Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МАОРИФ

Муаллиф: Super user Категория: МАОРИФ
Чоп этилган 11 Январ 2018 Кӯришлар: 2552
Печат

 

m hojiboeva 2018Маориф ижтимоий ҳаёт тараққиётини таъминловчи етакчи соҳалардан саналади. Зеро, у миллат ва давлат келажагини яратувчи ёшларни тарбиялаб, вояга етказади. Шу боис ҳам, Тожикистон Республикаси Ҳукумати, хусусан, унинг Раиси, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси- Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатда маорифни истиқболли соҳага айлантириш

борасида алоҳида эътибор бериб келинмоқда.

Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2017 йил 22 декабрда республика Олий Мажлисига йўллаган «Тожикистон Республикаси ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишлари тўғрисида»ги  Паёмини тингларканмиз, бу воқеликнинг ҳаёт ҳақиқати эканлигига яна бир бор амин бўлдик.

Давлат бошлиғи ўз Паёмида, жумладан, шундай қайд этди: - Сўнгги беш йилда маориф соҳасини давлат бюджетидан маблағлаштириш 2,3 бараварга ошди. Бу 2016 йилга нисбатан 16 фоизга кўпдир…

Далилларнинг ўзи шундан гувоҳлик берадики, маориф соҳасини янада ривожлантириш мамлакатимиз раҳбариятининг диққат марказидан ҳеч қачон четда қолмайди.

Кейинги йилларда қурилаётган минг-минглаб таълим даргоҳларигача тарбия ва ўрта умумтаълим муассасалари, қўшимча синфхоналар маорифни жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган савиядаги таълим-тарбия берувчи жабҳага айлантириш мақсадига қаратилганлигини тушуниб етиш қийин эмас.

Маориф соҳасида хусусий секторни таркиб топтириш ва уни тараққий эттириш борасида амалга оширилаётган хайрли тадбирлар ҳам мамлакатимизда замонавий таълим-тарбия беришни мустаҳкам тамал тоши асосига қурилаётганидан ёрқин далолатдир.

Чунки хусусий мактабгача тарбия ва таълим муассасалари билим беришнинг замонавий усулларини амалга татбиқ этилишида фаоллик кўрсатувчи билим масканлари сирасига киради.

Мисол учун, маориф соҳасида хусусий секторнинг пайдо бўлиши билан минтақавий, республика ёхуд халқаро миқёсларда ўтказиладиган фанлар олимпиадаларида иштирок этувчи талабаларимиз ҳамда совриндорлар сони кескин кўпайди.

Ҳар бир соҳани ривожлантиришнинг асосий омилларидан бири, бу ходимларни моддий ва маънавий рағбатлантириш ҳисобланади.

Мазкур масала ҳам, Президент Паёмида ўз аксини топганлиги яққол кўзга ташланади. Келгуси 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, бюджет соҳаси ходимлари, шунингдек, маориф намояндалари ойлик маошларининг 15 фоизга оширилиши назарда тутилганлигини фикримизнинг исботи сифатида айтиб ўтишимиз мумкин.

Умуман олганда, Президент Паёми жамият маънавий ҳаётини юксалтиришни кенг кўламда қамраб олганлиги билан ҳам эътиборга моликдир.

Эндиликда, ижтимоий ҳаётнинг ҳар бир соҳаси вакиллари уни ўз фаолиятларининг дастуриламали қилиб олишса, ўйлаймизки, жамиятимиздаги ижобий ўзгаришлар, ривожланиш сатҳи кўтарилиб, ҳажми кенгайиб бораверади.

Айниқса, ота-оналар, маориф соҳаси ходимлари Паём билан яқиндан танишиб, таълим муассасаси ва оила ўртасидаги алоқаларни ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамлашлари лозим бўлади.

Ота-оналар фарзандлари таълим-тарбияси назоратини Тожикистон Республикасининг «Фарзанд таълим-тарбиясида ота-она масъулияти тўғрисида»ги қонуни талаблари асосида, қатъий йўлга қўйишлари, фойдадан холи бўлмайди.

Биз, таълим муассасамиз ўқитувчилар жамоаси Миллат пешвоси томонидан олиб борилаётган ижтимоий сиёсатни тўлиқ қўллаб-қувватлаган ҳолда, Паёмни фаолиятимизнинг асосий мезони қилиб оламиз. Келажак яратувчилари - ёш авлодни Ватанимизнинг содиқ фарзандлари қилиб тарбиялаш йўлида бор куч-ғайратимизни аямаймиз.

Маъмура ҲОЖИБОЕВА,

Шаҳринав ноҳиясидаги 47- асосий умумтаълим муассасаси директори.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30      

МАҚОЛАЛАР

ВАТАН СОҒИНЧИНИ КУЙЛАГАН ШОИР

Улуғ бобо!

Боқий дунёга кетганингизга ҳам мана салкам беш аср бўлди… Сизнинг қуш уйқусидек қисқа, аммо машаққатларга лиммо-лим  ҳаёт йўлингиз, тақдир синовларидан мардона ўтган саргашта  умрингиз ҳамиша авлодлар қалбида яшаб келмоқда.

Муфассал...

БУНЁДКОРЛИК ҒЎЛАКАНДОЗЛИКЛАРГА АБДУҒАФУР ОТАДАН МЕРОС

 

Қишлоқ жамоатимиз аҳолиси барча тожикистонликлар қаторида мустақил юртимизнинг равнақи йўлида ҳалол меҳнат этагини тутганлар. Юртимизда ҳукмрон осойишталик, истиқлол ютуқлари, фаровон турмуш уларнинг ҳар бирининг юрагида ватанпарварлик ҳиссини жўштириб, янги меҳнат зафарлари сари ундаётганлиги ободончиликка замина яратмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2380141

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9492831
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2481
3888
6369
9457148
132718
133128
9492831

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.16
Бугун: 28-04-2026 15:28:09

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015