Биз билан боғланинг:

   

Бизга қӯшилинглар

ХАБАРЛАР

ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ

Муаллиф: Super user Категория: ИЖТИМОИЙ ҲАЁТ
Чоп этилган 24 Апрел 2020 Кӯришлар: 2049
Печат

 

bozor 2020Кейинги пайтларда бозорларда нарх-навонинг бирмунча ошаётганлиги яққол кўзга ташлана бошланди. Айниқса, кундалик эҳтиёж маҳсулотларининг нархи ошганлигини турли сабаблар, жумладан, доллар нархининг кўтарилганлигини важ қилиб кўрсатилмоқда. Бироқ шунга қарамай, Тожикистон Республикаси Президенти муҳтарам Эмомали Раҳмон Жаноби олийлари бошчилигида ўтказилган мажлислардаги аҳоли мушкулини енгиллатиш борасидаги дастуру ҳидоятлари асосида жойларда эҳтиёждаги маҳсулотлар ярмаркаси ташкил этилиб, аҳолига қулай

нархларда сотилмоқда.

bozor 2020 1Ана шундай ярмаркалардан бирига шахсан ўзим гувоҳ бўлдим. "Шанба, якшанба - дам олиш кунлари "Саховат" бозорида ярмарка ўтказилаяпти экан",- деган хабар қулоғимга чалингач, журналистик синчковлигим тутиб, мазкур бозор сари йўл олдим.

Мен келганимда, "Саховат" бозори олд томонидаги майдонда турли кўчма дўконлар, автолавкаларда чинданам савдо қизғин эди. Одамлар навбатда туриб ўзлари истаган маҳсулотларни харид қилишар, сотувчиларнинг ҳам қўли қўлига тегмас, харидорларга ширинсуханлик, хушмуомалалик билан маҳсулотларни тортиб беришарди.

- Менга 5 кило картошка тортиб юборинг.

- Сабзидан берворасизми, ака.

- Янги чиққан пиёздан тортинг…

Хуллас, савдо қизғин. Ул-бул сотиб олаётган харидорлар хурсандлиги уларнинг табассум балқиб турган юзларида намоён эди.

Қизиғи шундаки, ушбу ярмаркада сотилаётган маҳсулотлар бошқа бозорлардаги нархлардан анча паст эди. Масалан, картошка бошқа жойларда 7-8 сомоний атрофида сотилаётга бўлса, бу ерда 3 ярим сомоний эди. Бошқа маҳсулотлар ҳам шундай.

Унга талабот ҳамма вақт ҳам юқори. Айниқса, Марказий Осиё халқлари нон маҳсулотларидан ташқари хамир овқатларни кўп истеъмол қилганлиги боис ҳам, бу халқларда унга бўлган эҳтиёж доимо мавжуд.

Кейинги ҳафтада биринчи навли 50 килограммлик бир қоп ун дўконларда 240-245 сомонийдан сотила бошланди. Шу ҳажмдаги иккинчи навдаги уннинг нархи эса, 230 сомонийни ташқил қилди. Ана шундай кезларда пойтахт Душанбенинг "Саховат" бозорида бир қоп биринчи навдаги уннинг 200 сомонийдан сотилаётганлиги аҳоли хурсандчилигига сабаб бўлди.

- Ярим соатлар атрофида навбатим келди, картошка, сабзи, пиёз ва бошқа кундалик маҳсулотларни арзон нархда сотиб олдим. Уйда ун бўлишига қарамай, бир қоп унни навбатсиз олдим, - дейди ўзини Баҳриддин дея таништирган фуқаро, - чунки ун сотилаётган кўчма дўконлар олдида эса, умуман, навбат йўқ экан.

Биз суҳбатлашган бошқа кишилар ҳам ушбу ярмарка ташкилотчиларига раҳматлар айтишиб, ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Чинданам ун сотилаётган автолавкалар олдида навбат, умуман, йўқ эди. Ҳар ким истаганича сотиб олиши мумкин эди. Бу нимадан дарак беради? Бу, республика ҳамда шаҳар ҳукуматлари раҳбариятининг халққа ғамхўрлиги ва мурувватидан дарак беради, албатта.

Дарвоқе, Душанбе шаҳар раиси муҳтарам Рустами Эмомали топшириқлари асосида, нафақат, "Саховат", балки пойтахтнинг бошқа бир қатор бозорларида ҳам ана шундай ярмаркалар амал қилаётган экан. Офарин, дегинг келади шу тобда.

 

А. Саидов,

"Халқ овози".

Мамлакатимизда ижтимоий аҳвол сизнингча?

Аъло - 38.5%
Яхши - 38.5%
Ӯртача - 0%
Ёмон - 7.7%
Билмайман - 15.4%

Проголосовали: 13

КАЛЕНДАР

« Март 2026 »
Дш Сш Чш Пш Жм Шб Яб
            1
2 3 4 5 6 7 8
9 10 11 12 13 14 15
16 17 18 19 20 21 22
23 24 25 26 27 28 29
30 31          

МАҚОЛАЛАР

Қонун ўзгартирилишига таклифлар

 

БЕШТА  ТАВСИЯ

Тожикистон Республикасининг "Тожикистон Республикасида анъаналар, тантаналар ва урф-одатларни тартибга солиш тўғрисида"ги қонуни ўзининг ўн йилдан буён амал қилиб келаётган вақтида халқнинг кўплаб муаммоларини ҳал қилди ҳамда уларга бунёдкорлик кучини бахш этди. Бу вақт ичида кўплаб оилалар  ўз тўй-ҳашамларини тежамкорлик билан ўтказиш ҳисобидан захира

Муфассал...

Икки юзламачининг туғилиши

 

У бир танишимнинг яхшиликни билмаслиги, менинг ортимдан ёлғон-яшиқни гапириб юриши, бир тийин учун яқин дўстини ҳам сотиб юбориши ва яна нималарнидир гапирди. "Сиз бошқачасиз, бир оғиз у ҳақида ёмон гапирганингизни эшитган эмасман. Қайтага яна яхшилик қиляпсиз…"

Мен жилмайдим-да, унинг гапини бўлиб, хайрлашиб кетдим. Йўлда борар эканман, ҳозир бориб, ўша танишимга мени ёмонлашини ўйладим.

Муфассал...

СТАТИСТИКА

Сайтга кирганлар
1
Мақолалар
872
Мақолаларни кӯрганлар сони
2333381

ӮҚУВЧИЛАР СОНИ

9243787
Бугун
Кеча
Шу ҳафта
Ӯтган ҳафта
Шу ой
Ӯтган ой
Ҳаммаси
1727
3121
13068
9192305
16802
109364
9243787

Сизнинг IPнгиз: 216.73.216.130
Бугун: 05-03-2026 13:12:12

ҲАМКОРЛАР

 

 

   

2015