Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 14 Март 2019 Кӯришлар: 1863
Печат

 

s mamur 2019ОНАМНИНГ СУВРАТИ

Укам Маҳмуднинг хотирасига

Онам бағримиздан кетган фурсатда,

Гўдаклик давримиз кулган чоғ эди.

Қандай кетиб қолди? Билмадик, аммо,

Бизга тириклардан тирикроқ эди…

 

Бизга сувратини кўрсатишарди,

Онам дийдорига бўлганда муштоқ.

Чўккан кўнглимизга берардик таскин,

Гўзал чеҳрасига термулиб узоқ.

 

Кун, ой, йиллар ўтди, ўшандан буён,

Онасизлик ғами қийнарди бизни.

Сен эса, отамдан сўрардинг ҳар гал:

- Онамиз қаерда, Сиз билмайсизми?..

 

Отам дерди: - Онанг – манзили олис,

Энди қайтиб келмас, изламанг уни.

Хоҳласангиз, топай янги бир она,

Сизларга қарасин, токи, ҳар куни…

 

Иккимиз қувондик, кенг ҳовлимизда

Тўй бўлди… Ўшанда кўнглимиз тўлди.

Янги онамизнинг тўй куни, бироқ,

Укагинам, бизга қаро кун бўлди.

 

Деворга осилган сувратни кўриб,

Ўгай она деди: - Айт, уйинг куйгур,

Кимнинг суврати бу, эски деворда?!..

- Онамиз бу, - дедим оҳ тортиб чуқур.

 

Девордан хотира сувратни олиб,

Йиртгандан сўнг, деди чимириб қошин:

- Билиб қўй, онанг – мен, бугундан бошлаб,

Аллақачон ўлиб кетган у хотин!..

 

Онам сувратидан айрилдик ногоҳ,

Юрак тўлди нола, фиғон ёшига.

Йиғламаган эдик онам ўлганда,

Тун бўйи йиғладик суврат бошида…

 

ҚАНОАТ БАРМОFИ

Онам ўтгач, кўксин қўмсаб, оғзимга

Бармоғимни тиқиб сўрар эдим жим.

Сут тўла ариқлар қуригандан сўнг,

Кўз ёшим ариғи оқарди лим-лим.

 

Гарчанд, бармоғимда сут бўлмаса ҳам,

Уни эмиб, ором олардим бот-бот.

Ширин туюларди бармоғим, гўё

Бордай, онам сутин таъмидаги тот.

 

Гўдаклигим ўтиб, келди болалик,

Одатим тарк этмас мени ҳеч қачон.

Болалик, ёшлигим ўтиб кетса ҳам,

Бармоғимни тишлаб юрибман ҳамон.

Ҳайрат бармоғимни тишлайман, баъзан,

Артиб соддалигим кўзидан намни.

Лекин, умр бўйи, очкўзлик билан

Оғзимга тиқмадим бешта панжамни…

 

ҲАҚҚУШ

Қурбақалар сайрамоқда,

Аҳён-аҳён Ҳаққуш ҳам…

Суҳроб Сипеҳрий.

 

Ҳаққуш, куйингга зор, беморман букун,

Қурбақа сайрайди билмасдан тиним.

Товушинг бунча паст?!

Ўртаниб ёнар,

Жонбахш овозингдан айрилган дилим.

 

Ҳаққуш, ҳақиқат йўқ, ҳовуз булғаган

Сассиқ қурбақага булоқда не бор?!..

Овозингни бўғиб, шовқин солган ул

Қурбақабоқарлар айлади безор.

 

Ҳаққуш, қурбақалар садоси ўчсин,

Баланд овоз билан чақирганингда.

Fамгин юракларни ғамдан қутқариб,

Олис кетма бир зум яқинларингдан…

 

КЎЗГУ

Кўзгудай ўзни кўз-кўз айламак

                                               одатим йўқдир…

Фоний Кашмирий.

 

Юрагимда улкан кўзгу бор,

Юзида йўқ ғубор, чанг ва кир.

Бу жаҳонда поклик менга фарз,

То нопоклик умри мангудир.

Ярақлаган кўнглим бор, бироқ,

Ичқоралар берганда озор.

Кўрсатмасман ўзимни беғам,

Сабр-тоқат менга бўлгай ёр.

 

Гарчанд, қолдим поклигим боис,

Нопоклардан таъзиримни еб.

Йўлда ётган тошни кўтардим,

Йўловчилар қоқилмасин деб.

 

Доғ ахтарар кўзи ғилайлар,

Лекин, кўзгу – шаффоф, кўнглим тўқ.

Сен кўзгумнинг кўнглига боққил,

Кин, ҳасаддан унда бир доғ йўқ.

 

Қалбим улкан кўзгудир, аммо,

Мақтанишга тоқатим йўқдир.

Дўстлар акси кўринар, ўзни

Кўз-кўз қилиш одатим йўқдир.


 

Сайдали МАЪМУР.

 

Тожик тилидан Одил Икром таржималари.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30            

МАҚОЛАЛАР

ҲАҚИҚИЙ ВА ТЎҒРИ ҚАРОР

 

Тожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси асосида мамлакат Олий суди томонидан Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолиятида экстремистик-террорчиллик унсурлар бор,  дея эътироф этилиши боис, унинг ман этилиши, фаолиятига барҳам берилиши, шунингдек, мазкур партияга тегишли «Нажот» газетаси тўхтатилиши, интернет сайтининг ёпилиши ҳамда партияга алоқадор аудио-видео ёзувлари, адабиётлару варақаларни олиб кириш, тарқатиш қатъиян тақиқланиши борасидаги хабарни телевидение орқали томоша қиларканман,

Муфассал...

Шаҳристон – обод ва хушманзара маскан

 

Шаҳристон ноҳияси меҳнаткашлари ҳам азиз Тожикистонимиз давлат мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш илинжида ободончилик ва бунёдкорлик ишларини кенг миқёсда йўлга қўйишган. Давлат ҳокимияти Шаҳристон ноҳияси ижроия органи бу санага атрофлича тайёргарлик кўриб, 68 банддан иборат юбилей иншоотлари бунёд этиш чора-тадбирларини белгилаган. Ўтган йил ноҳияда 19та иншоот қурилиб,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2597714

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10294127
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2261
5604
19556
10210212
29639
161581
10294127

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.175
Бугун: 05-11-2026 09:44:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015