Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 04 Декабр 2017 Кӯришлар: 2145
Печат

 

gul l 2017ҲАЁТ СЎҚМОҚЛАРИ

Ҳаёт сўқмоқлариаро тебраниб,

Бир карвон ўтади – умр карвони.

Орқага қайрилмас, олддадир манзил,

Шафқатсиз вақт, ахир, карвон сорбони.

 

Бу рангин оламда барчамиз - меҳмон,

Ненидир йўқотиб, недир топамиз.

Ҳаёт сўқмоқлариаро ўзликни,

Гоҳ эса, шуҳратни излаб чопамиз.

 

Ғафлат уйқусига чўмиб, мабодо,

Лоқайдлик бағридан тополсак ором.

Бир четда яшасак ташвишдан холи,

Нечун лозим ахир, Инсон деган ном?

 

Ҳаёт сўқмоқлариаро оҳиста,

Минг хил синовларга дуч келур инсон.

Бизга ҳамроҳ гоҳо бахтиёр дамлар,

Гоҳ кўздан ёш тўкар аччиқ бир армон.

 

Ташвиш қучоғидан топгум ҳаловат,

Кунларим ўтмасин бепарво, бекор.

Умрим мазмунини англамоғим-чун,

Ўз ҳаёт сўқмоғим топмоғим даркор…

 

ВАТАН – СЕН БОРЛИҒИМ…

Ватан, гул бағрингда митти бир гулман,

Қуёшга интилиб яшагум мудом.

Ўзга эл жаннати керакмас менга,

Ўзга юрт жамоли дилим этмас ром,

Сен – менинг борлигим, борлиғим - Ватан.

 

Ўзга сайёралар тортмас хаёлим,

Баридан муқаддас, азизсан менга.

Сенинг қучоғингда аталдим инсон,

Бутун вужуд билан боғлиқман сенга,

Сен – менинг борлигим, борлиғим - Ватан.

 

Сенинг фарзандингман, бегоналарга

Раво кўрмам асло, ҳатто гардингни.

Ёвингни кул қилгум дил оташида,

Киприкларим билан олай дардингни,

Ватан – сен борлигим, борлиғим - Ватан.

 

Кўксимда қуёшдек меҳринг яширин,

Бало-ю офатдан асрар дафъатан.

То иссиқ бағрингда тирик эканман,

Сени юрагимга жо қилгум, Ватан,

Сен – менинг борлигим, борлиғим - Ватан.

 

КУЗ ҚЎШИҒИ

Оҳиста дилдираб турибди япроқ,

Маъюс бошин эгган дарахт шохида.

Булут йиртиғидан бир боқди қуёш,

Кучсиз бир ҳарорат бор нигоҳида.

 

Ненидир қидириб дайди шаббода,

Ҳувиллаган дала узра кезади.

Излаганин тополмай, аччиқ билан сўнг,

Олтин ранг баргларни бир-бир узади.

 

Меҳнат-ла қайнаган дала қолди бўш,

Куз бутун бир йилга эрур сарҳисоб.

Бугун деҳқон қалби севинчга тўлиқ,

Беҳуда кетмабди, чеккан изтироб.

 

Тўрда бободеҳқон ўтириб мағрур,

Чўтга солмоқдадир ҳосил жамини.

Мамнун жилмаяди, ҳисоб чаккимас,

Шараф-ла оқлабди деҳқон номини.

 

Секин узоқлашар кўкда нуқталар,

Парвоз қилмоқдадир қушлар хушлашиб.

Сўнгги учаётган қуш қанотида,

Ана, кетаётир куз ҳам илашиб.

 

ҚИЗГИНА

Дилингда такрорлаб ўшанинг исмин,

Ўғринча боқасан унга яширин.

Ҳайронсан, бу нима, бу не синоат?

Юракда бир оғриқ – шунчалик ширин?

Қизгина, ой юзгина.

 

Гоҳ дунё кўзингга гўзал, фусункор,

Гоҳ сиғмай кетасан олам бўлиб тор.

Қийналди жоним деб, озор чекма кўп,

Олдингда ҳали кўп ёнишларинг бор,

Қизгина, ой юзгина.

 

Муҳаббат қасрига қўйибсан қадам,

Дилинг тимдалар гоҳ шубҳа, гоҳ алам.

Тонг гулидек тоза туйғуларингни,

Ҳеч кимга ботиниб айтолмассан ҳам,

Қизгина, ой юзгина.

 

Муҳаббат сеҳрига дил доим ташна,

Дардлар талошидан гангима, шошма.

Ақл ва ҳаёдан бўлиб бегона,

Севги йўлларида асло адашма!

Қизгина, ой юзгина.

 

АЁЛ БАХТИ

Олтиндан тахт унга керак эмас, йўқ

Аёлга бир кафт бахт етар, кифоя.

Дилин тарк этмаса ҳароратли чўғ,

Чеккан заҳматлари кетмаса зое –

Аёлнинг излаган бахти эрур – шу.

 

Уни зар-зеварга беламанг, аммо

Меҳр-эътиборсиз қўймангиз ёлғиз.

Унга даркор эмас, беадад дунё,

Дилин тарк этмаса, ишқдай буюк ҳис,

Уни осмонларга элтар шу туйғу.

 

Уйи тинч бўлсину тўрт кўзи тугал,

Ўшанда оҳ, унинг бағри бутундир.

Фарзанди саломат улғайса агар,

Ёниқ юрагида армон тутундир,

Ва улфат бўлолмас, унга ҳеч қайғу.

 

Оналик бахтидан масрур қувонса,

Тинчлик оғушида кўрса заминни.

Муҳаббат ҳиссидан умрбод ёнса,

Ва асло тотмаса ҳижрон таъмини,

Тоғни кўтармоққа қодир бўлур - у.

 

Гулноз Валиева,

Қабодиён ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Октябр 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
    1 2 3 4 5
6 7 8 9 10 11 12
13 14 15 16 17 18 19
20 21 22 23 24 25 26
27 28 29 30 31    

МАҚОЛАЛАР

Хавфсизлик кенгаши мажлиси

 

17 феврал куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Президенти, мамлакат Хавфсизлик кенгаши Раиси муҳтарам Эмомали Раҳмон бошчилигида Тожикистон Республикаси Хавфсизлик кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. 

Мажлисда Хавфсизлик кенгашининг аъзолари ва доимий аъзолари, Конституцион суд, Олий суд, Олий иқтисодий суд раислари, ҳарбий тузилмалар

Муфассал...

Фарзанд дарди она юрагидан ўтади

 

Тараққиётнинг мунтазам жараёни, мамлакатлар ўртасидаги муносабатлардаги мушкулликлар, тез суръатлардаги глобаллашув, жаҳонда радикализм, экстремизм ва терроризм каби иллатларнинг тарқалиши ҳар бир соғлом фикрли фуқаро, оила, ота-она ва ватандўст раҳбардан Ватан ва миллатнинг бугуни-ю келажагига бефарқ бўлмасликни талаб қилади. Бугунги кун воқелигини аниқ англаб, шу асосда иш олиб боришни замон талаб қилмоқда.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2218187

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8695840
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
856
2796
3652
8671582
38077
93867
8695840

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.87
Бугун: 14-10-2025 04:52:47

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015