Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 14 Сентябр 2019 Кӯришлар: 1882
Печат

 

devashtich 2019Деваштич ноҳияси (илгариги Ғончи) таъсис этилганига тўқсон йил бўлди. Бу йилларда ноҳия бир неча марта тугатилиб, яна қайтадан ташкил этилди. Охирги марта 1965 йили такроран ноҳия мақомини олди ва мана эллик йилдан кўпроқ Тожикистон харитасида Ғончи, яъни Деваштич ўз ўрнига эга. Ўша йилларда ноҳия раҳбарлигини зиммага олган фидойи инсонлар бу гўзал маскан иқтисодий иқтидорини ён-атрофдаги ноҳиялар даражасига яқинлаштириш

борасида ўз билим ва қобилиятларини ишга солдилар, халқ манфаатини ўз манфаатларидан устун қўйдилар, қолаверса, одамларнинг уюшқоқлиги, оғир йилларда ҳам тинч-тотувлиги, меҳнатга сафарбарликларини таъминладилар. Хусусан, олтмишинчи йиллар охирида ноҳияга етакчилик қилган Бобо Саломов хизматларини бугунги кунда ёшлари бир жойга бориб қолган инсонлар қадрлайдилар, унинг талабчанлиги, айни пайтда инсонийлик хислатларини меҳр билан эслайдилар. Албатта, у йиллар ноҳия ҳудуди катта бўлишига қарамасдан, аҳоли сони 30 минг нафарга ҳам етмасди. Бугун эса, бу рақам 170 минг нафарни ташкил этади, яқин орада 200 мингга етиши эҳтимолдан йироқ эмас.

Миллатимиз пешвоси, Тожикистон Президенти ҳурматли Эмомали Раҳмоннинг Суғд вилоятига сафари доирасида Деваштичга ташрифи давомида қатор муҳим иншоотларни фойдаланишга топшириш, халқ хўжалиги вакиллари, шунингдек, узоқ-яқиндан меҳмонга келган шу тупроқ фарзандлари билан самимий мулоқотлари гувоҳи бўлган, ватан келажаги, унинг ривожу тараққиётини қалб тўрида жойлаган ҳар бир соғлом фикрли инсон юрагида орзу-умид ниҳоллари гул очса, ажаб эмас.

Мен Яхтан жамоатига қарашли Хўжатоҳир қишлоғида туғилганман, шу ерда ақлимни танидим. Шунданмикан, Яхтаннинг яқин тарихини тасаввур қила оламан ва бугунги кунга таққосласам ер билан осмонча фарқни кўраман. Яна атиги 5-6 ой ичидаги ўзгаришларни тасаввурга сиғдириш ҳам қийин. Қаранг, Яхтандан чиқаверишдаги катта йўлнинг икки томонида, узоқ йиллар "подажой" бўлган бўз ерда боғу токзор бунёд бўлиши ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмаган бўлса керак. Яна ноҳия довруғини ўз вақтида республикадан ташқарида ҳам маълуму машҳур қилган сара узум навлари ўтказилган. Шу билан бирга, интенсив боғлар… Унинг остига экилган қовун-тарвуз, картошка, хашаки экинлар.

Кўп йиллар ноҳия ёнғинга қарши кураш бўлимида ишлаган, Президентимиз томонидан яратилган имкониятдан фойдаланиб, бир гектар майдонда токзор яратган етмиш тўрт ёшли отахон Абдуворис Бобоевнинг "Кўп йиллар сизнинг қўлингизни олишни орзу қилардим, қўлимда кетмону фикру хаёлим сиз билан учрашиш эди. Буни қарангки, пошшонинг ўзи қошимга келса-я",- деган сўзлари ҳақиқий меҳнат кишисининг қалб садоси эмасми? Яна манглай тери эвазига етиштирган меваларни Давлат раҳбарига манзур этиши… Ҳа, дастурхонимиз тўкинлиги, бозорларимиз фаровонлиги учун ер билан тиллашиб, бундай шароит яратган раҳбарларимизни дуо қилишларини кўрсангиз, сатрлар ўз-ўзидан қуйилиб келаверади… Ёки бўлмаса қишлоқдан чиқаверишда, Бекат мавзесига яқин жойда, йўлнинг икки томонида ўрилган ғалла ўрнида тўрт гектарга мош экилганини шу қишлоқ кишилари ҳам эслолмаса керак, тағин билмадим…

Давлатимиз Олий раҳбарининг халқ хўжалигининг турли соҳа вакиллари билан самимий мулоқотини эшитар эканман, "Деваштич уруғлик қартошка етиштириш пойтахти", деган сўзлари ҳозир бўлганлар томонидан тик туриб қарши олинди. Бу юксак баҳо! Лекин… Нима учун лекин? Бу борада Президентимиз ноҳияни Тоғли Мастчоҳ билан қиёслаб, аниқ рақамларни келтирди. Маълум бўлишича, ўттиз минг аҳолиси бўлмаган Тоғли Мастчоҳ юз минг тоннага яқин картошка етиштирган бўлса, 170 минг аҳолига эга бўлган Деваштич ўтган йили 112 минг тонна картошка етиштирибди… Бу йил, эҳтимол, 120 минг тоннага етса…

- Тожикистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги байрамигача картошканинг умумий ҳосили 200 минг тоннага етказиш талаб этилади. Яна яқин келажакда иккинчи нон бўлган табиатнинг бу неъматини 500 минг тоннага етказиш режасини ишлаб чиқиш керак, - деди Давлат раҳбари.

Бу сўз асослаб ҳам берилди.Чунки бугунги кунда ноҳияда 40 минг гектарга яқин лалми ерлар мавжуд. Уни оборотга киргизиб, тўлақонли фойдаланиш учун тегишли вазирликларга топшириқ берилди ва албатта, бу ўз натижасини бермай қолмайди. Ахир, бугунги кунда ноҳиядан етти минг нафардан ортиқ фуқаро, асосан, ёшлар меҳнат муҳожиратида. Агар Давлат раҳбарининг бу талаби амалга оширилса, бу муаммо кам бўлса-да, ўз ечимини топиши турган гап. Шу билан бирга, ноҳияда цемент ишлаб чиқариш корхонаси қурилиши режалаштирилгани, агар у амалга ошса, бир йилда 100 минг тонна маҳсулот ишлаб чиқарилиши, 200 киши иш билан таъминланишини эшитган ҳар бир инсон юртбошимиз азму талошлари учун шукроналар айтмай иложи ҳам йўқ…

Қисқача қилиб айтганда, тўқсон ёшли Деваштич энди улкан ўзгаришлар йўлига чиқди, буёғи халқнинг фидокорона меҳнати, яратувчанлигига боғлиқ бўлса, иккинчидан, халқпарвар Президентимиз ғамхўрликлари, меҳрибонликлари, дастуру кўрсатмаларини оғишмай, садоқат билан амалга оширишда ноҳия аҳлига йўлчи юлдуз бўлиб уни олдинга, улкан чўққиларни забт этишга чорлашни юксак масъулият, деб билган аҳлу иттифоқ инсонлар меҳнату жонкуярликларига боғлиқ….

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ,

Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи аъзоси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Ҳайит дастурхони – мусобақа майдони эмас

 

Қурбонлик қилмоқ бу Ислом шиорларидан биридир ва муҳим ибодатдир. У Одам алайҳиссалом замонларидан бошланиб, Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) даврларигача давом этиб келган. Қуръони Карим Одам фарзандлари Ҳобил ва Қобил қурбонликлари ҳақида баён қилади: «Улар қурбонлик қилдилар. Бириники қабул, бошқасиники қабул бўлмади». Яъни Ҳобилнинг қурбонлиги қабул, Қобилники қабул бўлмади». У замонларда қурбонлик қабул бўлиши аломати осмондан бир олов пайдо бўлиб, қурбонликни куйдиришида эди.

Муфассал...

Камол Хўжандий ғазаллари - немис тилида

 

Машҳур тожик мумтоз шоири Камол Хўжандий ғазаллари биринчи марта немис тилида нашр этилди. "Ишқи минўї"  ("Осмоний ишқ") деб аталган китоб Хўжанддаги "Ношир" нашриётида чоп этилди. Бу китобни қўлига олган шеърхон Камол Хўжандий ғазалларини икки тил - тожик ва немис тилларида ўқий олиши мумкин.

Китоб таниқли олима, филология фанлари доктори, академик Бобожон

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000401

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553726
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3776
2506
11492
7486842
13455
161915
7553726

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 14:10:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015