Суғд вилояти пахтакорлари янги йилни ёруғ юз билан кутиб олишмоқда. Улар 2018 йил учун белгиланган пахта етиштириш режасини 112 фоиздан орттириб ижро этишди. Гарчи жорий йилда айни ғўза ҳосил тугиши пайтида ҳаво қаттиқ исиб кетиши, сув етишмовчилигига қарамасдан, агротехника қоидаларини моҳирона ишга солган вилоят пахтакорлари мўл ҳосил етиштиришга ва уни нобуд қилмасдан йиғиб-териб олишга муваффақ бўлишди.
Хўжанд шаҳрида пахта мавсуми якунланиши муносабати билан йиғилиш бўлиб ўтар экан, вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода юксак пахта хирмонига ҳисса қўшган деҳқонлар, мутахассислар, хўжаликлар раҳбарлари, пахта қабул қилувчилар – барчани муваффақият билан табриклади.
Пахта ҳосилини йиғиштириб олиш мавсумида вилоятда эълон қилинган мусобақа ғолиблари мунтазам рағбатлантириб борилди. Якуний йиғилишда эса, илғорларга еттита енгил машина совға қилинди. Бу машиналар Конибодом, Ашт, Зафаробод, Бобожон Ғафуров, Жаббор Расулов, Спитамен ва Мастчоҳ ноҳиялари пахтакорларига топширилди.
Паёмдаги йўл-йўриқлар асосидаги ютуқлар
2018 йил якунланишига саноқли кунлар қолар экан, вилоят маорифчилари ўз фаолиятларидаги бошқа соҳалар каби янги мактаблар, синфхоналар қуриш, фан кабинетларини ишга тушириш каби жиҳатларга ҳам назар ташлашмоқда.
- Биз Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг навбатдаги Паёмида маориф соҳасини ривожлантириш бўйича кўрсатган йўл-йўриқларига жавобан таълим-тарбияни янада яхшилаш йўлида 48та янги иншоотни фойдаланишга топширишга муваффақ бўлдик, - дейди вилоят маориф бошқармаси бошлиғи Осим Каримзода. – Бошқача айтганда, 7 минг 300 нафар ўқувчи учун янги ўқув жойлари яратилди.
Жорий йилда 90тадан ортиқ фан кабинети ташкил этилди. «2018-2020-йилларда умумтаълим муассасаларини фан кабинетлари ва таълим жиҳозлари мавжуд лабораториялар билан таъминлаш давлат дастури» бўйича ишлар, айниқса, Бобожон Ғафуров, Спитамен, Айний ноҳияларида, Хўжанд, Исфара, Бўстон, Гулистон, Панжакент шаҳарларида яхши йўлга қўйилди.
Жорий йилда вилоятда таҳсил олаётган ўқувчилардан 214 нафари халқаро олимпиадаларда фахрли ўринларни эгаллашди. Республика миқёсидаги фан олимпиадаларида эса, 139 нафар суғдлик ўқувчи фахрий ўринларга муносиб кўрилди.
Осим Каримзоданинг айтишича, вилоят маорифчилари мустақил Тожикистонни янада тараққий эттириб, ҳар жиҳатдан гуллаб-яшнатишга қодир келажак бунёдкорлари – ёш авлод таълим-тарбияси йўлида кириб келаётган янги – 2019 йилда янада кўпроқ куч-қувват билан ишлашади.
Илмга фидо қирқ йил
Хўжанд шаҳридаги муҳташам «Суғдиён» қасрида таниқли олима, филология фанлари доктори, профессор Матлуба Мирзоюнус илмий фаолиятининг 40 йиллиги муносабати билан илмий-адабий кеча ўтказилди.
Кечада академик Бобожон Ғафуров номли дорилфунун профессори Матлуба Мирзоюнуснинг мустақил Тожикистонда илм-фаннинг ривожланишига қўшган улкан ҳиссаси қайд этилди. Вилоят раиси аппаратининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқа бўлими мудири Тожибой Султонзода Матлуба Мирзоюнусга вилоят раҳбарининг қутловини етказди. Тожикистон Ёзувчилар иттифоқи Суғд вилояти бўлими раиси Аҳмаджон Раҳматзод, академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунуни ректори Жамшед Жўразода, таниқли адиб Равшан Махсумзод ва сўзга чиққан бошқа кишилар олиманинг тожик мумтоз ва замонавий адабиётини ўрганишдаги, адабий танқидчилик ва адабий алоқалар, матншунослик, публицистика ҳамда таржима борасидаги мислсиз хизматларини қайд этишди.
Матлуба Мирзоюнус илмий фаолияти давомида 300тадан ортиқ илмий, публицистик рисолалар ва мақолалар муаллифига айланган. Олимага Тожикистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган. У Камол Хўжандий номли адабий мукофот, Россия Федерациясининг Пушкин номли олтин мукофоти ва бошқа халқаро мукофотларга сазовор бўлган. Олиманинг 20 нафардан ортиқ шогирди фан номзоди ва докторлиги бўйича илмий ишларни муваффақиятли ҳимоя қилишган. Ана шу шогирдлар номидан Сурайё Ҳакимова ва Субҳон Аъзамзод устозларига миннатдорчилик билдиришди.
Олиманинг синглиси - Тожикистон Халқ шоираси Фарзона ва таниқли шоир Озарахш Матлуба Мирзоюнуснинг илмий-адабий иқтидори билан бирга унинг юксак инсоний хислатлари ҳақида гапиришди.
Ардоқли шоирлар – талабалар меҳмони
Академик Бобожон Ғафуров номли Хўжанд Давлат дорилфунунининг яқинда қайта ташкил этилган ўзбек филологияси факултетида икки нафар таниқли ўзбек шоирининг ижодига бағишланган адабий кеча ўтказилди.
Факултет декани Тоҳир Турдибоев адабий кечага ташриф буюрган азиз меҳмонлар – Султонмурод Ҳожибоев ва Шариф Нуриддин билан факултет аҳли ҳақли равишда фахрланишини айтди. Мазкур ойда ўзларининг 75 йилликларини қаршилаган ҳар икки ижодкор ҳам мазкур факултетда таълим олишган.
Филология фанлари номзоди Бахтиёр Файзуллоев шоирлар ижоди ҳақида маъруза қилди. Султонмурод Ҳожибоев фақат Тожикистонда эмас, балки қўшни мамлакатларда ҳам болалар шоири сифатида танилган. Вақтида қардош Ўзбекистонда «Қувноқ алифбе» ёпиқ танлови эълон қилинганда, унинг шеърлари энг яхши, деб топилган. Султонмурод Ҳожибоев қаламига мансуб «Қувноқ алифбе» китоби 75 минг нусхада нашр этилган. Шариф Нуриддиннинг биринчи китоби – «Армон» шеърлар тўплами ҳам Тошкентда чоп этилган.
Ўз мухбир.
Охирги вақтларда христиан дин вакилларининг тобора жипслашиб бораётганлик ҳолати мушоҳада этилмоқда. Бу ҳолат бир қараганда ёмон нарса эмас. Ҳақиқатдан ҳам ҳар бир куч, халқу миллат ва ҳар жараён бундай ҳуқуққа эга. Аммо бу нарса ерларига араб муҳожир қочоқлари кириб келаётган, христиан араблар ва бошқа араб гуруҳлари мавжуд бўлган, ўз халқини мусулмонлардан қўрқитишни истаётган бир пайтда амалга оширилаётгани кузатилмоқда.
Муфассал...
Суғд вилоятида Тожикистон республикаси мустақиллигининг 27-йиллиги ва Тожикистон Қаҳрамони, машҳур адиб Садриддин Айний таваллудининг 140 йиллиги муносабати билан энг яхши китобхонлар танлови ўтказиладиган бўлди. Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода қарори билан ўтказиладиган мазкур танлов "2018 йилдаги энг яхши бадиий китоблар ўқувчиси", деб аталади.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015