Тожикистон Республикаси бундан 28 йил муқаддам, 1991 йил 9 сентябрда ўз мустақиллигини эълон қилди. Бу қутлуғ кунни халқимиз азалдан кутганди. Чунки мустақиллик халқимизга дунёнинг бебаҳо неъмати - озодлигу эркинлик ва гуллаб-яшнашни ато этди. Бу қимматли неъматга Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон - миллий давлат тикловчиси, тинчлик ва бирлик меъморининг
жонкуярлиги туфайли эришдик. Миллат пешвосининг миллатимиз учун қилган муносиб хизмати тинчлик ва тотувликни барқарор эттирганлигидир. Бу тарихий шахс саъй-ҳаракатлари сабаб, бир миллион қочоқ Афғонистондан Ватанга қайтиб келинганининг гувоҳи бўлдик. Бундан ташқари, мухолиф кучлар билан музокара натижасида тўлиқ тинчлик қўлга киритилди.
Мамлакат мустақиллигининг 28 йили мобайнида, йирик иншоотлару қурилишларни фойдаланишга топшириш, муассаса-ю саноат корхоналари, мактабу олийгоҳлар, саломатлик марказлари ва касалхоналар ташкил этиш давлат ва Ҳукумат зиммасида турган энг биринчи даражали ишлардан эди ҳамда мамлакатимиз бу борада улкан ютуқларга эришди.
Босқичма-босқич коммуникацион боши берк кўчадан чиқиш, энергетик мустақилликка эришиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби давлатнинг учта стратегик мақсади татбиқ этилиши аҳоли турмуш даражаси юксалишига имкон яратиб берди.
Панж дарёсида халқаро кўприклар қурилиши, "Душанбе - Кўлоб - Хоруғ -Қулма", "Душанбе - Жирғатол - Қирғизистон чегараси", "Душанбе - Хўжанд - Чаноқ", "Душанбе - Турсунзода - Ўзбекистон чегараси" магистраллари, йирик туннеллар, темир йўллар бунёд этилиши ҳамда ўнлаб ҳаво йўллари, "Сангтўда - 1", "Сангтўда - 2" гидроэлектростанциялари, асрнинг азим иншооти "Роғун" ва бошқа юзлаб катта-кичик ГЭСлар очилиши, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг ошиши ютуқларимизнинг ёрқин намуналаридир.
Бундан ташқари, мамлакат иқтисодий тизимида ўзгаришлар рўй бериб, унда ишончли маъёрий-ҳуқуқий асос яратилди ва ишонарли инвестицион муҳит юзага келди. Масалан, "Тожикистон Республикасининг макроиқтисодий кўрсаткичлари"га қараганда, 2010 йил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 107 фоизга тенглашган бўлса, бу кўрсаткич 2018 йилга келиб 132,3фоизни ташкил этди. Шунингдек, бошқа мамлакатларга маҳсулот экспорт қилиш 2010 йилда 77 фоизни ташкил этган бўлса, 2018 йилда 152,3 фоизга тенглашди.
Айни пайтда давлат ва мамлакат Ҳукумати олдида яна бир муҳим мақсад - мамлакатни тез суръатда саноатлаштириш турибди. Бу тадбир янги иш ўринлари яратиш, якуний маҳсулот ишлаб чиқариш, корхоналар иқтидорини янада кенгайтириш учун катта ёрдам беради.
Қайд этиш ўринлики, бугунги кунда республикамизда 500га яқин иқтисодий ва ижтимоий тараққиёт дастури татбиқ этилиш арафасида турибди. 600дан ортиқ корхона 200 хилдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқармоқда.
Айнан, миллий мустақиллик ва Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг оқилона сиёсати шарофати билан мамлакатимиз ташаббуслари жаҳон ҳамжамиятлари томонидан қўллаб-қувватланмоқда. 2003 йилнинг "Тоза сув йили", дея эълон этилиши, 2005-2015 йиллар - "Сув ҳаёт учун" халқаро ўн йиллиги, деб эълон қилиниши ҳамда Наврўзга халқаро байрам мақомининг берилиши шулар жумласидандир. Миллат пешвоси ташаббуси билан 2018-2028 йиллар - "Сув устувор тараққиёт учун" халқаро амалиёт ўн йиллиги эълони ва жаҳон ҳамжамияти томонидан яхши қабул қилинди.
"Тожикистон Республикасида анъана, тантана ва маросимларни тартибга солиш тўғрисида"ги Тожикистон Республикаси қонуни қабул қилиниши жамиятнинг иқтисодий, ижтимоий ва маънавий аҳволини ҳимоя қилиш йўлида муҳим ташаббус саналиб, энг аввало, ижтимоий адолат барқарорлигига йўналтирилган. Тартибга солиш қонунининг амалдаги тажрибаси шуни кўрсатдики, жамиятда расм-русумларга нисбатан халқ маърифатлилик даражаси юксалди, аҳоли хурофотни муҳим миллий ва диний маросимлардан фарқлайдиган бўлди, жамиятнинг турли қатламлари ўртасида ҳақиқий психологик тенглик барқарор топди. Шунингдек, унинг амалда татбиқ этилиш муддати мобайнида, қонунда тарбиявий омил мавжудлиги исботланиши ўзини кўрсатишликдек номатлуб одатларни йўқ қилинишига сабаб бўлди.
Шунинг бараварида, яна бир муҳим қонун - "Фарзандлар таълим ва тарбиясида ота-оналар масъулияти тўғрисида"дир. Уни қабул қилишдан кўзланган мақсад: жамият, айниқса, ота-оналар диққатини ёшларнинг ватансеварлик ва миллий қадриятларни эҳтиром этиш руҳида тарбиялашга жалб этишдир. Жамиятимизга кўплаб хатарлар таҳдид қилаётган айни бир пайтда ҳар бир ота-она фарзандлар тарбиясида масъул бўлишлари, руҳан ва жисмонан соғлом фарзандлар вояга етказишлари шарт ва зарурдир.
Давлат сиёсатининг стратегик ва асосий йўналишларидан бири маориф соҳаси бўлиб, у - давлатнинг асосий пойдевори. Чунки жаҳоннинг ривожланган давлатлари, жумладан, Япония, Хитой, Америка, Германия ва Жанубий Корея тажрибаси шуни исботладики, айнан бу соҳага алоҳида эътибор қаратиш уларнинг тараққий этишига ва муваффақиятларга эришишига ёрдам берган.
Бизнинг мустақил мамлакатимизда ҳам бу соҳа босқичма-босқич ривожланишига катта эътибор берилмоқда. Агар мустақиллик йилларигача республикамизда ҳаммаси бўлиб 13та олий касбий таълим муассисаси фаолият юритган бўлса, бугун уларнинг сони 39тага етказилди.
Таъкидлаб ўтиш жоизки, 1993 йилда мамлакатимизда мураккаб сиёсий вазият ҳукмрон бўлишига қарамасдан, "Маориф тўғрисида"ги Тожикистон Республикаси қонуни маориф соҳасини тартибга солиб турувчи асосий ҳужжат сифатида қабул қилиниб, амалга татбиқ этилишга қўйилди. Умуман, мустақиллик йилларида маориф соҳасига маблағ ажратиш йилдан-йилга яхшиланиб, 2000 йил 42 миллион сомоний ажратилган бўлса, 2010 йилга келиб 1 миллиард сомонийдан ошди. Фақатгина мустақилликнинг 28 йили давомида замон талабларига жавоб берадиган 2600та мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Шунингдек, соҳанинг бошқа юзлаб иншооти қайта қурилиб, тикланиши давлатчилигимиз жараёнида қўлга киритган улкан ютуқларимиз саналади.
Тожикистон Ҳукумати аҳоли саломатлигини яхшилаш ва соҳа моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида, ҳар йили катта маблағ ажратади. Сўнгги ўн йил ичида унинг 25 марта оширилганлиги сўзимиз исботидир.
Соғлиқни сақлаш соҳасига доир янги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жумладан, 2010-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси аҳолиси саломатлиги миллий стратегияси, 2011-2020 йиллар учун Тожикистон Республикаси тиббий муассасаларни қайта тиклаш стратегик режаси, "Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳаси ислоҳоти концепцияси", "Камбағаллик даражасини пасайтириш стратегияси", "Соғлиқни сақлаш секторида минг йиллик тараққиёт стратегияси", шунингдек, миллий дастурларнинг қабул қилиниши мамлакат раҳбариятининг кун сайин соҳа ривожланиши учун кўрсатаётган ғамхўрликларидан далолат беради.
Ҳақиқатдан ҳам, мустақиллик даврида соғлиқни сақлаш соҳаси ҳолати тўлиқ яхшиланиб, юзлаб инфратузилмалар қурилиши билан тиббий хизмат кўрсатиш даражаси тобора юқорилаб бормоқда. Агар 28 йил мобайнида икки минг иншоот фойдаланишга топширилган бўлса, Миллат пешвоси таъбири билан айтадиган бўлсак, келгуси уч йилда 560та беморхона ва саломатлик марказлари қурилиб, қайта тикланиши режалаштирилиб қўйилган. Албатта, Давлат бошлиғи соҳа ходимларига алоҳида эътибор қаратган. Айниқса, йил сайин улар маошининг оширилиши, замонавий тиббий технологиялар киритилиши билан ишлаш учун қулай шароит яратиб берилиши юқоридаги таъкидларимиз исботидир.
Мустақиллик шарофати билан миллий байрамлар ҳамда таниқли тарихий шахслар, жумладан, Мавлоно Жалолиддин Румий, Камол Хўжандий, Абулқосим Фирдавий, Мир Саид Али Ҳамадоний, Имоми Аъзам юбилейлари ўтказилиши, миллий қаҳрамонларимиз - Деваштич, Спитамен, Темурмалик, Восе, Садриддин Айний, Бобожон Ғафуров, Шириншоҳ Шоҳтемур, Нусратулло Махсум хотиралари янада жонланишига имкон яралиб, республикамизда юзлаб маданият уйлари, музей ва кутубхоналар халққа хизмат қилмоқда.
Қишлоқлар, сайёҳлик ва халқ ҳунармандчилигини ривожлантириш йиллари эълон қилиниши ортидан йўқ бўлиб кетган миллий ҳунарларимиз аксарияти яна қайта тикланди ва Тожикистон жаҳон миқёсида танилди, ҳунармандлар, косибларга ўз маҳсулотларини ички ва ташқи бозорга чиқаришлари учун имконият вужудга келди. 2017-2018 йиллар давомида қуёшли ўлкамизга бир миллионга яқин сайёҳ ташриф буюрди.
Биз Тожикистонга киришимиз биланоқ, Давлат байроғи ҳилпираб турганини кўрамиз, тожик тилини эшитамиз ва бу давлатчилик размларидан фахрланиб кетамиз. Айнан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон мустақиллигимизни тўлалигича таъминлаб берганлигини айтиш ўринлидир.
Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга йўллаган Паёмларидан бирида мустақиллик моҳиятини очиқ-ойдин шундай ифодалаган эди: "Мустақиллик ва миллий бирлик халқимиз ва давлатимизга енгилмас куч-қудрат бағишлади. Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаёт тараққиёти учун қулай ва эркин муҳит яратиб берди ҳамда бугун Тожикистон қисқа муддатда улкан ютуқларга эришади, дея ишонч билан айта оламиз".
Давлат мустақиллигининг 28 йиллик байрами арафасида яна бир тарихий, эсда қоларли воқеанинг гувоҳига айландик. "Роғун" гидроэлектростанциясининг иккинчи агрегати фойдаланишга топширилди ва бу билан энергетик мустақилликка эришиш йўлида устувор қадам ташланди.
Таъкидлаш жоиз, "Роғун" ГЭСи қурилишидан бошлаб, барча инвестиция манбаларидан 24 миллиард сомоний, фақат 2018 йили 3,4 миллиард сомоний ўзлаштирилган ва 2019 йил бу мақсад учун қарийб 4 миллиард сомоний ажратилиши кўзда тутилган.
Жамиятнинг ҳар бир фуқароси мақсади, аввало, тинчлик ва бирликни мустаҳкамлаш, миллий қадриятларни эҳтиром этиш, Ватанни обод қилиш, жамият тараққиёти, стратегик мақсадларга етиш, турмуш даражасини юксалтириш, соғлом ҳаёт тарзини тўғри йўлга қўйиш, ўсмирлару ёшларни инсонпарварлик ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш лозим. Шундагина мамлакатимиз ягона ва ривожланган давлатга айланади. Юртимизнинг ҳар бир катта-кичиги Ватан мустақиллиги, тинчлик-тотувлигига шукроналар айлаб, унинг хавфсизлигини таъминлашига, Миллат пешвоси дастур, ҳидоятларини ўзининг ҳаёт мароми-ю шиорига айлантириб, ёрқин келажакни таъмин этишига ишончимиз комил.
Дилрабо МАНСУРИЙ,
Тожикистон Республикаси Олий Мажлиси Намояндалар мажлиси вакили, Тожикистон Республикаси Фанлар академияси мухбир-аъзоси, техника фанлари доктори.
Таниқли ёзувчи, А.Рўдакий номидаги Тожикистон Давлат мукофоти лауреати Юсуф Акобировнинг ижодида «Балоғат» қиссаси алоҳида ўрин тутади. Унда ҳаёт мавзуси замондош тасвири, ёшларнинг интилиши, илк муҳаббат, инсон ва унинг тақдири ҳикоя қилинади.
Бемор чол уй бурчагида кўрпага ўралиб ётарди. У етмишдан ошган бўлса ҳам, бардам эди. Нима сабабдандир касал бўлиб, оёқдан қолди. Мана бир ойдан
Муфассал...
Бугунги кунда республикамиз бўйлаб интенсив боғлар яратиш кенг қўлланилмоқда. Биз ҳам интенсив боғ учун мўлжалланган икки туп нок дарахтининг парвариши билан танишдик. Нок дарахтининг қадди пастроқ бўлишига қарамасдан шиғил ҳосилга кирган пайт эди.
- То мевалар пишгунича бир ой муддат бор, - деди нок дарахти агротехникаси қоидаларини обдон ўрганган боғбон.
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015