Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 2344
Печат

 

sudi oli 2017Жорий йилнинг биринчи ярмида Олий суд, вилоят, шаҳар ва ноҳия судлари томонидан 9 минг 551 фуқаролик, 23 минг 556 оилавий, 5 минг 910 жиноий иш, 4 минг 249 текширув органлари илтимосномаси, 35 минг 394та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган. Бу ҳақда журналистларга Тожикистон Республикаси Олий судида жорий йилнинг биринчи ярим йиллиги якунига бағишланган матбуот конференциясида маълумот берилди.

Ҳисобот даврида судлар томонидан 425 кишига нисбатан "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги Тожикистон Республикаси қонуни талабларини бузиш билан боғлиқ 425та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилиб, уларга нисбатан умумий ҳисобда 1 миллион 564 минг 230 сомоний ҳажмида жарима солинганлиги қайд этиб ўтилди.

Шунингдек, "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида"ги Тожикистон Республикаси қонунига риоя этмаслик  юзасидан судларда 11 минг 321та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилганлиги таъкидланди. Бу ишлар юзасидан 3 минг 35 кишига нисбатан огоҳлантириш ва 7 минг 64 кишига нисбатан маъмурий жарима чораси белгиланганлиги маълум қилинди.

Умуман, мамлакат судлари томонидан ҳисобот даврида 77 минг 644та иш кўриб чиқилиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 3 минг 374тага кўп эканлигини Олий суд раиси таъкидлаб ўтди.

- Умумий кўрсаткич, асосан, маъмурий ҳуқуқбузарлик ва оилавий ишлар ҳисобига ортган, - деди Ш. Шоҳиён. - Аслида мамлакатда жиноят содир этиш ҳолатлари ўтган йилга нисбатан ўзгарган эмас.

Олий суд раиси судяларнинг касбий малакаси тўғрисида тўхталар экан,  ҳисобот даврида қуйи босқич судлари томонидан кўриб чиқилган 266та акт бекор қилинганлиги ва бу судяларнинг касбий малакасини ошириш зарурати мавжудлигини қайд қилди.

- Ҳисобот даврида ҳарбий хизматчиларга нисбатан 262та жиноий иш кўриб чиқилган ва тегишли қарорлар чиқирилган, - деди Ш. Шоҳиён журналистлар саволларига жавоб қайтариб. - Бу жиноятлар, асосан, ҳарбий хизматчилар ўртасидаги муносабатлар, хизмат жойини ўзбошимчалик билан тарк этиш, ҳарбий хизматдан қочиш, қаллоблик ва пора олиш хусусиятига эгадир.

-Кейинги пайтларда фуқаролар томонидан қаллоблик жиноятини содир этиш ҳоллари кўпаймоқда, - деди Олий суд раиси. - Албатта, бу йўналишда Олий суд раиси, ўринбосарлар ва бошқа масъул шахслар аҳолининг ҳуқуқий маърифатини ошириш йўлида кўпгина ишларни бажармоқда. Қаллоблик жинояти ошиб боришида халқимизнинг ишонувчанлик хислати жиноятчиларга қўл келаётганлигини таъкидламай иложимиз йўқ.

Бундан ташқари, матбуот конференцияси жараёнида жорий йилнинг биринчи ярмида судлар томонидан никоҳни бекор қилиш тўғрисида 5 минг 91та оилавий иш кўриб чиқилиб, 4 минг 178та никоҳ шартномаси бекор қилинганлиги қайд қилиб ўтилди.

Олий суд раиси, шунингдек, балоғатга етмаган ёшлар томонидан жиноятлар содир этиш, айниқса, уюшган гуруҳлар томонидан жиноий ҳаракатларга қўл уриш ҳоллари кўпроқ кўзга ташланаётганлигидан ташвиш билдирди. Унинг таъкидлашича, бу йўналишда ўрта умумтаълим муассасалари, ҳуқуқ ҳимояси органлари ҳамда ота-оналарнинг муштарак амал қилишлари давр тақозосига айланиб бормоқда.

Матбуот конференцияси жараёнида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоблар олишди.

 

Искандар МАҲМАДАЛИЕВ,

"Халқ овози".  

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

БУНЁДКОРЛИК ҒЎЛАКАНДОЗЛИКЛАРГА АБДУҒАФУР ОТАДАН МЕРОС

 

Қишлоқ жамоатимиз аҳолиси барча тожикистонликлар қаторида мустақил юртимизнинг равнақи йўлида ҳалол меҳнат этагини тутганлар. Юртимизда ҳукмрон осойишталик, истиқлол ютуқлари, фаровон турмуш уларнинг ҳар бирининг юрагида ватанпарварлик ҳиссини жўштириб, янги меҳнат зафарлари сари ундаётганлиги ободончиликка замина яратмоқда.

Муфассал...

АДАБИЙ-МАДАНИЙ АЛОҚАЛАР - тожик ва ўзбек халқлари дўстлигининг муҳим омили

 

Тожиклар ўзининг тарихи, маданияти ва адабиёти билан маълуму машҳур бўлиб, қадимги халқлар сирасига киради. Улар оғзаки ва ёзма асарлари, тарихий ёдгорликлари ҳамда нодир катибалари билан башарият тамаддунига муносиб ҳисса қўшиб, бу йўл орқали шуҳрат топишган. Бой маданий илдизлар ориёийлар тамаддунидан бошланиб, минг йиллар давомида шаклланиб, унинг бир қисми ўзига хос кўринишда бизнинг замонимизгача етиб келган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2594740

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10288853
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2591
7032
14282
10210212
24365
161581
10288853

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.72
Бугун: 04-11-2026 10:49:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015