Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 16 Январ 2016 Кӯришлар: 1983
Печат

 

sh zuhurovБиз тўғрисида гапирмоқчи бўлган шахс бирор таърифу таништирувга эҳтиёжи йўқ. Унинг андишалари, сўзлари анчадан буён халқнинг дилидан жой олган бўлиб, яратувчанлик ишлари тожиклар янги давлатчилиги тарихида мустақил давлат асосчиси, миллат ҳуқуқ асосларининг тузувчиси, миллий, маданий ҳамда диний қадриятларнинг қайта тикловчиси, тарихий қаҳрамонлар номини абадийлаштирувчи, миллат манфаатлари ва инсон ҳуқуқу эркинликлари ҳимоячиси сифатида маълуму машҳур бўлган.

Тожик халқи янги тарихида Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари шундай бир шахсиятки, нафақат, тожиклар мустақил давлатчилигининг ривожланиши ва Тожикистоннинг бугуни-ю эртаси мавжудлигида, балки аждодларимизнинг олий маданий қадриятларини қайта тиклашда ҳам улкан хизматлар қилган. Тожик халқи тарихидан огоҳ бўлган ҳар бир киши яхши биладики, бу Худо ато этган киши ёнида фаолият юритиб, у кишининг эртаю кеч юрт ободлиги йўлида чекаётган заҳматлари ва яратувчанлик борасидаги машаққатларини кўриб, шубҳасиз, биз ҳозиргача бу тарихий сиймонинг ҳақиқатни ҳамда узоқни кўзлаб қилган амалларини тўлиқ англаб ета олганимиз йўқ, дейди.

Шубҳасиз, минг йиллаб тарих саҳифаларидан четда қолган халқни янгидан ўз давлатига эга миллат сифатида дунё сиёсат саҳнасига олиб чиққан, йўқ бўлиб кетиш гирдобига келиб қолган халқни сақлаб қолган, жонни кафтида тутиб, душманни қучоғига олган, жиноятчиларни кечириб, қочоқларни Ватанга қайтарган, миллатга бирлик, осойишталик, хавфсизлик олиб келган, барча бойлик, қудрат ҳамда сиёсатни халқ хизматига йўналтирган, давлатчилик пойдеворини нолдан, молиявий тизимни талон-тарож этилган бўм-бўш хазинадан, лашкарни йўлланма қўмондонлар билан ҳуқуқни миллий-анъанавий ғояларга асосланган ҳолда тузган, озодлигу соҳибдавлатлик бўлишдек олий неъматни шу нарса истагида бўлган халққа етказган, тарқаб кетган халқни миллат сиёсий дастурхони атрофида жамлаган, жаҳон сиёсий харитасига Тожикистон номли мустақил давлатни киритган киши ҳақида бир минбар, бир маъруза ва ҳатто, бир китоб доирасида гапирсак камлик қилади. Бунинг ҳақиқати шундаки, буюклар бир замонда яшашади, лекин уларнинг руҳлари ва ғоялари келажак тарихини тўлдириб туради.

Одамлар яна бир соат яшашга ишончини йўқотган даврда, она ўз фарзанди ё магазинга нон учун кетган турмуш ўртоғининг қайтиб келишидан шубҳаланиб, Худога илтижо қилиб турган бир шароитда, ўқу қуроллар товуши оналар ноласию гўдаклар йиғисини босиб кетган лаҳзаларда адлу инсоф, дўстлигу муҳаббат, садоқату ҳақиқатни инсофсизлигу тенгсизлик, хиёнат, номардлигу туҳмат ёқасидан олган бир даврда у раҳбарлик масъулиятини ўз зиммасига олиб, халқ қалбига тинчлигу бирликка нисбатан умид ва ишончни жойлади.

У ўзининг тарихий қасамёдидан 23 кун ўтиб, 1992 йилнинг декабр ойида Тожикистон шарафли халқига йўллаган Мурожаатномасида шундай деган эди: - Азиз акалар ва сингиллар! Ҳурматли юртдошлар! Мен Ватан учун оғир кечаётган вазиятда тожик халқининг етук фарзандлари ҳамда ворислари бўлган ҳар бирингизга мурожаат қиламан ва ишонаман. Мен барча билим ва малакамни ҳар бир уй ҳамда ҳар бир оилада тинчлик барқарор этилишига йўналтиришга, азиз Ватанимнинг гуллаб-яшнаши учун садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қиламан. Бу муқаддас ниятимга эришиш йўлида, агар лозим бўлса, жонимни ҳам фидо этаман. Чунки мен Ватанимнинг эртанги ёруғ келажагига ва азият чеккан халқимнинг бахтли ҳаёт кечиришига ишонаман.

У қасамёд қилган кундан 1997 йилнинг 27 июнига қадар, яъни миллий бирликка эришиш ҳамда  тинчлик ўрнатилиши ва миллий келишув умумий битимига бағишланган тарихий нутқига қадар 21 марта сўзлашувлар ташкил этиб, шундан еттитасида ўзи шахсан иштирок этган.

Давлат бошлиғи, нафақат, ўз қасамига содиқ қолди, балки унинг ижроси учун содиқлик билан ҳаракат қилди ҳамда бу муқаддас вазифасини ҳеч қачон ёдидан чиқармади.

У Давлат бошлиғи сифатида миллий бирликка эришгунга қадар юраги таскин топмади. Мамлакатда нотинч яшаётган ҳамда қочқинда юрган кишиларга ҳар доим ачинарди. Шундай бир тоқат қилиб  бўлмайдиган вазиятда доимий равишда қочоқ бўлган халққа нисбатан: -Азиз юртдошлар, Ватанга қайтинглар! Сизларга тиллодан тоғ ваъда беролмайман, лекин бир бурда нонимизни сизлар билан баҳам кўрамиз,- дер эди. Қанчалик дард ва нақадар самимийлик билан айтилганди бу сўзлар. Мана шундай самимийлик ва муҳаббат боис, бир миллион қочоқ ва мажбурий муҳожирлар ўзларининг аввалги жойларига қайтарилди, тўлиқ ёки қисман хароб бўлган 36 минг уй қисқа муддат ичида тўлиқ тикланди.

Ҳар бир уруш фитнасининг ташкил қилувчилари, ижро этувчилари ҳамда ундан манфаат олувчилари бўлади. Шунингдек, бу нотинчликнинг  омили сифатида ундан баҳраманд бўлишади. Албатта, урушни тўхтатиш ҳамда барқарорлик бу ички ва ташқи гуруҳлар учун ёқимли эмас эди. Ушбу томондан ҳам унинг учун халқнинг қайғу-аламлари билан биргаликда тинчлик ва барқарорлик томон ҳаракатланиш жуда оғир эди. Ҳаттоки, биз – энг яқин дўстлари-ю ақидадошлари ҳам қийинчиликлар ҳамда фитналар таъсирида эртанги ёруғ кунлар учун шубҳа қилардик. Бироқ у халқнинг иродасига таянган ҳолда, бизни қаттиқ ишонтирарди, мардонавор олға интиларди.

Эмомали Раҳмон, ҳақиқатдан ҳам, қаҳрамон. Нияти ҳар доим ҳар бир хонадон  ва Тожикистон  халқининг тинчлиги бўлган - қаҳрамон. Ўша пайтларда шундай ўйлардим: - Худо, табиат, замона ва тарих кеч бўлса ҳам бу азият чеккан халқнинг оҳини эшитди. Унга замона ва тарих юкини торта оладиган фарзандни ато этди: унда инсонийлик сифатларининг оли-ю оддийси, меҳрибонлигу қаҳрамонлик, матонату жасорат, хоксорлигу ғурур, одоб, билим ҳамда миллат ва Ватан манфаатлари риояси билан биргаликда жамланган.

1996 йилнинг 10-11 декабр кунлари Афғонистон Ислом Республикасининг Фархор ноҳияси Хосдеҳ қишлоғида бўлиб ўтган сўзлашувлар ҳали-ҳамон ёдимда.

Бу мамлакатда уруш давом этарди. Тожикистон хавфсизлик органи ходимлари Давлат бошлиғининг шундай  оғир вазиятда бу минтақага сафар қилишини хатарли дейишарди. Бироқ Президент шундай жавоб берди:  -Ўз жонимни қурбон қиламану йўлимдан қайтмайман, чунки Тожикистон халқи бизга катта умид боғлаган. Шу тариқа сафар уюштирилди ва сўзлашув оғир бир ҳолатда ўтди. Бироқ унинг халқ осойишталиги борасидаги матонати, иродаси, жасурлиги-ю ғамхўрлиги ҳамда тинчлик йўлидаги чанқоқлигини-ю инсонийликнинг олий намунаси бўлган хоксорлигу одамгарчилик, поквиждонлигини-ю садоқатини ушбу сафар чоғида яна бир бор ўзим учун кашф этган эдим: жонкуярлардан жонкуярроқ, оқиллардан оқилроқ, дўстлардан баландроқ ҳамда содиқлардан самимийроқ эди…

Қўлида совиб қолган чой пиёласи, кўрпача устида оддий бир киши сифатида ўтириб, тамкинлик ҳамда меҳрибонлик билан мухолифлар бошлиқларини бирлигу тинчликка даъват этарди. Унинг чақириқ ҳамда овозларида аждодлар ҳикмати, буюклар маърифати ва баҳссиз ҳақиқат узоқ-узоқлардан қулоққа чалинарди. Ўша пайтларда бутун борлиғим билан унинг оддий киши эмаслигини ҳис этардим. У шу даражада миллат дарди учун ёнардики, ҳатто, жонини фидо қилиб бўлса ҳам, азият чекаётган халқи учун тинчлигу барқарорлик олиб келишга тайёр эди. Бундай эсда қоларли лаҳзалар сулҳга эришгунимизча жуда кўп бўлган эди. Улар эса, мен ва бошқа сўзлашув аъзолари қалбида абадий қолади.

Бу сафардан кейин афғон мамлакатидаги ўртага тушган шахслар Тожикистонда тинчлик барқарор бўлишига тўлиқ ишондилар. Қочоқ биродарларимизнинг кейинчалик бизга маълум қилишларича, Эмомали Раҳмоннинг бундай қаҳрамонлиги-ю матонатини кўриб, Аҳмадшоҳ Масъуд мухолиф бошлиқларини сўзлашув столи атрофига даъват этган. Улардан баъзи бирлари ишонмай турган бир пайтда Аҳмадшоҳ Масъуд уларга қарата шундай дейди: -Мен бугун сизларнинг давлат раҳбарингизни кўрдим. У шундай оғир вазиятда жонини кафтига олиб, қочоқ бўлган биродарларини бирлигу тинчликка даъват қилиш учун келибди. Халқи учун жонини нисор қилишга тайёр бўлган раҳбар, албатта, тинчлик олиб келишга қодир. Унинг атрофида жипслашиб, эҳтиром этинглар. Бу уруш йилларидаги биз – афғон миллатининг бадбахтлиги шундаки, бизнинг шу кунга қадар ғамхўр раҳбаримиз йўқлигидадир.

Ўтганларимиз тўғри айтишган: - Барча ишлар ният холислигига боғлиқдир. Унинг нияти, истаги яхшилик эди, яхшилик билан тугади. У ҳар бир қадамида, ҳар бир лаҳзада бирликка умид қиларди, барқарорликка эришиш ниятида фикр юритарди. Ўзимизникилару бегоналардан, ўтганлар руҳларидану еру осмоннинг яратувчисидан фақат ва фақат мамлакат тинчлигини сўрарди. Биз буларнинг барчасини нафақат кўзимиз билан кўриб қулоқларимиз билан эшитардик, балки руҳан ҳис этардик ҳамда унинг вазифадорлик мактабидан дарс олардик. У сўзига содиқ, ваъдасига устувор эди. Ҳар бир амалида муҳаббат бор эди. Энг улуғ неъмат бўлган – халқнинг эртанги осойишта кунларига бўлган умидини сақлаб қола олди. Халқнинг тарқоқликдан, миллатни йўқликдан ва давлатни завол топишдан асраб қолди.

Айни пайтда бирор-бир таъмасиз, бирор бир манфаатсиз, ҳақиқатни баён этиш ва виждоним ҳамда инсоний миссиямни ижро этиш учун ҳам ўша вақтлардаги миллатнинг тарихий фожиали лаҳзаларини ҳис этмоқдаман. Фарзандлару набиралар, отасиз вояга етган ёшлар, эрларисиз фарзандларини тарбиялаган келинларга, муҳожирлар эвазига Панж дарёсининг нариги қирғоғида пайдо бўлган қабристонларга қарата дуо қилган юртдошларимга масъулият ва қалб кўзларим билан қатъият ила шундай демоқчиман: - Муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг сиёсий мактаби унинг миллий бирликдан сабоқ берувчи ибрат дарсидир. Бу тарихий шахснинг давлатчилигу ватанпарварлик ҳадиси бизнинг азият чеккан халқимиз учун ўз-ўзини англаш сарчашмаси, ўзликни англаш хазинаси ва миллатсеварликнинг энг юқори ганжинасидир. Унинг қадрига етишлик, унинг тинчлик асосчиси номини эҳтиром этмоқлик ва унинг танлаган йўлини сақлаб, давом эттириш ҳар бир ватан соҳибининг инсоний бурчидир. Ҳар бир  ватаннинг бугуни-ю эртасига бетараф бўлмаган соҳибватанга, Ватан тақдирига бефарқ бўлмаган ҳар бир фуқарога, миллатни севувчи ҳар бир тожикка, фарзандини озод ва осойишта-ю тараққий этган Тожикистонда кўришни истаган ҳар бир ота-онага ўтган ишлар сабоқ ва ибрат намунаси бўлмоғи керак. Шунинг учун ҳам, буларнинг барини илмий тил ҳамда қонуний усул билан тарих зарварақларига битишлик виждон амри ва масъулият юзасидан ҳам пайдо бўлади.

Тарих ва ўтганларини қадрлаган миллат саодатлидир. Бироқ ундан-да буюклигу саодатмандлик шундаки, ўзининг қаҳрамонлари-ю буюкларини тириклик чоғида қадр этмоқликдир. Сиёсий-ижтимоий тарих илми ҳамда тараққий этган давлатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, мамлакатлар ўз қаҳрамон фарзандларининг кеча-ю бугунги қилган содиқ ҳамда яратувчанлик каби хизматларини инобатга олган ҳолда, уларни тириклик чоғларидаёқ тарихий меросни сақлаб қолиш ва давлату жамиятнинг бир маромда тараққий этиши учун ҳам шахсиятини қаҳрамон, пешво, миллату давлат отаси сифатида эътироф этишади. Илмнинг турли йўлларида ҳам улар хизматларининг турли қирраларини қадрлаб, жамияту миллатнинг тараққиёти ва бирлиги йўлида эслатиб туришади. Сиёсатшунослик ва жамиятшунослик илмида эса, уларни Миллат пешвоси, Ота-давлат асосчиси номлари билан эътироф этишади ҳамда танишади.

Классик ва янги демократик давлатлар тарихида ҳам оталар мавжудлиги аломати бўлган асосчилар ҳамда миллат пешволари кўзга ташланади. Жумладан, улар Америка Қўшма Штатларида – Оталар – Америка давлати асосчилари (Жорж Вашингтон, Жон Адамс, Томас Жефферсон, Жеймс Медисон, Александр Гамилтон), Туркияда – Турк миллати отаси (Отатурк), Ҳиндистонда – Ҳинд миллати отаси (Маҳатма Ганди) ва Ҳинд давлати асосчиси (Жавоҳарлаъл Неру), Покистонда – Ота-Покистон давлати асосчиси (Али Муҳаммад Жиноҳ), Сингапурда – Сингапур давлати асосчиси (Ли Куан Ю), Қозоғистонда – Миллат пешвоси (Нурсултон Назарбоев) танилган. Жаҳон тажрибасига кўра, бундай шахсларни эътироф этишу таниш билан бу давлатлар демократияси-ю бирор-бир озодликларига зарар етмаган. Аксинча, улар шу йўл орқали ўз давлатлари ибтидосини ҳуқуқий нуқтаи назардан эълон қилишиб, давлатни фуқаролик жамияти ва демократик давлат  йўлидан оғишмай боришини сақлаб қолган.

Дунё сиёсий ҳамда ҳуқуқий тарихи тажрибаси шундан дарак берадики, миллий пешвога эга бўлишлик, давлат асосчисини эътироф этмоқлик ички ҳамда халқаро шароитларга боғлиқ ҳолда ўзликни англаш ва давлатчилик тараққиёти йўлидан бир маромда боришда шарт ва зарурдир. Албатта, бугунги дунё шароитини инобатга олган ҳолда, неча минг йиллар давлатчилигидан мосуво бўлган тожик халқи учун Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвосини эътироф этмоқлигу сиёсий пешвога эга бўлмоқлик жуда муҳим. Бу борадага Жаноби олий, муҳтарам Эмомали Раҳмон хизматларини инкор этиб бўлмайдиган далиллардан бири – унинг хизматлари халқ томонидан эътироф этилиши ҳамда тинчлигу барқарорликка эришиш, давлат асосчиси-ю миллий маданиятни қайта тиклаш борасидаги хизматларидир.

Ҳозирги шароитда биз олдинга сураётган масала юзасидан дўсту душманларимиз қарши фикрда эканликларини яхши биламиз. Бу, албатта, табиий ҳолдир. Муҳими шундаки, биз қонун шахсият учун эмаслигини яхши биламиз. У бундай қадрдонликка эҳтиёжи йўқ, балки Тожикистон халқи унга эҳтиёж сезади.

Биз ҳеч бир мухолиф андишалар, танқидий назарлар ва қарши айтилаётган гаплардан чўчимаймиз.

Чунки биз Ватан ободлиги ва давлатчилигимиз тараққиёт тарихи йўлини ҳимоялаш мақсадида, миллатнинг етук фарзандини қадрлашга чоғланганмиз. Биз миллатнинг содиқу вафодор фарзандларини тақдирлаш бошқа инсоний қадриятларга ҳурматсизлик, деб ўйламаймиз. Ҳар бир давлату миллат учун хизмат қилган киши давлату миллат масъулиятини ўз тақдирланишидан топади.

Биз, албатта, демократия-ю озодликлар, ҳуқуқу бошқа инсоний қадриятларга эҳтиромдамиз. Шундай бир тарихий даврда биз барча муаммоларимизни тўлиқ ҳал этганимиз йўқ. Чунки ҳозиргача сиёсий, иқтисодий ҳамда ижтимоий масалалар борасида камчиликлар талайгина. Аммо бизнинг бу қадрлашимиз ватандорлик ишидаги яхшиликнинг ёвузлик устидан қилган ғалабаси, мамлакатимиз халқининг миллий бирлик ва тинчлиги, давлат мустақиллиги ҳимояси, демократик жамият сари бошлаган давлатнинг тарихий йўли бошланиши, Тожикистон давлатини дунё ҳамжамияти сиёсий ҳамда ҳуқуқий давлат сифатидаги эътирофидир.

Бизнинг фикрларимизни қабул қилмайдиган ва ўзларининг фикрларига эга бўлган кишиларнинг бунга ҳаққи бор. Бу уларнинг табиий ҳуқуқидир. Чунки бу қонун озод жамият қонунидир. Улар ҳам бизлар каби шу мамлакат ободлигини исташларига ишонаман. Шу боисдан ҳам, эҳтиром юзасидан шахсан ўзим, мамлакатнинг бир фарзанди сифатида яна шундай демоқчиман: - Ишонинг, биз ҳам ўз давлатимизни яхши кўрамиз, унга юксалиш ва абадий  ҳаётни истаймиз, демократия-ю инсон ҳуқуқларини эътироф этамиз. Бироқ миллатимизнинг етук фарзанди хизматларини қадрлашни истаймиз, токи бу қадрлашдан келгуси авлод ҳикмат ва тажриба олсин. Биз Ватанни қалб кўзлари, унинг овозини қалб қулоқлари билан эшитиб, борлиқ ҳикматини ҳис этамиз. Ҳеч бир манфаат ё ғараз бу кўришу эшитишликнинг олдини ололмайди. Чунки унинг илҳом манбаини самимий муҳаббат ва эртанги ёруғ кунларга бўлган умид ташкил этади.

Биз ҳар бир киши ўз Ватанини бутун фарзандлик борлиғи, юртдошларининг осойишта ҳаёти, ўзининг қаҳрамонларча шижоату матонати ўлароқ ҳис эта олган ҳолдагина ўз давлатига манфаат келтира олишлигини яхши биламиз. Ватанни халқ ҳаётидаги пасту баландликлари, тарихий ҳамда замонавий қадриятлари, барча ютуғу мағлубиятлари билан севишлик,  унинг тажрибасидан сабоқ олмоқлик ва келгуси фарзандлар олдидаги ўз масъулияти-ю муқаддас вазифасини ёддан чиқармасликдир. Бу  Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллатимиз пешвоси Эмомали Раҳмоннинг ватандорлик дарси.

Шукуржон Зуҳуров,

Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси

Намояндалар мажлиси раиси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

ДЎСТДИРМИЗ

 

Битта аҳду битта паймон,

Икки мулку икки давлат.

Ҳам қариндил, ҳам қаринжон,

Икки халқу икки миллат.

Икки дона – бир мағиз, бир пўстдирмиз,

Муфассал...

ҲАМКОРЛИКНИНГ СТРАТЕГИК ХУСУСИЯТИ

 

Тожикистон ўз табиий бойликлари, мавжуд иқтисодий имконият ва экспорт-импорт потенциали орқали, Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликларни йўлга қўйиш иқтидорига эга.

Айни пайтда, бу борадаги алоқалар Қозоғистон, Қирғизистон ва Туркманистон давлатлари билан самарали олиб борилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990440

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477434
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3362
4027
21047
7426653
99078
114875
7477434

Сизнинг IPнгиз: 18.119.133.206
Бугун: 23-11-2024 16:45:00

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015