Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 20 Июл 2017 Кӯришлар: 2143
Печат

 

2018-2028  йиллар - «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги     

tashabbus 2017Яқинда биз – тожикистонликлар Миллий бирлик байрамининг 20 йиллигини кенг нишонладик. Бу тинч ҳаётга осонликча эришилмади. Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон раҳбарлигида тинчликни барқарор этиш, мамлакат иқтисодий ва ижтимоий ҳаётини йўлга қўйиш, ўн минглаб қочоқларни Ватанга қайтариш учун озмунча вақт, куч-ғайрат сарфланмади. Сарваримиз ва халқимиз сабр ва бардошли

бўлди...

Бугунги кунда энди турмушимизнинг бошқа муҳим томонларига ҳам аҳамият берадиган бўлдик. Юртимиз аграр-саноат республикасидан секин-асталик билан саноат-аграр мамлакатига айланмоқда. Саноат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириш йилдан-йилга кўпаймоқда. Мамлакатимиз сарвари халқаро миқёсда БМТ қўллаб-қувватлаб турган ташаббуслар билан майдонга чиқмоқда. Бундай ташаббуслардан бири сув захираларидан тежаб-тергаб фойдаланишдир.

Сув масаласи ҳамма вақт ҳам Жаббор Расулов ноҳияси қишлоқ хўжалиги ишларида баъзи бир муаммоларни келтириб чиқарган. Чунки суғориладиган қарийб 13 минг гектар экин майдонларининг 90 фоизи сув насослари орқали суғорилади.

-Бу ишларни Жаббор Расулов ноҳияси Ер ҳолатини яхшилаш ва сув билан таъминлаш давлат идораси амалга оширади, - дейди ноҳия раиси ўринбосари Тўйчибой Отамуродзода. - Бугунги кунда бу идора ихтиёрида 9та сув тортиш нуқтаси, 27та артезиан қудуғи (скважина), 78 километр хўжаликлараро каналлар ва бошқа иншоотлар бор. Сув тортиш жойларида 38та агрегат ишлатилади. Экин майдонларининг қарийб 4 минг 400 гектари Хўжабақирғон канали орқали суғорилади. Идора жами 24 ташкилот, шу жумладан, 15та сувдан фойдаланувчилар ассоциацияси билан шартномалар асосида иш олиб боради.

Шундай бўлса-да, ҳамма экин майдонларини мукаммал суғориш учун сув танқислиги сезиларди. Суғд вилояти раиси Абдураҳмон Қодирийнинг қишлоқ хўжалик соҳаси ходимларига берган топшириқлари асосида ноҳияда бу соҳада бир мунча ишлар бажарилди. Хусусан, ноҳия раиси Комил Салимзода ташаббуси билан 12-13 йилдан бери ойига 2-3 кун ишлайдиган “Ақ-қала” каналига сув тортиш станцияси бугунги кунда 21 кун ишлайдиган бўлди. Айни пайтда бир сутка давомида қўшимча 3 куб метр сув етказиб берилмоқда. Бундан “Ярми пурфайз”, “Ленинград”, “Зафари Тожикистон”, “Ҳакимхўжа Олимов” номли деҳқон хўжаликлари баҳраманд бўлмоқда. Бундан ташқари, Ўзбекқишлоқ, Гулафшон, Меҳргон ва Самиев қишлоқлари аҳолиси ҳам ўз томорқаларини шу сувдан суғорадиган бўлишди.

- Ғўлакандоз қишлоқ жамоатига қарашли Самиев қишлоғидаги деҳқон хўжаликлари ва қишлоқ аҳолиси бир неча йилдан бери экин майдонлари ва ўз томорқаларини суғоришда сув танқислигидан қийналишарди, - дейди Ғўлакандоз қишлоқ жамоати раиси Бахтиёр Файзуллозода. - Мана, ноҳия раиси ташаббуси ҳамда ноҳия Ер ҳолатини яхшилаш ва сув билан таъминлаш давлат идораси бошлиғи Нурали Шеров, Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти Лайлак ноҳияси ҳокими Баймурад Бекмурадов, шу ноҳия сув хўжалиги идораси бошлиғи Олтинбек Шербековнинг саъй-ҳаракатлари туфайли муаммо бу йил ўз ечимини топди. Аҳолининг мушкули осон бўлди.

Сомониён қишлоқ жамоати ҳудудидаги “Ленинград” деҳқон хўжалиги раиси Рўзибой Рўзиев ҳам биз билан суҳбатда юқоридаги гапларни тасдиқлади.

- Хўжалигимиз  1240  гектар ерда деҳқончилик қилади. Пахта  ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирамиз. Хўжабақирғон каналидан ноҳиянинг сувга навбати келганда (ноҳия масъуллари вилоят Ер ҳолатини яхшилаш ва сув билан таъминлаш идораси ҳамда Бобожон Ғафуров ноҳияси билан келишилган ҳолда ҳар уч кунда навбат билан сув олади – М.К.) бугунги кунда ўртача 210 метр куб сув олаяпмиз. Бу қўшимча 150-600 гектар экин майдонларини  суғориш учун етади.

Ечимини топган сув масаласи бугун экин майдонларининг ҳолатини анча яхшилашга имконият беряпти. Келгусида экинлар ҳосилдорлигини оширишга ҳам ижобий таъсир ўтказади, албатта. Демак, ҳамма гап ҳаракатда экан. Деҳқонларимиз энди енгил нафас оладиган бўлишди.

Ҳа, яхши ташаббуснинг амалга ошиши натижасида  деҳқон хўжаликлари ва қишлоқлар аҳолиси сувдан баҳраманд бўляптилар.

 

Марҳаматой КАРИМОВА,

Жаббор Расулов ноҳияси.

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Матбуот анжуманлари

Шермуҳаммад Шоҳиён:- Суннат ва никоҳ тўйларида улоқ ва кураш мусобақалари уюштириш тақиқланган

- Шарқона анъаналаримизга кўра, илгари суннат ва никоҳ тўйларида ўзларига тўқ юртдошларимиз улоқ ва кураш мусобақалари уюштиришарди, - деди Тожикистон Республикаси Олий суди раиси Шермуҳаммад Шоҳиён ўтган йил якунига бағишланган матбуот анжуманида. – «Тожикистон Республикасида

Муфассал...

ТИНЧЛИК БАЙРОҒИНИ БАЛАНД КЎТАРИБ…

 

Ўтган аср охирлари суронли йиллар эди. 1985 йили собиқ Иттифоққа М.С.Горбачёвнинг раҳбар этиб тайинланиши иттифоқдош республикалар бўйлаб ошкоралик, демократик элементларнинг ёйилишига олиб келди. Тожикистон ҳам бундан мустасно эмасди, албатта. Ўша пайтдаги ҳар бир сессия, қабул қилинаётган қарорлару кўриб чиқилаётган масалалар узоқ тортишувлар, баҳсу мунозаралардан кейингина, қабул қилинар эди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2332122

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9229830
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
2845
12054
37525
9169854
2845
109364
9229830

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.223
Бугун: 01-03-2026 16:16:13

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015