлдилар. Ҳозирда шаҳардаги катта-кичик корхоналар сони 168тага етди. Хўжандлик саноатчилар тўртинчи миллий мақсад - мамлакатни тез суратда саноатлаштириш йўлида янги-янги шахдам қадамлар

Муфассал...

Мана бу сен - бир бўлак ойсан,мана бу мен - бир бўлак қуёш!

 

КУЗ

Куз ҳам келди ҳаш-паш дегунча,

Чимирибди офтоб қошини.

Кузатади сарғайган ғунча,

Булутларнинг жулдур лошини.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2450783

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9778337
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
923
3644
4567
9749197
22647
122773
9778337

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.86
Бугун: 07-07-2026 08:28:04

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015