28 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти, мамлакат Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлис ишида дастлаб "2018 йил 1 январ ҳолати бўйича мавжуд ерлар,
уларни гуруҳларга тақсимлаш, ер турлари ва республика ердан фойдаланувчилари тўғрисидаги ҳисоботга доир" масала юзасидан Ер бошқаруви ва геодезия давлат комитети раисининг ҳисоботи тингланди.
Тожикистон Республикасининг маъмурий чегараси 2018 йилнинг 1 январ ҳолати бўйича 2017 йилнинг 1 январи ҳолатидан ўзгармай қолгани таъкидланди. Қишлоқ хўжалиги корхона-ю ташкилотлари фойдаланишида 6 миллион 960 минг 741 гектар, шундан 681 минг 413 гектар суғориладиган ер мавжуд. 2017 йили 1 минг 720 гектар ташландиқ суғориладиган ерлар қишлоқ хўжалиги оборотига киритилиб, суғориладиган экин майдонларига айлантирилди.
Мамлакат Ҳукумати аъзолари Тожикистон Республикасининг 8та қонун лойиҳаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг битта хулосаси, жумладан, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир", "Сармоя ўтказиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаларини муҳокама қилиб, кўриб чиқиш учун Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлисига тавсия қилинди.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлисида "Суғд вилояти халқ вакиллари мажлисининг Истаравшан, Конибодом шаҳарлари ва Бобожон Ғафуров ноҳиясидаги аҳоли яшаётган баъзи масканлари номини ўзгартиришга доир таклифи тўғрисида" тегишли қарор қабул қилинди.
Шунингдек, Ҳукумат мажлиси кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиши чоғида, Тожикистон Республикасининг "2018-2020 йилларгача Душанбе шаҳри ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури тўғрисида", "2018-2022 йиллар учун Тожикистон ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва миллий ўзига хосликларини мустаҳкамлаш давлат дастури тўғрисида", "2018-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида сайёҳликни ривожлантириш дастури тўғрисида" ва "Тожикистон Республикаси ўрта ва олий касбий таълим муассасаларига марказлаштирилган кириш имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисида"ги бир қатор қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилди.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг "2018-2020 йилларгача Душанбе шаҳри ижтимоий-иқтисодий тараққиёти дастури тўғрисида"ги қарори лойиҳаси асосий ҳужжат сифатида Душанбе шаҳрининг 2025 йилгача бўлган давр учун ижтимоий-иқтисодий тараққиёти истиқболли йўналиши ва келгусидаги сиёсатини белгилаб, устувор иқтисодий тараққиётга эришиш, аҳолининг асосли ижтимоий хизмат кўрсатиш ҳамда мувофиқ инфратузилмадан фойдаланиши, камбағаллик сатҳини пасайтириш, шунингдек, шаҳар аҳолиси ўрта табақаси ошишига ҳисса қўшади.
"2018-2020 йиллар учун Тожикистон Республикасида сайёҳликни ривожлантириш дастури тўғрисида"ги қарор лойиҳаси тайёрланишидан мақсад, меъёрий-ҳуқуқий асосларни такомиллаштириш, Тожикистон Республикаси сайёҳлик соҳаси тараққиётини таъминлаш йўлида фаол таҳлилу режалаштириш, мазкур соҳани сайёҳлик хизмат кўрсатиш халқаро бозорига мувофиқлаштиришдан иборатдир.
Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг "2018-2022 йиллар учун Тожикистон ёшларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва миллий ўзига хос хислатларини мустаҳкамлаш давлат дастури тўғрисида"ги қарор лойиҳасини ишлаб чиқишдан мақсад, ёшлар маънавий, жисмоний тарбияси, ватанпарварлик ва уларнинг Ватанга муҳаббат, хавфсизликни ҳимоялаш, мустақилликни мустаҳкамлаш ва Ватан ободлиги туйғуларини юксалтириш, ёш авлодни бугунги кун таҳдидларидан асрашдан иборатдир.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, мамлакат Президенти, Тожикистон Республикаси Ҳукумати Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон Ҳукумат аъзолари ва давлатнинг барча тузилмалари раҳбарларига Ҳукумат қарорлари лойиҳалари ва республика қонунлари татбиқи, шунингдек, Тожикистон Республикаси Ҳукуматининг навбатдаги мажлиси бошқа масалалари ижросига доир аниқ кўрсатмалар берди.
Чунончи, мамлакат Ҳукумати, Душанбе шаҳри раиси ва давлат ҳокимияти шаҳру ноҳиялар ижроия органлари раҳбарларига мамлакат, хусусан, республика пойтахти ҳудудида ободончилигу кўкаламзорлаштириш ишларини олиб бориш, умуммиллий байрамлар, жумладан, халқаро Наврўз байрами, 2018 йили мамлакат пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган минтақавий ва халқаро тадбирларга ҳар томонлама ва муносиб тайёргарлик кўриш, дала ишларини кенгайтириш, баҳорги экин-тикинни зарур даражада йўлга қўйиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазма-савдосини ташкил этиш, атроф-муҳит тозалигини таъминлаш йўлида умумий ҳашарларни йўлга қўйиш борасида ҳам топшириқлар берилди.
"Ховар" ТМАА.
**
Миллат пешвоси бир қатор қонунларни имзолади
22 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон бир қатор конституцион қонунлар ва Намояндалар мажлиси томонидан қабул қилиниб, Миллий мажлис томонидан маъқулланган қонунларни имзолади.
«Тожикистон Республикаси Президенти сайловлари тўғрисида» ва «Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги конституцион қонунлар, Тожикистон Республикасининг «Ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви барча турига мораторий эълон қилиш тўғрисида», «Ғалла ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари тўғрисида»ги қонунлари, Тожикистон Республикасининг «Солиқ ва Божхона кодексларига тузатишлар киритиш тўғрисида»ги қонунлар шулар жумласидандир.
«Тожикистон Республикаси Президенти сайловлари тўғрисида» ва «Тожикистон Республикаси Олий Мажлисига сайловлар тўғрисида»ги конституцион қонунлар Тожикистон Республикаси Конституцияси талаблари билан мувофиқлаштириш, Президент Сайлови, Миллий мажлис аъзолари ва Намояндалар мажлиси депутатлигига сайловлар жараёни шаффофлигини таъминлаш учун ишлаб чиқилган ва қабул қилинган.
«Ишлаб чиқариш тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувининг барча турларига мораторий жорий этиш тўғрисида»ги фармон Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон томонидан 2018 йилнинг 16 январида имзоланганди.
Ушбу фармонни амалга татбиқ этиш мақсадида, Тожикистон Республикасининг «Ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви барча турларига мораторий эълон қилиш тўғрисида»ги қонуни ишлаб чиқилиб, қабул қилинди.
Ушбу қонунга биноан, Давлат молиявий назорати ва коррупцияга қарши кураш агентлиги, Тожикистон Миллий банки, Тожикистон Республикаси Бош прокуратураси, Тожикистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати қошидаги Солиқ комитетининг режадаги текширувларидан ташқари, ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектлари фаолияти текширувининг барча турларига икки йил муддатга мораторий эълон қилинди. Мораторий даврида назорат органлари ваколатларини белгиловчи бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар таъсири тўхтатилади. Шу билан бирга, ишлаб чиқариш соҳаларида тадбиркорлик субъектлари фаолияти текшируви юқорида зикр этилган ҳолатлардан ташқари, мораторий муддати даври ва у тугагандан кейин ҳам тақиқланади.
Мазкур қонунга мувофиқ, ишлаб чиқариш соҳасига тааллуқли бўлган жисмоний шахслар ва хусусий тадбиркорлар рўйхати статистика бўйича давлат ваколатли органи томонидан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгашга тақдим этилади. Сўнгра Кенгаш жисмоний шахслар ёки хусусий тадбиркорни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият билан шуғулланувчи субъектлар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилади. Ушбу қарор асосида ваколатли орган уч кундан ошмаган муддатда бу шахсни ишлаб чиқариш соҳасида фаолият билан шуғулланувчи субъектлар рўйхатига киритишга вазифадор.
Мораторий эълон қилишдан мақсад саноат ва экспорт потенциалини мустаҳкамлаш, текширувлар сонини камайтириш, республикада шаффоф тадбиркорлик ва сармоявий иқлимни таъминлаш учун давлатнинг ишлаб чиқариш тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаши билан боғлиқ.
Шу билан бир қаторда, Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг 2017 йил 22 декабрдаги Паёмидан келиб чиқадиган кўрсатмаларни амалга татбиқ этиш мақсадида, Солиқ ва Божхона кодексларига ҳам ўзгартишлар киритилди.
Тожикистон Республикаси Солиқ кодексига киритилган ўзгартишларга биноан, қишлоқ хўжалиги соҳаси техникалари, фармацевтика саноати учун материаллар ва бошқа жиҳозлар, ташхис ва даволаш учун замонавий ускуналар, паррандачилик соҳасини таъминлаш учун технология ва ускуналар, ишлаб чиқариш корхоналарининг эҳтиёжлари ҳамда парранда ва бошқа ҳайвонларга аралаш озуқа ишлаб чиқарувчи корхоналар учун материаллар импорти, тадбиркорлар томонидан берилган рўйхатини Тожикистон Республикаси Ҳукумати тасдиқлайдиган мактаб формаларини ишлаб чиқариш учун хом ашё божхона тўловларидан тўлиқ озод этилади.
Шунингдек, Солиқ кодексига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга биноан, ишлаб чиқариш соҳасида тадбиркорлик субъектлари учун солиқ имтиёзлари назарда тутилган. Жумладан, юртимизда ишлаб чиқарилган ягона мактаб ва мактабгача таълим либослари сотуви, қишлоқ хўжалиги соҳаси техникаларининг рўйхатга биноан импорти, дори-дармон ишлаб чиқариш учун материал ва ускуналар, фармацевтика фаолияти учун энг янги технологиялар, дори-дармонлар, ташхис ва даволаш учун замонавий ускуналар, ишлаб чиқариш соҳасини таъминлаш учун технологиялар, ускуналар ва материаллар импорти, паррандачилик корхоналарининг бевосита ўз эҳтиёжлари, парранда ва бошқа ҳайвонларга аралаш озуқа ишлаб чиқарувчи корхоналар учун материаллар импорти солиқлар ва қўшимча қийматдан озод этилади.
Солиқ кодексининг 313-моддасига киритилган ўзгартишга биноан, пахта толасини якуний маҳсулотгача қайта ишлаш тўлиқ иқтидорли янги ташкил қилинган корхоналар учун ушбу моддада назарда тутилган солиқ имтиёзлари, шунингдек, пахта толасини якуний маҳсулотгача қайта ишлаш тўлиқ иқтидор бўйича фаолият юритиб келаётган корхоналарга ҳам тааллуқлидир.
Шу билан бир қаторда, парранда ва бошқа ҳайвонларга аралаш озуқа ишлаб чиқарувчи паррандачилик корхоналари олти йил муддатга даромаддан солиқ тўлаш, қўшимча қийматдан солиқ, автомобил йўлларидан фойдаланиш солиғи, кўчмас мулк учун солиқдан озод этилади.
Солиқ кодексига солиқ имтиёзлари билан бир қаторда тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоялаш ва тадбиркорликни ривожлантиришга ҳисса қўшувчи бир қатор ўзгартишлар киритилган. Жумладан, комплекс ва тематик текширувлар ўтказилган даврда камерал назорат ўтказиш, камерал назоратни қайта ўтказиш ҳамда олти ойда бир марта кенг камерал назорати ўтказиш тақиқланади. Алоҳида ҳолатларда давлат ваколатли органи биринчи раҳбарининг ёзма топшириғи бўйича камерал назоратни ўтказиш мумкин.
Ушбу кодекснинг 81-моддасига киритилган қўшимчага биноан, солиқ органининг мазкур кодекс талабларига зид равишда ишлаб чиқилган ва қабул қилинган, солиқ тўловчилар ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини чекловчи ёки бекор қилувчи ҳужжатлару қарорлар ҳуқуқий кучга эга эмас.
Тожикистон Республикасининг «Ғалла ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари тўғрисида»ги қонуни ғалла обороти ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари ҳуқуқий, ташкилий ва иқтисодий асосларини белгилаб, ғалла сифати, ғалла маҳсулотлари тайёрланиши, ғалла ва унинг қайта ишланган маҳсулотларини етказиб бериш билан шуғулланувчи хўжалик субъектлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари, ғалла ва унинг қайта ишланган маҳсулотлари импорту экспорти ҳамда ғалла етказиб бериш билан боғлиқ бошқа масалалар талабларини тартибга солади.
Имзоланган қонунлар тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва улар ҳуқуқларини ҳимоялаш, давлат, ташкилотлар ва муассасалар манфаатларини ҳимоялаш, истеъмолчилик бозорини тартибга солиш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоялаш, янги иш ўринлари яратиш ва халқнинг ҳаёт даражасини юксалтиришга йўналтирилган.
Қабул қилинган қонунларнинг тўлиқ матни яқин кунларда мамлакатнинг расмий нашрияларида чоп қилинади.
«Ховар» ТМАА.
**
Қуролли кучлар таъсис этилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилиш
23 феврал куни «Кохи Борбад» қасрида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари таъсис этилганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Мамлакат Президенти дастлаб қудратли тузилмалар барча қисму бўлинмалари шахсий ҳайъати ва мамлакат барча фуқароларини муҳим тарихий сана – Тожикистон Республикаси Қуролли кучлари таъсис этилганининг 25 йиллиги муносабати билан табриклади.
Давлат бошлиғи Қуролли кучларнинг нолдан бошланиб, қудратли мудофаа кучига айланишида босиб ўтган шарафли йўллари ҳақида сўз юритди. Йигирма беш йил илгари мамлакат Қуролли кучлари шахсий ҳайъати зиммасига давлат келажаги, миллат тақдири ва мамлакат тинчлигу барқарорлигини таъминлаш юклатилгани, бугун ҳарбий хизматчилар давлат ва Тожикистон халқи олдидаги ўзларининг тарихий вазифалари ижроси уддасидан чиққанликларини ифтихор билан айтиш мумкинлигини таъкидлади.
Мамлакат Президенти мамлакат Ҳукумати оғир иқтисодий ва молиявий муаммоларга қарамасдан, Қуролли кучлар ташкил этилганининг илк кунлариданоқ инфратузилма қайта тикланиши ва махсус қисмлар таъсис этилишига биринчи даражали эътибор бериб, соҳа мутахассисларини тайёрлаш бараварида, алоҳида бўлинмалар ташкил этиш ҳамда уларни замонавий ускуналар ва техникалар билан таъминлаш ишларини бошлаганини зикр этди.
Давлат бошлиғи Миллий армияни таъсис этишдан асосий мақсад мамлакат истиқлолияту озодлигини ҳимоялаш ва унинг ҳудудий яхлитлигини таъминлашга қодир ҳарбий қудрат яратишдан иборат эканлигига урғу берди. Ўтган йиллар мобайнида ҳарбий хизматчилар – Ватаннинг ор-номусли ва фидокор фарзандларининг жасурлик ва мардликлари шарофати билан азиз мамлакатимизда қонуний ҳокимият тикланиб, устувор тинчлигу барқарорлик учун мустаҳкам асос яратилди.
Ўз чиқиши охирида мамлакат Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат қудратли тузилмалари барча қисму бўлинмалари шахсий ҳайъатини Қуролли кучлар таъсис этилганининг йигирма беш йиллиги билан яна бир марта табриклаб, уларнинг барчасига саломатлик ва мустақил ватанимизни ҳимоялаш йўлида мустаҳкам ирода тилади.
Байрамона йиғилиш мамлакат маданият соҳаси ходимларининг ранг-баранг ва мазмунли дастури билан давом этиб, бу республиканинг содиқ офицерлари ва ҳарбийларига муносиб совға бўлди.
«Ховар» ТМАА.
Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмон халқ учун, Ватан учун жуда хайрли ишларга қўл урилмоқда. Унинг бевосита ташаббуси билан қатор фойдали қонунлар қабул қилинди. Шулардан бири тўй ва маъракаларни ихчамлаштириш, кам харажат билан ўтказиш кўзланган муҳим қонундир.
Муфассал...Азиз ватандошлар!
Барчангизга маълумки, мамлакатимизда энергетика соҳаси йилдан-йилга ривожланаётган бўлиб, мамлакат Ҳукумати миллий стратегик мақсадлардан бири – энергетик мустақилликни таъминлашга эришиш учун барча имкониятлар ва захираларни сафарбар этди.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015