Тарихни инсонлар тарихи ташкил этиб, бу тарихий босқич ўз бошидан бешта иқтисодий-ижтимоий формация – ибтидоий жамоа тузуми, қулдорлик, феодал, капиталистик ва социалистик тузумларни бошидан кечирган бўлиб, ҳар бири тарихда ўз изини қолдирган ва бу излар жаҳон тарихида зарҳал ҳарфлар билан ёзилган. Жонажон Ватанимиз Тожикистон, Россия Фанлар академияси ва кўпгина шарқ мамлакатларида ҳар йили декабр ойи академик Б.Ғафуров ойи,
Ғафуров асарлари мутолааси ойи сифатида нишонлаб келинади.
Академик 1908 йилнинг 30 декабрида ҳозирги Исписор қишлоғида дунёга келган. Улуғ Октябр Социалистик революцияси ғалабасидан кейин, дастлабки совет мактабида ўқиди, октябрят, пионер ва комсомол сафига қабул қилиниб, катта ташкилотчилик, ташаббускорлик ишларини олиб борди. Меҳнат фаолиятидаги ютуқлари учун коммунистик партия сафига қабул қилинди ва ТКП бўлим бошлиғи ўринбосари, инструктори, идеология ишлари бўйича МК котиби ҳамда 1946-1956 йилларда ТКП Биринчи котиби вазифасини шараф билан бажарди. Шунинг учун, машҳур сиёсий раҳбар, таниқли тарихчи олим СССР ФА шарқшунослик институти директори вазифасига КПСС ХХ съезди қарори асосида тайинланди. Бу мураккаб ва шонли вазифани умрининг охиригача шараф билан бажарди ва СССР Шарқ дипломати шарафли номига ҳам сазовор бўлган эди. Республикамизнинг шимолий минтақасида 1932 йилда ташкил этилган ХОПИ, кейинчалик С.М.Киров номли ЛДПИ, ҳозирги ХДУ 1997 йилдан бери бу буюк шарқшунос, академик Б.Ғафуров номи билан аталиб келинмоқда. Академик Б.Ғафуров номли ХДУ ректори, тарих фанлари доктори, профессор Ж.Жўразода фармони билан ХДУнинг 86 йиллигига тайёргарлик муносабати асосида ҳар йили декабр ойи “академик Б.Ғафуров ойи”, “Б.Ғафуров асарлари мутолааси ойи” дея аталадиган бўлди. Декабр ойида ҳамма факултетлар, бўлимлар, кафедраларда, академик гуруҳларда академик Б.Ғафуров ҳаёт ва фаолиятига боғлиқ сиёсий тарбиявий соатлар, суҳбатлар, савол-жавоблар, лекциялар, баҳс-мунозаралар, турли мулоқотлар, фахрий устозлар, олимлар, ходимлар билан учрашувлар, илмий конференциялар ва таълим-тарбиявий, илмий аҳамиятга эга чора-тадбирлар ўтказилади. Мана шундай тадбирлардан бири - ХДУ бош ўқув корпуси катта мажлислар залида шарқнинг буюк мутафаккир хотирасига бағишланган “Академик Б.Ғафуров ҳаёт ва фаолияти” мавзусида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтади. Илмий анжуманда олимлар, ғафуровшунослар Б.Ғафуров ҳаёт ва фаолиятига қисқа тўхталишади, академик Б.Ғафуров номини ХДУга берилганлиги сабабини баён этади. Академик Б.Ғафуров ва миллий ўз-ўзини англаш, шарқшунослик илми ривожида академик Б.Ғафуров хизмати, Шарқнинг буюк алломаси: академик Б.Ғафуров ҳаёти ҳақида айрим ишоралар мавзуларида таниқли ғафуровшунос олимлар мазмунли чиқишлар қилади. Бу тадбир жуда катта таълим-тарбиявий ва илмий аҳамият касб этади. Алломанинг қисқа таржимаи ҳоли билан таништиришни лозим, деб билдик. Б.Ғафуров 1908 йилнинг 30 декабрида Самарқанд вилояти Хўжанд уезди Исписор қишлоғида ишчи оиласида туғилган. 1977 йилнинг 12 июлида Душанбеда вафот этган. Отаси Ғафур Сангинов боғбон ва темир йул ишчиси эди. Онаси Розия Озод шоира бўлган. Шароити оғир бўлганлиги учун 1917 йилгача ота-онаси билан бўлиб, кейинчалик бойлар уйида мардикор бўлиб ишлаган. 1922-1924 йилларда Қистакўз болалар уйида яшаган ва ўқиган. Хўжанддаги биринчи бошланғич мактабда ўқиди. 18 ёшида комсомолга қабул қилинган, комсомол болалар бюроси, райком комсомол маданият бўлими мудири, 1928 йилда Самарқанддаги Олий ҳуқуқшунослик курсига ўқишга юборилган ва 1930 йилнинг январ ойида Тожикистон КП(б) МКга (Сталинобод)га юборилди. У ерда Халқ адлия комиссари ёрдамчиси, бўлим мудири бўлиб ишлади. ТКП 1930 йил апрелида "Қизил Тожикистон" ўзбекча газетасига бўлим мудири вазифасига тавсия қилинди, редактор ўринбосари бўлиб ҳам ишлади. 1931 йилда Москвага ўқишга юборилди ва 1935 йилда Умумиттифоқ Коммунистик журналистика институтини тугатиб, 1935-1938 йилларда "Қизил Тожикистон" газетасида редактор ўринбосари, редактори, ТКП МК инструктори, нашриёт ва матбуот бўлими мудири, агитация ва пропаганда бўлими мудири ўринбосари, ТКП сектори мудири бўлиб ишлади. 1938-41 йилларда СССР ФА Тарих институти аспиранти, 1941-44 йилларда ТКП(б) МК агитация ва пропаганда ишлари бўйича котиби, 1944-46 йилларда иккинчи котиб, 1946-56 йилларда Биринчи котиб, 1956-77 йилларда СССР ФА Шарқшунослик институти директори бўлиб ишлади. Тарих фанлари номзоди, доктори, СССР ФА мухбир аъзоси (1958), академиги (1968), 1932 йилдан КПСС аъзоси, Тожикистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1967), 1936-58 йилларда Тожикистон Олий Совет депутати, 2,3,4, 5,7- чақириқ СССР Олий Совети депутати КПСС XIX, XX съездларида КПСС МК аъзоси (1952-1961), КПСС, ТКП съездлари делегати, 300дан ошиқ илмий ва илмий-оммавий асарлар муаллифи. 17 йил давомида "Азия и Африка сегодня" журнали редактори, Марказий Осиё маданиятини ўрганиш халқаро Ассоциацияси Президенти, Марказий Осиё тамаддунини ўрганиш Совет Комитети раиси, Шарқ ва Осиёни ўрганиш халқаро Иттифоқи президенти ўринбосари, Тинч Океани илмий Ассоциацияси Миллий Совета Комитети раиси, Фирдавсий мукофоти комитети раиси, Осиё ва Африка ҳамкорлик фонди раиси ва бошқа кўплаб жамият ташкилотларини бошқарган. Полша шарқшунослари жамияти фахрий аъзоси, Ҳиндистон Алигарх университети фахрий доктори, Югославия, Босния ва Герцеговина санъати ва фанлари академияси чет эл аъзоси, Париждаги Осиё жамияти фахрий аъзоси, Маданий алоқалар бўйича Ҳиндистон Миллий Совети аъзоси. Халқаро конференциялар (Боку, 1967, Тошкент, 1957, Душанбе, 1968, Самарқанд, 1969, Ашхобод, 1972), Халқаро шарқшунослар ХХIV - XXX конгресслари (Мюнхен, 1957, Мехико, 1976, Тошкент, 1962, Ню-Деҳли, 1964, Москва, I960), Халқаро семинарлар (Деҳли, 1972, Москва, 1975), тарих илми бўйича халқаро конгресслар (Москва, 1970), халқаро симпозиумлар (Душанбе, 1977) иштирокчиси ҳамда раҳбари эди.
1936-38 йилларда Олий қишлоқ хўжалик коммунистик мактабида, Сталинобод пединститути СССР тарихидан (1939-40 йиллар) дарс берган. СССР ФА Тожикистон филиали Тарих ва адабиёт институти сектор мудири, 1942-54 йилларда аспирантлар илмий раҳбари эди. 6та Ленин, Октябр Революцияси, Меҳнат Қизил Байроқ, Мўғулистон Меҳнат Қизил Байроғи орденлари ва бошқа кўплаб орденлар, медаллар билан мукофотланган.
1997 йилдан бери ХДУ 65 йиллиги муносабати билан академик Б.Ғафуров номи билан аталади. Б.Ғафуров - олим, журналист, шарқшунос, тарихшунос, доктор, педагог, профессор, публицист, машҳур давлат ва жамият, партия арбоби, академик ва буюк инсон эди.
Таниқли тарихчи олим, сиёсатчи ва жамият арбоби тарих ва ҳуқуқ факултети аҳли бошчилигида юқорида қайд қилинган юбилейлар режаси ишлаб чиқарилган ва муваффақиятли амалга оширилмоқда. Академик Б.Ғафуровнинг 110 йиллик юбилейи давлатимиз умумхалқ байрамидир!
Сафар ЭРКАЕВ,
академик Б.Ғафуров номли ХДУ доценти.
Байрамга бой юртимизга яна бир шукуҳли байрам – қутлуғ Наврўзи Ажам кириб келди. Бу байрамни ёшу қари бирдек севади, унинг ўлкамизга кириб келишини ҳамма интизорлик билан кутади. Наврўз ўзининг эзгулик нурига йўғрилгани, ўзида гўзал ва такрорланмас урф-одатларимизни мужассам этгани учун ҳам барчага бирдек қадрлидир. У баҳор байрами бўлиши билан, инсоннинг табиатга бўлган меҳру муҳаббатини акс эттирувчи, асрлар бўйи давом этиб
Муфассал...
Тожикистон Республикаси Бош прокурори аризаси асосида мамлакат Олий суди томонидан Тожикистон Ислом тикланиш партияси фаолиятида экстремистик-террорчиллик унсурлар бор, дея эътироф этилиши боис, унинг ман этилиши, фаолиятига барҳам берилиши, шунингдек, мазкур партияга тегишли «Нажот» газетаси тўхтатилиши, интернет сайтининг ёпилиши ҳамда партияга алоқадор аудио-видео ёзувлари, адабиётлару варақаларни олиб кириш, тарқатиш қатъиян тақиқланиши борасидаги хабарни телевидение орқали томоша қиларканман,
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015