Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

НАЗМ

Муаллиф: Super user Категория: НАЗМ
Чоп этилган 13 Март 2015 Кӯришлар: 2283
Печат

 

m.sayidНеъмат Муҳаммад Саид кўпқиррали ижодкор. У назмда ҳам, насрда ҳам ҳамиша кўзлаган мақсадига ета олган. Форс-тожик тилини яхши билиши, форс-тожик адабиётидан хабардорлик, классик жанрларда шеър битиш иштиёқи ва бу борадаги тинимсиз изланиш унинг ижодиётини янада юксалтирди. Унинг ижод кўлами ранг-баранглиги, мисралар қуймалиги, вазнлардаги тенглик айтаётган шеър-сўз салмоғини янада ошириб, шеърхон қалбига ўрнашиб қолишига шубҳа йўқ.

БИР ЧИНОР КЕТДИ

Умр чинорзоридан бир чинор  кетди,

Ўн икки шох, ўттиз барги бор кетди.

Баргларин бир ёғи қоп-қора эди,

Бир томони оппоқ, мисли қор кетди.

Икки минг ўн беш келди товланиб,

Икки минг ўн  тўртдан ихтиёр кетди.

Қўй келди, қўй каби ювош бўлсин-да,

Сувлиғин ташлабон ул тулпор кетди.

Бировлар орзуси тўнин кийди-ю,

Кимлар орзусига интизор кетди.

Аробаси оғир келди ўтган йил,

Ким йиғлаб, ким қилиб ифтихор кетди.

Тўплар тўхтамади, мушаклар учди,

Билмадим ким бўлди тору мор кетди.

Чайқалди бўрондек фано уммони,

Ўн икки ойи ҳам беқарор кетди.

Худонинг ерига, сувига талаш,

Сиёсат бобида иқтидор кетди.

Неъмато, шукур қил, Раббинг билағон,

Билганинг қоғозга интишор кетди.

 

КЎНГИЛНИ БЕР

Бўлмагил  ҳеч синчалак, барнога бир кўнгилни бер.

Сен учун олам аро, танҳога бир  кўнгилни бер.

Ўзгача ҳар гул ҳиди, деб ўйлама, бўлгай хато,

Бошидан бош қотириб, яктога бир кўнгилни бер.

Барча гул ҳам гул эрур, ўрни бордир ҳар бирин,

Қалб тўрингда номлари иншога бир кўнгилни бер.

Нозланиб юрма тағин, севганида бир санам,

Феълу хўйи сен ила ошнога бир кўнгилни бер.

Неъматулло бошидан ўтмади савдоси не,

Ўз деҳангда мақталур, шаҳлога бир кўнгилни бер!

ШОН ЮЗИНИ ЎГИРГАЙ

Ғафлат аро кўмилсанг, шон ўзини ўгиргай.

Тузга қилсанг хиёнат, нон юзини ўгиргай.

Ҳаром-ҳариш йўлларга кириб кетсанг бош-оёқ,

Бўла туриб танангда қон юзини ўгиргай.

Тоғдай бўлса бойлигинг, ҳисоб-китоб билмасанг,

Ҳисоб-китоби йўқдан кон юзини ўгиргай.

Йироқларга чопқилаб, яқин қадрин қилмасанг,

Боқиб турган тўрттала ён юзини ўгиргай.

Дўстлар сони кўпайди, деб кетмагил ўзингдан,

Бирин эъзоз этмасанг, сон юзини ўгиргай.

Неъматулло эслатар: аҳдга вафоли бўлгил,

Вафосиздан ул Худои жон юзини ўгиргай!

 

МЕНГА БИР ДУНЁ

Бир парча ҳалол нон – менга бир дунё.

Томирда ҳалол қон – менга бир дунё.

Керакмас ҳаловат ҳаддидан ошиқ,

Рамақда бўлса жон – менга бир дунё.

Оддий яшаб ўтмоқ ўзи бир ҳузур,

Меҳнатдан келса шон – менга бир дунё.

Оғритиб қўймасам биров дилини,

Жилмайиб боққан он – менга бир  дунё.

Одамга тўлса гар, жанозам куни,

У ёниму бу ён – менга бир дунё.

Ёлғончида кўплар бўлишса бўри,

Неъмат, бўлай қуён – менга бир дунё!

 

Ўзин ҳар ён отган кўп 

Жаҳолат деб адолатни отган кўп.

Қилмишдан гоҳ ўзлари лол қотган кўп.

Машаққатла топиб ўзга содиқ дўст,

Кези келса, бир чақага сотган кўп.

Аъмолида чексиз гуноҳ жамланиб,

Натижада маҳбус бўлиб ётган кўп.

Тиригида қадрин қилмай тўққанин,

Йўқотган сўнг, ўзин ҳар ён отган кўп.

Мол-мансаб деб, ўзни ўтга урибон,

Бари кетгач, ўзи шамдек қотган кўп.

Ҳайрон қолма, Неъмат дунё ишига,

Ҳар савобга солиб ўзни ўтган кўп!

 

Севги сеҳри

Муҳаббатсиз умрдан умид йўқ бирор,

Ҳаётда муҳаббат бор экан-у бор!

Севгидан буюкроқ ҳис йўқ жаҳонда,

Бўлмаган, бўлмайди ҳеч бир замонда.

Муҳаббат соҳиби бахтиёр инсон

Бир умр ишонган ёри бор инсон.

Севгининг сеҳрини севган  билади,

Севги кўнгилларни осмон қилади.

Маъшуқаси билан бўлса ҳар ошиқ,

Ўзга не ҳам керак бу бахтдан ошиқ?!

Неъмат ҳам ошиқлар ҳисобида бор,

Шеърга шайдо бўлиб яшар бахтиёр!

 

ДЎСТЛАРИМГА

Дўстларим ифтихор, шонимсиз.

Тўқлигим, дастурхон нонимсиз!

Ҳаётда нега мен эришсам,

Чўққига чиққан ҳар онимсиз.

Дўстларсиз маълуммас борлиғим,

Томирда жўш урган қонимсиз.

Энг яқин таянчим, умидим,

Тенги йўқ меҳрга конимсиз.

Бало йўқ, тўрт томон дўст бўлса,

Ишонган тўртала ёнимсиз.

Илҳомга сарчашма туганмас,

Сизларга минг қуллуқ, хоним  сиз!

 

ОШНО БЎЛГАНИ

Келдим бу ғамхонага ғамга ошно бўлгани,

Тағин қайтиб кетар, бир дамга ошно бўлгани.

Хазинамда - умидлар ундан бўлак чизиқ йўқ,

Дунё вафосиз, бири камга ошно бўлгани.

Тирикликнинг заҳмати этиб қўйди парвона,

Узоқдаги липиллар шамга ошно бўлгани.

Тинмоқ учун қилинар, бор жону жаҳд-ҳаракат,

Оқибати қора ер, намга ошно бўлгани.

Жамоат жам яшаймиз, талашибон-тортишиб,

Бомдод, пешин ўтказиб, шомга ошно бўлгани.

Нечун келдинг жаҳонга, Неъматулло билиб ол,

Ё бандаи гуноҳкор номга ошно бўлгани?!

ОРЗУЮ ЎЙИМДА ТЎЙ

Ҳар замон, эй дўстларим, орзую ўйимда тўй.

Қилсангиз ташриф агар, ҳар куни уйимда тўй.

Тинмайин шеърлар ёзай, оҳангларини янгратиб,

Эшитиб баҳра олинг, қўшиғу куйимда тўй.

Дўстларимнинг доимо боши тўйдан чиқмасин,

Тўй деса ўсгай яна, қаддиму бўйимда тўй.

Тўй куни боққан сезар, ҳолатимни ҳар замон,

Гар томоша қилсангиз, рангиму рўйимда тўй.

Бўлса гар хонам аро аҳли дониш суҳбати,

Мен ҳисоб қилгум они, бўлди деб тўйимда тўй.

Хуш келибсиз, дўстларим, бошим узра пойингиз,

Сизга қилсам бир нигоҳ, бу кўнгил жўйимда тўй.

Кўнглимнинг тўрида дўстларимнинг боғи бор,

Неъматулло, қил шукр, боғда гул бўйимда тўй!

 

МИНГ ШУКУР

Минг шукур, Роббим, сенга, доимо ёнимда бахт.

Раҳматингдан бебаҳо жисм аро жонимда бахт.

Ҳимматинг гар бўлмаса, мен эдим афтода ҳол,

Орзулар тўнин кийиб, шавкату шонимда бахт.

Тоза гилдан айладинг суратимни беқиёс,

Сингиди, шундан буён, покиза қонимда бахт.

Лутфу эҳсонинг сенинг лойиқи бўлдим, шукур,

Илҳом пари ҳамроҳи бўлган ҳар онимда бахт.

Қўймадинг ризқсиз мени, фонийда ёлғиз қилиб.

Меҳнатим-ла топган ул роҳатий нонимда бахт.

Неъматулло, ҳур Ватан ўғлидирсан, қил шукур,

Нозу неъматлар тўлиқ кишвари конимда бахт.

 

Неъмат Муҳаммад Саид,

Қабодиён ноҳияси.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Бир қабр йиғлайди Чустда Ватан деб…

 

«Халқ овози»нинг собиқ Бош муҳаррири Абдусаттор Аҳмадалиевни хотирлаб...

Кошки...

Одамлар орасида мунофиқлик, иғво-ю низо бўлмаса эди. Худди мансабпарастлик каби, маҳаллийчилик сингари.

Муфассал...

Эзгу суннат ва урф-одатларимиз сайқали

 

Миллат пешвоси муҳтарам Эмомали Раҳмоннинг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонун қабул қилинганининг 10 йиллиги муносабати билан ўтказилган мулоқотда сўзлаган нутқи  

2017 йил 11 июл , Душанбе шаҳри.

Азиз ватандошлар!

Ҳурматли иштирокчилар!

Қадимий ва маданиятпарвар тожик халқи эзгу урф-одатлар ва маросиму байрамларга эга бўлиб, уларнинг кўп қисми узоқ тарих мобайнида ўзининг ўрни ва қийматини йўқотмасдан, қимматбаҳо маънавий бойлик сифатида бизнинг замонимизга ҳам етиб келди.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1996099

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7529229
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3842
27024
42387
7456387
150873
114875
7529229

Сизнинг IPнгиз: 52.14.88.137
Бугун: 27-11-2024 09:24:28

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015