Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 09 Феврал 2018 Кӯришлар: 1849
Печат

 

r ahmadzoda 2018Суғд вилояти раиси вазифасини ижро этувчи Ражаббой Аҳмадзода Сада байрами арафасида Хўжанд шаҳрида яшаётган бир қатор меҳнат фахрийлари хонадонларига ташриф буюриб, уларнинг ҳолидан хабар олди.

Ражаббой Аҳмадзода Социалистик Меҳнат Қаҳрамони Ҳамроҳ Тоҳирова, Тожикистон Халқ артисти Сайрам Исоевалар билан учрашиб суҳбатлашди. 

Шунингдек, Ражаббой Аҳмадзода узоқ йиллар собиқ вилоят ижроия қўмитасида самарали фаолият юритган, «Дўстий» ордени соҳиби,Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Баҳриддин Аҳмедов,  ўз умрини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаётган кекса муаллима, Тожикистон маорифи аълочиси Рафоат Раҳимовалар ҳолидан ҳам хабар олди. У барча меҳнат фахрийларига узоқ умр, сиҳат-саломатлик тилади.

                                  

«Шифо»га текин йўлланмалар

Вилоятнинг турли шаҳар ва қишлоқларидаги умумтаълим муассасаларида  фаолият юритаётган  100 нафар ўқитувчи қишки таътилдан кейин, ёш авлод таълим-тарбиясига янада кўпроқ куч-ғайрат билан киришди. Улар таътил кунлари Гулистон шаҳридаги, «Тожик денгизи» соҳилида жойлашган хушманзара «Шифо» санаторийсида дам олиб,  соғлиқларини мустаҳкамлашди.

 Муаллимларга  бу имкониятни давлат ҳокимияти вилоят ижроия  органи  яратиб берди. Вилоятнинг энг яхши  ва тажрибали ўқитувчилари ҳамда маориф фахрийларига «Шифо»га бепул йўлланма берилди.

 

Янги марказнинг хайрли мақсадлари

Конибодом шаҳрида  жамиятдаги муҳтож инсонлар -  қаровчисиз қолган қариялар, етимлар, ногиронларга янада яхшироқ  ғамхўрлик қилиш мақсадида, янги марказ иш бошлади. У шу пайтгача амал қилиб келган уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш бўлими асосида ташкил топди. Янги марказ  давлат ҳокимияти шаҳар ижроия органи қошида амал қилади. 

Марказ иш бошлаган дастлабки кунлардаёқ маҳаллий тадбиркорлар ҳамкорлик қилиш таклифлари билан чиқа бошлашди. Улардан бири –«Бодом» санаторийси директори Зариф Холиқов имконияти чекланган 10 нафар болага қишки таътилни мазкур санаторийда кўнгилли ўтказиш учун имконият яратиб берди.  Болалар  у ерда бепул дам олиб, даволандилар.

                            

 «Бунёдкор» бунёдкорликка чорлайди

Бобожон Ғафуров номли Республика музейида  таниқли қурувчи, тажрибали раҳбар Ибодулло Аҳмедов иш фаолиятининг 50 йиллиги муносабати билан учрашув  ва у ҳақда янги нашрдан чиққан «Бунёдкор» китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги Хистеварз қишлоғида туғилган  Ибодулло Аҳмедов узоқ йиллар қурилиш соҳасида меҳнат қилди. У вилоятнинг турли шаҳар ва қишлоқларида мактаб ва шифохоналар, болалар боғча-яслилари ва турар жойлар, бошқа зарур иншоотлар қурилишида қатнашди.

Ибодулло Аҳмедов Шаҳристон ва Зафаробод ноҳиялари раиси вазифаларида ишлаган йилларда бу ноҳияларда ўнлаб ижтимоий-иқтисодий иншоотлар қад кўтарди. У изланувчан раҳбар сифатида ҳар икки ноҳия тараққиёти учун жон куйдирди.

 

Ёш ҳунармандларга катта йўл очилмоқда

Истаравшан шаҳрида янги истеъдодларни излаб топиш мақсадида «Ҳунари асил», деб аталган тадбир ўтказилди. Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилига бағишланган бу тадбир давлат ҳокимияти Истаравшан шаҳар ижроия органи ташаббуси билан ўтказилди.

Тадбирга йиғилган кишилар, Истаравшан меҳмонлари фақат шаҳарлик ҳунармандлар эмас, балки қишлоқларда яшаётган қўли гул усталар, чеварлар, халқ ҳунарлари коллежи, касб-ҳунар лицейи ўқитувчилари ва шогирдлари тайёрлаган маҳсулотларни катта қизиқиш билан томоша қилишди.

                                   

Бозор нархидан арзон маҳсулотлар

Яқинда Хўжанд шаҳрининг икки гавжум мавзесида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси харидорларни ўзига чорлади. Бу ярмаркаларда вилоятнинг турли ноҳиялари деҳқонлари, боғбон ва чорвадорлари  етиштирган маҳсулотлар бозордагига қараганда анча арзон нархда сотилди. Жумладан, картошка, сабзи, пиёз, мева, гуруч,  гўшт, сут маҳсулотлари  50 фоиздан 20 фоизгача арзон сотилди. Масалан, бир килограмм мол гўшти 30, олма 2, гуруч 5, ун 2 сомонийдан ва сабзи 70 дирамдан, картошка икки ярим сомонийдан сотилди.

Вилоят раиси матбуот хизматидан хабар беришларича, худди шундай ярмаркалар бошқа саноат шаҳарлари – Бўстон, Гулистон ва Истиқлолда ҳам ташкил этилган.  Ярмаркалар давлат ҳокимияти вилоят ижроия органи ташаббуси билан уюштирилган.

 

Юқумли касалликлар камайди

Спитамен ноҳиясига қарашли Сариосиё қишлоқ жамоатида юқумли касалликлар кескин камайган. Мазкур қишлоқ жамоатидаги Саломатлик маркази шифокори Фурқат Қодировнинг айтишича, ўтган йили 2016 йилга қараганда юқумли касалликлар 70 фоизга камайган.

Қишлоқ шифокорлари Сариосиёда яшаётган деярли 9 минг нафарга яқин инсон саломатлигини асраш йўлида фаолият юритар эканлар, бошқа хасталиклар каби юқумли касалликлар олдини олишга ҳам муваффақ бўлишган. Бу мақсадда аҳоли орасида тушунтириш ишлари олиб бориш билан бирга, тез юқадиган касалликлар олдини олиш учун эмлаш вақтида ўтказилган.  Ҳозирда аҳоли соғлиғини асрашни янада яхшилаш мақсадида қишлоқда таҳлил лабораторияси очиш ва «Тез ёрдам» хизматини йўлга қўйиш устида иш олиб борилмоқда.

- Рақамларга юзлансак, ноҳиямизда ўтган йили юқумли касалликка чалинганлар сони 400 нафардан кўпроққа ёки 30 фоизга камайди, -деди ноҳия санитария-эпидемиология хизмати мутахассисларидан бири Рўзимат Холиқов.

 

**

 

Хўжанд  қалъаси  сайёҳларни  кутади

Қадимий шаҳар Хўжанд ўзининг тарихий иншоотлари, гўзал табиати билан мудом сайёҳлар эътиборини тортиб келган.  30дан ортиқ тарихий ёдгорлик,  3 археологик ёдгорлик,  25та меъморчилик ёдгорлиги ҳар бир сайёҳнинг диққатини  тортади.  Янги бунёд этилган «Истиқлол» тарихий-маданий мажмуаси ва унга туташ боғ ҳам сайёҳлар эътиборини тобора кўпроқ тортмоқда. Ҳар йили минглаб хорижий сайёҳлар шаҳар ва ундаги ёдгорликларни, мафтункор Сирдарёни ўз кўзлари билан кўриб кетиш учун ташриф буюришади. Сайёҳлар Хўжанддаги 12та меҳмонхонада жойлашишлари мумкин. Бу қулай ва шинам меҳмонхоналар нархи хорижий мамлакатлардагига қараганда, анча арзон.

Хўжанд шаҳар раиси  Маъруф Муҳаммадзода матбуот йиғинида сўзлар экан, мамлакатда 2018 йил  Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши муносабати билан бу муҳим соҳага эътибор янада кучайтирилишини таъкидлади. Жорий йилда Сирдарё соҳилида яна бир замонавий меҳмонхона меҳмонлар учун ўз эшикларини очади. Тарихий Хўжанд қалъаси қайтадан таъмирланади. Қалъа ичида халқ ҳунармандчилиги маҳсулотлари доимий кўргазмаси амал қилади. Халқ ҳунармандлари қалъада шаҳар меҳмонлари учун ўз ҳунарларини бевосита намойиш этишади. Хорижлик меҳмонлар сўзана, атлас ва адрас тўқиш, дўппи тикиш, мисгарлик ва заргарлик буюмларини ясаш билан шуғулланадиган ва бошқа халқ ҳунармандлари иш жараёнларини ўз кўзлари билан кўриш имкониятига эга бўладилар. Сайёҳлик соҳаси мутахассисларининг хабар беришларига кўра, Европа мамлакатлари, Америка Қўшма Штатлари ва Япониядан келадиган сайёҳлар, айнан, қўлда ясалаётган, тикилаётган, тўқилаётган буюмларни ўз кўзлари билан кўришгач, бу маҳсулотларга тезроқ эга бўлишга – харид қилишга интиладилар.

Хўжанднинг икки соҳилини бирлаштирувчи осма ҳаво йўли ҳам сайёҳларга ёқиб тушиши кутилмоқда.

 

**

Аҳоли дарду дили тингланганда…

 

Бобожон  Ғафуров ноҳияси раиси Назирий Зариф матбуот йиғинида ўтган йилги натижалар ҳақида сўзлар экан, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёми янги марралар сари чорлаётганини таъкидлади. Айни шу Паёмдаги кўрсатмалар асосида  у ноҳиядаги шаҳар ва қишлоқ жамоатларида аҳоли билан бевосита учрашувлар ўтказмоқда.

Назирий Зариф  жамоатларда аниқланган ва кейинги учрашувларда  аҳоли томонидан кўрсатиладиган ҳар бир муаммони ҳал қилиш йўллари изланишини айтди. Бунинг учун эса, албатта, маблағ зарур бўлади. Бу маблағ эса, ноҳия иқтисодини замонавий талабга кўра ривожлантириш ҳисобига пайдо бўлади.

Ўтган йили бу борада ноҳияда қувонарли ютуқлар қўлга киритилган. Биргина пахта етиштириш олинадиган бўлса, олдинги йилга қараганда, 5 минг 286 тонна кўп ҳосил йиғиб олинган. Пахта ҳосилдорлиги аввалги йилга қиёсланганда, гектарига 5 центнердан ортган. Ноҳия раисининг айтишича, бу ютуқнинг бош сабабларидан бири сифатли, ҳосилдор чигит танлай олиш бўлган. Бу йил ана шу навдаги чигит сотиб олиш учун икки баравар кўп маблағ ажратиш кўзда тутилган. Айни бир пайтда пахта майдонлари яна 800 гектарга кенгайтирилади.

Матбуот йиғинида қатнашган журналистлар Назирий Зариф келтирган бир рақамга алоҳида аҳамият беришди: ноҳияда халқ ҳунармандлари 250 турда маҳсулотлар тайёрлашар экан. Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йилида эса, қўли гул ҳунармандларга янада сермаҳсулроқ ишлашлари, янги-янги турдаги маҳсулотлар тайёрлашлари учун қулай шароитлар яратиб бериш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.

 

Ўринбой УСМОН, «Халқ  овози».

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Хорижликлар буюртмаси

 

Спитамен ноҳиясидаги таниқли халқ ҳунармандларидан бири Хурсаной Абдураҳмоновага хориждан янги буюртма келди. Италиялик тадбиркорлар Хурсаной ясаган миллий қўғирчоқларни италянлар зўр иштиёқ билан сотиб олишганини хабар қилишар экан, янги маҳсулотларидан юборишни сўрашган.

Хурсаной ясаётган миллий қўғирчоқлар фақат Италияда эмас, балки Бирлашган Араб Амирликларида ҳам ўз харидорларини топди.

Муфассал...

Турк профессори: - ТОЖИК МИЛЛАТИ ФОЗИЛ ВА ОЛИЙҲИММАТ САРВАРИ БИЛАН ФАХРЛАНМОҒИ ЛОЗИМ

 

2019 йилнинг 5 февралида Туркия Республикасида "Наҳзат террорчи ташкилотига қарши кураш" мавзусида халқаро симпозиум бўлиб ўтди. Симпозиум Тожикистон Республикаси Ислом маркази Уламолар кенгаши раиси Саидмукаррам Абдулқодирзоданинг Туркия Муфтиёти томонидан расмий даъват этилгани доирасида ўтказилди. Унда Тожикистон ва Туркия дин ходимлари, олимлар, террорчиликка қарши кураш йўналиши

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990406

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477361
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3289
4027
20974
7426653
99005
114875
7477361

Сизнинг IPнгиз: 18.119.133.206
Бугун: 23-11-2024 16:42:17

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015