Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 72-сессиясидаги нутқини тинглаб…
Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида нутқ сўзлаб, аввало, Мирослав Лайчак жанобларига 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланиши муносабати билан олий даражадаги тадбирни ташкил этгани ва унда қатнашиш учун таклиф қилгани учун миннатдорчилик билдирди.
Бу тадбир ҳар йили дунёнинг турли давлат ва минтақаларида нишонланадиган халқаро Сув захиралари кунининг 25 йиллик юбилейига тўғри келиб, ўтказилди.
- Бугун, - деди Миллат пешвоси, - сув захиралари соҳасида мушкулликларга рўпара келмаган минтақанинг ўзи йўқ. Шунга боғлиқ ҳолда, Давлат бошлиғи қуйидагича таъкидлади:
- Сув захиралари, нафақат, бебаҳо неъмат, балки устувор тараққиётнинг марказий боғловчи унсури ҳисобланишини айтиш мумкин. Шу боис, келгуси авлодларга соф ҳолда қолдириш учун ҳам ундан фойдаланиш ва авайлаб-асраш масаласига комплекс ҳамда жиддий ёндашувни талаб қилади.
Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси ташаббусларини эсга олиб, 2003 йил – «халқаро Тоза сув йили», 2005-2015 йиллар – «Сув ҳаёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги ва 2013 йил – «Сув соҳасида халқаро ҳамкорликлар йили» каби ташаббуслар ўтказилганлиги, бу борада, нафақат, мамлакатимизда, балки халқаро майдонда ҳам қатор ишлар амалга оширилганлигини таъкидлади.
Бу барча ҳаракатлар устувор тараққиётнинг янги кун тартиби ишлаб чиқилиши учун мустаҳкам асос яратиб, унда сув захираларига марказий ўрин ажратилган.
- Устувор тараққиёт кун тартибининг ўзига хос хусусияти, - дея таъкидлади Давлат бошлиғи, - унда сув захиралари тараққиётнинг муҳим унсури сифатида ажратилгани билан боғлиқдир.
Шунингдек, Миллат пешвоси 2018-2028 йилларни «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги, дея эълон қилган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 71/22-резолюциясининг барча ҳомий мамлакатларига қўллаб-қувватлаганлиги учун яна бир марта миннатдорчилик билдирди.
Янги ўн йилликнинг асосий мақсадларига тўхталган мамлакат Президенти шундай деди:
- 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги сув захиралари соҳасида вазифаларни амалга татбиқ этишга йўналтирилган бўлиб, бу соҳада йиғилган тажриба ва ҳамкорликларни ошириш учун кенг платформа яратади.
Бундан ташқари, янги ўн йиллик Устувор тараққиёт мақсадларини амалга татбиқ этиш учун ўтишга ҳисса қўшади.
Давлат бошлиғи 14 март куни сув масалалари бўйича олий даражадаги Панел чиқарган «Ҳар қатра сув ҳисобли: сув амалиётлари учун кун тартиби» ҳақида эслаб, унинг уч қисмини муҳим санади:
1) амал учун асос;
2) маҳаллий, мамлакатлар ва минтақавий даражада амаллар учун интеграцион кун тартиби;
3) ўзгаришларни тезлаштириш, глобал даражада шерикчилик муносабатлари ва халқаро ҳамкорликларни йўлга қўйиш.
- Бу ҳужжат, - деди Миллат пешвоси, - Устувор тараққиёт мақсадлари, жумладан, Устувор тараққиётнинг олтинчи мақсадига эришиш учун Панел ва унинг сув масалаларини турли даражаларда ҳал этилиши соҳасидаги тавсияларини бирлаштиради. Бу мақсадларда сувга алоҳида қиймат бериш, унинг ижтимоий, маданий, иқтисодий ва табиий қийматини тушуниш, сув захираларини бошқаришга биргаликда ёндашиш, табиий офатлар хавфини камайтириш, инфратузилма ва иқтисодиёт устуворлигига эришиш алоҳида ажратиб кўрсатилган.
Давлат бошлиғи Тожикистон Республикаси Панел иштирокчи мамлакати ва 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги ташаббусчиси сифатида келгусида ҳам Панелнинг барча даражадаги тавсияларини қўллаб-қувватлаши ва илгари суришини таъкидлади.
Тожикистон Республикаси Президенти, шунингдек, ўз нутқида келгусидаги сув соҳасида ҳамкорлик ва имкониятларни белгиловчи омилларни қуйидагича санаб ўтди:
Биринчи – сув захиралари ҳажми ва сифатига салбий таъсир кўрсатувчи ҳамда Устувор тараққиёт мақсадларига эришиш бўйича ҳаракатларимизни йўққа чиқарувчи иқлим ўзгариши. ХХ асрнинг охирги бир неча ўн йиллигида Тожикистонда 1000дан зиёд музлик, яъни улар умумий ҳажмининг 30 фоиздан зиёди эриб кетди. Бу жараён тинимсиз давом этмоқда.
Биргина, энг йирик қитъавий музлик – Федченко ушбу даврда қарийб бир километр ортга сурилиб, майдони бўйича 11 квадрат километр камайди ва қарийб икки куб километр музлик ҳажмини йўқотди.
Ҳудудининг 93 фоизини тоғлар ташкил қилувчи Тожикистонда сўнгги йилларда иқлим ўзгариши таъсири сабабли, сув захиралари билан боғлиқ табиий офатлар тез-тез юз бериши кўзга ташланаётган бўлиб, улар катта моддий ва маънавий зарарлар етказмоқда.
Табиий офатлар, шунингдек, Устувор тараққиёт мақсадларига эришиш бўйича ҳаракатларимизни йўққа чиқариб, камбағаллик сатҳини камайтириш борасида қўшимча мушкулликларни келтириб чиқармоқда.
Иккинчи – аҳоли сони ва сув захираларига эҳтиёжнинг ошиши янги ва комплекс вазифаларни қўйди. Дунёда сув захираларига бўлган талаб тез суръатларда ошаяпти. Бу, ўз навбатида, иқтисодиёт тармоқлари ўртасида кескин муносабатларни келтириб чиқаради. Сув тақчиллиги ошиб бориши шароитида сув захиралари учун рақобатнинг кучайиши, ҳатто битта мамлакат ичкарисида ҳам салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
- Биз, - деди Миллат пешвоси, - сув захираларини бошқаришда биргаликдаги ёндашувларни кенг жорий қилиш, соҳавий ва ҳукуматлараро сув ҳамкорликларининг амалдаги механизмларини такомиллаштириш учун янги имкониятлар очилишига умид қиламиз.
Учинчи – ҳисобга олиш зарур бўлган сув муаммосининг гендер қирралари. Аёлларнинг сув захираларини бошқариш ва сақлашдаги ролини мустаҳкамлаш воситасида, аёлларни тараққиёт жараёнига фаол жалб этиш зарур. Аёлларни бу жараёнларга самарали жалб этиш сув масалаларини ҳал этиш ва умуман, устувор тараққиётга эришишда муваффақиятларимиз омилига айланиши мумкин.
Тўртинчи – амалга татбиқ этиш воситалари бўлиб, улар билан биз режа ва ҳаракатларимизни мустаҳкамлашимиз керак.
Бешинчи – сув ҳамкорлигининг трансчегаравий компоненти бўлиб, у тинчлик, барқарорлик ва тараққиёт таъминланишида марказий рол ўйнайди.
Давлат бошлиғининг келтирган маълумотларига кўра, бугун дунёда 148та мамлакат ҳудудини қамраб олган 276та халқаро дарё ҳавзалари ҳисобга олинган бўлиб, у ерда Ер шарининг 40 фоиздан зиёд аҳолиси истиқомат қилади.
Шунингдек, Миллат пешвоси ушбу олий даражадаги дастурни татбиқ этишда инсон ва молиявий захиралар, сармоялар, илғор технологиялар ўрнини юқори баҳолади. Бундан ташқари, Миллат пешвоси сувдан самарали фойдаланиш ва истеъмол қилиш маориф ҳамда маданият соҳаларидаги ҳамкорликлар, давлат ва хусусий сектор шерикчилигини кенгайтириш, сув билан таъминлаш ва санитария соҳасидаги мақсадларга эришиш учун янги имкониятлар яратилишини зарур санади.
Сўнгги ўн беш йилда, Тожикистон хавфсиз сув ва санитариядан фойдаланишни таъминлашга бир миллиард Америка долларига яқин маблағ сарфлади. Мамлакат Ҳукумати томонидан қабул қиланган чора-тадбирлар натижасида охирги беш йилда 1,2 миллионга яқин киши сув билан таъминланишнинг яхшиланган шароити, 600 минг киши эса, хавфсиз ичимлик суви билан таъминлангани таъкидланди.
Марказий Осиёда, айни пайтда, минтақавий интеграция жараёни фаол олға сурилаётган бўлиб, бу бизнинг фикримизча, сув-энергетика масалаларида минтақавий ҳамкорликлар яхшиланишига ҳисса қўшиши керак.
Миллат пешвоси Тожикистон Республикаси Ҳукумати томонидан БМТ ва бошқа шериклар билан жорий йилнинг 20-22 июнида Душанбе шаҳрида ўтказиладиган 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бўйича олий даражадаги халқаро конференция ҳақида фикр билдириб, олим ва масъул шахсларни унда иштирок этишга таклиф этди.
Мамлакат Президенти шунга боғлиқ ҳолда:
- Конференцияда биз, шунингдек, бугунги диалог рамкасини давом эттиришимиз ва кенгайтиришимиз керак. Бу ўн йилликни амалга татбиқ этишдаги ҳаракатларни фаоллаштириш учун янги туртки бўлиши мумкин, -дея таъкидлади.
Бундан ташқари, Душанбе сув конференцияси БМТнинг Устувор тараққиёт олтинчи мақсадлари кўриб чиқиладиган олий даражадаги сиёсий форумининг навбатдаги мажлиси арафасида сув масалалари соҳасида мақсад ва вазифаларга эришишдаги ҳаракатларни мустаҳкамлаш бўйича аниқ тавсияларни ишлаб чиқиш учун ўз вақтида ва муҳим майдончага айланиши мумкин.
Шунингдек, Миллат пешвоси 23 март куни «2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги доирасида сув захиралари, иқлим ўзгариши, табиий офатлар таҳдидини камайтириш соҳасида истиқболли ҳаракатлар» махсус зиёфатида нутқ сўзлаб, бу борадаги ютуқ ва мавжуд муаммолар ҳақида фикр билдирди.
Хусусан, Давлат бошлиғи иқлим ўзгариши хатарларига тўхталиб, жумладан, шундай деди:
- Гидрологик циклнинг ўзгариши сув, энергетика ва озиқ-овқат хавфсизлигига салбий таъсир кўрсатиб, тошқин ва қурғоқчиликнинг қўшимча таҳдиди сабабига айланмоқда.
Бу ишорага, нафақат, олимлар, балки кўплаб сиёсий раҳбарлар ҳам эътибор қаратишлари ва уларни биргаликда ҳал этишга интилишлари лозим.
Миллат пешвоси шу куннинг ўзида «Энергия ва сув ўртасида ўзаро боғлиқликни излаш: Устувор тараққиётнинг олтинчи ва еттинчи мақсадлари ўртасидаги синергия» тадбирида иштирок этди ва нутқ сўзлади. Давлат бошлиғи ўз нутқида жаҳон ҳамжамияти диққатини сув ва эннергетика муаммоларига қаратиб, уларни биргаликда ҳал этилиши муҳимлигини таъкидлади.
Миллат пешвоси, жумладан, шундай деди:
- Тожикистон барча манфаатли томонларни сув-энергетика соҳасида ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ва оптимал қарорларни илгари суришда фаол ҳамкорлик қилиш ниятидадир.
Тожикистон ва унинг раҳбари ташаббуси, ҳақиқатдан ҳам, долзарб бўлиб, уни манфаатли мамлакатлар тўлиқ қўллаб-қувватлашига ишончимиз комил.
Кейин Давлат бошлиғи Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Сув ва энергия: Устувор тараққиётнинг олтинчи ва еттинчи мақсадлари орасидаги алоқаларни топиш» тадбирида иштирок этди ва нутқ сўзлади.
Мамлакат Президенти гидроэнергетика кўпгина мамлакатларда ижтимоий-иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили бўлиб қолаётгани, бой сув захиралари ва гидроэнергетик потенциалга эга бўлган Тожикистон Республикаси барча ўзаро боғланган томонлар, энг аввало, қўшни мамлакатлар билан сув ва энергетика захираларидан минтақа мамлакатлари минфаати йўлида самарали, ўзаро манфаатли ва унумли фойдаланиш соҳасида ҳамкорликлар учун тайёрлигини билдирди.
Миллат пешвоси ўз нутқи охирида Тожикистон Республикасининг сув ва энергетика масалаларидаги ташаббусини бевосита қўллаб-қувватлаган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ва ушбу олий даражадаги тадбир ташкилотчиларига миннатдорчилик билдириб, мазкур учрашувга юқори баҳо берди.
Ҳақиқатдан ҳам, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессияси ва 2018-2028 йиллар – «Сув устувор тараққиёт учун» халқаро амалиёт ўн йиллиги бошланишига бағишланган олий даражадаги тадбир Тожикистон Республикаси ва халқи учун улкан тарихий воқеа бўлиб, мамлакатнинг халқаро майдондаги ўрни юксалишида муҳим аҳамият касб этди. Хусусан, бу борада Тожикистон Республикаси Президенти, Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг заҳматлари мислсиздир.
Халқ ўз Сарвари билан фахрланади, уни яхши кўради ва унинг ватанпарварлик сиёсатини қўллаб-қувватлайди.
Абдужаббор РАҲМОНЗОДА,
Тожикистон Республикаси Президентининг ижтимоий тараққиёт ва жамоатчилик билан алоқалар масалалари бўйича ёрдамчиси.
Аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи бугун халқаро муаммолардан бирига айланган. Фаровон сув захираларига эга бўлган юртимизнинг асосий қисмини тоғлару тепаликлар ташкил қилгани боис, ҳамма жойга етарлича сув чиқариш ҳамда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлашнинг имкони йўқ. Шундай бўлишига қарамай, мамлакат фуқароларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш йўлида мунтазам чора-тадбирлар қабул
Муфассал...
Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 мартда Самарқанд вилояти Тойлоқ туманининг Узун қишлоғида туғилган. Самарқанд Давлат университети ва Тошкент Давлат юридик институтини тамомлаган. У ўз меҳнат фаолиятини матбуот нашрларидан бошлаб, сўнг кўп йиллар нуфузли идораларда хизмат қилди. 1998 йилда “Шуҳрат” медалига ва 2005 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист” унвонига сазавор бўлган. Халқаро Чўлпон
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015