Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАДАНИЯТ

Муаллиф: Super user Категория: МАДАНИЯТ
Чоп этилган 20 Декабр 2018 Кӯришлар: 1809
Печат

 

visolga 2018Яратганга беҳад шукроналар бўлсинки, икки қардош – тожигу ўзбек халқлари орасига буюк зотлар эккан дўстлик дарахти ҳосилини бера бошлади.

Тошкентдан қўнғироқ қилган шоир Исмат Худоёр 30 ноябр куни Тошкентда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ташаббуси билан икки халқ фарзанди, шоир Асқар Маҳкам таваллудининг 60 йиллигига бағишланган “Шоир эмас, ростгўй эдим” деб номланган хотира кечасига таклиф этди.

Бу ёқимли хабар бизнинг сафаримизга қанот боғлади. Соғинчлар йўлга ундади. Биз - Ҳайдарали, Анваржон, Жаъфар ва мен эзгу ниятларни дилга ортиб, боришга иложи бўлмаган дўстларнинг ҳам дуоларини кўнглимизга жойлаб, қўлимизда севимли “Халқ овози” газетасининг ходимлари Ёқубжон Абдуманонзода, Эркин Шукур, Абдулло Саид, Искандар Маҳмадалиевлар ташаббуси билан дунё юзини кўрган Асқар Маҳкам тўғрисида хотираларни ўз бағрига олган бир тўп газета, юракда соғинч билан йўлга чиқдик.

Дўстимиз Абдукарим Эралиев оқ йўл тилаб, бизни кузатиб қўйди.

Кечаси билан ёққан ёмғир тинди, йўлларни қоплаган туман кўтарилиб, кулиб чиққан қуёш ҳам бизга эргашди, гўё...

Йўллар бизларни меҳр кафтларида азим Тошкент шаҳрига олиб келди.

Тошкент бизларга илиқ бағрини очиб, меҳр билан кутиб олди.

Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун,

Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун, - деганларидек, узоқ йиллар бир-бирини соғиниб дийдорлашолмай юрган дўстлар бағрида эриб кетдик.

Асқар орзиқиб кутган эди бундай азиз дамларни. Асқар истар эдики, бу икки қардош халқ бир-бирини бағрига босиб яшаса.

Асқарнинг орзуси ушалди, бу икки халқ бир-бирини бағрига босди.

Биз Асқарнинг хонадонига қадам қўйганимизда, бу хонадон бизга бағрини очиб, Асқар каби самимий, меҳрибонлик ила кутиб олди.

Бу хонадон соҳибларига Асқарона руҳ, Асқарона меҳрибонлик кўчган, улар учун Асқар ҳамон улар билан бирга, Асқарнинг ўрни бўшамаганлигини ҳис қилдим.

Бундай садоқат олдида ҳайратларим чок-чокидан сўкилиб, Асқарнинг умр йўлдоши Маҳмулахонга, фарзандлари Бобуржон, Довуд, Ҳумоюн Мирзо, Меҳрзодларга муҳаббат кўз ёшларидан кўнглим тўрига миннатдорчилик ҳайкали тикланди.

Бизни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси ёнида Асқар Маҳкамнинг дўстлари, унинг мухлислари, кўзга кўринган шоирлару ёзувчилар кутиб олдилар.

Анжуман залига кирар пайтимизда бизларга ўрин қолмаган экан, кимлардир меҳрибонлик кўрсатиб, ўз ўринларини бўшатиб бердилар.

Кечани филология фанлари доктори, профессор, устоз Ҳамиджон Ҳомидий очдилар.

Мен кетарман энди бу ердан,

Мени қўмсаб йиғлар ёмғирлар.

Шеърларимдан мени излагай,

Ҳақ тилаган кўнгли яримлар.

Мен кетарман энди бу ердан,

Ишқдан бичиб учқур қанотлар.

Девонига тикади бошин,

Муҳаббатга сиғинган зотлар.

Ҳа, ҳақиқий шоир ўзининг шеърларига кўчади. Ким шоирни изламоқчи бўлса, унинг шеърларидан изласин. Ҳақиқий шеър эса, тарғибу ташвиққа муҳтож эмас.

Сўзга чиққан барча дўстлар - Ўзбекистон Халқ ҳофизи Шерали Жўраев, шоир Икром Отамурод, журналист Абдуғафур Маматов, шоир Одил Икром, филология фанлари бўйича фалсафа доктори Олимжон Давлатовлар Асқар Маҳкамнинг шеърларидан, соғинч кўз ёшларидан, ўзларининг Асқарга нисбатан бўлган меҳр-муҳаббатларидан Асқарни изладилар.

Мени истар, излагай узоқ,

Ҳайратларнинг ҳайрат қатида.

Мени топган ўзин ҳам топар,

Парвардигор муҳаббатида.

Сўзга чиққан Икром Отамурод, Абдуғафур Маматов, Одил Икром кўзларидан оққан соғинч ёшлари Асқарнинг босган изларига қўйилган ёдгорлик бўлди.

“Яхшидан боғ қолади”, - деганларидек, Асқар Маҳкамдан бизнинг кўнгилларимизда қолган меҳр боғини яна бир бор сайр этиб, Душанбега қайтар чоғимизда, осмон бошимизга кумуш тангаларини сочар эди.

Мен кетарман энди бу ердан,

Изларимдан соғинчлар ўсар.

Ой – васлимни излаган мажнун,

Самовотга ўзини осар.

Мен кетарман энди бу ердан,

Тунни тилган ёруғликка хос.

Уқбо томон борар йўлимда,

Ерга бир дам қўнгандим, холос...

Биз Асқар Маҳкам таратган ёруғликдан баҳра олиб, муҳаббатга айланган кўнгиллар билан Зангиота зиёратгоҳини зиёрат айлаб, йўлларни қучдик.

Муҳаббатга айланган кўнгилга икки дунё ҳам сиғар ҳолатда эдик.

 

Шодмон Жўраев,

Душанбе-Тошкент-Душанбе.

КАЛЕНДАР

« Июл 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30 31      

МАҚОЛАЛАР

Яхши қўшничилик тамойиллари

 

Улуғ устоз Абдулла Қодирий айтганларидек, мозийга қайтиб иш кўриш хайрлидир. Зотан, киши мозийдан ибратланиб, ўзининг келажаги учун яхши ва мустаҳкам пойдевор қуриши мумкин. Айниқса, бу икки мамлакатнинг ўзаро муносабатларига тегишли бўлса, унда бу пойдевор то қиёмат пойдор бўлади, ё насиб!

Илдизи тарих қаъридан сув ичган тожик-ўзбек дўстлигига янги аср

Муфассал...

Мораторий – тадбиркорлик ривожи омили

 

Янги 2018 йил хайрли бошланди. Бунга январ ойининг илк ўн кунлигида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши бўлса, ойнинг иккинчи ўн кунлигида эса, муҳтарам Президентимиз томонидан "Ишлаб чиқариш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари фаолиятида барча турдаги текширувларга

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2145391

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8396783
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1798
3414
26619
8349015
45352
99827
8396783

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.106
Бугун: 13-07-2025 13:49:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015