Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 10 Май 2018 Кӯришлар: 2999
Печат

hunar 2

Мамлакатимиз жанубидаги энг чекка Носир Хусрав ноҳияси халқи азалдан ҳунарсевар, хусусан, аёлларнинг қўл ҳунари кўзга кўринарли бўлиб, уларнинг жун, ипак ва пахта матоларидан тўқиган буюм-ашёлари узоқ-яқин мамлакатларда маълум ва машҳурдир. Хом ашёдан қўлда тайёрланадиган гилам, атлас, беқасам, бахмал, банорас ва бошқалар бақувват, пухта бўлиб, бу уларнинг ажиб санъатидан дарак беради.

Носир хусравлик уй бекаларининг гилам тўқиш ва каштадўзлик борасидаги ишларининг таърифи йўқ. Улар ўзларига хос бу миллий анъаналарни ҳозиргача кўз гавҳаридай асраб, давом эттириб келмоқдалар.

hunar 3Бугунги кунда ҳам ҳар бир хонадонда бешкентлик моҳир аёллар қўли билан сифатли тикилиб, уйга алоҳида кўрк ва гўзаллик бағишлаётган ашёларни кўриш мумкин. Пўпакдор шоҳи рўмолчалар, юзига барг ва гуллар чизилган заррин ироқи дўппилар, ранг-баранг иплар билан гулдўзлик қилинган турли хил матолар, яшил, фирўза, ложувард атлас кўйлаклар, нақшу нигор берилиб, бино деворларга осилган гиламлар, зар ипак билан тикилиб ҳошиялари зарланган ёстиқ жилдлари, заррин пешонабанд, нимча, ёқалар ва шунга ўхшаш нарса-буюмлар бунинг ёрқин далилидир.

Оналар қизларига ёшлик чоғларидан, кийим-кечак, тўн ва сўзана тикиш сирларини ўргатадилар. Қизлар бувилари анъанасини давом эттириб, ўз севган йигитига муҳаббат рамзи сифатида дастрўмол, белбоғ тақдим этадилар.

– Ҳозир бозор ва магазинлар гиламга тўлиб-тошиб ётибди. Нақшу нигори ҳам жойида, нархи ҳам арзон–икки юз-уч юз сомоний. Шундай экан, сизлар бир йил заҳмат чекиб, тўқиган гиламлар неча пул туради?—сўрайман улардан.

hunar 1– Асл харидор пулига қарамайди, қўлда тўқилган гилам табиий бўлиб, сунъий гиламдан мутлақо фарқ қилади. Жаҳон бозорида қўлда тўқилган гиламнинг тан нархи жуда баланд – қирқ-эллик минг сомонийдан кам эмас. Чет эллик сайёҳлар ана шу нархда сотиб оладилар. Улар гиламга эмас, балки қизларнинг қўл ҳунарига ошиқ, - дейишади улар.

– Маҳалламиздаги қизлардан бири зоҳиран кўримсизгина эди,–суҳбатга қўшилади Ашургул хола. – Шунинг учун, унга муносиб совчи чиқмади. Бироқ қиз ўзи тўқиган гилам билан ном чиқарди. Бу қиз тўқиган гилам жуда нафис ва жилоли бўлиб, харидорлар диққатини ўзига тортди. Бадавлат ва чиройли харидор йигитлардан бири гиламни сотиб олишдан аввал, унинг тўқувчиси кимлиги, исми шарифи, манзилини   сўради.

– Нега гиламнинг нархини сўрамасдан унинг тўқувчисини сўраяпсиз?—қизиқсиниб сўради гиламфуруш. - Узумини егину, боғини сўрама, - деганлар.

– Менга тўқилиши ёқди,–деди харидор йигит.

– Маъқул бўлган бўлса, олинг!—деди сотувчи.

– Бир шарт билан,–деди харидор, – менга гилам тўқувчининг таърифини келтиринг.

– Тўқувчиси - бир кўримсизгина қиз...

– Қизнинг гўзаллиги унинг тўқиган гиламида акс этиб турибди. Мен унга ошиқ бўлиб қолдим, – дейди харидор ва гиламни баланд нархда сотиб олади.

Эртага ўша қизникига харидор йигит томонидан совчилар келишади. Қиз чиндан ҳам кўримсиз, чеҳраси дилтортар эмасди. Ёш йигит совчиларнинг гапига жавобан дейди:    – Қизга менинг кўзим билан қаранглар.

Кўп ўтмай, тўқувчи қиз ўша йигит хонадонига келин бўлиб тушди. Ҳозир улар турмушларидан рози, бахтиёр яшашяпти.

– Қиз бола тикишу тўқишни билмаса, уят бўлади. Ҳунар – аёл зийнати,–дейишади улар. -Ҳунар қизга ўзгача ҳусн ва тароват бағишлаб, аёл номини юксалтиради. Яширишнинг нима кераги бор, баъзи қизларимиз тикиш у ёқда турсин, ҳатто, қўлига игна ушлашдан ҳайиқади. Аёл қанчалик улуғ мартабага кўтарилган бўлмасин, уй бекаси эканлигини унутмаслиги керак.

Қувонадиган томони шундаки, бу нозик - аёлнинг зийнати ҳисобланган иш ноҳияда кундан-кунга ривож топиб бораяпти. «Наврўз» қишлоғи ҳунармандлари асосий гуруҳи Розия Пармонованинг уйида тақир гилам, дастбанду фата, аёллар сўмкаси, хўржину абзал, от жуни арақчини, от ёпиғи, бахмал тасма, кигиз, кўлоҳ, дағал жунли мато ва бувиларидан мерос бўлиб ўтган бошқа рўзғор учун зарур бўлган буюмларни тайёрлаш билан машғулдирлар.

Беш кампир – Розия, Тошжамол, Нурсифат, Солиҳа ва Хадича аяларнинг гилам тўқиш ва қуроқдўзлик борасидаги ишлари мақтовга арзигулик. Улар тайёрлаган маҳсулотлар бозорда харидоргир бўлиб, ички ва ташқи сайёҳларни ўзига мафтун этмоқда. Уларнинг бири ип йигириш ва ранглаш билан, бошқаси мўйна эшиш ва хом маҳсулотни қайта ишлаш билан машғул. Уйда ишловчилар бир кунда бир неча жойнамоз ва сўмка, чавандозлар учун абзал ёпиғи тайёрлаб, икки кунда катта ҳажмдаги битта гилам тўқишга муяссар бўлмоқдалар.  

Розия хола ҳовлисининг бир бурчагида кичик гилам тўқиш дўконини очиб, ёш маҳаллий қизларни бу ишга жалб қилиб, тўқиш сир-асрорларини ўргатмоқдаки, бу иши таҳсинга сазавор. Носир Хусравда ана шундай иш жойлари пайдо бўлаётганлиги, бирор хил саноат корхонаси бўлмаган ноҳия учун жуда муҳим, албатта.

Халқ ҳунарларини кашф этиш ва уй ҳунарлари маҳсулотини ишлаб чиқариш ва бозорга олиб чиқиш ўлкада қишлоқ аҳолисининг минглаб кишиларини даромадли соҳа соҳиби бўлиб, шуҳрати мамлакатимиздан ташқарида ҳам маълум ва машҳур бўлган қўл маҳсулотлари билан ички ва ташқи бозорни таъминлаш имкониятини беради. Шунинг учун ҳам, «Наврўз» қишлоғининг баъзи оилалари қишлоқ ноҳия маркази ва қўшни ноҳиялар бозори анча узоқ бўлса ҳам, гилам тўқишни тўғри йўлга қўйиб, ўз аждодий касбини ривож ва равнақ топтириб, яхшигина даромад соҳиби бўлмоқдалар.

– Маҳаллий ипакдан тўқилган гиламларимизга – дейди Розия Пармонова,– Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, республика Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон юқори баҳо бериб, жаҳон бозорида харидоргир бўлган ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришни яна ҳам ривожлантиришни таклиф қилдилар.

Розия хола билан суҳбатдан шу нарса маълум бўлдики, агар тўқимачилик ва маҳсулот сотуви яхши йўлга қўйилса, ҳар бир гилам тўқувчи ва қуроқ тикувчи ойига 2-3 минг сомоний соф фойда олиши мумкин экан.

– Агар қисқа муддатли, кам фоизли қарзларни тўғри йўлга қўйиб, ипак гиламлар ишлаб чиқаришни кўпайтирсак, маҳаллий пиллани ноҳиянинг ўзида қайта ишлаб, гилам ва бошқа сифатли маҳсулотларимизни бозорга чиқарсак, – дейди Розия хола ишонч билан, – шубҳасиз, сайёҳлар ташрифи ҳам кўпаяди. Шу ўринда бир ибратбахш эртакни эслатиб ўтсам ёмон бўлмайди.

– Ўтган замонда бир шаҳзода қишлоқ қизига ошиқ бўлади. Қиз ундан сўрайди:

–Бирор ҳунаринг борми?

– Йўқ, - деб жавоб беради шаҳзода, – шоҳнинг ўғли бўлсам, ҳунар нима керак?

–Аввал ҳунар ўрган, кейин олдимга кел,–дейди қиз.

Шаҳзода қизга ошиқ бўлиб қолгани учун, унинг шартини қабул қилади. Гилам тўқишни ўрганиб, орзусига эришади.

Кунларнинг бирида шаҳзода овга чиқиб, ўғриларнинг қўлига тушиб қолади. Улар шаҳзодадан: -Қандай ҳунаринг бор? -деб сўрашади. Шаҳзода гилам тўқий олишини айтади.

Шундай қилиб, шаҳзода гилам тўқишга киришади. Ўғрилар шаҳзода тайёрлаган гиламни бозорга чиқаришади. Гиламнинг таърифи маликанинг қулоғига бориб етади. Малика шаҳзода тўқиган гиламни танийди ва ўғриларни гилам тўқувчини топиб беришга мажбур қилади…

Шундай, ҳунарли киши хор бўлмайди. Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Паёмида 2018 йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, деб эълон қилиниши халқ ҳунарларини равнақ топишининг омили бўлишига, шак-шубҳа йўқ.

 

Сулаймон Эрматов.

Суратларда Носир Хусрав ноҳиясидаги ҳунарманд аёллар акс этган.

КАЛЕНДАР

« Июл 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

"РОҒУН" ГЭСИНИНГ БИРИНЧИ АГРЕГАТИ МИЛЛАТ ПЕШВОСИНИНГ ФИДОКОРОНА САЪЙ-ҲАРАКАТЛАРИ ВА ЖАСОРАТИ БИЛАН ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛАДИ

 

Ҳар бир даврда шундай шахслар қудрат тепасига келишадики, улар мамлакат тараққиёти ва унинг халқаро майдондаги мақомини юксалтириш учун барча иқтидору ишбилармонлик маҳоратларини йўналтириб, давлат ва Ҳукумат манфаатини шахсий манфаатидан устун қўйишади.

ХХI асрнинг аввалида ушбу оғир масъулият миллатнинг буюк фарзанди, атоқли сиёсат арбоби, Миллат пешвоси,

Муфассал...

Бизнинг «ўзбек» холамиз

 

Тожик ва ўзбек халқлари этник нуқтаи назардан бир-бирига шунчалик яқинки, бундай ҳолатни дунёнинг бошқа халқларида учратиш мушкул. Яратган бу икки халқни жаннатмакон диёрда яратиб, кўнгилларига самимий меҳр-муҳаббатни жойлаганки, таърифига қалам ожиз. Биз мана шундай меҳр-муҳаббатга йўғрилган самимийликка Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган икки дўст ва биродар мамлакат раҳбарлари - муҳтарам Эмомали Раҳмон ва муҳтарам Шавкат Мирзиёевлар учрашувида гувоҳ бўлдик.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2455961

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9799229
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1928
3052
4980
9773770
43539
122773
9799229

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.85
Бугун: 14-07-2026 16:18:34

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015