Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 15 Ноябр 2018 Кӯришлар: 2669
Печат

 

kurash 2018Руминия Республикасининг пойтахти Бухарест шаҳрида курашнинг юнон-рум тури бўйича жаҳон чемпионати мусобақалари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу нуфузли турнирда 82 килограмм вазн тоифасида чиқиш қиладиган Суҳроб Абдулҳаев Тожикистон шарафини ҳимоя қилмоқда.

Мутахассислар яхши натижалар кўрастишига умид билдирган Суҳроб

Абдулҳаев мундиалга тайёргарлик ўқув-машғулотларини Россия Федерациясининг Краснодар шаҳрида ўтказган.

Мундиал 18 ноябргача давом этади.

------------   Футбол   ------------

ГУРУҲ БОСҚИЧИГА ҚУРЪА ТАШЛАНДИ

Ёшлар ўртасида (U-23) 2020 йилда ўтказиладиган Осиё чемпионати турнирнинг Ғарбий минтақаси иштирокчи жамоалари учун саралаш гуруҳ босқичига қуръа ташланди.

Тожикистон ёшлар терма жамоаси "Ғ" гуруҳида Ўзбекистон, Покистон ва Ҳиндистон термаларига рақиблик қилади.

Ташланган қуръа натижаларига кўра, Мубин Эргашев шогирдлари келгуси йилнинг 22, 24, 26 март кунлари Ҳиндистон, Покистон ва Ўзбекистон вакилларига қарши майдонга тушишади.

Қитъа чемпионатида ғолиб чиққан учта жамоага 2020 йилда Японияда ўтказиладиган ёзги олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқи берилади.

 

"ИСТИҚЛОЛ" - ТОЖИК ФУТБОЛИДА ТЕНГСИЗ

Тожикистон футбол лигасининг юқори дивизион жамоалари ўртасидаги мамлакат XXVII чемпионати мусобақалари ўз ниҳоясига етди.

Уч давра давом этган беллашувлар натижасига кўра, амалдаги Тожикистон чемпиони, пойтахтнинг "Истиқлол" жамоаси ўз унвонини еттинчи бор шараф билан ҳимоя қилиб, тожик футболида тенги йўқ клуб эканлигини исботлади.

Тожикистон чемпионати турнир жадвалининг иккинчи поғонаси Хўжанд шаҳрининг "Хўжанд" клубига насиб этди. Сир соҳили футболчилари кумуш медал соҳибига айланишди.

Мамлакат биринчилигининг кучли учлигига Рўдакий ноҳиясининг "Кўктош" жамоаси нуқта қўйди.

Чемпионат совриндорларига Осиё қитъасининг клублар ўртасидаги мусобақаларида иштирок этиш йўлланмаси берилади.

 

=======   Жаҳонда   =======

------------   Шаҳмат   ------------

"ЖАҲОН ТОЖИ": КУРАШ АВЖ НУҚТАСИДА

Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида шаҳмат бўйича "Жаҳон тожи" учун кураш ўзининг авж нуқтасига чиқди.

"Жаҳон тожи" учун амалдаги жаҳон чемпиони, норвегиялик Магнус Карлсен ва даъвогарлар турнири ғолиби, америкалик Фабиана Каруаналар қизғин баҳс олиб боришмоқда.

Ғолиб ўн икки партия натижасига кўра аниқланади. Кучлар тенг келган тақдирда эса, қўшимча тўрт партия рапид (тезкор шаҳмат)да кучлар синалади. Натижада, ким омадли бўлса, "Жаҳон тожи"ни ўзиники қилиб олади.

Ўтган мавсум мусобақаларида норвегиялик "дона сурувчи" Россия Федерацияси намояндаси Сергей Карякинни доғда қолдирган эди.

 

------------   Оғир атлетика   ------------

САЙЁРА ТОШ КЎТАРУВЧИЛАРИ СИНОВИ

Туркманистон Республикаси бош шаҳри Ашхободда оғир атлетика бўйича жаҳон биринчилиги мусобақалари бўлиб ўтди.

Турнирнинг сўнгги кунида ўта оғир вазн - 109 килограммдан юқори залворга эга бўлган спортчилар синовдан ўтказилди.

Икки йўналиш - даст ва силтаб кўтаришда 474 килограмм оғирликдаги тошни ўзига бўйсундирган грузиялик Лаша Тапахадзе жаҳон чемпиони унвонига муносиб топилди.

Иккинчи ўринни арманистонлик Гор Миносян (450 килограмм) эгаллади.

Учинчи жойни ишғол этган ўзбекистонлик Рустам Жангабаев 447 килограммлик натижа кўрсатди.

 

-------------   Хоккей   -------------

"КАРЯЛ КУБОГИ" РОССИЯ ТЕРМАСИДА

Россия терма жамоаси шайбали хоккей бўйича Евротурнир туркумига кирувчи "Карял кубоги"ни муддатидан илгари қўлга киритди.

Швеция терма жамоасини 4:1 ҳисобида "таслим" қилган рус хоккейчилари икки учрашувда 6 очко жамғаришди ва мусобақа жадвали пешқадамига айланишди.

Чехия ва Финляндия терма жамоалари ўртасидаги кураш 0:3 ҳисобида финлар фойдасига ҳал бўлгач, рақиб жамоаларда кубокка эгалик қилиш имконияти қолмади.

Россияликлар илгари 2006-2009, 2011, 2016 йилларда ҳам мазкур мусобақада ғолиб чиқишган.

 

"Халқ овози"нинг спорт шарҳловчиси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
      1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31  

МАҚОЛАЛАР

ТОЖИГУ ЎЗБЕК ХАЛҚЛАРИНИНГ ДЎСТЛИГУ БИРОДАРЛИКЛАРИ АБАДИЙ БЎЛСИН!

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тожикистонга давлат ташрифи шарафига уюштирилган «Дўстлик оқшоми»да сўзлаган нутқи

2018 йил 9 март, Душанбе шаҳри.

Жаноби олийлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Мирзиёев Шавкат Миромонович!

Ҳурматли Тожикистон ва Ўзбекистон дўсту биродар мамлакатларининг зиёлилари, маданият ва санъат намояндалари!

Муфассал...

Шонли етти йил самараси

 

Ёхуд "Тожикистон ва жаҳон" кўрсатувига оид мулоҳазалар

Азиз Ватанимиз мустақилликка эришгандан сўнг, барча соҳаларда юз бергани каби оммавий ахборот воситалари жабҳасида ҳам улкан ўзгаришлар юз берди. Истиқлолиятнинг илк йиллариданоқ мамлакатимизда Ҳукумат нашрияларидан ташқари хусусий газета-журналлар нашр этила бошланди. Шунингдек, мамлакат ахборот муҳитида бир қатор радиотўлқинлар мавж ура бошлади. Юз бераётган ўзгаришлар бошида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2583007

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

10222610
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1500
5356
12398
10179764
119703
138877
10222610

Сизнинг IPнгиз: 216.73.217.131
Бугун: 28-10-2026 07:36:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015