Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 20 Август 2015 Кӯришлар: 2417
Печат

 

daraxt ostiБолаларнинг севимли адиби, «Устоз бўлган шогирд», «Жоним фидо музқаймоқ», «Кўча муаллими», «Театр кўз ёш тўккан пайтда», «Муаттар» ва шу каби ўнлаб ўқимишли қиссалар муаллифи Насим Ражаб шу кунларда ўзларининг қутлуғ саксон ёшларини нишонламоқдалар.

Биз тожикистонлик барча ўзбек китобхонлари номидан устоз-адибимизни бу муборак сана билан чин дилдан табриклаб, қуйида у кишининг қаламига мансуб бир ҳикояни газетхонлар диққатига ҳавола этмоқдамиз.

Тонг саҳарда дарвозанинг тақ-тақидан Фотима хола бир сакраб тушди. Эшик орқасида ўғлининг синфдоши – Рауфни кўриб, шошганича сўради:

– Ҳа, Рауфжон, омон-эсонмисан? Онанг яхшими? Уйларинг тинчми?

– Жамол қани? Уйқудан турдими? – Рауф ўртоғи онасининг саволига жавоб бериш ўрнига уйга кирди. Фотима хола унинг бу ҳаракатларидан таажжубга тушди. Рауф айвончада бадантарбия билан шуғулланаётган Жамолни кўрди.

–Сен ҳув анави, одамни кўряпсанми? –Рауф қўлида бел билан тепачадан канал томон тушиб бораётган ўрта яшар, ориққина, баланд бўйли кишини Жамолга кўрсатди.

–Қайси одамни? – сўради Жамол тепачадан кўз узмай. Бу пайт у киши назардан ғойиб бўлганди.

–Хўш, нима қилди? Нима бўлди?...

–Наҳотки, кўрмаган бўлсанг? – деди Рауф. –Ахир, айвонда машқ қилаётган эдинг-ку?

–Тезроқ гапирсанг-чи? – дилтанг бўлди Жамол, - хўш, айвонда бадантарбия қилсам, нима бўпти? Ахир, машқ қилиш тўрт томонни назорат қилиш эмас-ку?

Рауф келганидан пушаймон бўлди. У Жамолнинг ҳақиқатан ҳам ўша кишини кўрмаганига ишонч ҳосил қилди. Дарахт остидаги сирни фақат ўзи кашф этса яхши бўларди.

Эрталаб тепачага чиқиб, бадантарбия билан машғул бўлгач, бел билан улкан чинор остини ковлаб ниманидир яширган озғин, баланд бўйли кишини кўрди. Рауф у кишининг ҳаракатларидан кўз узмас, зимдан калласида минг бир хаёл ғужғон ўйнарди: бу одам ўғри бўлса керак ва шубҳасиз, ўғирлаган нарсасини ана шу ерга кўмди. Шу лаҳзаларда жўраси Жамолни эслади. У ҳам ҳар куни айвончада машқ қилади ва албатта, бу шубҳали кишини кўрган. Ҳозир эса, эҳтимол, ўша кўмилган нарсани қандай қилиб олиш фикридадир. Агар Жамол Рауфдан олдинроқ дарахт остидаги сирни кашф қилса, у икки қўлини бурнига тиқиб қолаверади. Ана шу ўй-хаёллар билан Рауф шошганича ўртоғининг уйига келди.

–Нега қотиб қолдинг? – Рауфни хаёллар оламидан олиб чиқди Жамол.

Рауфни сирни очишдан бошқа иложи қолмаганди.

–Биласанми, - деди у ниҳоят. –Тезроқ кийиниб чиқ, ҳаммасини йўлда айтиб бераман.

Бир неча дақиқадан кейин икки ўртоқ темир йўлнинг ўнг томонида жойлашган тепача томон йўл олишди.

–Мен эрталаб айвончадан ана шу томонга шошиб келаётган бир кишини кўрдим, - воқеани ҳикоя қилишга киришди Рауф. –У нимадандир хавотирланар, орқасига тез-тез қараб-қараб қўярди. Кейин дарахт тагини ковлаб, қўлидаги нарсани у ерга кўмди.

–Қайси дарахт остига?

–Ҳеч кимга айтмайсанми?

–Кимга ҳам айтардим?

Рауф ўзининг ножўя гапидан бир пас жим қолдию, кейин тахминини айтди:

–Фикримча, у одам ўғри эди, бўлмаса, қўлидаги нарсани кўммасди.

–Агар тиллони кўмган бўлса-чи? – деди Жамол бир олам хурсандлик билан, - роса кайф қилардик-да.

–Тўғри айтасан, - Рауфнинг катта кўзлари янада катталашди. –Агар ҳақиқатан ҳам тилло кўмган бўлса, мен биттасини оламан.

–Мумкин эмас, - деди Жамол маъноли оҳангда, - бу давлатнинг тиллоси.

–Йўқ, биттасини оламан, - фикридан қайтмади Рауф, - ахир, тиллони мен топдим-ку.

–Сенга тилло нимага керак? – сўради Жамол.

–Ҳар куни онам касалланган тишларини тилло қилдираман, деб дадам билан жанжал кўтаргани кўтарган. Отамнинг эса, бунинг учун пули йўқ.

–Бундай бўлса, мен ҳам битта оламан, - деди Жамол.

–Дадамнинг тишлари ҳам азоб беради.

–Шошма, тилло ўзи қанақа бўлади? – сўради Рауф.

–Умримда кўрганим йўқ.

–Ёлғон гапирма, - деди Жамол, - мен онангнинг қўлида тилло узукни кўрганман. Сен ҳам уни ҳар куни кўрасан.

–Мен ҳақиқий тилло қанақа бўлса экан, деяпман, калла!

–Ҳақиқий тилло... Жамол бир неча дақиқа нима деб жавоб беришни билмай қолди. –Ҳақиқий тиллодай бўлади-да, - оқибат “тушунтирди” у ва хурсанд бўлиб деди: –Яхшиси, топган нарсамизга қўл теккизмаймиз. Мелисага топширганимизда ўзидан сўраб биттадан оламиз, нима дединг?

–Балли, - ўртоғининг гапини маъқуллади Рауф, - шунинг учун ҳам бу сирни ҳеч кимга эмас, сенга айтдим. Агар мен ҳушёрлик қилиб, у кишини пойламаганимда сен қаердан бунчалар хурсанд бўлардинг?

–Ҳали ҳам сен мени тўғри тушунмадинг? – деди Жамол. –Менинг хурсандигим бошқа жойдан. Тиллони топиб, топширганимиздан кейин мактабимизга мелисалар бошлиғининг ўзи келади. Катта йиғилишда қўлларимизни сиқиб “раҳмат” дейди. Эҳтимол, ҳар икковимизга биттадан соат ҳам берар... Бизни, албатта, кинога ҳам олишади. Ана кейин кўрибсанки, мактабимиз ҳам бутун оламга машҳур бўлади.

–Мактабни ким машҳур қилди? – тантана билан сўради Рауф.

–Ким бўларди? – Жамол билан Рауф! – ўша оҳангда жавоб берди Жамол. Жамолнинг биринчи бўлиб ўз номини тилга олгани Рауфга ёқмади.

–Тўғрироғи мактабни Рауф билан Жамол машҳур қилишди, - жўрасини тўғрилади у.

–Фарқи нима? – деди Жамол. –Хазинани мену сен топдик.

–Хазинани сен эмас, мен топдим! -  қичқирди Рауф. –Агар мен айтмаганимда сен қаердан билардинг?

–Билардим, - паст келмади Жамол, - у эркакни мен ҳам айвондан кўрган эдим.

–Номаъқул қилибсан? – ғазабланди Рауф, – “шубҳали кишини кўрдингми?” десам “йўқ” демадингми?

–Мен қасддан “кўрмадим” дедим. Сенинг мақсадингни билмоқчи эдим.

–Бўлмаса, мен мақсадимни айтмайман, - деди Рауф.

–Қани, кўрган бўлсанг, топчи, тилло қайси дарахт остида?

Жамол атрофга кўз югуртди: юзлаб дарахтлар... –Қайси дарахт остида бўлса экан у бебаҳо ганж.

–Сен, Рауф, ҳазилни ҳам билмайсан, - бироз юмшади Жамол. –Тезроқ бўл, кетдик, яна бошқа бирор киши биздан олдинроқ тиллони ковлаб олмасин.

Жўралар бир неча қадам юриб, тепага чиқишди. Рауф ёши ўтган, майкачан бир киши машқ қилаётган катта чинор остини кўрсатди.

–Кўрган одаминг шуми? –Рауфнинг қулоғига пичирлади Жамол.

–Йўқ, - хавотир-ла деди Рауф машқ қилаётган кишидан кўзини олмай, - ахир бу бўчкадай семиз-ку? Ишқилиб бу одам ҳам сирни билиб қолмаган бўлса деб қўрқаман.

–Тўғри айтасан, - дўстининг гапини тасдиқлади Жамол. Машқни баҳона қилиб, балки дарахт остини ковлаш фикридадир. Афту андоми ҳам шубҳали.

–Нима қилиш керак? – Наҳотки биз топган нарсага бу одам эгалик қилса?

–Нега эгалик қиларкан? – норози бўлди Жамол. Пойлаб турамиз. Дарахт тагини ковламоқчи бўлдими, дарров чопиб борамиз-у ковламанг, ҳозир бу ерга мелиса келади, биз аллақачон хабар бердик, деймиз. Ана кейин кўрасан, думини хода қилишини.

Дўстлар ана шундай баҳсу мунозара билан банд бўлиб туришганда “бўчка” машқни охирига етказиб канал томон юрди. Жўралар енгил нафас олишди. Лекин улар ҳали ҳам чинор тагини ковлай олишмасди. Зеро, йўловчилар сони тобора ортиб борарди. Бу аҳволдан Рауф билан Жамолнинг тоқати тоқ бўлди. Улар ҳар гал дарахт остини ковламоқчи бўлишардию, аммо топилмаларига яна бошқа бирон кишининг шерик бўлиб қолишидан хавфсирашарди.

Кутилмаганда Рауф канал томондан бу тарафга келаётган ўша ориқ, баланд бўйли кишини кўриб қолди.

Унинг қўлида ҳам бел бор эди. Рауфнинг юраги тез-тез ура бошлади.

–Ана келяпти, - деди у Жамолга пичирлаб, - тиллони кўмган одам шу.

–Кел, яширинамиз, қани нима қилар экан, - маслаҳат берди Жамол.

Икковлари катта дарахт орқасига яширинишди. Баланд бўйли киши оҳиста-оҳиста келиб ниҳоллардан бирининг тагини ковлай бошлади.

–Тиллони кўмган жойини унутиб қўйибди, - астагина деди Рауф. –Мен бир неча дақиқа олдин унинг катта дарахт остини ковлаганини кўргандим.

–Ҳақиқатан кайф қиламиз, - янада хурсанд бўларди Жамол. –Менимча, энди у тиллоларини ҳеч қачон тополмайди.

Қара, кичкина дарахт остини ковлаяпти. Кел, бориб нимани излаётганини сўраймиз, - деди Рауф.

–Нима бўлганда ҳам биз у одамни яхшироқ таниб олишимиз керак, - деди Рауф. –Тиллодан ташқари, агар ўғрини ҳам топсак, ана унда ҳақиқатан ҳам ҳамма бизга қойил қолади.

Шу гаплардан кейин Рауф билан Жамол ҳали ҳам дарахт тагини ковлаётган киши олдига келишди.

–Амаки, нега сиз дарахтнинг остини ковлаяпсиз? – сўради Рауф.

Баланд бўйли киши бир зум ишини тўхтатиб табассум-ла деди:

–Нима бўларди, тилло излаяпман...

Дўстларнинг ҳаяжонлари ошиб, бир-бирларига маъноли боқишди.

–Яширган жойингизни унутиб қўйдингизми? – сўради бу гал Жамол.

–Йўқ, -  деди ҳалиги киши, - қайси дарахт остини ковласам, у ердан тилло топаман.

–Сиз, аллақачон тиллоларни топдингизми? – хавотир-ла сўради Рауф.

–Бўлмаса-чи? – деди эркак, - мен ҳар куни дарахтлар остини ковлайман ва ҳар куни тилло топаман.

–Ҳазиллашманг, амаки, - деди Жамол. –Қани, бугун топган тиллонгизни кўрсатинг-чи?

–Оббо содда болалар-ей, эҳ синчков болалар-ей, - яна табассум қилди эркак. –Бир неча вақт олдин сизлар кўриб турган ана шу ориқ, чаққон амаки айиқдай семиз бўлиб, ўрнидан қимирлай олмасди. Аҳволим кундан-кунга ёмонлашиб борарди. Духтурлар менга кўпроқ жисмоний меҳнат билан машғул бўлишни маслаҳат беришди. Аммо квартирада жисмоний меҳнатни қаердан топасиз? Шунинг учун ҳар саҳар бу ерга келиб қарийб бир соат дарахтлар тагини юмшатаман. Бора-бора саломатлигим тикланди. Ҳақиқатан ҳам мен дарахтлар остидан тилло, яъни саломатлигимни топдим. Дунёда саломатликдан қимматроқ нарса борми?

Жўраларнинг тарвузи қўлтиғидан тушди. Улар бу кишининг саволига нима деб жавоб беришни билишмасди. Аммо ҳали ҳам эркакдан шубҳали кўзларини узишмасди. У яна икки-уч дарахт тагини юмшатди-ю уйи томон йўл олди.

–Энди нима қиламиз? – сўради Жамол.

–Бу одамнинг гапларига ишонгим келмайди, - деди Рауф. –Кел, яхшиси чинор остини ковлаймиз.

–Мактаб вақти бўлди, дарсдан кеч қолмайлик.

–Биласанми, нима? – деди Рауф. –Эртага эрталаб барвақт биронта белни олиб келиб, катта чинор ва бошқа бир неча дарахт тагини ковлаймиз, нима дединг?

–Майли, - рози бўлди Жамол. –Мумкин бу киши одамлар шубҳаланмаслиги учун бир неча дарахт остини ковлагандир.

Эртаси куни жўралар уйқудан барвақт туриб, тепачага келишди ва аввал катта чинор, кейин яна бир неча дарахтлар остини ковлашди. Аммо мурод ҳосил бўлмади. Улар умидсизланиб бошқа дарахтлар тагини ҳам ковлаб кўришарди.

–Балли болалар, балли! – кечаги одамнинг овози Рауф билан Жамолни чўчитиб юборди. –Мен кексайганда қилган ишни сизлар бугун қилаётганларингдан хурсандман, шунинг учун сизлар ҳеч қачон мендай касал бўлмайсизлар, фарзандларим.

Жўралар сирни бой бермай, яна икки-уч ниҳол остини юмшатишдию, номаълумгина кўздан ғойиб бўлишди.

 

Тожикчадан Омонбой Жуманов таржимаси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

СУВ ЖАНЖАЛИ

 

Улар замин бошига етиб келганларида, устознинг димоғи куйди. Эккан буғдой, пиёзу сабзилари ҳали тупроқдан бош кўтармай, пажмурда бўлган эди.

Хол Машраб, Рўдакий ноҳияси раиси, бир куни устозни кўриб деди:

-Вазият оғир. Биламан, серфарзандсан. Уларни едириш, кийдириш осон иш эмас. Кел. Сенга озгина ер ажратиб бераман. Яхшигина деҳқон ҳам топаман. Нафсга эрк бермаслик туғма одати бўлган устоз дедилар:

Муфассал...

Шонли санага – яна тўртта иншоот

 

Ашт ноҳиясида Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан ободончилик ишлари авж олар экан, яна тўртта иншоот фойдаланишга топширилди. Ана шу иншоотлардан бирида транспортларга хизмат кўрсатиш, машиналарни ювиш, ёнилғи сотиш йўлга қўйилади. Шунингдек, бу янги иншоотда машиналарнинг эҳтиёт қисмлари магазини ҳам мавжуд. Ифтихор қишлоғи аҳолиси яратилган бу қулайликдан маҳаллий тадбиркор Ҳабибулло

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990942

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7478321
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
4249
4027
21934
7426653
99965
114875
7478321

Сизнинг IPнгиз: 3.15.12.95
Бугун: 23-11-2024 17:34:14

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015