Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 27 Декабр 2018 Кӯришлар: 2028
Печат

 

s azizov 2018Йил охирлаб, янги – 2019 йил кириб келиш арафасида турар эканмиз, ўтаётган 2018 йил мундарижасига бирров назар ташлаб, унинг ўта хайрли ва баракотли ўтганига амин бўласан, киши.

Йил бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси муҳтарам Президентимиз томонидан жорий йилнинг Сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йили, дея эълон қилиниши ва халқ

ҳунармандларининг солиқдан озод этилиши ортидан мамлакатимизда жуда катта ишлар амалга оширилди.

Республика шаҳру ноҳияларида, шунингдек, хорижда яшовчи ватандошларимиз томонидан қадимий халқ ҳунармандчилигига бағишланган қатор кўргазмалар ўтказилишининг гувоҳи бўлдик. Ўзимизнинг Рўдакий ноҳияси маркази – Сомониён шаҳарчаси ва бошқа қишлоқ жамоатларида ҳам халқимиз ҳунармандчилигига бағишланган қатор тадбирлар бўлиб ўтди. Табиийки, бу тадбирлар қадимий санъат саналган ҳунармандчилигимизга бўлган эътиборимизни қайтадан қаратди.

Сайёҳлик масаласида ҳам шуни айтиш мумкинки, Президентимиз ушбу соҳага алоҳида эътибор бериб, Сайёҳликни ривожлантириш комитети ташкил этгани ва соҳани ривожлантиргани барчага манзур бўлди. Зеро, сайёҳлик бутун дунёда сердаромад соҳалардан бири саналади. Азиз ватанимиз Тожикистон эса, ўзининг саёҳатбоп масканлари, кўллари-ю томошабоп манзарали жойларга бойлиги билан азалдан машҳур.

Айниқса, зиёрат туризми мусулмон оламида алоҳида ўрин ишғол этиб, бу борада ҳам юртимизда жуда кўп зиёратгоҳлару улуғ авлиёлар оромгоҳлари мавжудлиги билан мақтанса арзигулик.

Ўтиб бораётган йил мундарижасидаги яна бир ажиб воқеага тўхталмасдан илож йўқ. Бу – 9-10 март кунлари қўшни Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Ватанимизга давлат ташрифи билан келиши ва Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси –Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийларининг 17-18 август кунларидаги Ўзбекистонга айлаган давлат ташрифини йилнинг улкан тарихий воқеалари сирасига киритиш мумкин. Иккала мамлакат президентларининг инсонпарварлик, дўстлик ва яхши қўшничилик принциплари ғояларига содиқ эканликлари тарихи қадим-қадимларга бориб тақалувчи икки халқ дўстлиги-ю муҳаббатининг ошишига ва чексиз қувончларига сабаб бўлди.

«Роғун» ГЭСи илк агрегатининг кўп сонли олийқадр меҳмонлар, дипломатик корпуслар намояндалари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокидаги йиғинда муҳтарам Президентимиз томонидан ишга туширилиши йил мундарижасидаги яна бир улкан воқеадир.

«Роғун» ГЭСининг ишга туширилиши мамлакатимиз Ҳукуматининг ўз олдига қўйган озиқ-овқат хавфсизлигини ҳимоялаш, коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш ва энергетик мустақилликка эришиш каби уч асосий стратегик мақсадга эришилганидан дарак берди. Ушбу улкан воқеа юз берган кунларида халқимиз шодлигининг чегараси бўлмай қолди. Барча давлатимиз бошлиғи ҳақида тинмай дуойи хайр қилишди.

Қўлга киритилган ва киритилаётган барча соҳалардаги ютуқлару муваффақиятларимиз муҳтарам Президентимиз шарофатидандир, албатта. Зеро, подшоҳ салоҳияти раъийят (халқ) салоҳияту ободончилиги демакдир.

Янги – 2019 йил арафасида турар эканмиз, Парвардигори азимуш-шаъндан уни-да халқимиз учун хайрли, файзли-баракотли, тинч ва осойишта айлашини сўраб дуо қиламиз. Азиз Ватанимиз бундан-да ободу зебо бўлиб, барчамизни ҳамиша Яратганнинг лутфу марҳаматига ноил бўлишликка муяссар айласин.

Саиджон АЗИЗОВ,

Рўдакий ноҳияси, Сомониён шаҳарчасидаги Эшони Авлиё бобо номли масжид имом-хатиби.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Сентябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

Хитойлик компаниялар экиш мавсумини якунлаш арафасида

 

Хатлон вилоятининг экин ерларини ижарага олган хитойлик «Жунтай Хатлон Син Силу» компанияси чигит экиш ишларини самарали давом эттирмоқда.

Мазкур компания баҳорги чигит экиш компаниясини 10 март куни бошлаган эди. Режага кўра, апрел ойининг дастлабки кунлари экин-тикин ишлари якунланади.

Муфассал...

ТОЖИКИСТОН: МАОРИФ ВА ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА МУНОСИБ БАҲО

 

ёхуд Англия "Legatum" халқаро институти рейтинги ҳошиясига битиклар

Яқинда нуфузли "Legatum" халқаро институти (Буюк Британия) ҳар йили янгиланиб борадиган дунё мамлакатларининг фаровонлик индексини эълон қилди.Унга кўра, Тожикистон 2017 йилдаги дунё мамлакатлари тараққиёти рейтингида 102-ўринни эгаллади.

Дарвоқе, "Legatum" халқаро институти давлатлар иқтисодиёт даражаси, тадбиркорлик фаолияти, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш тизими,

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2528247

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10025269
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2415
3521
21985
9980795
61239
100591
10025269

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.79
Бугун: 18-09-2026 11:41:07

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015