Хатлон вилояти раиси Қурбон Ҳакимзоданинг яқинда давлат ҳокимияти вилоят ижроия органида бўлиб ўтган хавфли вируснинг пайдо бўлиши олдини олиш штабининг эпидемияга қарши чора-тадбирларни кучайтиришга бағишланган навбатдаги йиғилишидаги топшириғига биноан, турар жой-коммунал хўжалигининг сув сепиш машиналари ёрдамида вилоятнинг барча шаҳру ноҳиялари автомобил йўллари дезинфекция қилинмоқда.
Аллақачон, вилоят Санитария-эпидемиология давлат назорати маркази ҳамда Кўшониён ноҳияси Санитария-эпидемиология давлат назорати маркази ходимлари томонидан Кўшониён ноҳияси маркази, Исмоил Сомоний шаҳарча жамоати марказий йўлларида дезинфекция ишлари ўтказилди.
Йиғилишда берилган топшириққа кўра, автомобил йўлларини зарарсизлантириш ишлари бир ҳафтада икки мартадан ўтказилади.
Хавфли вирусга қарши эҳтиёт чоралари
Апрел ойининг биринчи ўн кунлигида Ёвон ноҳияси дезинфекцион гуруҳлари томонидан 1 минг 133та хўжалик, 100та таълим муассасаси, 176та масжид, ноҳия марказий бозори ва ноҳия ҳудудида жойлашган барча ташкилоту муассасаларда зарарсизлантириш тадбирлари ўтказилиб, хўжалик юритишнинг бошқа субъектларида бу иш давом эттирилмоқда.
Тожикистон Республикаси Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш вазирлигидан хабар беришларича, коронавирус хасталигининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида, вилоят Хавфли вирус пайдо бўлиши олдини олиш штабининг топшириғига биноан, Ёвон ноҳиясида эпидемия тарқалиши олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш йўналишида зарурий чора-тадбирлар қўлланилмоқда. Қайд этиб ўтиш ўринлики, айни пайтда Ёвон ноҳияси соғлиқни сақлаш муассасалари ходимлари ҳисобидан 87та тарғибот-ташвиқот гуруҳлари ташкил этилиб, улар аҳоли ўртасида коронавирус хасталигининг олдини олиш ва шахсий гигиенага риоя қилиш юзасидан тушунтириш ишлари олиб боришмоқда.
Эртачи пиёз етишди
Вилоятнинг жанубий ноҳияларида эртачи пиёз ҳосили етилиб, яқин ўн кундирки, деҳқонлар уни жамғаришни бошлашди. Албатта, эртачи пиёзнинг бозорларга кириб келиши, бу маҳсулот нархининг пасайишига олиб келиши табиий.
Давлат ҳокимияти вилоят ижроия органидан хабар беришларича, Панж ва Жайҳун ноҳияларида ҳам яхши етилган эртачи пиёз ҳосили жамғарилмоқда. Айни пайтда, янги ҳосил вилоятнинг Бохтар ва Кўлоб сингари йирик марказларига жўнатилмоқда.
- Янги ҳосил бозорларда пиёз нархининг пасайишига хизмат қилмоқда, - дейди манба. – Жумладан, эртачи пиёзнинг бир килограмми 2,5 – 2,8 сомонийдан сотилмоқда.
Тиббий ниқоблар ишлаб чиқариш ҳажми
Вилоят раҳбарияти тўқимачилик корхона ва цехларини вақтинча тиббий ниқоб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга даъват этмоқда. Бу ҳақда вилоят раиси аппарати Ахборот-таҳлил бўлимидан хабар беришди. Мазкур тадбир аҳолини дастлабки тиббий воситалар билан таъминлашга қаратилган.
Айни пайтда вилоят Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоялаш бошқармаси Бохтар шаҳридаги «Ресандаи Қўрғонтеппа» ва Данғара ноҳиясидаги «Фарм Текс» корхоналарига 2 миллион дона тиббий ниқоб тикиб беришга фармойиш берди.
Вилоятнинг соҳавий корхоналари март ойидан бошлаб, маҳаллий пахта маҳсулотидан тайёрланган докадан тиббий ниқоб ҳамда шахсий гигиена воситалари ишлаб чиқаришни бир неча марта оширган.
Юбилей иншоотлари
Тожикистон Республикаси давлат мустақиллигининг 30 йиллик юбилей шарафига Фархор ноҳиясида 330та иншоот қуриб, фойдаланишга топширилади.
Давлат ҳокимияти Фархор ноҳияси ижроия органидан хабар беришларича, тасдиқланган режага биноан, 2021 йилнинг сентябр ойигача барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 333та иншоот қурилади ёки қайта таъмирланади. Умуман, 2018 йилнинг январ ойидан 2020 йилнинг январ ойигача ноҳияда умумий юбилей иншоотларидан 228тасида қурилиш ишлари якунланди. Айни пайтда, 23та иншоот қурилиши қизғин давом эттирилмоқда.
Озод иқтисодий минтақанинг янги субъектлари
Жорий йил январ ойидан буён, «Данғара» озод иқтисодий минтақасида иккита янги субъект қайдга олинди. Бу ҳақда журналистларга «Данғара» озод иқтисодий минтақаси бошлиғи ўринбосари Сафарали Тайфуров хабар берди. Унинг айтишича, маҳаллий ва эронлик инвесторлар озод иқтисодий минтақада иккита янги суъектни қайддан ўтказдилар. Бу субъектлар қурилиш материаллари, консерва ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш билан шуғулланади.
Тожикистон-Эрон қўшма корхонаси консерва ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қадоқлаш билан шуғулланади ва бу лойиҳа учун 10 миллион сомоний маблағ ажратилган. Иккинчи субъектда маҳаллий тадбиркор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш учун 5 миллион сомоний маблағ сарфлашни режалаштирган.
Сафарали Тайфуровнинг қайд қилишича, «Данғара» озод иқтисодий минтақасида 19та субъект қайдга олинган. Ўтган йили минтақа ҳудудида 10та саноат корхонаси фаолият юритиб, 40 миллион сомонийлик маҳсулот ишлаб чиқарган.
Ўз мухбир.
…Хўжамқул болалигини бот-бот эслаб туради. Шўрча қишлоғининг чанг босган кўчалари, адирларда мол боққанлари, эшак билан тоғдаги чашмадан сув ташиганлари хотирасидан мустаҳкам ўрин олган. Қишлоқлари тоғ этагида жойлашган бўлиб, ичимлик суви танқис эди. Собиқ Шўролар даврида «қўли узун»лар машина билан сув келтирса, қолганлар эшак билан тоғдаги «Шўрча сув» булоғидан сув ташиб келишарди.
Муфассал...
Азиз Тожикистонимиз истиқлолиятни қўлга киритгач, давлатимиз раҳбарлари нафақат мамлакатимизда, балки халқаро миқёсда тоза ичимлик сувига тегишли глобал муаммолар ечимига жаҳон ҳамжамияти диққатини жалб этиб келмоқда.
Тожикистонимиз – жаннатмакон юрт, табиати бой, беқиёс ўлка. Мамлакатимиз Ер юзида тоза ичимлик суви захираси бўйича энг олдинги
Муфассал...2015
1-2015
2-2015
3-2015
4-2015
5-2015
6-2015
7-2015
8-2015
9-2015
10-2015
11-2015
12-2015
13-2015
14-2015
15-2015
16-2015
17-2015
18-2015
19-2015
20-2015
21-2015
22-2015
23-2015
24-2015
25-2015
26-2015
27-2015
28-2015
29-2015
30-2015
31-2015
32-2015
33-2015
34-2015
35-2015
36-2015
37-2015
38-2015
39-2015
40-2015
41-2015
42-2015
43-2015
44-2015
45-2015
46-2015
47-2015
48-2015
49-2015
50-2015
51-2015
52-2015