Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАСР

Муаллиф: Super user Категория: НАСР
Чоп этилган 13 Октябр 2016 Кӯришлар: 2068
Печат

 

jurnalistёхуд «тўйга бировнинг тўнини кийиб бораётган» шоввоз қаламкашлар хусусида

"Халқ овози" газетасининг жорий йил 29 сентябр сонида чоп этилган ушбу газета бош муҳаррири ўринбосари Эркин Шукурнинг "Айтсам тилим, айтмасам дилим куяр…" сарлавҳали мақоласини катта қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Мақолада ёш шоирлар ижоди ҳақида, уларнинг бадиий ижодда ҳар бир

қадамларини ўйлаб, масъулият билан босишларини, адабиёт майдони  эзма маддоҳлар майдони эмас, балки юксак заковатли, ҳаёт оқимини теран кўз - қалб кўзи билан кўра оладиган адиблар майдони эканлигини эслатувчи "Қизим сенга айтаман, келиним сен эшит"  қабилидаги илмоқли фикрларини ўқиб, ғоят қувондим. Гапнинг рости, шундай мақоланинг ёзилишини устозларимиз Ўлмас  Жамол, Сулаймон Эрматов ва Абдулло Зуҳурлардан, айниқса, Хўжанд олийгоҳининг ўзбек тили ва адабиёти факултети домлаларидан анча йиллардан буён кутардим.

Эркин Шукур ўз мақоласида 2000 йилдан  кейин жумҳуриятимиздаги ўзбек адабиёти майдонига кириб келган ёш шоир ва ёзувчилар ижодига назар ташлаб, улар ижодида айрим нуқсонлар мавжудлигини чуқур дард билан тилга олибди. Шу сабабли, муаллифнинг ўзбек адабиёти камолини истаб, ёш ижодкорлар олдига қатъий талаблар қўйганлигидан шод бўлдим. Қувончимни ичимга сиғдира олмай қолдим.

Урфиятда "Шайтоннинг бўйни синса синсин, дўстнинг сўзи синмасин",-деганларидек, Тожикистондаги ўзбек адабиёти майдонига сўнгги йилларда кириб келган ёш шоир-ижодкорлар фаолиятига доир ўй-андишаларимни баён этишга азм қилдим. Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтмоқчиман: ёшим 70дан ошган, бироқ ҳалиям ўзимни шогирд деб биламан. Шундай бўлса-да,  жондан азиз ижодкорлар билан ҳаёт оқимидан олган сабоқларимни баҳам кўрмоқчиман.

Азиз қаламкаш дўстларим, укаларим, фарзандим тенги ижодкорлар, сизларга демоқчи бўлганларим шуки, адабиётнинг қудратли сўз санъати эканлигини, айниқса, сўзнинг буюк қудратга эга эканлигини унутмаслигимиз лозим. Халқимиз "Ширин сўз илонни инидан, ёмон сўз қилични қинидан чиқаради",  дея бежиз айтмаган. Шунинг учун ҳам, фикрингизни шундай сўзлар билан баён этингки, у қай бир дилга севинч туғёни, қай бир дилга даҳшат суронини солишга муваффақ бўлсин.

Шеърингни шеър этар бўзлаётган сўз,

Шеърингга ишқини сўзлаётган сўз.

Шеърингни ўзингга этгайдир ошиқ,

Жонингга жоним, деб сизлаётган сўз.

Ҳа, фикрни назмда шеърий услублардан ташқари чиройли, шаффоф, кўнгил торини тебратадиган сўз танлай олишнинг ўзи ҳам истеъдод, ҳам санъатдир. Шеърингизда имкон қадар кенг халқ оммасига таниш, тушунарли, халқона сўз ва иборалардан фойдаланганингиз маъқул. Билим савиянгизнинг баланд эканлигини кўз-кўз этиш мақсадида кўпчиликка тушунарли бўлмаган сўзлардан фойдаланишдан узоқ бўлинг. Ҳозирги замон ўқувчилари тушунмаган сўзларни англаш учун луғат китобларни излаш ўрнига, шеърингизни улоқтириб ташлайди. Чет сўзларни заруратсиз қўллаш шеърингизнинг қимматини оширмайди, аксинча, бадиий қийматига путур етказиши мумкин. Шеърда ўз она тилингиздаги сўз бўла туриб, унинг ўрнига ўзга тиллардан фойдаланишингиз ўз тилингизга нисбатан ҳақорат бўлади.

Фикримиз исботи учун устоз Ўлмас Жамол ва Шодмон Жўра шеърларини ўқиб чиқишларингизни маслаҳат бераман.

Шеърнинг чинакам шеър бўлиши учун жимжимадор сўзларнинг ўзигина кифоя эмас, шеърда, умуман, ҳар қандай жанрда ёзилган асарда шакл ва мазмун мутаносиблиги ғоятда муҳимдир. Деҳқонча қилиб айтганда, шеър ҳам одамзодга ўхшайди. Ҳаддан ташқари семиз ё ҳаддан ташқари ориқ одамни етук, соғлом деб бўлмаганидек, шакл ва мазмун мутаносиблиги бўлмаган асарни ҳам етук асар, деб бўлмайди. Айрим шоирларнинг чиройли, ўйноқи сўзлар йиғиндисидан иборат 8-9 бандли шеърини ўқиб, сўнг уни ёпиб қўйиб, нима демоқчи эканлигини ўйласангиз, мазмуни бор йўғи бир ёки икки оғиз гапдан иборат эканлигини сезиб, мийиғингизда жилмайиб қўйишингиз табиий ҳол. Шоир Абдулло Зуҳур билан суҳбатларимдан бирида менга "Шеърингиз ҳажмини 3-4 банддан ортиқ қилишга интилманг, барча айтмоқчи бўлганларингизни шу бандларга сиғдиришга интилинг" деган эди. Ҳозирги замон ёшлари ғоят зийрак, кўп гап эшакка юк эканлигини яхши биладилар. Ўзбек шеъриятининг султони А. Навоий

Оғизга келганни демак нодоннинг иши,

Олдига келганни емак ҳайвоннинг иши,-деганларида нақадар ҳақ эканликларини унутмаслигимиз лозим.

Ҳамқалам дўстлар, яна шуни  эсда тутмоғимиз лозимки, бадиий асар, айниқса, шеър чўпчак, хашаки мавзуларни кўтармайди.

Бадиий асар умумбашар манфаатини кўзлаб ёзилмоғи лозим, акс ҳолда шеърингиз қадр тополмайди, умри қисқа бўлади. Бадиий  қиймати етук, долзарб мавзуларда шеър ёзиш учун, аввало, ижодкорнинг ўзи маънавий камолот, юксак савияга эга бўлмоғи даркор.

 Ижодкорни кўпинча адиб, деб тилга оладилар. Ушбу сўзнинг том маъносини тўлиқ англай олмаган тетапоя шоир укаларим қулоқларига сирға қилиб тақиб олсинлар. Адиб дегани-адаб берувчи, муаллим, тарбия берувчи демакдир. Ислом динида дили поку сўзи пок адиблар, ўз пандига, аввало, ўзи амал қилган шоир-адиблар қиёматда пайғамбарлар қаторида туришлари таъкидланади. Шундай экан, унутманг, баъзингиз адиб, баъзингиз бўлажак адибсиз, рафторингиз гуфторингизга мос, пок адиб бўлишга интилинг. Баъзи шайтон васвасасидан чиқа олмай, мўмай пул топиш илинжида сариқ чақага ҳам арзимаган нарсаларни китоб қилиб сотиб, бойишни ўйламанг. Адабиётга хиёнат қилманг, сохта машҳурлик пайидан бўлманг. Акс ҳолда эл-юрт, дўсту биродарларингиз бўйнингизга "Шайтон шоир" деган тавқни илиб қўйишлари мумкин. Бундан тўрт йил бурун бир гурунгда ўтирган эдим. Гап қайси бир шоирнинг икки юзламачилиги, ёлғончилиги, безбетлиги ҳақида кетди. Гурунг иштирокчиларидан бири: -Шоир ҳам шайтон бўлар эканда, деди. Бу гап менга ўқ теккандек азоб берди. Шу-шу тўрт йилгача ҳеч нарса ёза олмай юрганман. Мен иккита таниқли шоирни яхши биламанки, улар ана шундай нобакорлик йўлларига кириб, ҳозир бири ҳибсхонада, иккинчиси таниш билишларига юз кўрсата олмай, шаҳарма шаҳар, кўчама-кўча истиқомат жойини ўзгартириб,  бедананинг уйи йўқ, қайга борса питпилдиқ… бўлиб юрибди.

Шоир, адиб бўлишни ихтиёр этдингизми, ҳалоллик борасида, одамийлик борасида ёзганларингизга, энг аввало, ўзингиз  амал қилинг. Акс ҳолда…

Кези келганда, яна шуни эслатиб ўтмоқчиман. Ёзганларингизни китоб қилишга шошилманг. Ёзганларингизнинг 90 фоизи таҳрирсиз чиққандан кейингина китоб соҳиби бўлишга интилсангиз, ярашади. Акс  ҳолда, тўйга бировнинг тўнини кийиб борганга ўхшаб қоласиз.

 

Рустам Эргаш,

Фархор ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Апрел 2025 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
  1 2 3 4 5 6
7 8 9 10 11 12 13
14 15 16 17 18 19 20
21 22 23 24 25 26 27
28 29 30        

МАҚОЛАЛАР

БИР ДАРАХТДА ТУРЛИ ХИЛ МЕВАЛАР...

 

Ҳасанбой Собиров Кушониён ноҳиясининг «Бўстонқалъа» жамоатида боғбон оиласида туғилган. У 1973 йили шу ердаги 49-ўрта умумтаълим муассасасини битирган. Ёшлигидан математика фанига алоҳида меҳр қўйганлиги боис, 1977 йили Носир Хусрав номидаги Бохтар шаҳри олийгоҳини битирган. Айни пайтда Бохтар шаҳар «Ориён» лицей мактабида ёшларга ихтисоси бўйича сабоқ бериб келмоқда.

Муфассал...

Эмомали Раҳмон: -Менимча, аввал россияликлар дарвозани ишғол этишади…

 

Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2073984

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

8066818
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
84
2794
8358
8024732
5908
108045
8066818

Сизнинг IPнгиз: 18.191.222.156
Бугун: 03-04-2025 00:49:59

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015