Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 02 Феврал 2017 Кӯришлар: 2716
Печат

 

uktam juraev 2017Милиция подполковниги Ўктам Жўраев ўз даврининг буюк фидойи  инсонларидан бири бўлган ғончилик (бугунда Деваштич) Жўра Расулнинг невараси. Жўра Расул ноҳиянинг Эшонқўрғон қишлоғида туғилган. Оддий чоряккор-батрак сифатида ўз даврининг бойлари хонадонида хизмат қилиб, вояга етгач, ишчи ва деҳқонлар давлати бўлган Шўролар сиёсатини қўллаб-қувватлаб, оддий ишчиликдан то раҳбарлик лавозимигача кўтарилган.

Ғончи ва Ўратепа ноҳияларида ижроқум раиси, кейинроқ матлубот жамияти, вино-узумчилик корхонасида раҳбар бўлиб ишлаган. Меҳнатсеварлиги ва халқпарварлик фазилатлари учун ўз даврининг олий мукофоти – Ленин ордени, шунингдек, кўплаб медаллар, кўкрак нишонлари билан тақдирланган. 1947-1951 йилларда Тожикистон ССР Олий Совети депутати бўлган. Икки марта республика Олий Совети Президиумининг Фахрий ёрлиқларини олган. Бугунги кунда Деваштич ноҳияси марказий кўчаларидан бири Жўра Расул номига қўйилган. Хуллас, Ўктам Жўраев билан бобоси ва унинг давомчилари ҳақида маълумот тўплаб юрган кунларда яқиндан танишдим, кейинчалик ака-ука бўлиб кетдик. Бир неча  учрашув ва суҳбатларда Ўктам ҳам бобоси, шу билан бирга, падари бузруквори, билимдон раҳбар, айни вақтда одамижон инсон Тожибой Жўраев номига муносиб фарзанд эканлигига шоҳид бўлдим.

-Милиция ишидан нафақага чиқдим. Бекорман. Аслини олганда бекор эмасман. Мана, кўриб турибсиз. Бобом, авлодларим ҳақида маълумот тўплаб юрибман. Китоб қилмоқчиман. Токи келажак кишилари авлодлар ўз туғилган жойлари тарихи, табиати, улуғ инсонлари, амалга оширган эзгу ишлари ҳақида оз бўлса-да, билишсин. Қолаверса, тарих учун ҳам зарур эмасми?- деди ўша кунларда Ўктамжон.

Ў. Жўраев юқорида айтганимиздек, маърифатли инсон, ташаббускор, халқ манфаатини ҳамиша ўз эҳтиёжларидан юқори қўядиган Тожибой Жўраевнинг фарзанди. Ўрта мактабни аъло баҳолар билан тугатгач, Тожикистон политехника олийгоҳида таҳсил кўрган. Мутахассислиги қурувчи-инженер. Иш фаолиятини ҳарбий хизматдан сўнг, ноҳиялараро қурилиш ташкилотида ўз мутахассислиги бўйича бошлади. Бир вақтда ташкилот комсомол котиби сифатида ёшларни меҳнатсеварлигу ватанпарварликка даъват этиб, давр талаби ғояларини амалга оширишда етакчи бўлди. Ана шу ташаббускорлиги-ю, кенг дунёқарашини ҳисобга олиб, ташкилот раҳбариятининг розилиги билан республика Ички ишлар вазирлигига ишга йўлланма олди. Шундай қилиб, узоқ йиллар Спитамен, Жаббор Расулов, Зафаробод ички ишлар бўлимларида нозир, катта нозир сифатида фаолият юритиб, иқтисодий жиноятларга қарши кураш кичик бўлимларига раҳбарлик қилди. Ички ишлар вазирлигининг Суғддаги бошқармасида уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими бошлиғи ўринбосари, кейинроқ бошлиқ, оператив бўлим раҳбари сифатидаги фаолияти унинг ҳаётида ёрқин из қолдирди. Нега деганда, ўнлаб қинғир ишларнинг гувоҳи бўлди, кўзбўямачилар, ҳатто, қотилларга рўпара келди, уларнинг авра-астарини очиб ташлади, ҳақиқат тантанаси учун йўлидаги хавф-хатардан ҳеч чўчимади…

…1987 йилнинг декабр ойи. Туркманистонда «Пахта иши» давом этмоқда. Ана шу кунларда республика ички ишлар бўлими йўлланмаси билан Ўктам Жўраев Туркманистоннинг Марв вилоятига борди. Улар тўрт киши: Молдавиядан А.Петров, Ўзбекистондан Э.Назиров, Тожикистондан Ў.Жўраев ва Марв вилояти ички ишлар бўлимининг муҳим ишлар бўйича масъули К.Чориев гуруҳ раҳбари. Гуруҳнинг мақсади Қароқумканал ноҳиясидаги оқ пахтага қора доғ туширган кимсаларнинг пўстинини силкитишдан иборат эди. «Дело» ҳақиқатан ҳам, ишкал. Чунки «Пахта иши» Марказий Осиёнинг аксар республикаларида чуқур  илдиз отган бўлиб, анча-мунча терговчи ҳам калаванинг учини тополмасди. Пахта заводи раҳбарлари ҳам анойи эмас. Қоровулдан тортиб раҳбаргача гуруҳни бир чўқишда қочириши мумкин…

-Калава учини заводдан эмас, балки у билан олди-берди қилаётган хўжаликлардан изласакчи?- таклиф киритди Ў.Жўраев.

-Бунинг учун нима қилиш керак?- синчковлик оҳангида сўради  гуруҳ раҳбари К.Чориев.

-Завод ишини бир муддат тўхтатамиз. Хўжаликларнинг ҳисоб-китоб дафтарларини ўз ихтиёримизга олсак, менимча, иш осон кўчади,- деди Ў.Жўраев.

Шундай қилиб, Ў.Жўраев завод билан шартнома тузган тўққиз хўжаликда синчковлик билан иш бошлади. Бригадир, звено, тарозибонлар билан суҳбатлашди, тарозиларни ҳам кўздан кечирди, теримчиларни суҳбатга тортди. Ҳар бир даромад ва харажат накладнойлари, квитанциялар кўрилиб, асосий дафтарлар билан солиштирилди. Хўжалик масъуллари бу «ўжар» терговчи кўнглини «овлаш» мақсадида турли хийлаларни ишга солдилар. Лекин у адолат  тантанаси учун қилган қасамёдига содиқ қолди, «таҳдид»ларга  мардларча туриб берди. Натижада биргина «Қароқумканал» совхозида 1985 йили заводга топширилган пахтадан 400 тоннаси қўшиб ёзилгани ошкор бўлди. Бу қинғир иш билан завод ва совхоз раҳбарлари ўзаро тил  бириктириб, 195 000 рубл ҳажмидаги маблағни ҳазм қилиб юборганлари кундай равшан эди. Албатта, кўзбўямачилик билан топилган текин пул ўз эгаларини жиноят курсисига етаклади, халқнинг олдида бошлари хам бўлди…

Бугунги мустақиллик замонида баъзан «Пахта иши» Москва  уюштирган қалбаки кирдикорлар сифатида тасвирланади, нуфузли матбуот саҳифаларида Марказга тош отишади. Бу борада замона зайли билан «пўстини»ни ўзгартирган «билимдонлар»га Ўктам Жўраев қўшилмайди. Ахир, бу қинғир кирдикорларни ўз кўзи билан кўрди, жиноятчилар қилмишларига иқрор бўлдилар…

Ёки И.Шарипов фирмалардан бирига раҳбарлиги вақтида Спитамен ва Қайроққум ун заводлари билан ҳамкорликда 41.000.000 рублни ўзлаштиргани Ў.Жўраевнинг уйқусиз тунлари, оромсиз кунлари эвазига ошкор этилди ва жиноятчи 10 йил қамоқ жазосини олди.

Ў.Жўраев ўз меҳнат фаолиятида Қистакўздаги мудҳиш ҳодисани ҳеч ёддан чиқаролмайди…

…2007 йилнинг 11 октябрида вилоят ички ишлар  бошқармасига вояга етмаган икки қизалоқ ваҳшийларча ўлдирилганлиги ҳақида шошилинч хабар келганида, у оператив гуруҳга раҳбарлик қиларди. Гуруҳ зудлик билан ҳодиса жойи – Қистакўзга етиб келди.16 ёшли Холида ва 12 ёшли Зуҳра Камол Хўжандий кўчасидаги 32-уйда ваҳшийларча…

Гуруҳ Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги ҳамкорлари билан  жиноятчилар изига тушди. Сабаб қотиллар Маҳкамовлар хонадонидаги катта маблағдаги тилла-зиракларни ўзлаштириб, йўлларига ғов бўлган мурғак қалблар умр риштасини узгач, «хотиржам» жуфтакни ростлаган эдилар.

-Жиноятчилар узоққа боролмайдилар. Улар мардикорлар сафида бўлиши керак,- деди қатъий Ў.Жўраев.

Ҳақиқатан ҳам, ноҳияда республиканинг турли минтақаларидан келиб ризқини териш учун мардикорлик қилиб юрганлар кам эмас эди. Мардикор бозори бир ҳафта давомида назорат остига олинди ва … Вахш ноҳиясида 1980 йили туғилган Нуриддин Оймаҳматов ва унинг маъшуқаси, Бохтар ноҳиясида туғилган (1978 йил) Манзура  Абдуқодирова бу қонли жиноят сабабчилари эканлиги маълум бўлди. Маҳкамовлар хонадонини кўз остига олган бу қонхўрлар ўз режаларини  амалга ошириб, ҳали ўн гулидан бир гули очилмаган икки ғунчани хазон қилдилар. Кўзларини қамаштирган олтин зираклар жилоси бир кундаёқ совун кўпигидай йўққа чиқди-ю, «севишганлар»ни панжара ортига олиб кетди…

Ўктам Жўраев Ватан манфаатлари йўлидаги фидойилиги сабабли, «СССР ички ишлар вазирлигидаги намунали хизматлари учун» ва «Россия ички ишлар вазирлиги билан ҳамкорлиги учун» медаллари  билан тақдирланган. Шунингдек, Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг иккита Ифтихорномаси, Тожикистон милициясининг 75 ва 80 йиллиги кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Ў.Жўраев эришган барча муваффақиятлари, орттирган обрў-эътибори учун  эл-юрт осудалиги йўлида, ҳатто, азиз жонини ҳам тиккан устозлари – полковниклар О.Ёқубов, Ҳ.Турсунов, М.Мўминов, В.Суслов ва С.Расуловлардан бир умр миннатдор. Яна халқу давлат, Ватан ободлиги учун жонини жабборга бериб хизмат қилган бобоси Жўра Расул, отаси Тожибой Жўраевнинг издоши сифатида уларнинг ишларини давом эттирганлигидан фахрланади. Нафақага чиққанидан кейин ота-бобоси ҳаёти билан келгуси авлодни таништириш мақсадида бел боғлади. Бу, албатта, осон эмас. Зеро, Ж.Расул билан ишлаган, уни кўрган кишилар деярли ҳаёт эмас. Чунки бобоси 1959 йили оламдан ўтган. Бунинг учун архив материаллар, қўлёзмаларни топиш керак.

Бугун Ўктам Жўраев тўрт фарзанд – икки қизу икки ўғилнинг отаси, тўққиз неваранинг суюкли бобожониси. Фарзандлар уйли-жойли бўлиб кетишган, икки ўғли – Шерали ва Собиржон милиция соҳасида, қизлари – Барно шифокор, Моҳина эса, хизматчи. Барчалари жамиятда ўз ўринларини топишган.

Ушбу мақолага сўнгги нуқта қўйилаётган кунларда нафақадаги подполковник Ў.Жўраев «Фидоиёни љовидон» китобини келтирди. Қаҳрамонимиз ниятига етибди. Яъни ўз аждодларини тарих саҳифасига муҳрлабди.

 

Эгамназар СОҲИБНАЗАРОВ, Деваштич ноҳияси.

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ТОТЛИДИР БОЛДАН, АСАЛДАН, ЎЗБЕГИМ ТОЖИК БИЛАН…

 

Узоқ йиллар қатор илмий муассасалар, шунингдек, Тожикистон Республикаси Президенти ижроия аппарати ахборот-таҳлиллар бўлими раҳбари, Тожикистон Ҳукумати қошидаги Телевидение ва радиоэшиттириш комитети раиси ўринбосари вазифаларида фаолият юритган, айни пайтда Тожикистон Ҳукумати қошидаги "Ховар" Тожикистон миллий ахборот агентлиги масъул котиби сифатида хизмат қилаётган, биринчи даражали

Муфассал...

Бозорлар фаровон, нархлар мўътадил, аммо...

Пойтахтимиз бозорларини кузатиб, мамлакатимиз барча минтақалари бозорларидаги вазиятга баҳо берса бўлади. Зеро, Душанбе шаҳри бозорлари жойлардаги бозорлар учун маёқ вазифасини ҳам бажаради. Пойтахтимиз бозорларига Янги йил байрамидан сўнг ташриф буюрган киши у ердаги фаровонликларни кўриб, кўзлари қувониши турган гап.

Бозорга киришдан олдин пойтахт ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги нарх-

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990973

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478387
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4315
4027
22000
7426653
100031
114875
7478387

Сизнинг IPнгиз: 3.138.175.10
Бугун: 23-11-2024 17:37:10

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015