Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИҚТИСОД

Муаллиф: Super user Категория: ИҚТИСОД
Чоп этилган 16 Январ 2018 Кӯришлар: 2517
Печат

 

sanoat 2018Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Олий Мажлисга йўллаган Паёмида Тожикистонда инновацион тармоқни ривожлантириш ва ижтимоий-иқтисодий соҳаларда бу имкониятлардан атрофлича фойдаланиш хусусида муҳим кўрсатмалар берди. Республикамизда, айни дамда, муҳим бўлган ҳамда замонавий инновацион технологиялардан фойдаланиш борасида қатор ютуқлар қўлга

киритилганига қарамасдан, бу ҳали соҳани тўлиқ қамраб олган эмас.

Шиддат билан ривожланаётган дунё тобора эволюцион эврилишлар жараёнига кириб бораётир. Оқибатда, янги-янги русумдаги технологик моделлар пайдо бўла бошлади. Худди, шунинг ўзи жамиятда мавжуд соҳаларда айрича муносабатларни вужудга келтиргани сир эмас. Бирор касб ёки ҳунарнинг этагини тутган киши илмий назарияларни ўрганишдан ташқари, замонавий технологиялар сир-асрорларини ўрганишларига тўғри келади. Оддийгина компютер билан ишлай олмаслик даврнинг илғор ва кун сайин тараққий этаётган ижтимоий ва иқтисодий соҳада вужудга келаётган ҳамда рўй бераётган воқеа ва янгиликлардан ортда қолиб кетиши ҳеч гап эмас. Давлатлараро муносабатлар замонавий қурилма ёхуд технологиялар асосида ривожланмоқда.

Ўзгача тус олган бундай муносабатлар энди хўжалик юритишнинг барча субъектлари, хуллас, ишлаб чиқаришнинг ҳамма турида ҳам янгича талаблар қўяди. Жаҳон ва маҳаллий бозорлардаги талабот ҳам худди шу меъёрлар асосида қурила бошлаганига анча бўлиб қолди.

Нанотехнология воситасида жамиятда рўй бераётган жиноятларнинг олдини олиш ва уни ошкор қилиш ишлари кенг йўлга қўйилмоқда. Шаҳар ва йирик автомагистралларда ўрнатилган кузатув камералари фаолияти, аллақачон, ўз натижаларини бера бошлади. Билиб-билмай қилинган жиноят ёхуд хато ва камчиликлар факт ва далиллар асосида, ўз исботини топаётир.

Нанотехнология воситаларининг ишлаб чиқаришга жалб этилаётгани  маҳсулот сифат даражасининг ошишида муҳим рол ўйнайди.

Кейинги пайтларда, республика бўйлаб қурилаётган ва ишлаб чиқарилган маҳсулотлар замонавий стандартларга тўла жавоб бера оладиган завод ва фабрикалар сони йилдан-йилга ошиб бораётганлиги қувонарлидир.

Бундай ижобий ўзгаришларни республикамизнинг барча ҳудудларида кўришимиз ва бу соҳалардаги янгиликлар тўғрисида юзлаб мисоллар келтиришимиз мумкин. Тараққиёт босқичида янгича иқлимни вужудга келтираётган иқтисодий соҳалардаги ривожланиш, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг "Камбағаллик сатҳини пасайтириш тўғрисида"ги қарорининг тўлалигича амалга ошишида, асосий ва муҳим ролни ўйнайди. Кун сайин гуллаб-яшнаётган муқаддас бу замин қишлоқ хўжалиги ривожланиши билан бирга, саноат мамлакатига айланади. Келгусида бунёд этилиши кўзда тутилган завод ва фабрикалар доимий иш ҳақи билан таъминланадиган янги иш жойларини вужудга келтиришнинг муҳим омили ҳисобланади.

Турсунзода шаҳри азалдан қишлоқ хўжалиги билан бир қаторда, саноат соҳаси ҳам ривожланган минтақа сифатида яхши таниш.

Мустақиллик йиллари давомида республикамизнинг барча шаҳру ноҳиялари сингари Турсузода шаҳрида ҳам бир нечта ишлаб чиқариш корхоналари  ишга туширилиб, фаолиятини давом эттирмоқда.

Айни дамда, "Қурилиш-21", "Ноқили Турсунзода", "Дарвин пласт", "Тож-мол", "Сомон-Турон инвест", "Нигора", "Умед-М" каби масъулияти чекланган ишлаб чиқариш корхоналари маҳсулотлари истеъмол бозорида ўз харидорларига эга. Бозор иқтисодиёти жараёни ўзининг темир қонунларига эга бўлиб, унда фақат сифат даражаси баланд маҳсулотлар рақобатлаша олади. Сифати паст маҳсулотлар бозори тезлик билан касодга учрайди. Илгарилари ҳам шундай бўлган, маҳсулот нархини эса, айнан, бозор белгилаб берган. Одамийлик жамияти пайдо бўлиши билан вужудга келган истеъмол бозори эса, ўзига кераклигисини танлаб олаверади. Манфаатларнинг бир-бирига тўғри келиши ё тўғри келмаслиги бозорларда рўй беради. Бу ҳар қандай низолардан фарқли ўлароқ ҳаққоний рақобат ҳисобланади…

Тожикистонда биринчи марта ишга туширилган ва замонавий технология билан таъминланган "ВЕЖА-ФАРМАЦЕФТ" корхонаси дори-дармон ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, тўрт хил турдаги суюқ дори ишлаб чиқариш иқтидорига эга. Корхона муассис ва раҳбарларининг таъкидлашларича, япониялик халқаро экспертлар хулосасига биноан, ушбу дорисозлик заводида ишлаб чиқилган маҳсулотлар бутун дунё стандартлари меъёрларига тўла жавоб беради. Тожикистонда дорисозлик соҳаси тараққиётини бошлаб берган мазкур корхонада, айни дамда,  100 нафар юқори малакали мутахассис доимий иш жойига эга бўлиб, корхона раҳбариятининг айтишига қараганда, келгусида юқори малакали мутахассислар сонини яна бир баравар ошириш кўзда тутилган. Бу корхона халқаро аҳамиятга эга бўлиб, унда ишлаб чиқарилган сифатли маҳсулотларни  хориж мамлакатларига экспорт қилиш кўзда тутилгандир. Бир суткада минг дона флакон суюқ дори ишлаб чиқилиб, республикада мавжуд беморхоналарни арзон ва қулай, юқори сифатли дори-дармонлар билан таъминлаш кенг йўлга қўйилгандир.

 

Эркин ШУКУР,

«Халқ овози».

Иқтисодиётимиз учун Роғун ГЭСининг аҳамияти?

Жуда катта - 57.1%
Катта - 0%
Унчалик аҳамияти йук - 0%
Аҳамиятсиз - 28.6%
Билмайман - 14.3%

Проголосовали: 7

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Муқаддас диёрнинг ажиб мўъжизаси

 

Аждодлар диёри – жонажон Ватанимиз Тожикистон гўзал табиат манзаралари, осмонўпар тоғлари, зилол сувли шифобахш булоқлари, сир-синоатларга тўла осори-атиқалари билан азалдан хорижликлар диққатини ўзига тортиб келади.

Мамлакатимиздаги ана шундай ноёб тарихий ёдгорликлардан бири кўҳна Ҳисор қалъасидир.

Муфассал...

«Халқ овози» … ва шоирларнинг мирзоси

 

«Халқ овози» газетаси табаррук тўқсон ёшга тўлди! Газетанинг салкам бир асрлик шарафли тарихи зарҳал варақларга тўла эканлиги шубҳасиз. Албатта, газета тарихини журналистлар фаолиятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Кимдир бу муқаддас даргоҳда озроқ фаолият юритган бўлса, кимлардир умри азизларини маърифат масканига бағишлаганликларига тасанно айтмай бўлмайди.

Албатта, халқимизнинг севимли минбари – «Халқ овози» газетаси ҳақида

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2515560

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9976899
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1823
2439
16072
9940695
12869
100591
9976899

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.153
Бугун: 05-09-2026 15:38:26

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015