Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЛМ

Муаллиф: Super user Категория: ИЛМ
Чоп этилган 03 Август 2017 Кӯришлар: 3227
Печат

 

akademiyai ilm-Тожикистон Фанлар академияси олимлари 2017 йил ярим йиллигида 88та мавзуда, жумладан, 47та илмий-текшириш, 41та амалий мавзуларда бир қатор кўзга кўринарли муваффақиятларни қўлга киритди,- дея хабар берди Фанлар академияси президенти Фарҳод Раҳимий.

Фарҳод Раҳимийнинг сўзларига кўра, қўлга киритилган ютуқлар барча фанлар ва соҳаларни қамраб олади.

Жумладан, математика, астрофизика, физика, химия ва ҳоказо. Масалан, физиология ва генетика олимлари пахта ниҳолининг устки ва остки барглари узиб ташлангач, CO2 (карбонат ангидрид) алмашинуви тезлашишини мушоҳада қилишган. Пахтанинг бошқа қисми ва кўрагида ҳам бу ҳол юз бераркан.

Қўлга киритилган ва киритилаётган ютуқлар сифатида қуёш нури асосида кичик электр станциялари ҳамда қайта тикланувчи энергия асосида фаолият юритувчи биостанцияларни ҳам айтиш мумкин.

Илмий ишларни йўлга қўйиш жараёни ҳам академиянинг асосий вазифаларидан бири саналади, албатта. 2017 йил аввалги ярим йиллигида Тожикистон Фанлар академияси илмий муассасалари олимлари томонидан 794та илмий иш, жумладан, 44та китобу монография, 750та илмий мақола, улардан 690таси республика фанга доир журналларида, 60таси МДҲ мамлакатлари ва чет элларда нашр этилган.

Чунончи, бу давр ичида Тожикистон Республикаси 9та ихтиро патенти, патент олиш  учун 6та мусбий қарорни қўлга киритди.

Фанлар академиясида ярим йиллик ичида 25та илмий тадбир, битта форум, 20та республика конференцияси, 2 семинар ва 2та давра столи ўтказилган.

Ўтказилган тадбирлар ичида, албатта, Оналар айёми, Халқаро Наврўз байрами, Ёшлар йили, Миллий бирлик 20 йиллиги ҳамда  Тожикистон Республикасининг «Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинганлигининг 10 йиллигига бағишланганлари алоҳида ўрин тутади.

Академик Фарҳод Раҳимийнинг журналистлар билан савол-жавоби ҳам анчайин қизиқарли ўтди. У киши саволларга жавоб бераркан, ҳар бир жавобини илмий асослаб айтарди.

- Кейинги пайтларда Россия Федерациясининг турли минтақаларида юз бераётган довул, тинимсиз ёмғирлар, Санкт-Петербургда жала ёғиши ҳодисаларининг экологик қуролга алоқаси борми?

Ҳамкасбларимиздан бирининг бу саволига Ф. Раҳимий:

-Дарҳақиқат, ўтмишда собиқ СССР ва АҚШ томонидан  экологияга таъсир этувчи яширин қурол яратиш борасида уринишлар бўлганлигидан хабарим бор. Бироқ бу кейинги йилларда тўхтатилган. Россия Федерациясида «ёз бўлмаётганлиги-ю, турли табиат ҳодисаларининг юз бераётганлиги»га бунинг алоқаси йўқ. Иқлим ўзгариши нафақат Россияда, балки бутун Ер юзида рўй бераётган глобал ҳодиса.

«Халқ овози» газетаси мухбирининг геология соҳаси ривожу равнақи ва мамлакат ёшларининг бу касбга муносабати борасида берган саволига Ф. Раҳимий:

- Мамлакатимизда геологик қидирув ишлари яхши йўлга қўйилган. Дейиш мумкинки, мазкур соҳа ҳам йилдан-йилга тараққиёт сари юз бурмоқда. Ёшларнинг бу соҳага қизиқиши ҳам ортиб бормоқда. Уларнинг соҳани мукаммал ўрганишлари учун бир қатор олийгоҳларда геология фанини ўқитиш йўлга қўйилган.

Ва, албатта, саволлардан бири Фанлар академиясининг  янги аъзолари ҳақида бўлди. Қувончлиси шундаки, Фанлар академиясининг янги аъзолари ичида Абдуфаттоҳ Шарифзода, Саймумин Ятимов ва Низомиддин Зоҳидийларнинг номлари бор. Зеро, бу кишиларнинг кейинги йилларда амалга оширган илмий ишлари бунга сазовордир!

Эслатиб ўтиш жоизки, Тожикистон Фанлар академияси президенти, академик Фарҳод  Раҳимий журналистларда ўзининг хоксорлиги, билимдонлиги ва очиқкўнгиллиги билан хуш таассурот қолдирган раҳбарлар сирасига киради.

 

Абдулло Саидов,

«Халқ овози».

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

Тўғри йўлдан адашиш оқибати

 

Саразм қишлоқ жамоатига қарашли Чимқалъа қишлоғида туғилган Шамсиддин Туранов 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Ҳукм эълон қилиниб, кучга кирди. Ҳали ўттиз ёшга ҳам кирмаган, куч-ғайратини Ватан ободлиги, халқ фаровонлиги, оиласини таъминлаш учун сарфлаши мумкин бўлган йигит энди узоқ муддатга бола-чақасидан айри яшашга, жазо муддатини ўташга мажбур.

Муфассал...

МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗ ТАЪСИРИ, СОЛИҚ ТЎЛОВЧИЛАР ИНТИЗОМИ, КАТТА ҚАРЗДОРЛАР…

 

- Жорий йилнинг олти ойида солиқ ва бошқа тўланиши шарт бўлган тўловлар режаси 102,1 фоизга бажарилди, - деди Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитети раиси Нусратулло Давлатзода яқинда ўтказилган матбуот конференциясида. – Давлат хазинасига 4 миллиард 466 миллион 300 минг сомоний ўрнига, 4 миллиард 559,1 миллион 100 минг сомоний маблағ тушди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2577977

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10193605
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2557
3643
13841
10151415
90698
138877
10193605

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.91
Бугун: 22-10-2026 17:36:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015