Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

МИНТАҚАЛАР

Муаллиф: Super user Категория: МИНТАҚАЛАР
Чоп этилган 16 Октябр 2018 Кӯришлар: 1643
Печат

 

armiya 2018Суғдлик 1000 нафардан ортиқ йигит Ватан хизматини адо этиш учун кўнгилли равишда ҳарбий хизматга жўнаб кетди. Уларни кузатиш учун Хўжанд шаҳри яқинидаги машҳур Арбоб қасри олдидаги амфитеатрга 7 мингдан ортиқ киши йиғилди. Улар орасида ота-оналар, ҳарбий хизматчилар, ўсмирлар бор эди.

Вилоят раиси Ражаббой Аҳмадзода йигитлик бурчини адо этиш нақадар шараф эканлигини англаб, Қуролли кучлар сафига кўнгилли тарзда жўнаб кетаётган ёшларга «оқ йўл» тилар экан, ҳозирда Тожикистон Миллий қўшинларида аскарлар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилгани, ҳарбий хизмат ватанпарварлик, матонат, мардлик, чиниқиш мактаби эканлигини таъкидлади.

Ҳарбий хизматга отланган йигитлар ва уларни кузатиш учун тўпланган кишиларга концерт кўрсатилди. Ғафуров шаҳарчаси марказий майдонида эса, йигитлар учун дастурхон ёзилди.

Вилоят ҳарбий комиссариатидан билдиришларича, кузги ҳарбий чақириқда кўнгилли равишда хизматга жўнаётган йигитлар сони ҳар қачонгидан кўпайган. Аллақачон Спитамен, Шаҳристон ва Тоғли Мастчоҳ ноҳияларида кузги ҳарбий чақириқ режаси бажарилган. Жумладан, спитаменлик 165 нафар йигит она-Ватан хизматига жўнаб кетган. Спитамен ноҳиясида навбатдаги ҳарбий чақириқ режаси даъватнинг дастлабки кунларидаёқ бажарилган.

                                      

Меҳнат қилган қадр топар

Конибодом шаҳридаги 16-ўрта умумтаълим муассасасида таниқли шоир, муаллим ва ҳофиз Соҳибжон Содиқ меҳнат ва ижодий фаолиятининг 50 йиллиги муносабати билан кеча ўтказилди.

Кечага фақат Конибодомдан эмас, балки вилоятнинг бошқа шаҳар ва қишлоқларидан ташриф буюрган меҳмонлар ҳам қатнашишди. Кечада таниқли адиблар Дадахон Эгамзод, Аюб Кенжа, вилоят уламолар кенгаши раиси, ғазалнавис шоир Ҳожи Ҳусейнжон Мусозода. Конибодом шаҳар давлат ҳокимияти ижроия органининг бўлим мудири Баҳодир Маҳмудов, маориф бўлими мудири Бурҳон Жабборий, Туҳфа Фозилова номли театр актрисаси Дилбар Сулаймонова ва бошқалар Соҳибжон Содиқни табриклашар экан, у ҳақда илиқ гаплар айтишди.

Соҳибжон Содиқни фақат Конибодомда ва вилоятда эмас, ундан ташқарида ҳам болалар шоири сифатида яхши танишади. У тожик ва ўзбек тилларида ижод этади. Кечада шоирнинг шеърлари икки тилда қироат қилинди.

 

Спортчилар учун янги совға

Жаббор Расулов ноҳиясининг Сомониён қишлоқ жамоатида янги спорт зали фойдаланишга топширилди. Зарафшон қишлоғида қуриб битказилган бу иншоотда қишин-ёзин миллий кураш, самбо, бокс, қўл жанги, оғир атлетика, гимнастика каби спорт турлари билан шуғулланиш учун шароит яратилган.

Янги спорт иншооти маҳаллий тадбиркор Шоҳин Гулов ташаббуси билан бунёд этилди. Бунинг учун 1 миллион 200 минг сомоний маблағ сарфланди. Иншоотда ўтказиладиган мусобақаларни бир вақтнинг ўзида 200 нафар томошабин томоша қилиш имкониятига эга.

Бу олиҳиммат инсоннинг юрт ободончилигига қўшган биринчи ҳиссаси эмас. Жорий йил март ойида Гуловнинг ташаббуси билан спорт майдончаси фойдаланишга топширилганди. Бунинг учун 500 минг сомоний сарфланганди. Ҳар икки спорт иншоотининг ёнма-ён жойлашгани спорт билан шуғулланувчилар учун қулай имконият яратган.

Янги спорт иншооти очилишида қатнашган Суғд вилояти раиси Ражаббой Аҳмадзода вилоятнинг барча шаҳар ва ноҳияларидаги каби Жаббор Расулов ноҳиясида ҳам Тожикистон мустақиллигининг 30 йиллигини муносиб кутиб олиш мақсадида ободончилик ишлари авж олганини таъкидлаб ўтди.

Янги спорт залининг очилиши кунида белбоғли кураш бўйича республика мусобақалари бошланди.

- Биз қишлоқларимизда спорт иншоотлари қурилишига алоҳида эътибор қаратяпмиз. Чунки спорт билан шуғулланишнинг ҳар тарафлама фойдаси бор. Аввало, ёшлар соғлом бўлишади, чиниқишади. Йигитлар ҳарбий хизматга жисмоний жиҳатдан тайёр бўлиб боришади. Ва яна бўш вақтини мазмунли ўтказган ёшлар турли хил зарарли оқимларга қўшилиб кетмайдилар, - дейди Сомониён қишлоқ жамоати раиси Шукур Узоқов.

Сомониён қишлоқ жамоатида туғилиб-ўсган ёшлардан бир нафари яқинда жаҳон биринчилигида қўл жанги бўйича иккинчи, икки нафари эса, учинчи ўринни эгаллади. Осиё, мамлакат ва вилоят биринчилигида қатнашаётган ва ғолиб чиқаётган спортчилар сафи ҳам тобора кенгаймоқда.

 

Эъзоз

Исфаранинг Лаккон қишлоғидаги 54-ўрта умумтаълим муассасасида нафақадаги ўқитувчилар билан учрашув бўлиб ўтди. Ўқитувчилар куни арафасида бўлиб ўтган ушбу тадбир қатнашчилари умрини ёш авлод тарбиясига бағишлаган 20 нафардан ортиқ муаллимни гуллар билан кутиб олишди.

Учрашувда сўзга чиқкан отахон ва онахон муаллимлар ўз хотиралари билан ўртоқлашишди, таълим-тарбияни янада яхшилаш борасидаги фикрларини билдиришди. Узоқ йиллар мазкур мактабга директорлик қилган, инглиз тилидан дарс берган Жанобиддин Мелибоев ва Абдуҳабиб Акрамов умумтаълим муассасасидаги шарт-шароитнинг олдинги йиллардагига қараганда анча яхшиланганини таъкидлашар экан, ўқувчиларни чуқур билим олишга, давлат ва ўзбек тили билан бирга инглиз, рус тилларини ҳам ўрганишга чақиришди.

Мактаб муаллимлари ва ўқувчилар олий тоифали ўқитувчи, рус тили бўйича мутахассис Муҳаббатхон Абдураҳмонова, ўзбек тили ва адабиётидан дарс берган Абдумухтор Абдураҳмонов, математикадан таълим берган Муйдинхожа Поччаев, бошланғич синфларда болаларга ҳарф танитган, ўқиш-ёзишни ўргатган Суҳбатхон Маҳмуджонова, Мушаррафхон Абдураҳмоноваларнинг чиқишларини қизиқиш билан тинглашди.

Мактаб ўқувчилари ижросида ўқитувчи касбининг аҳамияти ҳақидаги саҳнача, шеърлар, қўшиқлар учрашув мазмунини янада бойитди.

Тадбирни ташкил этишда ташаббус кўрсатган мактаб ўқитувчиси Нодира Отахонованинг айтишича, учрашувга кела олмаган нафақадаги муаллимларнинг уйларига бориб, хабар олишган. Жумладан, бемор ётган Мирҳомид Обидов, Рашодхон Қодиров, Бибифотима Исоқоваларнинг ҳолларидан хабар олинган.

 

Ўз мухбир.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Паём – янги илҳом бахш этди

 

Мен Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, муҳтарам Президентимиз Эмомали Раҳмоннинг янги Паёмини қизиқиш ва ўта қониқиш билан ўқиб чиқдим. Бир неча кун давомида мазкур Паём таъсирида юриб, таассуротларимни ҳамкасбларим, дўстларим, танишларим билан ўртоқлашдим. Уларнинг ҳаммаси ҳам мен каби  Президент Паёми ўзларига янги куч-ғайрат, илҳом бағишлаганини айтишди.

Муфассал...

Тожикистон Ислом институти иншоотлари қурилишида

 

30 май куни Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси - Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Душанбе шаҳрининг Низомий Ганжавий кўчасида тамал тошини қўйиш билан Имоми Аъзам - Абуҳанифа Нўъмон ибн Собит номидаги Тожикистон Ислом институтининг янги иншоотини бунёд этилишини расман бошлаб берди.

Тожикистон Ислом институтининг янги иншооти бир сменада 1500 нафар

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990597

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477817
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3745
4027
21430
7426653
99461
114875
7477817

Сизнинг IPнгиз: 3.145.108.43
Бугун: 23-11-2024 16:59:40

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015