Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 17 Август 2017 Кӯришлар: 1574
Печат

 

nishastТожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Хотин-қизлар ва оила комитетининг жорий йил биринчи ярми якуни натижаларига бағишланган матбуот анжумани комитет раисининг биринчи ўринбосари Марҳабо Олимий иштирокида бўлиб ўтди. Миллийлик тарғиботида асосий идора бўлган комитет ходимлари бир хил ранг ва бичимдаги атлас камзулларда келишди.

Марҳабо Олимий дастлаб журналистларни комитет томонидан ярим йил мобайнида бажарилган ишлар кўлами билан батафсил таништириб ўтди. Унинг қайд қилишича, жамиятда аёллар ролини фаоллаштириш, сарвар қизлар сонини ошириш, лаёқатли кадрларни тайёрлаш, ёш истеъдодларни топиш мақсадида комитет қошида студент қизлар кенгаши ташкил этилган бўлиб, унинг базасида «Сарвар қизлар мактаби» амал қилаяпти. Жорий йилнинг биринчи ярмида мамлакат олий таълим муассасаларининг 50 нафар студент қизлари мазкур мактабни муваффақиятли тугатиб, гувоҳнома соҳибига айланишган.

Шунингдек, хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тайёрлаш ва касбий малакасини ошириш йўлида жорий йилнинг май ойида «Амонатбонк» Давлат жамғарма банки ходимлари билан «Раҳбар аёл» дастури доирасида таълим курси ўтказилди. Бундай таълим курси Алоқа хизмати ходимлари учун ҳам ташкил қилинди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, жамият иқтисодий-ижтимоий ва сиёсий ҳаётида хотин-қизлар ролини юксалтириш, уй бекаларини жамиятнинг фойдали ишларига жалб этиш, улар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноий амалларга қўл урилишининг олдини олиш мақсадида 2017 йилнинг биринчи ярмида 9 минг 207 нафар уй бекалари гилам тўқиш, қуроқ тикиш, тўқувчилик, гулдўзлик, тикувчилик, кулолчилик, заргарлик, зардўзлик,  намат , адрас  ва  сават  тўқиш,  дўппи, чакан тикиш каби халқ ҳунарларини ўрганишга жалб қилиндилар.

Миллий стратегиянинг VI-фасли ижроси йўлида жорий йилнинг 7-10 феврал кунлари комитет мамлакат олий таълим муассасалари студентлари билан аёллару эркаклар, ёшлар, балоғатга етмаганлар ўртасида номаъқул амаллар, жумладан, жиноятчилик, гиёҳвандлик, суиқасд каби  иллатлар ҳамда  хотин-қизлар ва ёшларнинг турли хил экстремистик ташкилоту оқимлар  сафига кириб кетишлари олдини олиш мақсадида учрашувлар ўтказилди.

Комитет Тожикистон Республикасининг «Оилада зўравонликнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонуни, «2014-2023 йиллар Тожикистон Республикасида оилада зўравонликнинг олдини олишга доир давлат дастури»ни амалга татбиқ этиш доирасида «Оилавий зўравонликнинг олдини олиш» лойиҳаси билан ҳамкорликда оилада зўравонлик кўрсаткичларини аниқлаш йўлида 2017 йилнинг январ-феврал ойларида Душанбе шаҳрининг Шоҳмансур ноҳияси «Бадахшон», Чехов номли, «Халқлар дўстлиги» маҳаллаларида ижтимоий тадқиқот ўтказди.

Комитет Тожикистон Республикасида оила тараққиёти концепцияси татбиқи йўлида Телевидение ва радио комитети билан ҳамкорликда республиканинг амалдаги қонунлари, жумладан, Тожикистон Республикасининг «Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида», «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонунлари доирасида мунтазам равишда илғор хотин-қизлар фаолияти, соғлом оила бунёди, ёш оилалар бузилишининг олдини олиш ҳақида кўрсатувлар ташкил қилиб келади.

Жорий йил олти ойи мобайнида комитет раиси томонидан 549 нафар фуқаро қабул қилинган бўлиб, шундан 94 нафарини эркаклар ташкил этади. Шунингдек, ҳисобот даврида 117та ёзма ариза келиб тушган.

Фуқароларнинг ариза ва мурожаатлари кўпроқ руҳий, ҳуқуқий маслаҳатлар олиш, оилавий зўравонлик, талоқнинг олдини олиш, мол-мулкни тақсимлаш, иш жойларига эга бўлиш, турар жой билан таъминлаш, алимент тўловлари, моддий ёрдам етказиш масалаларида бўлган.

Ота-оналар ва таълим муассасалари масъулларининг фарзандлар таълим-тарбиясидаги мажбуриятларининг ижро этилмаганига доир 10 минг 378та ҳуқуқбузарлик протоколи тузилиб, қонуний чоралар кўриш учун республика шаҳру ноҳиялари судларига жўнатилди. Шундан 6 минг 776 нафари 896 минг 625 сомоний ҳажмида жаримага тортилди ва 1441 нафари огоҳлантириш олди.

1997 йилдан 2016-2017 ўқув йилигача 17 минг 597 нафар студент Президент квотаси орқали мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олган бўлса, шундан 11 минг 194 нафарини қизлар ташкил қилади. 2017-2018 ўқув йилида узоқ тоғли ноҳиялардан 1227 нафар ўғил-қизлар квота орқали олий таълим муассасаларига қабул қилинган бўлиб, шундан 629 нафардан ортиғи қиз болалардир.

Г.Аюпова,

«Халқ овози».

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Июн 2023 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30    

МАҚОЛАЛАР

Миллат пешвосининг Суғд вилоятига иш сафари

2018 йилнинг 24 июн куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор ҳаётан муҳим иншоотларни очиш, аҳоли турмуш шароити билан танишиш ва Миллий бирликнинг 21 йиллиги байрами шарафига тантаналарда иштирок этиш мақсадида Суғд вилоятининг шаҳар ва ноҳияларига сафар қилди.

Муфассал...

СИЛ КАСАЛЛИГИНИ ДАВОЛАСА БЎЛАДИМИ?

 

Бугунги кунда дунё тиббиёти тез суръатда ривожланиб, илгари шифоси бўлмаган дардларга даво топилмоқда. Жумладан, юртимиз мустақилликка эришиб, бошқа соҳалар қаторида соғлиқни сақлаш соҳасида ҳам изчил ислоҳотлар олиб борилди ва бу борадаги ишлар давом этмоқда. Шунга қарамай, аҳолининг  ҳалигача баъзи касалликлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмаслиги, ўз танасидаги дардга эътиборсизлиги, инсон учун энг катта бойлик саналмиш

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1730829

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

6615585
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2907
4574
16199
6569564
2907
118086
6615585

Сизнинг IPнгиз: 44.192.79.149
Бугун: 01-06-2023 13:56:52

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015