Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

СПОРТ

Муаллиф: Super user Категория: СПОРТ
Чоп этилган 28 Июн 2018 Кӯришлар: 1661
Печат

 

sport 2018Россия Федерациясининг Москва, Санкт-Петербург, Волгоград, Екатеринбург, Қозон, Саранск, Ростов, Самара, Калининград, Нижний Новгород, Сочи каби шаҳарларидаги ўн иккита стадионда футбол бўйича XXI Жаҳон чемпионати мусобақалари давом этмоқда.

«Миллионлар ўйини» номи билан донг таратган спортнинг мазкур тури жаҳонда энг оммалашган бўлиб, сайёра халқларининг эътиборини ўзига қаратган.

- Спорт – тинчлик элчиси, - дейдилар. Шунинг учун ҳам, ушбу нуфузли турнирнинг ўтказилиши, дунё халқларини бир-бирига яқинлаштиради, улар ўртасидаги биродарлик, бирдамлик ва дўстликнинг мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Мундиалнинг очилиш маросимида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо мамлакатлар: Арманистон, Беларус, Молдова, Озарбайжон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон республикалари, шунингдек, Боливия, Ливан, Панама, Парагвай, Руанда, Саудия Арабистони ва бошқа хорижий давлатлар раҳбарлари иштирок этишди.

Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифи билан Тинчлик ва миллий бирлик асосчиси – Миллат пешвоси, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон ҳам ушбу тадбирда қатнашди.

Аэропортда Жаҳон чемпионати рамзи - бўри «Забивака» билан қилган қисқа мулоқотидан сўнг, унинг Тожикистон Республикаси Президентига Россия ва Саудия Арабистони ўртасида кечадиган ўйин ҳақидаги фикрларини сўраб: - Ким аввал гол уради? - дея савол берган саволига жавоб қайтарди.

- Менимча, аввал россияликлар дарвозани ишғол этишади, - дея башорат қилди Эмомали Раҳмон.

Давлат раҳбари айтганидек, россияликлар, нафақат, аввал дарвозани ишғол этишди, балки рақибларни йирик - 5:0 ҳисобида «тор-мор» этиб, ғалаба қозонишди…

Жорий йилги Жаҳон чемпионати ўзига хос жиҳатлари билан олдингиларидан ажралиб туради.

Жумладан, «Жаҳон чемпионати-2018» Италия, Голландия, Чили сингари жаҳон ва Европа чемпионлари бўлган терма жамоаларнинг иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритолмаганлиги билан ҳам мухлислар хотирасида қолади.

Шунингдек, жаҳон биринчилиги турнири кўплаб қизиқарли далиллари билан ишқибозлар диққатини ўзига жалб этмоқда.

Масалан, Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ беллашувларининг 1-турида энг йирик ҳисоб Россия-Саудия Арабистони учрашувида (5:0) қайд этилди.

Россия терма жамоаси ярим ҳимоячиси Юрий Газинский «Жаҳон чемпионати-2018» турниридаги биринчи голни ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

У Россия премер-лигаси қатнашчиси Краснодар шаҳрининг «Краснодар» клуби таркибида тўп суради.

Биринчи турнинг энг маҳсулдор ўйинчиси сифатида, Португалия термасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду тан олинди. У рақиблар дарвозаси томон йўллаган тўртта зарбасининг учтасида гол урди.

Аргентина терма жамоасининг форварди Лионел Месси эса, бир ўйинда ўн битта зарба йўллаб (жумладан, битта пеналти), бирорта ҳам гол уролмади. Аммо Жаҳон чемпионатида зарбалар йўллаш бўйича янги рекорд ўрнатди. Шу пайтгача битта ўйинда ҳеч бир ҳужумчи рақиб дарвозаси томон ўн битта зарба йўллай олмаган.

Жаҳон чемпионатидаги биринчи «хет-трик»ка Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду муаллифлик қилди. У Испания терма жамоаси дарвозасини уч марта аниқ нишонга олди.

Гуруҳ мусобақаларининг 1-турида илк дуранг Аргентина-Исландия (1:1) терма жамоалари қарама-қаршилигида қайдга олинди.

«D» гуруҳининг Хорватия-Нигерия термалари учрашувида бир кунда ўтган ўйинлардаги бешинчи пеналти белгиланди.

Мутахассислар томонидан турнирнинг асосий фаворитлари, деб тан олинган, амалдаги жаҳон чемпиони Германия ва Бразилия терма жамоалари мусобақаларнинг тўртинчи кунида курашга қўшилди. Аммо ҳар икки терма жамоа ҳам мухлисларини ранжитадиган натижалар кўрсатишди.

Саралаш босқичида ўтказилган ўнта ўйинда юз фоизлик натижа қайд этган «Немис машинаси» гуруҳ рақобатининг 1-турида мексикаликларга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, бразилияликлар швейцарияликлар билан бўлган учрашувда муроса йўлини танлаб, дуранг (1:1) ўйнашди.

Бу натижалар мутахассислар томонидан гуруҳ мусобақаларининг энг «шов-шув»ли воқеалари, дея эътироф этилди.

Осиё футбол конфедерацияси тарихида ҳам қайд этишга арзигулик воқеалар содир бўлди.

Қитъа футбол ташкилоти таъсис этилганидан бери, биринчи марта бешта вакил – Саудия Арабистони, Эрон Ислом Республикаси, Австралия, Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Жаҳон чемпионати беллашувларида қатнашмоқда…

Франция термаси ва «Пари Сен-Жермен» клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе чемпионатнинг энг ёш (19 ёшда) ўйинчиси деб тан олинди.

Россия терма жамоаси Мисрни 3-1 ҳисобида «таслим» этиб, плей-офф йўлланмасини қарийб ҳал қилиб қўйди.

«Жаҳон чемпионати-2018» турнири финал босқичи гуруҳ мусобақаларининг 2-тур ўйинлари кескин курашлар асосида давом этмоқда.

Текис майдон, думалоқ тўпнинг қувончу ташвишларини кузатиб борамиз. Зеро, бугунги кунда дунёдаги миллионлаб футбол мухлисларининг диққат-эътибори Россия стадионларидаги қизғин рақобатларга қаратилган…

 

Абдуҳафиз МИРЗААҲМЕДОВ,

«Халқ овози»нинг махсус мухбири.

КАЛЕНДАР

« Ноябр 2024 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
        1 2 3
4 5 6 7 8 9 10
11 12 13 14 15 16 17
18 19 20 21 22 23 24
25 26 27 28 29 30  

МАҚОЛАЛАР

Сен билан фақат мен яшашим мумкин

 

Ёхуд оиладаги зўравонликка қарши кураш хусусида

Бугун мамлакатда лаёқатли хотин-қизлар ҳисобидан раҳбар кадрларни тарбиялаш, танлаш ва жойлаштириш, жамият ҳаётида аёллар ролини фаоллаштириш, оилада зўравонликлар олдини олиш, оилани ривожлантириш йўналишида бир қатор ишлар олиб борилаяпти. Оилавий бахт ҳар бир аёл учун биринчи ўринда туради. Оила бузилиши аёлни ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзиб, иш фаолиятига ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмайди.

Муфассал...

Хайрли тонг

 

Ярим тун. Ойсиз осмон. Шаҳарнинг чекка, тор кўчаларидан биридаги Фармон темирчининг дала ҳовлиси. Паст-баланд уйларнинг бирортасида йилт этган ёруғлик кўринмайди. Ичкарида…

Ичкарида қалин похол солиниб, устидан кигиз тўшалган чоққина хона. Икки дўст, икки биродар, болаликдан ошна-оғайни қадрдонлар, жонажон ўртоқлар: Фармонбек ва Саидбек ҳасратлашиб, дардлашганча ёнбошлаб ётардилар.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
1990465

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

7477497
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
3425
4027
21110
7426653
99141
114875
7477497

Сизнинг IPнгиз: 3.135.200.121
Бугун: 23-11-2024 16:47:29

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015