Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СИЁСАТ

Муаллиф: Super user Категория: СИЁСАТ
Чоп этилган 03 Феврал 2020 Кӯришлар: 1818
Печат

 

ixv 2020Аввал хабар берилганидек, Тожикистон ҳуқуқ муҳофазаси органлари томонидан мамлакат ҳудудида «Ихвон-ул-муслимин» ё «Мусулмон биродарлар» террорчи-экстремист ташкилотининг (Тожикистонда фаолияти тақиқланган) 113 нафар аъзоси қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноий иш очилди.

Тожикистон Республикаси Бош прокурори Юсуф Раҳмон 28 январ куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида журналистларга маълум қилишича, «Ихвон-ул-

муслимин» террорчи-экстремистик ташкилоти аъзоси сифатида ҳибсга олинган 113 нафар орасидан 20 нафари олий таълим муассасалари ходимлари, бир нафари давлат ҳокимияти Исфара шаҳри ижроия органи ходими ва икки нафари хорижий фуқаро ҳисобланади.

Зикр этиш ўринлики, минтақа сиёсий ва хавфсизлик масалалари аксар олиму экспертлари «Ихвон-ул-муслимин» ва Ислом тикланиш партияси террорчи-экстремистик ташкилоти (ИТП ТЭТ) ўртасидаги умумийликлар, жумладан, тарих, ақида, йўналиш ва ўхшаш мақсадлардан гувоҳлик бериши ҳақида бир фикрдалар. Бу икки террорчи ташкилот ИШИД ва «Ал-Қоида» каби халқаро террорчи ташкилотлар билан мунтазам ҳамкорликда минтақа ва умуман, сайёра учун жиддий хатар туғдиради. Жумладан, 2019 йилнинг 14 сентябрида Қоҳира шаҳрида бўлиб ўтган «Миср ва Тожикистон терроризмга қарши курашда: Ислом тикланиш партияси ва «Ихвон-ул-муслимин» террорчи-экстремистик ташкилотларининг тарихий алоқалари» мавзусидаги юқори даражадаги илмий-тадқиқот конференцияси иштирокчилари ўртасидаги ягона ақидавий манба ҳамда «Ихвон-ул-муслимин» ва ИТП ТЭТнинг бошқа террорчи ташкилотлар билан алоқаларига доир илмий-тадқиқот далиллари жаҳон ҳамжамиятига кенг тарзда кўрсатилишини таклиф қилишди.

Миср «Суэц канали» университетининг форс-тожик тили ўқитувчиси ва таниқли мисрлик қўлёзмачиси доктор Рифъат Ҳусейн ҳар иккаласи ҳам тожик ва миср миллатига ёмонликни истовчи «Ислом тикланиш партияси» ва «Ихвон-ул-муслимин»ни ўхшаш тарих, ақида, йўналиш ва мақсадлар ўзаро боғлаб туришини айтади.

Миср мамлакати муфтийси ўринбосари Маждий Ашур «Хавориж» сифати «Ихвон-ул-муслимин» ва унинг хориждаги қанотлари, жумладан, ҳамиша Ҳукуматга қарши бир оппозицион кучни таъсис этиш истагида бўлган ИТП ТЭТга нисбатан амалга оширилишини таъкидлайди. Улар «қолип»га кўпроқ аҳамият бериб, диний таълимот мазмуну шарҳини инобатга олишмайди. Уларнинг тизими «чаппа пирамида»га ўхшаш бўлиб, биринчи ўринда «жиҳод» ва ундан кейин «исломий ақида»ни ўрганишади.

Тожикистон Республикаси Фанлар академиясининг Осиё ва Европа давлатлари масалаларини ўрганиш институти етакчи илмий ходими Абдуҳалим Одинаев «Ихвон-ул-муслимин ва ИТП ТЭТ» номли мақоласида («Фараж» газетаси, №4 (686) 22.01.2020й.) «Ихвон-ул-муслимин» ИТП ТЭТ ва ИШИД ақидавий ва бузғунчилик фаолиятлари умумийликларини анча кўп ҳисобга олиб, шу далил билан «Ихвон-ул-муслимин»ни ИТП ТЭТнинг биродари ва ИШИДни шогирди, дея баҳолаган.

Абдуҳалим Одинаев мақоласининг тўлиқ матнини қуйида ҳавола этамиз:

«Турли сиёсий, маданий, иқтисодий, ижтимоий, илмий-техник ҳодисалару воқеалар тез-тез амалга ошиши жамият узлуксиз тараққиётидан дарак берувчи бугунги замонда диний партия-ю ҳаракатларнинг ташкил топиши, террорчилик ва бошқа гуруҳлар пайдо бўлиши бу жараён ривожланишига кескин тўсиқ туғдиради. Хусусан, ҳаёт ва доимий фаолият тарзи диний қонуну қоидалар асосида бўлган анъанавий жамиятда бу жиноятчи гуруҳлар пайдо бўлиши ва шарафсиз ҳаракатлари жуда катта эҳтимолга эга. Чунки бу жамиятларда кўп кишилар илму билим ва илмий дунёқарашга камроқ эътибор қаратиб, аксар кишилар диний эътиқодларга таянишади. Бундай жамиятларда устунлик руҳонийларнинг қўлига ўтиши ва барча ишларда дин намояндалари афзаллик пайдо қилиши шубҳасиздир.

Бу каби одамларнинг ақлу билимлари дин ва мазҳабнинг тор доирасидан ташқарига чиқа олмаслиги сабабли, улар атрофларида юз бераётган ҳодисалар, воқеалар ва ҳаракатларни тўғри англай олмайдилар. Ва тўғри англамаганликлари сабабли, бу ҳодиса ва ё жараённи аниқ ҳамда шаффоф баҳолай олишмайди. Жамиятда афзалликка эга шахс сўз юритганида, унинг гапи бошқаларнинг гапига нисбатан кўпроқ таъсир қилади ва ҳамма томонидан қабул қилиниши эҳтимоли ҳам кўп. Шу сабабли, бундай вазиятда ҳамиша халқ ишончу эътиқодидан суиистеъмол қилувчи мутаассиб руҳонийлар жамиятда ўз мақсаду манфаатларини амалга оширишади. ХХ асрнинг 90-йилларида Тожикистон Республикасида шундай вазият юзага чиқиб, қулай фурсатдан руҳонийлар, хусусан, ИТП террорчи-экстремистик ташкилотининг намояндалари ўзлари ва хожаларининг ғаразли манфаатлари учун фойдаланишди. Наҳзат террорчилари халқни майдонга чиқишу баррикадаларга чорлаб, барча ҳаракатларини давлат ва Ҳукуматга қарши ноқонуний амалларга қўл уриш, уларга қўшилмаган халққа қарши ноахлоқий ваҳшийликларга йўналтиришади.

ИТП ТЭТ ШСРИ 1991 йилиннг декабр ойидан парчаланиши бараварида Тожикистонда расмий тарзда сиёсий партия сифатида қайдга олинди. Аммо республика ичкарисидаги нотинчликларда қўли борлиги ё халқнинг тили билан айтганда, 1992 йили фуқаролик уруши алангасига ёғ тўкканлиги сабабли, унинг фаолияти тақиқланди. Шунга қарамасдан, партия раҳбарлару фаоллари мамлакат ташқарисида Ислом тикланиш ҳаракати сифатида ўз фаолиятини қайта давом эттиришди. Тинчлик ва миллий ярашув келишуви имзоланганидан кейин ИТП ТЭТ авф этилди ва расмий фаолият юритиш учун қайта ижозатга эга бўлди.

ИТП ТЭТ тарихи бараварида бошқа исломий террорчи ташкилот – «Ихвон-ул-муслимин»нинг пайдо бўлиши ва ривожланиши тарихига назар ташласак, бир танганинг икки томонини кўрамиз. Зеро, «Ихвон-ул-муслимин» ИТП ТЭТ каби диний-сиёсий ташкилот бўлиб, 1928 йилнинг март ойида муаллим Ҳасан ал-Банна томонидан Мисрда ташкил этилиб, 1933 йили марказий идорасини Қоҳира шаҳрига кўчирди. Ўз фаолияти давомида мазкур ташкилот бир қанча катта террорчилик амалларини содир этиб, иш фаолияти кенгайиши учун Сурия, Фаластин ва Ироқда ўз бўлимларини очган эди. Масалан, «Ҳаммос» исломий ҳаракати унинг Фаластиндаги бўлими саналади. Иккинчи жаҳон уруши охирида бўлса, тахминан 500 минг нафар аъзоси бор эди. 1954 йили Мисрнинг собиқ Президенти Жамол Абдул Носирнинг жонига муваффақиятсиз суиқасд уюштиргандан кейин «Ихвон-ул-муслимин»нинг фаолияти тақиқланди.

Ўз вазифа ва низомномасига кўра, собиқ ИТП ривожланган иқтисодий, мустақил, эркин ва барқарор жамиятни қуриб, қонун устуворлиги, ижтимоий адолат, демократия, қадр-қиммат ва инсоний кароматга эришишни мақсад қилганди. Унинг бошқа мақсади парламент ва маҳаллий мажлисларнинг аксарият курсиларини қўлга киритишдан иборат эди. Афсуски, бу мақсадларга эришиш учун қабул қилинган демократик давлат принциплари ва амалдаги қонунлардан эмас, балки бошқа ноқонуний йўллардан фойдаланганлиги кўзга ташланди. Мамлакат ҳаёти турли йўналишларида фаолият юритиш, ўз фаолияти чоғида парламент ва маҳаллий сайловларда аҳоли ҳуқуқий тарбиясига муносиб ҳисса қўшиш, бу жараёнда халқни амалдаги қонунлар риоясига талаб қилиш, уларнинг давлат тузилмаларига меҳру муҳаббат ва ишончларини ошириш борасида собиқ ИТПнинг имкониятлари анча катта эди. Бироқ 2010 ва 2015 йиллардаги парламент сайловлари бундай лаҳзаларда гўё давлат халқдан ажралгани акс эттирувчи амаллар йўлга қўйилганини кўрсатди. Айнан 2015 йили ИТП ТЭТ генерал Ҳалим Назарзода раҳбарлигида «Ихвон-ул-муслимин» Мисрда 1954 йили амалга оширганидек, юртимизда ҳокимиятни ноқонуний йўл билан қўлга киритишга ҳаракат қилди. Ва ҳатто, Кабирий чиқишларидан бирида ИТП ТЭТ ва «Ихвон-ул-муслимин»нинг ҳамкорлик қилиши ва бир-бирининг ғояларидан фойдаланиши ҳақида рўй-рост айтиб, Мурсийни қудрат тепасига келгани билан табриклаганди.

Бугунги замонда Ислом олами – Сурия, Ироқ, Фаластин, Ливия, Афғонистон, Покистон ва бошқа мусулмонлар яшайдиган мамлакатлардаги нотинчлигу беқарорликдан дарак берувчи турли ҳодисалар сайёрамизнинг барча халқларини ташвишга солган. Зеро ер куррасининг аксар аҳолиси экстремистик ва терррорчилик гуруҳлари томонидан сайёранинг турли минтақалари, жумладан, Тожикистондан кўп сонли ёшлар жалб этилгани ҳамда бугунги кунда Ироқ ва Сурия давлатларининг қонуний тузилмаларига қарши курашаётганликларини яхши билишади. Бироқ ИТП ўзининг расмий фаолияти даврида ўз сайти, газета, журнали саҳифалари ва ё бошқа оммавий ахборот воситаларида бу курашларда иштирок этиш Ислом дини нуқтаи назаридан катта гуноҳ эканлиги ҳақида бирон марта одамларни огоҳлантирмади. Аксинча, мазкур ташкилот мазкур ташкилот бу ҳодисаларни турли оммавий ахборот воситаларига чиқариб, ўз қўлидаги калтакка айлантирган эди. Шунингдек, ҳар қандай йўл ва восита билан исломий рукнларни ижро этишга имкон бермаслик ёшларни радикализм ва экстремизмга олиб боришини айтарди. Мамлакат халқи маданият ва миллий кийимларни сақлаш учун зарурий амалларни қабул қилаётган кунларда наҳзат террорчилари бегона халқлардан келтирилган сатру ҳижоблар кийишни ҳимоя қилиб, ҳуқуқ муҳофазаси органлари ходимларининг амалларини ноқонуний ва шариатга зид дея аташарди.

Ироқ-Шом Ислом давлати янги террорчи ташкилотлардан бири бўлиб, ўз фаолияти йиллари давомида амалга оширган барча ваҳшийликлари ИТП ТЭТнинг разилона амалларига ўхшашдир. Шу нуқтаи назардан, ИТП ТЭТ идеологияси ИШИДнинг амаллари ва ваҳшийликлари билан бир танганинг икки томони бўлиб, уларнинг жуда ўхшаш ва давомли фаолиятлари бу гапларнинг нишонасидир. Бу нуқтани ИШИД томонидан 50 000дан зиёд мусулмонларнинг ўлдирилиши, жиҳодий никоҳга рози бўлмаган 150 нафар хотин-қизларнинг тириклайин кўмилгани, бошқа динга эътиқод қилувчи 21 кишининг отилиши, бошқа мазҳабнинг 45 нафар намояндасининг куйдирилиши, футбол томоша қилган 13 нафар ўсмирнинг ўлдирилиши ҳамда ИШИДнинг Ироқ ва Суриядаги бошқа ноахлоқий ва ноинсний амалларини исботлайди.

Бу халққа қарши бир неча нафар бебошлар Ислом дини ниқоби остида инсониятга уруш эълон қилган ваҳшийликлардир. Тожикистондан ҳам гуруҳ пасту разил ишларга қўл уриш ва нопок сиёсий ғаразлари учун фойдаланган ва фойдаланишни истаган ниқоб. «Ихвон-ул-муслимин», ИТП ТЭТ ва бошқа экстремистик руҳонийлар идеологик нуқтаи назардан бир хил фаолият юритиши барчага маълум. Зеро, фуқаролик уруши йиллари ва тинчлик келишуви имзоланганидан кейин ИТП ТЭТ «Ихвон-ул-муслимин»нинг юқорида зикр этилган барча амалларини содир этган эди. Яъни айнан мана шу ташкилотнинг «шарофати» билан 150 минг нафардан зиёд тожикистонлик ўлдирилди.

Агар ИТП ТЭТ расман фаолият юритган даврида терроризм ё террорчилик амалларига мойил бўлмаганида эди, унда наҳзат террорчилари раҳбари Кабирий 2012 йили «Толибон»ни прагматик демаган бўларди. Ва шунингдек, Мурсий номли террорчи ва унинг «Ихвон-ул-муслимин» террорчи партиясини ҳимоя қилмаган бўларди. ИТП ТЭТнинг замирида айирмачилигу тажовузкорлик ва қаллоблигу бузғунчилик кабин опок амаллар яширингани сабабли, ўзлари каби террорчи ва экстремистик гуруҳлар ҳамда ҳаракатларга тарафдорлик ва улар билан ҳамкорлик қиларди .

Шу тарзда, «Ихвон-ул-муслимин», ИТП ТЭТ ва ИШИД ўртасидаги жуда катта умумийликлар кўзга ташланади. Бу «Ихвон-ул-муслимин» ИТПнинг биродари ва ИТП ТЭТ эса шогирди эканлигининг далилидир».

Украинанинг келажаги кандай?

Албатта тинчланади - 23.1%
Бу ғарб давлатларига боғлиқ - 15.4%
Буни Россия ҳал қилади - 23.1%
Украин халқи бирлашувига боғлиқ - 15.4%
Билмайман - 23.1%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Декабр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

МУҲОЖИРНИНГ ҲУҚУҚИЙ МАЪРИФАТИ БАЛАНД БЎЛСА…

 

Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон масъул кишиларга мунтазам янги иш жойлари яратиш ва аҳоли турмуш даражасини ошириш ҳақида кўрсатма ҳамда топшириқлар бериб келади.

Яқинда Кўлоб шаҳри маданият-истироҳат боғида Ёшлар йилига

Муфассал...

Ҳаётий тажриба – муҳим омил

 

Ўтган йил декабр ойининг охирида Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мамлакат Олий Мажлисига навбатдаги Паёмини йўллади.

Мамлакат Президентининг парламентга йўллайдиган ҳар йилги Паёми ҳаётимиз дастури бўлиб, у фаолиятимизнинг асосий йўналишларини белгилаб берадиган муҳим ҳужжат ҳисобланади. Энг асосийси, Паёмда халқ хўжалигининг

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2000433

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7553801
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3851
2506
11567
7486842
13530
161915
7553801

Сизнинг IPнгиз: 18.97.9.171
Бугун: 05-12-2024 14:41:22

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015