Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 10 Апрел 2020 Кӯришлар: 1578
Печат

 

quziboeva 2020Наимахон Кузибоева Ж. Балхий ноҳиясидаги 10-ўрта умумтаълим муассасасини 1979 йили олтин медал билан тугатди. Шифокорлар оиласида вояга етган ва ота касбига алоҳида меҳр қўйган Наимахон Кузибоева юрагида ин қурган орзусига эришиш илинжида Тожикистон Давлат тиббиёт олийгоҳига ўқишга кирди. Жўшқин талабалик йиллари тиббиёт илмининг сирларини пухта эгаллаган Наимахон олийгоҳни 1996 йили муваффақиятли тугатди. Олийгоҳ йўлланмаси

билан Тожикистон Республикаси Миллий тиббиёт марказида интернатурани ўтаб, ўша ерда дўхтирлик фаолиятини бошлади.

Наимахон Кузибоева олий тоифали шифокор, тиббиёт фанлари номзоди ва Тожикистон тиббиёт соҳаси аълочисидир.

- Тоби қочган гўдак оғриган жойини айтолмай йиғлаб турганда, уни қўлга олиб, тўғри ташхис қўйиш ҳамда муолажа буюриш шифокордан юксак билим даражаси ва бой тажрибани тақозо этади, - дейди Хатлон вилояти Данғара ноҳияси марказий беморхонаси болалар соғлигини тиклаш бўлими мудири, тиббиёт фанлари номзоди Наимахон Кузибоева. – Тиб соҳаси ўта мураккаб бўлиб, бу соҳа мутахассиси масъулият ҳис этиши, даволаш маданиятини эгаллаши ва муолажа пайтида кузатишлар натижасида малака орттириши тажриба мактаби бўлади.

Наимахон Кузибоева иш фаолияти жараёнида аспирантурада ҳам таҳсил олди. Узоқ илмий изланишлардан кейин, 2002 йили Наимахон Кузибоева «Перинатал хасталикларга дучор бўлган гўдакларнинг томирларида вегетатив дистониянинг кечиш жараёни» мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлади.

- Билим ва тажриба орттириш жараёнида қайси хорижий мамлакатларда бўлгансиз? – деб сўраймиз Наимахон Кузибоевадан.

- Шарқнинг буюк алломаси А. Фирдавсий айтганидек:

Илмдан бир шуъла

             дилга тушган он,

Шунда билурсанким,

                     илм бепоён.

Касбига фидойилик масъулиятини ҳис этган мутахассис илм йўлаклари уни бошлаб кетганлигини ўзи ҳам сезмай қолар экан. Шифокорлик касбим тақозоси билан дунёнинг кўплаб давлатларидаги илмий семинар ва кенгашларда иштирок этдим. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси, Германия, Австрия, Хитой Халқ Республикаси, АҚШ, Италия, Франция ва Белгияда бўлганман.

- Илм йўлини танлаган мутахассис мунтазам илмий чиқишлар қилиб туриши лозим бўлса керак?

- Иш фаолиятим давомида илмий ишимни ҳам давом эттираман. 150дан ортиқ илмий мақолаларим газета ва журналларда чоп қилинган. Илмий изланишни давом эттирмоқдаман.

- Маълум бўлишича, 2016 йилдан буён пойтахтдан Данғара ноҳиясига келиб, марказий беморхонада болалар соғлигини тиклаш бўлими мудири сифатида фаолият юритаётган экансиз. Бу ердаги ютуқларингиз ҳақида икки оғиз тўхталсангиз…

- Шифокор қаерда меҳнат қилишидан қатъий назар, энг аввало, касб ва бурч масъулиятини унутмаслиги лозим. Мустақил Тожикистонимизнинг келажаги – ёшлар қўлида. Биз – шифокорлар ёш авлод соғлигига қайғуришни бурчимиз деб биламиз. Шу боис, қабулимга кирган она қўлидаги гўдакни ўз фарзандимдек меҳр билан қўлга оламан. Гўдаклар буни сезишади. Уларни обдон кўздан кечиргач, ташхис қўйиб, муолажа буюраман. Тўрт йиллик фаолиятим давомида ўн беш минг нафардан ортиқ гўдакларга ташхис қўйиб, муолажа буюрганман, десам хато қилмайман.

Ҳа, шундай инсонлар бўладики, улар қаерда бўлмасин, қайси соҳада фаолият юритмасин, энг аввало, юракларида эзгулик туйғуси ҳукмрон бўлади. Яхшилик қилиш, кимларнингдир оғирини енгиллаштириш бундай инсонларнинг фаолият шиорига айланиб қолади. Бу тоифадаги одамлар ҳамиша кимгадир ёрдамим тегса, деган фикр билан яшайдилар.

Шундай инсонлар борлиги туфайли, жамиятимизда яхшилик бор, эзгулик нур сочади, одамийлик фазилатлари камол топаверади.

- Давлатимиз сарвари Олий          Мажлисга йўллаган Паёмида таъкидлаганидек: «Жамият аҳли саломатлиги ҳар бир давлат учун зарур саналади. Шу сабабли, миллатимизни соғлом сақлашимиз ва унинг саломатлиги учун барча шароитларни яратишимиз керак», - дейди Наимахон Кузибоева. – Биз – шифокорлар Президентимизнинг Паёмини фаолият дастурига айлантиришимиз ҳаёт тақозосидир. Бу муҳим ҳужжатда белгиланган вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш – соҳибистиқлол Тожикистонимизни саодатли келажакка бошлайди.

Тиббиёт фанлари номзоди, Тожикистон тиббиёт соҳаси аълочиси, олий тоифали шифокор Наимахон Кузибоева сингари дўхтирларимиз бор экан, аҳоли соғлиги ишончли қўлларда эканлигига амин бўламиз.

 

Давронбек КАРИМОВ,

Данғара ноҳияси.

Суратда: Наимахон Кузибоева.

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

ЭМОМАЛИ РАҲМОН ХАЛҚНИ ТАРҚОҚЛИКДАН ВА МИЛЛАТНИ ЙЎҚОЛИБ КЕТИШДАН САҚЛАБ ҚОЛДИ

 

Биз тўғрисида гапирмоқчи бўлган шахс бирор таърифу таништирувга эҳтиёжи йўқ. Унинг андишалари, сўзлари анчадан буён халқнинг дилидан жой олган бўлиб, яратувчанлик ишлари тожиклар янги давлатчилиги тарихида мустақил давлат асосчиси, миллат ҳуқуқ асосларининг тузувчиси, миллий, маданий ҳамда диний қадриятларнинг қайта тикловчиси, тарихий қаҳрамонлар номини абадийлаштирувчи, миллат манфаатлари ва инсон ҳуқуқу эркинликлари ҳимоячиси сифатида маълуму машҳур бўлган.

Муфассал...

Чарх айланар мовий осмонда, оқ кабутар, оппоқ кабутар...

 

КАБУТАР

Чарх айланар мовий осмонда,

Оқ кабутар, оппоқ, кабутар.

Интиласан офтоб томонга,

Оқ кабутар, оппоқ кабутар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073650

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8064258
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
318
3030
5798
8024732
3348
108045
8064258

Сизнинг IPнгиз: 3.139.60.67
Бугун: 02-04-2025 02:26:18

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015